TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ24,590Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

43/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 7-р сарын 4

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди “Рақобат тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/3bo Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,070 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 4

Ўзбекистонда 84,8 фоиз уй хўжаликлари ҳовлида яшайди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2022 йилда мамлакатимизда уй хўжаликларининг яшаши бўйича уй-жой турлари: — алоҳида уй (хусусий ҳовли) – 84,8 фоиз — кўп квартирали уйлар – 14,4 фоиз — бошқа турдаги уй-жойлар – 0,8 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,100 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 4

Абитуриентлар 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб аввал тест топшириб, сўнг танловни амалга оширади “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади. Батафсил: https://sof.uz/78pu Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,160 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 4

Apple компаниясининг қиймати 3 триллион доллардан ошди Apple акциялари 3 триллион долларлик савдони якунлади ва бу маррага эришган ягона компания бўлди. Бунинг ҳаммаси Nasdaqда сўнгги 40 йил ичида қайд этилган йилнинг биринчи ярмидаги энг яхши ўсиш туфайли, деб хабар беради CNN. Батафсил: https://sof.uz/wiz Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,900 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 4

Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди 3 июль, душанба куни Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди. Батафсил: https://sof.uz/1f2e Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,060 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 4

Турар-жойлар қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида турар-жой қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида: — республика буджети маблағлари ҳисобидан – 9,3 млрд сўм — корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 5,3 млрд сўм — аҳоли маблағлари ҳисобидан – 3,6 трлн сўм — бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 157 млрд сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,040 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 3

Кунига 1000 та твит: Илон Маск Twitterда ўқилиши мумкин бўлган постлар сонига чеклов қўйди Twitter постларини ўқиш учун янги вақт чегараси жорий этилади. Текширувдан ўтган фойдаланувчилар кунига атиги 10 000 та твитни, тасдиқланмаган аккаунтлар – 1 000 та, тасдиқланмаган янги аккаунтлар – 500 та твитни кўришлари мумкин. Бу ҳақда Илон Маск Twitterдаги саҳифасида маълум қилди. У шанба куни кунига ўқиш мумкин бўлган твитлар сонини уч марта ўзгартирди. Аввалига верификацияланган фойдаланувчилар – 6 000 та, ундан ўтмаганлар – 600 та ва янги фойдаланувчилар – 300 та твитни ўқиши мумкин деди, кейин эса чекловни мос равишда 8 минг, 800 ва 400 тага кўтарди. Ўзининг энг сўнгги хабарида у ниҳоят текширувдан ўтган фойдаланувчилар учун кунига 10 000 твит, тасдиқланмаган аккаунтлар учун 1000 ва янги аккаунтлар учун 500 твит чекловини ўрнатди. Маскнинг тушунтиришича, бундай тақиқ «маълумотлар йиғиш ва тизимни бошқаришнинг жуда юқори даражаси» туфайли жорий этиляпти. Аввалроқ кўплаб Twitter фойдаланувчилари ижтимоий тармоқ ортда қолаётганидан шикоят қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,040 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 3

5 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари): — Қорақалпоғистон Р. – 201 млн — Андижон вилояти – 2,1 млрд — Бухоро вилояти – 613 млн — Жиззах вилояти – 506 млн — Қашқадарё вилояти – 240 млн — Навоий вилояти – 513 млн — Наманган вилояти – 530 млн — Самарқанд вилояти – 1,1 млрд — Сурхондарё вилояти – 124 млн — Сирдарё вилояти – 376 млн — Тошкент вилояти – 2,4 млрд — Фарғона вилояти – 791 млн — Хоразм вилояти – 386 млн — Тошкент шаҳри – 9,8 млрд Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,950 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 3

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 4 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 534,99 сўм (+12,86); 1 Евро – 12 561,60 сўм (-44,76); 1 Россия рубли – 129,09 сўм (-6,54). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,040 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 3

«Титаник» йўловчисининг мактуби Уругвайдаги аукционда 12 минг долларга сотилди Уругвайдаги аукционда «Титаник» йўловчисининг лайнер бортида ёзилган хати 12 минг долларга сотилди, дея хабар беради ТАSS агентлиги. EFE агентлиги маълумотларига кўра, 1912 йил 11 апрелда уругвайлик Рамон Артагавейтия Гомес ўз укасига хат ёзган. У хат Ирландиядан жўнатилган эди, у ер эса «Титаник» Атлантика океанини кесиб ўтишдан олдин охирги тўхташ жойи бўлган. Zorilla аукцион уйи веб-сайтида айтилишича, Артагавейтия Гомеснинг укаси кейинчалик саҳифалардан бирига: «Севимли акам Рамоннинг менга ёзган охирги хати. У уч кундан кейин Титаник ҳалокатга учради ва чўкиб кетди» деб ёзиб қўйган. Infobae интернет порталига кўра, лот бошланғич нархда сотилган. Харидорнинг исми ошкор этилмаган. Титаник 1912 йил 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси айсберг билан тўқнашиб, чўкиб кетди. Англиянинг Саутгемптонидан Нью-Йоркка илк йўл олган лайнер бортида жами 2224 киши бўлган, улардан 1513 нафари ҳалок бўлди. Кема парчалари 1985 йилда Канададаги Ньюфаундлен соҳилидан 600 км узоқликда, 3,8 км чуқурликда топилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,110 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 3

Ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш бўйича барча имтиёзлар тугатилди Президент Фармони билан ер участкаларини бериш бўйича айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда: ➖қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш); ➖ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш; ➖жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари бўйича ўзгаришлар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,180 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 3

Ўзбекистонда нечта сузиш ҳавзалари бор? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига 331 та сузиш ҳавзалари мавжуд. Шундан: шаҳар жойларда – 299 та қишлоқ жойларда – 32 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,940 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••404142434445•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485