TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
44/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 7-р сарын 3
Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди Президент томонидан имзоланган Қонун билан Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартнома(Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилинди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 3
Президент мактабларининг бўш ўринларига ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларига қабул узайтирилди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ҳамда Президент мактабларининг бўш ўринларга ўқишга ҳужжатлар қабули, кўп сонли ота-оналарнинг талабларига биноан, жорий йилнинг 10 июль кунига қадар узайтирилди. ➖Президент мактабларига қабул фақат 4-синфдан 5-синфга ўтаётган ўқувчилар учун 30-июнда ёпилади. Қолган бўш ўринларга қабул 10 июлга қадар узайтирилади. ➖Ижод мактабларига қабул 30 июнда тўлиқ ёпилади. ➖Ихтисослаштирилган мактабларнинг барчасига қабул 10-июлга қадар узайтирилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 3
5 ойда қарийб 41 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-май ойларида Ўзбекистонда 173,6 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми: ▪️алоқа ва ахборотлаштириш – 11,8 трлн сўм ▪️молиявий – 40,9 трлн сўм ▪️транспорт – 40,2 трлн сўм ▪️шу жумладан: автотранспорт – 19 трлн сўм ▪️яшаш ва овқатланиш – 6,3 трлн сўм ▪️савдо – 41 трлн сўм ▪️кўчмас мулк билан боғлиқ – 4,4 трлн сўм ▪️таълим соҳаси – 6,9 трлн сўм ▪️соғлиқни сақлаш соҳаси – 3,1 трлн сўм ▪️ижара – 2,7 трлн сўм ▪️компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 2,6 трлн сўм ▪️шахсий – 4,2 трлн сўм ▪️меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси – 2,8 трлн сўм ▪️бошқалар – 6,6 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 2
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча? Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил июнь ойи учун): 1 порция ошнинг ўртача нархи: 🔸Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм 🔸Андижон вилояти – 22 200 сўм 🔸Бухоро вилояти – 24 400 сўм 🔸Жиззах вилояти –23 200 сўм 🔸Қашқадарё вилояти – 24 200 сўм 🔸Навоий вилояти – 20 400 сўм 🔸Наманган вилояти – 19 800 сўм 🔸Самарқанд вилояти – 25 200 сўм 🔸Сурхондарё вилояти – 24 800 сўм 🔸Сирдарё вилояти – 23 200 сўм 🔸Тошкент вилояти – 21 800 сўм 🔸Фарғона вилояти – 19 200 сўм 🔸Хоразм вилояти – 22 800 сўм 🔸Тошкент шаҳри – 29 000 сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 2
Аэропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилади Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу йўл ўтказгич 2-июл соат 17:00 дан 3-июл 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу вақт оралиғида автомобиллар Аеропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Мирибод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келишлари мумкин. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz
Нийтэлсэн 7-р сарын 2
Путин хорижлик мутахассисларнинг Россияга киришини соддалаштириш ҳақида кўрсатма берди Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга сармоядорлар ва малакали ишчиларга визалар ва ишлаш рухсатномаларини олишни осонлаштиришни топширди. Бу ҳақда Кремл сайтидаги пресс-релизда айтилади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамаси 1 августга қадар Россия миграция қонунчилигини таҳлил қилиб, ушбу тоифадаги хорижликларнинг мамлакатга кириши ва меҳнат фаолиятидаги тўсиқларни аниқлаши керак бўлади. Бундан ташқари, Путин ҳукуматдан Марказий банк билан биргаликда валюта тартибга солиш ва назоратни ўзгартириш бўйича таклифларни худди шу муддатда тақдим этишни сўради. Президентнинг сўзларига кўра, ўзгарган ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда тегишли қадам зарур. Президентнинг фикрича, Россияда кўп болали оилалар учун баъзи ипотека шартлари ҳам ўзгариши мумкин. Хусусан, давлат раҳбари 18 ёшгача бўлган уч ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оилалар учун ипотека кредитининг максимал миқдорини ошириш ҳақида ўйлашни таклиф қилди. Президентнинг ташаббуси Москва, Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидан ташқари барча субъектларга тегишли. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz
Нийтэлсэн 7-р сарын 2
Ўзбекистон 23 та давлатдан чой импорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 21,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,7 минг тонна чой импорт қилган. Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 718 тоннага ошган. 5 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар: 🔸 Хитой – 11,4 минг тонна 🔸Кения – 1,0 минг тонна 🔸Эрон – 893 тонна 🔸Ҳиндистон – 338 тонна 🔸Қозоғистон – 247 тонна 🔸Шри-Ланка – 185 тонна 🔸Индонезия – 179 тонна 🔸 Россия – 175 тонна 🔸 БАА – 173 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz
Нийтэлсэн 7-р сарын 2
Қозоғистон 2023 йилда дунёнинг энг рақобатбардош иқтисодиётлари орасида 37-ўринни эгаллади Швейцариянинг Лозанна шаҳрида жойлашган Халқаро менежментни ривожлантириш институти (IMD) жаҳон иқтисодиётларининг рақобатбардошлик даражасини акс эттирувчи янгиланган маълумотларни эълон қилди. Тадқиқотда «Иқтисодий кўрсаткичлар», «Давлат самарадорлиги», «Бизнес самарадорлиги» ва «Инфратузилма» каби омиллар баҳоланади, дея хабар беради KazakhInvest. Қозоғистон ўтган йилги рейтингга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, ижобий динамика кўрсатди. Натижада Қозоғистон IMD World Competitiveness Ranking 2023 рейтингида 66,11 балл билан 37-ўринни эгаллади. 2023 йилда рейтинг 64 та давлатга кенгайди ва бунда Қувайт биринчи марта киритилди. Ушбу рейтингда Дания етакчига айланди. Ирландия, Швейцария, Сингапур ва Голландия ҳам кучли бешликка кирди. Қайд этиш жоизки, мазкур рейтинг 257 та кўрсаткични ўз ичига олган кенг қамровли тадқиқот асосида тузилган. Кўрсаткичларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи статистик маълумотларга, қолган учдан бир қисми сўровларга асосланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz
Нийтэлсэн 7-р сарын 2
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилликда бажарилган қурилиш ишлари статистикаси Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 52,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми: — 2010 йилда – 8,2 трлн сўм — 2011 йилда – 9,5 трлн сўм — 2012 йилда – 11,7 трлн сўм — 2013 йилда – 15,2 трлн сўм — 2014 йилда – 20,1 трлн сўм — 2015 йилда – 25,4 трлн сўм — 2016 йилда – 29,4 трлн сўм — 2017 йилда – 34,7 трлн сўм — 2018 йилда – 51,1 трлн сўм — 2019 йилда – 71,2 трлн сўм — 2020 йилда – 88,1 трлн сўм — 2021 йилда – 107,5 трлн сўм — 2022 йилда – 130,8 трлн сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 1
Ўзбекистонда автомойкалар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар (юридик шахслар) сони 1 467 тани ташкил этиб, улар томонидан жами 105,5 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 173 тага ошган. Ҳудудлар бўйича 2022 йилда автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар сони: — Тошкент шаҳри – 208 та — Тошкент вилояти – 150 та — Самарқанд вилояти – 133 та — Фарғона вилояти – 132 та — Хоразм вилояти – 131 та — Бухоро вилояти – 128 та — Сурхондарё вилояти – 102 та — Навоий вилояти – 84 та — Жиззах вилояти – 78 та — Қашқадарё вилояти – 74 та — Андижон вилояти – 72 та — Сирдарё вилояти – 60 та — Наманган вилояти – 59 та — Қорақалпоғистон Р. – 56 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz
Нийтэлсэн 7-р сарын 1
Буюк Британиялик миллиардерга тегишли космоплан коинотга илк саёҳатини амалга оширди Миллиардер Ричард Брэнсонга тегишли бўлган Virgin Galactic компаниясининг VSS Unity космоплани ўзининг илк тижорий учирилишини муваффақиятли якунлади, деб хабар беради ВВС. Пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 08:30да АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги космодромдан космоплани билан Eve авиаташувчиси учирилди. Тахминан бир соат ўтгач, 13600 метр баландликка кўтарилганида, космоплан самолётдан ажралиб, мустақил двигателини ишга туширди ва космик чегарага йўл олди. Максимал эришилган баландлик 85 км. Парвоз вақти бир ярим соат давом этди. Бортда Virgin Galactic компаниясининг икки учувчиси ва астронавт инструкторидан ташқари уч нафар италиялик учувчи офицер бўлган. Улар бир қатор илмий тажрибалар ўтказди ва кема парвознинг энг юқори нуқтасига етганда Италия ҳаво кучларининг 100 йиллиги шарафига давлат байроқларини кўтарди. Ушбу миссия Galactic 01 деб номланган. Иккинчи парвоз - Galactic 02 августга режалаштирилган. Унга авиачипталарни олдиндан сотиб олган бир нечта йўловчилар ташриф буюради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz
Нийтэлсэн 7-р сарын 1
Республикамизда нечта спорт заллари фаолият юритмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда 11 236 та спорт заллари мавжуд. 2021 йилда эса ушбу кўрсаткич 11 015 тани ташкил этган. Ўтган йил билан солиштирганда мамлакатимиздаги спорт заллари 221 тага кўпайган. Ҳудудлар кесимида спорт заллари сони: — Қорақалпоғистон Р. – 766 та — Андижон вилояти – 875 та — Бухоро вилояти – 702 та — Жиззах вилояти – 741 та — Қашқадарё вилояти – 1127 та — Навоий вилояти – 409 та — Наманган вилояти – 882 та — Самарқанд вилояти – 1072 та — Сурхондарё вилояти – 757 та — Сирдарё вилояти – 365 та — Тошкент вилояти – 981 та — Фарғона вилояти – 1115 та — Хоразм вилояти – 699 та — Тошкент шаҳри – 745 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb