TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ24,088Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

26/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Руслар рақамли рубллар билан операциялар нархини ошкор қилди Россия Марказий банки (МБ) раҳбарияти рақамли рубллар билан операциялар учун тарифларни белгилади. Бу ҳақда валюта регулятори сайтида хабар берилди. Жисмоний шахслар учун ҳар қандай операциялар бепул бўлади. "Бу уларга миллий рақамли валюта билан операцияларни амалга ошириш учун максимал имконият беради", — дейди регулятор. Корхоналар учун рақамли рублларда товарлар ва хизматлар учун тўловни қабул қилиш тарифи тўлов миқдорининг 0,3 фоизини ташкил қилади, лекин 1500 рублдан ошмаслиги керак. Шу билан бирга, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун комиссия 0,2 фоизни ташкил этади, лекин 10 рублдан ошмаслиги керак. Юридик шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари учун қўшимча тўлов ҳар бир операция учун 15 рубль миқдорида бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,029 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Apple савдосида пасайиш кутилмоқда Американинг Apple корпорацияси жорий йилнинг биринчи олти ойида сотувлар ҳажми сезиларли даражада пасайиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги. Рефинитив АҚШ-Британия компаниясида қайд этилганидек, чораклик даромад 1,6 фоизга камаяди. Бундай антирекорд охирги марта 2016-йилда кузатилган эди. Visible Alpha таҳлилчиларига кўра, iPhone сотуви бу давр мобайнида 2 фоиздан кўпроқ пасайган. Бир йил олдин савдо ҳажми 3 фоизга ўсган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,950 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Brent нефти бир баррели нархи 86 долларга яқинлашди Brent нефти бир баррели чоршанба куни халқаро биржаларда 85,73 доллардан сотилди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Сешанба кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу эталон нефтнинг бир баррели нархи кунни 84,91 доллар билан якунлаган. 2 августда эталон нефть нархи 0,97 фоизга ошиб, бир баррели 85,73 долларни ташкил қилган. WTI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи 82,20 долларни ташкил этган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,960 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

6 ойда самолётда қанча юк ташилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 5,7 минг тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда жўнатилган юк ҳажмидан 29,1 фоизга кўп. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,940 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Шаҳрисабзда жами 200 млн сўмдан ортиқ субсидия маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди Қашқадарё вилоятида субсидия маблағларини ноқонуний тарзда талон-торож қилиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. Батафсил:👉https://sof.uz/a156 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,970 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 647.79 (-7.22) сўм; — 1 евро — 12 733.36 (-65.01) сўм; — 1 Россия рубли — 124.39 (-0.93) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Қозоғистон Туркманистон ҳудуди орқали Афғонистонга ун етказиб беради Қозоғистон Туркманистон ҳудуди орқали ун экспортини оширади. Бу ҳақда Астана шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форумида ҚР Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири. «Қозоғистон ва Афғонистон савдо соҳасида ҳам икки томонлама форматда, ҳам бутун минтақа миқёсида ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятларга эга. Биринчидан, Қозоғистондан ун етказиб бериш ҳажмини ошириш муҳим. Маълумки, унимиз Афғонистонга Ўзбекистон ҳудуди орқали етказилади. Жорий йилнинг 4 ойида Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга 150,8 миллион АҚШ долларига тенг 450 минг тоннадан ортиқ ун жўнатилди», - деди С.Жуманғарин. Батафсил:👉https://sof.uz/jn94 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Шерзод Қудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,120 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Джамшид Кучкаров Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланди Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди. Бундан илгарироқ Джамшид Кучкаровнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,090 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 3

Банк картасидан пулларини ўғирлаган шахс ўзининг таниши бўлиб чиқди Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи фуқаро И.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи 30 ёшли Р.К. содир этганлиги аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Р.К. жабрланувчи И.К.нинг таниши бўлиб, унинг уяли телефонига келган СМС-хабарномани билиб олиши орқали банк картасининг бошқарувини қўлга киритганлиги ва унинг ҳисобидаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги маълум бўлди. Батафсил:👉https://sof.uz/4bdw Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,000 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 2

Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 69 628 тага етган. Бу жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 14,6 фоиз улушини ташкил этди. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони: — Тошкент шаҳрида – 11 452 та; — Фарғона вилоятида – 7 949 та; — Тошкент вилоятида – 7 123 та; — Самарқанд вилоятида – 6 238 та; — Андижон вилоятида – 5 513 та; — Наманган вилоятида – 5 077 та; — Бухоро вилоятида – 4 210 та; — Қашқадарё вилоятида – 4 058 та; — Хоразм вилоятида – 3 995 та; — Қорақалпоғистон Р. – 3 372 та; — Навоий вилоятида – 3 211 та; —Сурхондарё вилояда – 3 194 та; — Жиззах вилоятида – 2 715 та; — Сирдарё вилоятида – 1 521 та. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,100 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 2

Қозоғистон 2022/2023 маркетинг йилида рекорд миқдорда ғалла экспорт қилади Қозоғистон 2022/2023 маркетинг йилида рекорд миқдорда ғалла экспорт қилади. Бу ҳақда «Қозоғистон ғалла уюшмаси» Савдо қўмитаси раҳбари Александр Малов маълум қилди. «Биз ушбу маркетинг йилини (2022/2023) ижобий нотада якунлаймиз. 1 сентябрга қадар экспорт ҳажми 11 миллион тоннага етади. Бу сўнгги 10 йилдаги муҳим рекорд экспорт», — деди Александр Малов ОАВ вакиллари учун ўтказилган давра суҳбатида. Унинг сўзларига кўра, қайд этилган даврда Қозоғистон темир йўллари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бозор иштирокчилари томонидан катта ишлар амалга оширилган. «Бозорнинг ўзи бу кўрсаткичга ҳеч қандай тартибга солиш ва чекловчи чоралар кўрилмагани учун етди. Бундан ташқари, Россиядан катта импорт борлигига эътибор қаратмоқчиман. Ўтган йили рекорд даражадаги ҳосил йиғиб олинди. Шу билан бирга, тартибга солиш чоралари бўлмагани учун биз вазифани бажара олдик», — деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,990 views
12•••5•••10•••15•••20•••2425262728•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485