TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
19/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 8-р сарын 16
6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. 2023 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари: — қариндошларни йўқлаш — 1,7 млн киши; — дам олиш — 248,3 минг киши; — ўқиш мақсадида — 19,5 минг киши; — даволаниш — 15,3 минг киши; — хизмат юзасидан — 6,8 минг киши. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 15
Гавайидаги ёнғинлардан кўрилган иқтисодий зарар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда Гавайи губернатори Жош Гриннинг маълум қилишича, Гавайидаги Мауи оролидаги ёнғинлардан келиб чиққан иқтисодий йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. «Йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мауида содир бўлган ёнғинлар оқибатида 2200 га яқин бино вайрон бўлган ёки зарар кўрган, уларнинг 80 фоизи турар жой», – дейди Грин. Оролдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг расмий сони 93 кишига етди. Бироқ табиий офат қурбонларининг сони ортиши мумкин, чунки бедарак йўқолганлар ҳамон бор. Маълумот учун, Мауи оролида 9 август куни бошланган ёнғин AҚШда сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг ҳалокатли ҳодиса бўлди. Кучли шамол туфайли ёнғин тезда тарихий Лахайна шаҳрига ўтиб, оқибатда бу шаҳар бутунлай ёниб кетган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 15
6 ойда Ўзбекистонда 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида гўшт етиштириш ҳажми: — Тошкент вилояти – 153,3 минг тонна; — Қашқадарё вилояти – 146,5 минг тонна; — Самарқанд вилояти – 145,1 минг тонна; — Бухоро вилояти – 134 минг тонна; — Хоразм вилояти – 97,2 минг тонна; — Жиззах вилояти – 92,5 минг тонна; — Сурхондарё вилояти – 91,8 минг тонна; — Фарғона вилояти – 88,9 минг тонна; — Навоий вилояти – 81,4 минг тонна; — Андижон вилояти – 81,1 минг тонна; — Наманган вилояти – 79,2 минг тонна; — Қорақалпоғистон Р. – 41,9 минг тонна; — Сирдарё вилояти – 34,6 минг тонна. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 15
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. — 1 АҚШ доллари — 12 074.99 (+12.95) сўм; — 1 Россия рубли — 123.18 (+4.18) сўм; — 1 евро — 13 210.04 (+2.11) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 15
Талабалар турар-жойларига кимлар устуворлик асосида қабул қилинади? Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган янги қарорига кўра, қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар-жойларига қабул қилинади: — “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар; — I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар; — бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари; — халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар; — “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар; — олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар; — талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 15
Йўл қоидаси кузатув камералари 5 тадан ортиқ қоидабузарликни хато тарзда аниқласа унга бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлади Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, кузатув камералари орқали "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд орқали бекор қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 15
Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Миллий банк раиси ўринбосари Виталий Тутушкин бугун ҚР Ҳукумати йиғилишида маълум қилди. «Жами халқаро захиралар июль ойи охирида 94,4 миллиард долларни ташкил этди. Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари июль ойида 0,8 фоизга камайиб, 34,2 миллиард долларни ташкил этди. Миллий жамғарма маблағлари 0,7 фоизга ошиб, 60,2 миллиард долларни ташкил этди. Йил бошидан буён Миллий жамғармадан республика бюджетига 2,4 триллион тенге миқдоридаги трансфертларни йўналтириш мақсадида Миллий жамғарманинг 4,1 миллиард долларлик валюта маблағлари сотилди. Йил бошидан буён жамғармага тушган умумий маблағлар 2,7 триллион тенгени ташкил этади», – деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 14
Ўзбекистонга 6 ойда 306 тонна кофе импорт қилинган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 306 тонна кофе импорт қилган. Кофе импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 88 тоннага ошган. 6 ойда Ўзбекистонга энг кўп Италиядан 97,8 тонна кофе импорт қилинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 14
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати белгиланди. Марказий банк АҚШ долларининг расмий курси кўтарилганини қайд этмоқда. — 1 АҚШ доллар 12 062.04 (+20.16) сўм; — 1 Россия рубли — 119.00 (-3.37) сўм; — 1 евро — 13 207.93 (-11.65) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 14
UzAuto Motors тўлов қилинган автомобилларни етказиб бериш бўйича ваъда берди Жорий йилнинг 4 август кунидан бошлаб деярли 51 000 га яқин Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилди. Бу жорий йил якунига қадар UzAuto Motors заводларининг ишлаб чиқариш режаси билан мувофиқ. Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизмини жорий этганлиги сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди. Кутиш вақтини узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 14
Евро банкноталари янги кўринишга эга бўлади Европа Марказий банки келгуси йилда танланадиган банкнот дизайнини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Хабар 24». Банкнотларнинг техник элементлари 2026 йилгача тугалланади. Фойдаланишга киритиш санаси ҳали аниқланмаган. Европа Марказий банки август ойи охиригача махсус сўровда Европа Иттифоқи фуқароларининг фикрини сўрайди. Янги банкнот дизайни учун 7 хил мавзу кўриб чиқиляпти. Хабар қилинишича, сохталаштириш қийинроқ бўлади. Улар, шунингдек, банкнотларни экологик жиҳатдан қулайроқ қилишга ваъда беришди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 14
Ўзбекистон энг кўп қайси мамлакатдан телефон импорт қилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 558,3 минг дона мобиль телефонлар импорт қилган. Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар: — Хитой – 1 389,5 минг дона; — Вьетнам – 148,8 минг дона; — Ҳиндистон – 14,2 минг дона; — Қозоғистон – 2,4 минг дона; — Тайвань – 1,6 минг дона; — Туркия – 1,9 минг дона — Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb