TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ28,680Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

71/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 5-р сарын 6

3 ойда 1 668 та электромобил импорт қилинган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1668дона электромобил импорт қилган. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1215 тага ошган. Ўзбекистон 2023 йилнинг март ойида хорижий давлатлардан 882дона электромобил импорт қилган. Ўзбекистон 3 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар: — Хитой – 1444 та — Гонконг – 183 та — Германия – 27 та — Корея – 6 та — БАА – 5 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,390 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 6

Қуёш панели ўрнатиш учун компенсация олиш тартиби қандай? Батафсил: https://sof.uz/upl9 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,980 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 6

3 ойда қанча йўловчи самолётда ташилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 1,1 млн йўловчи ташилган. Ҳаво йўллари орқали йўловчи ташиш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда йўловчилар сони 11,7 фоизга ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида ўртача 12,5 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,460 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 5

Газ босими меъёрда, газ тўлдириш шохобчалари фаолияти бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ –Энергетика вазирлиги Ижтимоий тармоқларда “Шўртан газ-кимё" мажмуасида таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан босимнинг маълум муддатга пасайиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги қуйидагича муносабат билдирди: Ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республикамиз, хусусан, водий вилоятларида газ шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмаслигини маълум қиламиз. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқлангани, ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани боис улар фаолияти вақтинча тўхтатилган". Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,540 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 5

3 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари): — Қорақалпоғистон Р. – 124 млн — Андижон вилояти – 1,2 млрд — Бухоро вилояти – 343 млн — Жиззах вилояти – 266 млн — Қашқадарё вилояти – 129 млн — Навоий вилояти – 292 млн — Наманган вилояти – 310 млн — Самарқанд вилояти – 594 млн — Сурхондарё вилояти – 75 млн — Сирдарё вилояти – 215 млн — Тошкент вилояти – 1,4 млрд — Фарғона вилояти – 439 млн — Хоразм вилояти – 204 млн — Тошкент шаҳри – 5,8 млрд Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,280 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 5

Хитойда сайёҳлик оқими ошди Миллий байрамларда (29 апрель - 3 май) Хитой бўйлаб сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70,8 фоизга ошиб, 274 миллион ташрифни ташкил этди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабарида маълум қилинди. Вазирлик маълумотларига кўра, 1 май куни Хитойда 274 миллион саёҳат амалга оширилган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 70,8 фоизга кўпдир. Сайёҳлар ўз саёҳатларига 148 миллиард юан (жорий курс бўйича қарийб 21 миллиард доллар) сарфладилар, бу ўтган йилга нисбатан 128,9 фоизга кўп ва 2019 йилга нисбатан деярли тенгдир. Энг йирик мегаполис Шанхайга 1 май байрамларида 15,6 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Беш кун давомида шаҳарнинг туризмдан тушган даромади 18,9 миллиард юанни (тахминан 2,7 миллиард доллар) ташкил этди. Шанхайнинг асосий диққатга сазовор жойлари 6,4 миллион сайёҳни жалб қилди. Мегаполисдаги меҳмонхоналарнинг ўртача бандлиги 70 фоиздан ошди. Май ойидаги байрам кунларида Хайнань курорт оролига сайёҳлар оқими 3,2 миллион кишидан ошди (+141,5 фоиз). Беш кун ичида Хайнаннинг ички туризмдан тушган даромади 4,23 миллиард юанни (612 миллион доллар) ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,240 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 5

Жамоат транспортида янги таърифлар жорий этилмоқда Янги жорий этилаётган таъриф режасига кўра, жамоат транспорти воситаларида қатнаш учун йўлкиранинг бир марталик нархи 2000 сўм, Атто транспорт карталари орқали тўлов қилувчи йўловчилар учун эса 1600 сўмга ўзгаради. Агар йўловчилар ўз манзилига бир соат ичида бир транспорт туридан иккинчи маротаба фойдаланса, йўлкира учун 400 сўм тўлайди. Бир соат давомида йўловчининг бир транспорт турдан учинчи, тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,280 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 5

Факт рақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра: Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,1 млн та бампер ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 % га ошган. Март ойида 727,5 минг дона бампер ишлаб чиқарилган. 2023 йилнинг январь-март ойларида Тошкент шаҳрида 18 935 та тирик туғилиш қайд этилган. Шундан, 9 758 нафари ўғил болалар ва 9 177 нафари қиз болалар. 2023 йилнинг январь-март ойларида Наманган вилоятида 1,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 578 297 тани ташкил этган. 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,7 минг дона мототцикллар ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 3 мартага ошган. Март ойида мингта мототцикл ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,100 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 5

«iPhone» қурилмасини «Windows 11» компьютерларига тўғридан-тўғри улаш имконияти яратилади «Windows 11» операцион тизимида смартфонни компьютер билан тўғридан-тўғри синхронлаштиришга мўлжалланган «Microsoft» компаниясининг «Телефон уланиши» иловаси 26 апрелдан бошлаб глобал миқёсда босқичма-босқич жорий қилина бошланди. Уланиш шартлари жуда оддий бўлиб, иккала қурилмада фаол «Bluetooth» талаб қилинади. Бунда «iОС» хабарларини тўғридан-тўғри «Windows 11» иш столида кўриш билан бир қаторда, телефон қўнғироқларини амалга ошириш ва қабул қилиш, матнли хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш имкониятлари ҳам мавжуд. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,180 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 5

Ўзбекистон 3 ойда 10 та давлатга шампун экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 10 та хорижий давлатга қиймати 2 млн АҚШ долларлик шампун экспорт қилган. Шампун экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 835 тоннага ошган. 2023 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп шампун экспорт қилган асосий давлатлар: Россия – 381 тонна Қозоғистон – 347 тонна Қирғиз Р. – 173 тонна Тожикистон – 131 тонна Туркманистон – 61 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

3 ойда “Афросиёб” поезди хизматидан 350 минг йўловчи фойдаланган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 14 фоизи ёки350,1 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган. Бу эса бир кунда ўртача 3,9 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,380 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Туркманистон Ўзбекистондан йўл олган юк транспортларини Россия ҳудудларига чиқишини таъминлайди Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, Туркманистон Ўзбекистондан жўнаган юк транспортларини Россиянинг жанубий ҳудудларига чиқишини таъминлайди, деб ёзмоқда “Нейтраль Туркманистон” газетаси. “Шарқий ҳудудларни мамлакатимиз маркази билан боғловчи юқори тезликда ҳаракатланадиган автотрассалар Ашхабод – Туркманбоши (собиқ Красноводск) автобонига боғланса, қўшни Ўзбекистондан йўл олган юк автомобиллар Каспий халқаро денгиз портига чиқади. У ердан Кавказ, Европа, Россиянинг жанубий ҳудудлари ва Эроннинг шимолий ҳудудига, Форс кўрфази ва Оман қўлтиғига денгиз йўли орқали етиб олиш мумкин”, – дейилади Бердимуҳамедовнинг бугун Ашхабодда бошланаётган халқаро транспорт форуми қатнашчиларига йўллаган мурожаатида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,560 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6970717273•••75•••80•••8485