TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ28,300Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

59/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 5-р сарын 30

Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 107 тонна хурмо импорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 8 та давлатдан қиймати 6,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 9,1 минг тонна хурмо импорт қилинган. Хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага ошган. 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон энг кўп хурмони Эрондан 8,5 минг тонна импорт қилган. Шу даврда Саудия Арабистонидан 107 тонна хурмо импорт қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,380 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 30

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 31 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 405,84 сўм (-14,36); 1 Евро – 12 225,92 сўм (-13,11); 1 Россия рубли – 141,04 сўм (-1,72). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,550 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 30

Қозоғистонда нефть ва газ саноатига инвестициялар ортиб бормоқда Қозоғистонда нефть ва газ саноатига сармоя киритилиши ортиб боряпти. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform. Унга кўра, жаҳон мамлакатларида инвестицияларнинг тармоқ структураси ўзгарган. Шу нуқтаи назардан нефть ва газ соҳасига инвестициялар ҳажми ортди. 2020-2021 йилларда инвестициялар 7 баравардан ортиқ камайди. 2022 йилда геосиёсий шароитлар туфайли давлатлар бу йўналишдаги сармояларни кўпайтира бошлади. Унинг даражаси аслида 2019 йил даражасига етди. «Мураккаб ташқи шароитларга қарамай, Қозоғистонда 2022 йилда реал иқтисодий ўсиш 3,2 фоизни ташкил этди. 18 фоиз ўсиш ҳисобга олинган ҳолда мамлакатимизга 28 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Бу кўрсаткич 2012 йилдан буён рекорд даражада бўлди», – деди Вазир. Унга кўра, асосий капитал қўйилмалари реал кўрсаткичларда 8 фоизга ошган. Ташқи савдо айланмаси 32 фоизга ошиб, 134 миллиард долларни ташкил этди. «Ишлаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 27 фоизга кўпайиб, 1,8 миллиондан ошди. Бу соҳада банд бўлганларнинг умумий сони 13 фоизга ошиб, 3,9 миллион кишига етди. Натижада кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши 33,5 фоиздан 36 фоизгача ошди», – деди Вазир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,550 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 29

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 420.20 (+5.20) сўм; — 1 евро — 12 239.03 (-14.97) сўм; — 1 Россия рубли — 142.76 (+0.20) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,500 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 29

IT бўйича раҳбар ўринбосарлари махсус курсларда ўқитилади 2024 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ўқитилади. Бунда ўқувлар махсус ахборот платформаси орқали ташкил этилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,530 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 29

UnionPay дебет карталари бозорида Visa’дан ўзиб кетди Ўтган йили Хитойнинг UnionPay тўлов тизими дебет карталари бозоридаги улуши бўйича Visa’ни ортда қолдирди. Бу ҳақда “Известия” газетаси Nilson Report’га таяниб ёзмоқда. Қайд этилишича, UnionPay дебет карталари бўйича транзакцияларнинг улуши 40,03 фоизни, Visa’ники эса, 38,78 фоизини ташкил қилган. Бундан ташқари, биринчи тўлов тизимининг карталари бўйича амалга оширилган операциялар ҳажми 16,2 миллиард долларни, иккинчиси эса 14,1 миллиард долларга етди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, UnionPay транзакциялари дебет карталари ёрдамида 75,12 фоизни, Visa учун эса, 63,91 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, таъкидланишича, 2011 йилдан бери АҚШ тизимидаги дебет карталари бўйича транзакциялар деярли 80 фоиздан 39,53 фоизга камайган, Хитойники эса нолдан 38,68 фоизгача ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,480 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 28

4 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари): — Қорақалпоғистон Р. – 158,3 млн — Андижон вилояти – 1,6 млрд — Бухоро вилояти – 445,4 млн — Жиззах вилояти – 373,5 млн — Қашқадарё вилояти – 179 млн — Навоий вилояти – 376 млн — Наманган вилояти – 414 млн — Самарқанд вилояти – 796 млн — Сурхондарё вилояти – 103 млн — Сирдарё вилояти – 286 млн — Тошкент вилояти – 1,9 млрд — Фарғона вилояти – 571,4 млн — Хоразм вилояти – 276 млн — Тошкент шаҳри – 7,7 млрд Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,340 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 28

