TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ27,360Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

72/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Энди гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/vwwg Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,400 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 5 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 445,03 сўм (-14,43); 1 Евро – 12 652,48 сўм (+0,09); 1 Россия рубли – 146,15 сўм (+1,57). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,390 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди Ушбу қарор иқтисодиётда нархлар ўсишининг янада секинлашишига ёрдам берувчи пул-кредит шароитларини таъминлаш, шунингдек, март ойидаги асосий ставка пасайтирилишининг ялпи талаб ва таклифнинг мувозанатлашувига ижобий таъсирларини давом эттиришга қаратилган, дейилади Марказий банк хабарида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,240 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 56,6 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Жами асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ҳажми: — Қорақалпоғистон Р. – 2,1 трлн сўм — Андижон вилояти – 2,8 трлн сўм — Бухоро вилояти – 4,2 трлн сўм — Жиззах вилояти – 1,8 трлн сўм — Қашқадарё вилояти – 3,1 трлн сўм — Навоий вилояти – 3,7 трлн сўм — Наманган вилояти – 3,1 трлн сўм — Самарқанд вилояти – 5,0 трлн сўм — Сурхондарё вилояти – 3,0 трлн сўм — Сирдарё вилояти – 4,3 трлн сўм — Тошкент вилояти – 6,8 трлн сўм — Фарғона вилояти – 3,9 трлн сўм — Хоразм вилояти – 1,7 трлн сўм — Тошкент шаҳри – 11,1 трлн сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,180 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади Унга кўра, ▫️ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан; ▫️3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан; ▫️ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан; ▫️10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан; ▫️15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,360 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Mastercard'нинг собиқ раҳбари Жаҳон банкининг янги президенти этиб тайинланди Девид Малпасс истеъфога чиққанидан кейин Жаҳон банки президенти лавозимини Mastercard собиқ раҳбари Ажай Банга эгаллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. Ташкилот раҳбарияти 3 май, чоршанба куни Ажай Бангуни беш йиллик муддатга сайлади. Mastercard'нинг собиқ раҳбари 14-президент сифатида Жаҳон банки гуруҳининг барча ташкилотларига, шу жумладан бош ташкилот – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига раҳбарлик қилади. Ташкилотнинг янги президенти 2023 йил 2 июндан иш бошлайди. Маълумот ўрнида, Жаҳон банкининг амалдаги президенти Малпасс 15 феврал куни ўз лавозимини тарк этиш қарорини эълон қилди. У ташкилотни тўрт йилдан ортиқ бошқарган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Эрон шу ойда илк маҳаллий электромобилини тақдим этади Эронда электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди, биринчиси тез орада тақдим этилади, деб хабар беради Irna агентлиги. Эрон стандартлаштириш миллий ташкилоти бош директори Меҳди Эслампанаҳ биринчи маҳаллий электромобил май ойи ўрталарида тақдим этилишини маълум қилди. «Президент қароридан сўнг мамлакатимиз мутахассислари томонидан яратилган илк маҳаллий электромобил сифатли ишлаб чиқариш йилида май ойининг ўрталарига қадар кенг оммага тақдим этилади», - деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,210 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 4

Март ойида 447 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг март оймда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони: —“Cobalt” - 10 101 дона —“Damas” - 7 419 дона —“Lacetti-Gentra” - 5 968 дона —“Nexia T-250” - 1 376 дона — "Tracker" - 573 дона — “Onix” - 447 дона —Махсус енгил автомобиллар - 2 454 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,420 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 3

Brent маркали нефтининг нархи 75 долларгача тушди 2023 йил июль ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи Лондоннинг ICE биржасида 5,16 фоизга, яъни бир баррел учун 75,3 долларга тушди, дея хабар беради ТАCC агентлиги. Brent фючерслари секинлашди ва бир баррель учун 75,52 доллар (-4,89 фоиз) даражасида барқарорлашди. 2023 йил июнь ойида етказиб бериладиган WTI нефти фючерслари нархи 5,12 фоизга пасайиб, бир баррель учун 71,9 долларни ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, кеча халқаро биржаларда Brent нефтининг бир баррели 79,66 доллардан сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2023 йил учун Brent маркали нефть нархи бўйича прогнозни пасайтирган. ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатлар эса нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда камайтиришга киришган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 3

Қайси ҳудудда аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибидааҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 9,5 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар улуши: — Қорақалпоғистон Р. – 12,3 фоиз — Андижон вилояти – 8 фоиз — Бухоро вилояти – 12,6 фоиз — Жиззах вилояти – 6,9 фоиз — Қашқадарё вилояти – 13,7 фоиз — Навоий вилояти – 9,7 фоиз — Наманган вилояти – 12,9 фоиз — Самарқанд вилояти – 5,9 фоиз — Сурхондарё вилояти – 14,6 фоиз — Сирдарё вилояти – 1,5 фоиз — Тошкент вилояти – 12,1 фоиз — Фарғона вилояти – 17,8 фоиз — Хоразм вилояти – 19,1 фоиз — Тошкент шаҳри – 3,9 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,120 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 3

Қатар энг бой давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади Американинг Global Finance Magazine нашри дунёнинг энг бой давлатлари (The Richest Countries in the World) рейтингини тузиб, унга 185 та давлат киритди. SA-News хабарига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида: Қозоғистон бу рейтингда 50-ўринни эгаллаган. Туркманистон 77-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон 127-ўринни, Қирғизистон 142-ўрин ва Тожикистон 153-ўринни эгаллади. Қатар дунёнинг энг бой давлати деб топилди. Иккинчи ўринда Люксембург, учинчи ўринда Сингапур. Энг камбағал давлатлар - Малави, Конго, Марказий Африка Республикаси. Рўйхат Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган. Нашр аҳоли жон бошига сотиб олиш қобилияти паритетини инобатга олди, бу эса яшашнинг нисбий қиймати ва мамлакатлардаги инфляция даражасини ҳисобга олади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,310 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 3

Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 4 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 459,46 сўм (+21,45); 1 Евро – 12 652,39 сўм (+124,34); 1 Россия рубли – 144,58 сўм (+1,08). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,240 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8485