TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ28,430Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

74/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 5-р сарын 1

Ишбилармонлик фаоллиги индекси: Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш қайд этилди Батафсил: https://sof.uz/bomu Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,440 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 30

АИ-92 маркали автобензин нархи оширилмайди 2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензин нархи оширилмайди. Шуни таъкидлаш керакки, “UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган. Бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дейилади Энергетика вазирлиги билдирган расмий муносабатда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,570 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 30

Ўзбекистон Қирғизистон билан ID-карта орқали кириб-чиқиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан, 27 январь куни Бишкекда имзоланган келишув тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки мамлакат чегарасини ID-карта ёрдамида кесиб ўтиши мумкин бўлади. Шу тариқа, Қирғизистон – Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз чиқиши мумкин бўлган биринчи давлатга айланади. Бу ўзгаришлар ҳақидаги баённома 2023 йил 27 январ куни Мирзиёевнинг Бишкекка давлат ташрифи вақтида имзоланган эди. Унга кўра, икки мамлакат фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз, ID-картани кўрсатган ҳолда ўзаро чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади. Ўзбекистон томонидан қарор ижросини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ Чегара қўшинлари масъул этиб белгиланди. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида Қирғизистон томонига билдиришнома юборади. Янги тартиб қачондан кучга кириши маълум эмас. Енгиллик амалиётга татбиқ этилгач, фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди. Бу тартиб исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилиши айтилган. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,550 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 30

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 21,0 фоизга ошди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,4 ни ташкил этиб, 2022 йилнинг январь-март ойларига нисбатан ўсиш суръати 121 фоизга тенг. Ҳудудлар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари: Қорақалпоғистон Р. – 125,5 фоиз Андижон вилояти – 129,6 фоиз Бухоро вилояти – 123,8 фоиз Жиззах вилояти – 125,1 фоиз Қашқадарё вилояти – 126,2 фоиз Навоий вилояти – 127,4 фоиз Наманган вилояти – 129,4 фоиз Самарқанд вилояти – 126,5 фоиз Сурхондарё вилояти – 128,1 фоиз Сирдарё вилояти – 127,4 фоиз Тошкент вилояти – 124,8 фоиз Фарғона вилояти – 125,4 фоиз Хоразм вилояти – 127,3 фоиз Тошкент шаҳри – 117,3 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 мартдаги фармонида мамлакатимиз ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинган эди. Айни шу жараёндан келиб чиқиб, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархидаги ўзгаришни таҳлил қилди. Таҳлил учун супермаркетлардаги 100 турдаги 6 минг 483 та истеъмол товари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича 2023 йилнинг 7, ўн 14 ва 20 апрелидаги нархлар солиштирилди. Натижалар шуни кўрсатадики, балиқ маҳсулотлари 14 апрелда 7 апрелдагига нисбатан ўртача 188 сўмга, 21 апрелда эса 7 апрелдагига нисбатан 3400 сўмга, мевалар тегишли равишда 36 сўмга ва 393 сўмга, торт ва ширинликлар 126 сўмга ва 257 сўмга, ун 333 сўмга ва 1375 сўмга арзонлашган, дейилади таҳлилда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,300 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган. Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши: — Қорақалпоғистон Р. – 3,6 фоиз — Андижон вилояти – 4,4 фоиз — Бухоро вилояти – 6,2 фоиз — Жиззах вилояти – 2,4 фоиз — Қашқадарё вилояти – 6,1фоиз — Навоий вилояти – 4,3 фоиз — Наманган вилояти – 4,7 фоиз — Самарқанд вилояти – 6,3 фоиз — Сурхондарё вилояти – 5,3 фоиз — Сирдарё вилояти – 2,3 фоиз — Тошкент вилояти – 10,6 фоиз — Фарғона вилояти – 6,2 фоиз — Хоразм вилояти – 3,2 фоиз — Тошкент шаҳри – 24,8 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,170 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

Япония аҳолиси 2070 йилга бориб 30 фоизга камаяди - прогноз Япония аҳолиси кейинги 50 йил ичида учдан бир қисмга камайиб, 87 миллион кишига озайди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги. Тегишли прогноз Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий таъминот соҳасидаги аҳоли ва тадқиқот миллий институти томонидан эълон қилинди. Шундай қилиб, 2070 йилга бориб, Тинч океани давлати аҳолиси 2020 йилга нисбатан 30 фоизга кам бўлади. Янгиланган прогнозга кўра, 2020 йилда 126,1 миллион кишилик Япония аҳолиси 2056 йилда 100 миллион кишидан пастга тушади. 2020 йилдан 2070 йилгача мамлакатда 3 ойдан ортиқ истиқомат қилувчи хорижликлар, шу жумладан талабалар ва ишчилар улуши 2,2 фоиздан 10,8 фоизга ошади. Прогнозга кўра, 2022 йилда 800 мингдан пастга тушган туғилиш даражаси 2043 йилда 700 мингдан, 2070 йилда эса 500 мингдан пастга тушади. Япониянинг ижтимоий хавфсизлик тизимини қўллаб-қувватловчи ҳисобланган 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолиси 2020 йилда 75 миллион кишини ташкил этди. Институт маълумотларига кўра, 2070 йилга бориб бу сегмент 45,3 миллион кишигача камаяди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,320 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига47 378 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Ҳудудлар кесимидафаолият юритаётган оилавий корхоналар сони: — Самарқанд вилояти – 8 410 та — Фарғона вилояти – 5 255 та — Хоразм вилояти – 4 827 та — Қашқадарё вилояти – 4 627 та — Сурхондарё вилояти – 4 241 та — Тошкент вилояти – 3 928 та — Навоий вилояти – 3 638 та — Бухоро вилояти – 2 960 та — Тошкент шаҳри – 2 861 та — Қорақалпоғистон Респ. – 1 976 та — Жиззах вилояти – 1 733 та — Андижон вилояти – 1 607 та — Наманган вилояти – 1 077 та — Сирдарё вилояти – 238 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,220 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

Бельгияда ўрта мактаб ўқитувчилари иш ташлашди Бельгия социалистик ва либерал касаба уюшмалари чақириғи билан 3000 дан 5000 гача намойишчилар Бельгия пойтахти бўйлаб ўрта мактаб ўқитувчиларининг янги ислоҳотлардан хавотирларини изҳор қилиш учун юришди. Намойишчилар Брюссель жанубий вокзали олдида тўпланиб, сўнгги бир йил ичида бешинчи норозилик намойишини ўтказишди. Ўқитувчилар Валлония таълим вазири Каролин Дезир томонидан илгари сурилаётган янги ислоҳотларга норозилик билдиришмоқда. Намойишчилар маошларни қайта кўриб чиқишни, шунингдек, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда таълим тизимини такомиллаштиришни талаб қилишди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,230 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

1 майдан уй-жой учун субсидияга аризаларни қабул қилиш бошланади 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,450 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 2,4 млрд — Россия – 2,2 млрд — Қозоғистон – 1,1 млрд — Туркия – 821,4 млн — Германия – 674,2 млн — Корея – 604,3 млн — Туркманистон – 263,4 млн — Қирғиз Р. – 253,5 млн — Франция – 206,8 млн — Литва – 205,2 млн Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,360 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 28

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 1 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 408,01 сўм (+17,77); 1 Евро – 12 536,26 сўм (-36,29); 1 Россия рубли – 141,52 сўм (+1,78). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,530 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7273747576•••80•••8485