Калифорнияда «Кўринмас уй» сотувга қўйилди «Кўринмас уй» Калифорния штатида сотувга қўйилди, деб хабар беради CNBC. Джошуа-Три миллий боғидаги уй 18 миллион долларга баҳоланмоқда, бу эса Лос-Анжелесдан икки соат жануби-шарқда жойлашган Сан-Бернардино округидаги шаҳарчада сотиладиган энг қиммат мулк ҳисобланади. Уйга «кўринмас» лақабини қўйишди, чунки у саҳронинг теварак-атрофини акс эттиради, гўё уни тошлоқ ландшафтга яширади ва ичкаридагиларга бутунлай кўринмасдан, манзарани томоша қилиш имконини беради. Объект Джошуа-Три миллий боғидан бир неча қадам нарида жойлашган. Яшаш майдони деярли 5500 квадрат футни ташкил этади, ичида учта ётоқ хонаси, тўртта ҳаммом ва 100 футлик ёпиқ ҳовузи бор. Уй кино продюсери ва ҳозирги эгаси Крис Хэнли ва архитектор Томас Осински томонидан ишлаб чиқилган. Уй сотувга қўйилганидан буён тўрт ой давомида ҳеч ким уни сотиб олишга қизиқмаган, бироқ уни сотиш билан шуғулланувчи иккала риелтор ҳам муваффақиятга ва уй ўз харидорини топишига ишонади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,170 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 28

Дубай сайёҳлик рекордини яна янгилади Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида Дубай меҳмонхоналарида, камида, бир кеча-кундузни ўтказган хорижлик сайёҳлар сони 4,67 миллионни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиз кўп. Бу ҳақда Дубайнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти ахборот агентлигига маълум қилди. «2023 йил биринчи чоракда халқаро сайёҳлар сони сезиларли даражада ўсиши Дубайнинг глобал туризм секторида тикланишга олиб келадиган асосий йўналишлардан бири эканидан далолат беради», – дейилади хабарда. Дубай ишбилармонлик туризми бизнес ва ҳордиқ чиқариш йўналишига сайёҳларни тобора кўпроқ жалб қилмоқда. Биринчи чоракда Дубай савдо, спорт, адабиёт, санъат фестиваллари, «Dubai International Boat Show» жаҳон ҳукумати саммити, шунингдек, 125 мамлакатдан 5000 га яқин иштирокчи келган дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимлик кўргазмаси – «Gulfood» сингари нуфузли тадбирларни ўтказди. Йил давомида яна кўплаб анжуманлар – «Dubai Summer Surprises» оилавий ёз фестивали, «Dubai Esports and Games Festival», шунингдек шаҳар аҳолиси учун «Dubai Fitness Challenge» ўтказилиши кўзда тутилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,120 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 28

Руминияда 150 дан ортиқ ўқитувчи иш ташлаш эълон қилди Руминияда ўқитувчилар уч кундан бери иш ташламоқда. Ўқитувчилар маошни оширишни талаб қиляпти. Ҳозирда руминиялик ўқитувчининг маоши тахминан 480 еврони ташкил этади. Бу мамлакатдаги ўртача маошдан икки баравар кам, дея хабар беради Euronews агентлиги. 150 дан ортиқ одам кўчаларга чиқди. Уларнинг 70 нафари ўқитувчиларнинг ёрдамчилари, яна бир қанчаси дарс олиб бормайдиган мактаб ходимларидир. Маҳаллий касаба уюшмалари янги ўқитувчининг маоши камида мамлакатдаги ўртача иш ҳақи даражасида бўлишини талаб қиляпти. Бу ҳолат таълим соҳаси мутахассислари меҳнатининг давлат учун аҳамияти кўрсаткичи бўлади. Шунингдек, улар ойлик иш ҳақини ҳар йили инфляция даражасида индексация қилинишини хоҳлайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,130 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 28

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 989 тани ташкил этган. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: — Россия – 2 905 та — Хитой – 1 807та — Туркия – 1 798 та — Қозоғистон – 986 та — Жанубий Корея – 712 та — АҚШ – 297 та — Қирғизистон – 258 та — Тожикистон – 253 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,210 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 27

4 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган? Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрел ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони: — Россия – 341 та — Хитой – 187 та — Туркия – 99 та — Қозоғистон – 74 та — Жанубий Корея – 42 та — Тожикистон – 27 та — Қирғизистон – 25 та —Туркманистон – 24 та — Озарбайжон – 17 та — АҚШ – 14 та — Германия – 14 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,340 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5758596061•••65•••70•••75•••80•••8485