TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ27,040Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

61/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар: — Россия – 789 млн — Хитой – 591 млн — Туркия – 450 млн — Қозоғистон – 427 млн — Афғонистон – 257,3 млн — Қирғиз Р. – 236 млн — Тожикистон – 175,3 млн — Франция – 120,3 млн — БАА – 72 млн — Эрон – 67 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,240 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқармоқда Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири. «Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқаряпти. Улар машҳур деб айтишимиз мумкин. Балки экспорт бўйича унчалик катта бўлмаган миқдордир. Лекин бу янги ва технологик маҳсулот», – деди вазир ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

Апрелда 3,2 минг тонна мис симлар ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 10,4 минг тонна мис симлар ишлаб чиқарилган. Мис симлар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 мартага ошган. Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 3,2 минг тонна мис симлар ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 25 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. — 1 АҚШ доллари – 11 418,00 (-12,09) сўм; — 1 Евро – 12 301,75 (-21,03) сўм; — 1 Россия рубли – 142,80 (+0,21) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,280 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

«Apple» Хитойда онлайн-дўкон очди «Apple» бу ҳафта Хитойда онлайн-дўкон очди ва «iPhone» ишлаб чиқарувчиси учун ривожланаётган бозорларнинг аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади, дея хабар беради CNN. Аввалроқ Ҳиндистонда биринчи хусусий дўкон очилиши юқори даражада ташкил этилган эди. Навбатдаги воқеа эса тез ривожланаётган Жануби-шарқий Осиёдаги истеъмолчилар «Apple»нинг ҳар қандай маҳсулотини энди тўғридан-тўғри сотиб олишлари мумкинлигини англатади. Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатлар бозори «Apple» учун муҳим аҳамият касб этади, чунки ривожланган бозорлар, жумладан, Хитойда савдо ўсиши секинлашуви компанияни анъанавий равишда фаол бўлмаган ҳудудларга эътибор қаратишга ундамоқда. Хитой ўнлаб йиллар давомида ишлаб чиқариш, истеъмол нуқтаи назаридан, «Apple» фавқулодда кучайишида асосий ўрин эгаллаган. Ушбу мамлакат компания операциялари учун калит бўлиб қолса-да, технология гиганти энди ўз мавқеини ҳимоя қилишга мажбур. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,250 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 36 009 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 1 666 таси жорий йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони: Тошкент шаҳри – 7 139 та Тошкент вилояти – 3 086 та Фарғона вилояти – 3 014 та Қашқадарё вилояти – 2 970 та Самарқанд вилояти – 2 554 та Бухоро вилояти – 2 566 та Сурхондарё вилояти – 2 548 та Андижон вилояти – 2 378 та Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та Наманган вилояти – 1 779 та Хоразм вилояти – 1 736 та Жиззах вилояти – 1 613 та Навоий вилояти – 1 533 та Сирдарё вилояти – 1 220 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,060 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланиши мумкин бўлади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан форс-мажор ҳолатлари юзага келганда давлат авиациясининг ҳаво ҳудуди ва аэродромларидан ўзаро фойдаланиши тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилди. Ҳужжат 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган. Унга кўра, ҳар икки томон ҳам кутилмаган ҳолатлар туфайли ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтиш учун рухсат сўрашга ҳақли. Ўзбекистон Қонунчилик палатаси келишувни 2023 йил февралида қабул қилган, Сенат май ойи бошида маъқуллаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,090 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 24

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 3,3 млрд — Россия – 2,9 млрд — Қозоғистон – 1,5 млрд — Туркия – 1,0 млрд — Корея – 802,1 млн — Германия – 787,4 млн — Қирғиз Р. – 326 млн — Туркманистон – 312,6 млн — Афғонистон – 259,5 млн — Франция – 253,6 млн Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,220 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 23

Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти пайдо бўлмоқда Энди нафақат korzinkauz, балки Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти мавжуд. Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, “UzPaynet” МЧЖга ҳам ўз тармоқлари орқали банк карталари эгаларига нақд пул бериш имконияти тақдим этилмоқда. Бундан аввал ҳудди шу амалиёт korzinkauz савдо тармоғида ҳам йўлга қўйилганди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,410 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 23

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 24 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 430,09 сўм (-19,94); 1 Евро – 12 322,78 сўм (-65,01); 1 Россия рубли – 142,59 сўм (-0,82). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,400 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 23

Пекин метросида кафт асосида йўл ҳақи тўлаш лойиҳаси ишга туширилди Пекин метросида йўловчилар йўл юриш картасидан фойдаланиши ёки QR кодини сканерлашлари шарт эмас. Энди улар кафтини сканерлаш орқали тўловни амалга ошириши мумкин, дея хабар беради Синьхуа агентлигига таяниб. Пекин шаҳар транспорт бошқармаси хабар беришича, Дасин халқаро аэропортигача борадиган тезюрар поездда янги технологиядан фойдаланиш бўйича тажриба дастури ишга туширилган. Вокзалдаги чипта машинаси орқали биометрик маълумотларни киритиб, Хитойнинг машҳур WeChat мессенжерида авторизациядан ўтгандан сўнг, йўловчи бекатдаги турникетлардан ўтиш учун кафтини кўрсатиши кифоя. Чиқиш пайтида тўловдан автоматик равишда ечиб олинади. Турникет кафт ва томир нақшини танийди. Янги технология йўловчиларга нақд пули бўлмаган ва смартфонлари қуввати тугаса ҳам метродан фойдаланиш имконини беради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,410 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 23

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 36 009 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 1 666 таси жорий йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони: Тошкент шаҳри – 7 139 та Тошкент вилояти – 3 086 та Фарғона вилояти – 3 014 та Қашқадарё вилояти – 2 970 та Самарқанд вилояти – 2 554 та Бухоро вилояти – 2 566 та Сурхондарё вилояти – 2 548 та Андижон вилояти – 2 378 та Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та Наманган вилояти – 1 779 та Хоразм вилояти – 1 736 та Жиззах вилояти – 1 613 та Навоий вилояти – 1 533 та Сирдарё вилояти – 1 220 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,220 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5960616263•••65•••70•••75•••80•••8485