TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
27/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
Президент "Ангрен" эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди. Батафсил:👉https://sof.uz/wev Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
Ўтган олти ойда 6 838 та тендер савдо жараёнида 10 632 та рақобатга зид ҳаракат аниқланган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтган олти ой мобайнида 6 838 та тендер савдо жараёнида 10 632 та рақобатга зид ҳаракат аниқланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 655.01 (+21.90) сўм; — 1 евро — 12 798.37 (+31.03) сўм; — 1 Россия рубли — 125.32 (-1.27) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
Июнь ойида 63,7 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 63,7 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
Хитойда тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 15 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди ХХР Молия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй минтақасида тошқинга қарши чора-тадбирлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда 110 миллион юань (тахминан 15,43 миллион АҚШ доллари) ажратди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги. Маблағлар қидирув-қутқарув ишларига, сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам беришга сарфланади. 12 та маъмурий ҳудуд, жумладан, Шимолий Хитойнинг Хэбэйдаги қишлоқ ва сув ресурсларига етказилган зарар учун 842 миллион юань ажратилган. Батафсил:👉https://sof.uz/3n9v Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
Аи-92 бензинининг нархи 1100 сўмга оширилгани айтилмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида…
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
Аи-92 бензинининг нархи 1100 сўмга оширилгани айтилмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида хабар берди. Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 30 апрель куни 1 майдан бошлаб АЁҚШларда айнан шу маркали бензин нархи ошмаслиги ва май ойининг ўзидаёқ 7500 сўмдан ҳам арзонлашишини маълум қилган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 2
Темир йўл транспортида қанча юк ташилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 36,3 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган. Юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,3 млн тоннага ошгани кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 1
Қозоғистон Россия, Хитой ва Ўзбекистон билан машинасозлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда Жорий йилда Қозоғистонда машинасозлик соҳасида 217 миллиард тенгелик 29 лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform. «Машинасозлик соҳасида янги лойиҳаларга асосий эътибор қаратиляпти. Шу билан бирга, 2028 йилга қадар 1 триллион 700 миллиард тенгега 151 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Улар орасида жорий йилда умумий қиймати 217 миллиард тенге бўлган 29 та лойиҳани амалга ошириш ниятидамиз. Режалаштирилган лойиҳалар орасида Россия, Хитой ва Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистон билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, маиший техника ва лифтлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга ошириляпти», – деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 1
Архитектура хизматлари ҳажми ўсиб бормоқда Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда архитектура соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 7,3 трлн сўмни ташкил этган. Йиллар кесимида кўрсатилган архитектура хизматларининг ҳажми: — 2012 йил – 0,5 трлн сўм; — 2013 йил – 0,7 трлн сўм; — 2014 йил – 0,7 трлн сўм; — 2015 йил – 0,8 трлн сўм; — 2016 йил – 1,1 трлн сўм; — 2017 йил – 1,6 трлн сўм; — 2018 йил – 2,9 трлн сўм; — 2019 йил – 4,5 трлн сўм; — 2020 йил – 4,9 трлн сўм; — 2021 йил – 6,3 трлн сўм; — 2022 йил – 7,3 трлн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 1
Хитойлик "исёнкор" миллиардер Жек Ма "фермер"га айланди Хитойлик миллиардер Жек Ма янги қишлоқ хўжалиги технологияси компаниясига сармоя киритди, деб хабар бермоқда South China Morning Post (SCMP). Журналистларнинг маълум қилишича, Ма'нинг инвестиция компанияларидан бири энди балиқчилик ва қишлоқ хўжалигига йўналтирилган "1.8 Meters Marine Technology" стартапида ўн фоиз улушга эга. Компания 20 июль куни унинг она шаҳри Ханчжоуда рўйхатдан ўтган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 1
Ўзбекистонда инфляция қарийб 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди Июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги. Кетма-кет икки ойлик мавсумий дефляция ортидан, йиллик инфляция (ўтган йилнинг июлига нисбатан) 8,9 фоизга тушган. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар ўртача 3,3 фоизга ўсган. 8,9 фоизлик йиллик инфляция – 2016 йил августидан (8,6 фоиз) кейинги даврдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Статистика органи 2023 йил июлида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга арзонлашгани, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва пулли хизматлар 0,5 фоизга қимматлашганини қайд этди. Йиллик нисбатда озиқ-овқатлар ўртача 10,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 7,3 фоизга, хизматлар эса 8,2 фоизга қимматлашган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb