TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
76/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 4-р сарын 26
Ўзбекистон фуқаролари Черногорияга визасиз боришлари мумкин бўлади Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин. Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 26
Март ойида 3,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 7,2 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган. Мис сим ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мартага ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг март ойларида йирик корхоналар томонидан3,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 26
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 27 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 377,11 сўм (-24,90); 1 Евро – 12 562,60 сўм (-14,96); 1 Россия рубли – 139,41 сўм (-0,53). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 26
Бугундан бошлаб "Uzbekistan Airways" Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 26
3 ойда 200 дона автобус ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида жами 200 дона автобус ишлаб чиқарилган. Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 71 тага ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг март ойида 86 дона автобус ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 26
Қозоғистон нефтини Жейхондан Руминияга жўнатиш бошланди Жейхон терминалидан ҳажми 80 минг тонна бўлган нефтнинг биринчи партияси «Казмортрансфлот» МЧЖга (ҚМГ шўъба корхонаси) тегишли бўлган «ALATAU» маҳаллий танкери орқали ташилади, у Руминиянинг Констанца портидаги «Petromidia» нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилади», - дея хабар беради Kazinform «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизматига таяниб. «ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ўртасида ўтган йил охирида йилига 1,5 миллион тонна нефтни Ақтау-Боку-Жейхон йўналиши бўйлаб транзит қилиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланган эди. Жорий йилнинг март ойида Ақтау-Боку йўналишида Қозоғистон нефти жўнатила бошланди. Қозоғистон ва Озарбайжон флотлари юк ташишда паритет асосда иштирок этади. 20 апрель ҳолатига кўра, Ақтау портидан 86 минг тонна юк жўнатилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 26
Турк Ҳаво Йўллари миллиардинчи йўловчисига 1 миллион саёҳат милини совға қилди Турк Ҳаво Йўллари (Türk Hava Yolları / THY)нинг миллиардинчи йўловчиси Мустафо Балжи Истанбул-Адияман рейси билан парвоз қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги. Мегаполисдаги миллиардинчи йўловчини миллий авиаташувчи бошқарув бошлиғи Аҳмет Болат шахсан кузатиб бориб, ўз ватандошига 1 миллион йўл милга купон топширди. Болатнинг сўзларига кўра, 1933 йилда ташкил этилган авиакомпания ўз олдига улкан янги мақсад – 2 миллиард йўловчига етиб боришни мақсад қилиб қўйган. «Биз 90 йил ичида бир миллиард йўловчи даражасига етдик. 8 йил ичида, яъни 2031 йилда бу кўрсаткични икки баробарга оширишга умид қиламиз», - деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 25
Дунёда 5G абонентлари сони 1 миллиарддан ошди 2022 йил якунларига кўра, дунёда 5G тармоғи абонентлари сони 1 миллиарддан ошди, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпайди, дея хабар беради Finprom.kz. Бешинчи авлод тармоқларининг улуши бир йил ичида 6,7 фоиздан 12,5 фоизгача ўсди ва ўсиш динамикаси давом этяпти. Ericsson прогнозларига кўра, 2028 йил охиригача 5G абонентлари сони 5 миллиардга етади, бу бозорнинг ярмидан кўпини (53,9 фоиз) ташкил этади. Ўз навбатида, 2022 йилда 4G абонентлари сони 5,2 миллиард кишини ёки бозорнинг 61,5 фоизини ташкил этди. Бундан ташқари, 2023 йилдан бошлаб 5G нинг ривожланиши туфайли 4G нинг улушининг босқичма-босқич камайиши кутиляпти ва унинг олдинги авлодлари (2G, 3G) нинг абонентлари сони ҳам пасаяди. 5G тармоғи 4Gдан 100 баробар тезроқ ва у одамлар, ҳамда бизнес учун мутлақо янги, мисли кўрилмаган имкониятлар яратади. Юқори уланиш тезлиги, паст кечикиш ва ўтказувчанликнинг ошиши саноатнинг ўзгаришига, жамият ривожланишига ва кундалик тармоқдан фойдаланиш сифатининг сезиларли яхшиланишига олиб келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 25
2023 йил 1 майдан Юридик шахслар коммунал хизматлар бўйича шартномаларни электрон расмийлаштиришлари мумкин ➖Юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 25
Қозоғистон ҳукумати республика шаҳарларини 75 фоизга 5G тармоғи билан қамраб олишни режалаштирмоқда Қозоғистон Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин 5G тармоғини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири. «Бу йил биз Астана, Алмати, Чимкент шаҳарларида ва айрим вилоят марказларида 5G мобил алоқасининг янги авлодини жорий этиш ва ривожлантиришни режалаштирганмиз. Слайдда кўрсатилган жадвалга кўра, 2027 йилга бориб ҳар бир республика аҳамиятига эга шаҳарни қамраб олиш 75 фоизни, вилоят марказларини қамраб олиш 60 фоизни ташкил этади» , - деди Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида. Унинг таъкидлашича, 5G тармоғи юқори тезликдаги Интернетга уланиш имконини беради, бу рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва замонавий технология компаниялари иш шароитларини яхшилаш имконини беради. «Шунингдек, тармоқ қуриш орқали шаҳарлардаги 170 мингдан ортиқ хонадонни юқори тезликдаги интернет билан таъминлашни режалаштиряпмиз» , - дея қўшимча қилди вазир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 25
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бошланди Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида яна бир муҳим тадбир - “ИННОПРОМ. Марказий Осиё" кўргазмаси бошланди. Учинчи бор ўтказилаётган, минтақа санбате ривожида муҳим аҳамият касб этган мазкур анжуманда халқаро саноат компаниялари, МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари жамоавий миллий стендлари билан иштирок этмоқда. Очиқ экспозиция учун ажратилган алоҳида майдонда МДҲ давлатлари йирик ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ва транспорт техникаси намуналари намойиш этиляпти. Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини яна бир бор халқаро миқёсда намойиш этишга қаратилган мазкур тадбирнинг географияси йил сайин кенгайиб, иштирокчилар сони ортиб бораётганига эътибор қаратди. Бу йилги дастурга киритилган махсус лойиҳа – ИННОПРОМ университетида мамлакатимиз талабалари, ёш мутахассислар учун етакчи олий таълим даргоҳлари, саноат компаниялари томонидан тайёрланган маъруза, семинар машғулотлари тақдим этилди. Халқаро кўргазма доирасида учрашувлар, технологик турлар ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 25
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 26 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 402,01 сўм (-22,86); 1 Евро – 12 577,56 сўм (+53,62); 1 Россия рубли – 139,94 сўм (-0,05). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb