TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
18/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
Янги лойиҳадан тушган 2 йиллик солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкига ўтказилади - Шавкат Мирзиёев “Янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, 2 йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкининг ( собиқ ҚҚБ) айланма маблағи учун. Давлатга эмас, банкка ўтказиб берилади. Буни тушунадиган раҳбарлар кўпайиши керак", — дейди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, давлат раҳбари бу банкнинг раҳбари бюрократ эмас, бизнесга яқин, бизнесни тушунадиган инсон бўлиши кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
«Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилади – Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда президент мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда. Президент ўз нутқи давомида «Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилишини маълум қилди. “Қишлоқ Қурилиш Банкини – Бизнесни Ривожлантириш Банкига айлантирамиз. Банкнинг ишлаш услуби ҳам бутунлай ўзгаради. Қанчалик қийин бўлмасин, кичик бизнесни ривожлантириш лозим. Катта-катта давлатлар ҳам биринчи навбатда кичик бизнесга алоҳида эътибор қаратган. Уларга аниқ лойиҳалар қилиб бериш лозим. Нажот таълимда, фақатгина уларни ўқитиб маълум натижага эришиш мумкин”, — дейди давлат раҳбари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 фоизга ошган. Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган. 2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми: — Тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм; — Кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм; — Металлургия саноати – 57,8 трлн сўм; — Кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 17
Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 фоизга ошган. Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони: — Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 5,4 млн; — Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,7 млн. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 17
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган. — 1 АҚШ доллари — 12 066.19 (-22.81) сўм; — 1 Россия рубли — 130.02 (+5.12) сўм; — 1 евро — 13 120.78 (-88.87) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 17
Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди Умид Мамадаминовэнергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 17
Япония Гавайидаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига 2 миллион доллар ёрдам беради Япония ҳукумати чоршанба куни Гавайидаги Мауи оролидаги кучли ўрмон ёнғинлари қурбонларига гуманитар ёрдам сифатида 2 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Оролдаги табиий офат қурбонлари сони 100 кишидан ошди. Ёрдам Америка Қизил Хоч жамияти ва Japan Platform нотижорат ташкилоти орқали кўрсатилади, деб ёзмоқда Kyodo. «Япония ва Гавайи кўп йиллардан бери дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда», – деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси журналистларга берган интервьюсида. Япониянинг Гонолулудаги бош консуллиги маълумотларига кўра, оролда бир неча юз япон фуқароси истиқомат қилади. Жабрланган Япония фуқаролари ҳақида маълумот берилмаган. Маҳаллий ҳукумат сешанба куни Мауи оролидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 106 кишига етганини маълум қилди. АҚШ оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу ёнғинлар 1918 йилда Миннесота штатида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ёнғиндан кейин Қўшма Штатлардаги энг ҳалокатли ёнғин бўлган. Гавайи губернатори Жош Грин аввалроқ ёнғинлар оқибатида 1300 га яқин одам бедарак йўқолганини айтди. Оқ уйнинг маълум қилишича, президент Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден душанба куни табиий офат қурбонлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан учрашиш учун Мауига боради. АҚШнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Лахайна шаҳридаги жабрланган ҳудудларни тиклаш учун тахминан 5,52 миллиард доллар керак бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 17
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойида 54 783 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони: — савдо соҳасида – 20 437 та; — саноат соҳасида – 8 944 та; — қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 6 135 та; — яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 3 484 та; — қурилиш соҳасида – 2 966 та; — ташиш ва сақлаш соҳасида – 2 578 та; — ахборот ва алоқа соҳасида – 1 792 та; — соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 858 та; — бошқа соҳаларда – 7 589 та. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 16
Италиядан 6 ойда Ўзбекистонга 9 268 нафар турист келган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Италиядан Ўзбекистонга 9 268 нафар туристлар ташриф буюрган. 2023 йилнинг 6 ойида Италиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари: — дам олиш — 8082 нафар; — қариндошларни йўқлаш — 775 нафар; — хизмат юзасидан — 355 нафар; — ўқиш мақсадида — 45 нафар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 16
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати яна ошди, евронинг қиймати эса пастлашда давом этмоқда. — 1 АҚШ доллари — 12 098.00 (+14.01) сўм; — 1 Россия рубли — 124.90 (+1.72) сўм; — 1 евро — 13 209.65 (-0.39) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 16
Вазирлик ва идоралар аудит баҳолаш натижаларини ҳар 6 ойда жамоатчиликка эълон қилиб боради Ҳар ярим йил якунлари бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилиб борилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 16
Қозоғистон Россия газини ташиш орқали даромад олади Қозоғистон Россия газини ташиш орқали даромад олади. Бу ҳақда Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири. «Бу Қозоғистон учун транзитдан қўшимча даромад оладиган мақбул вақт. Биз газ қувурлари тизимини модернизация қилиш имкониятига эга бўламиз. Ички бозорга газ етказиб бериш Қозоғистон учун зарар эканини биласиз. Шунинг учун ҳам транзитдан олинадиган қўшимча даромад Қозоғистон юкламасини камайтириш имконини беради ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барқарор даромад беради. Ҳозир биз 1,5 дан 10 миллиард куб метргача газ ташиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз», - деди вазир Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан. Унинг сўзларига кўра, бундан кейин ҳаммаси энергетика тизимининг тайёрлигига боғлиқ бўлади. «Бироқ, ҳаммаси Ўзбекистон энергетика тизими ва «Газпром»даги россиялик ҳамкасбларимизнинг тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Бу газ қувурини модернизация қилиш учун қўшимча харажатлар талаб қилиниши аниқ. Лекин бу «QazaqGaz» компаниясининг режалаштирилган иши бўлади», - деди у. Шу билан бирга, вазир газ транзитидан тушадиган даромад миқдорини айтишга ҳали эрта эканлигини таъкидлади. «Ҳозирча миқдорни айта олмайман. Бу транзит ҳажмига боғлиқ. Индикатив баланс аниқлангандан сўнг, биз транзит миқдорини биламиз ва қандай миқдорда даромад олишимизни айтишимиз мумкин. Лекин даромад шу йилдан бўлади», - деди Алмасадам Сатқалиев. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb