TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot24,130Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 84 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Nob 30

​​АЛЛОҲНИНГ ҚАДАРИДАН ҚАДАРИГА ҚОЧИБ "Аллоҳга нима дейман", "Саодат бер Аллоҳим" "Аллоҳнинг пораси" Ҳабибимиз Муҳаммад Алайҳиссаломга аталган "Рози эдим", "Жума муборак", "Чидамсизлик" "Она заминга" ва шу каби шеърларим учун жаримага тортилдим. Қози назаримда жуда виждони қийналди менга жарима тўлатгани. Аллоҳ ундан рози бўлсин. Аммо начора вазифаси. Йигирма оклад эмас икки оклад тўлайдиган бўлдим. Бу постдан мақсад сизлар ҳам жарима тўлаб қийналиб қолмасликларингиз учун тавсия маъносида. Аллоҳ дейиш ҳам, шу боисидан мусибат етиши ҳам аслида шараф. Одамдек яшаб одамдек ўлиш насиб қилсин. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

3,560 views

Na-publish Nob 29

Ассалому Алайкум. Шеърларим ичида сизга энг ёққани? Ёқмагани? Қачондан бери мени ўқийсиз? Сизга фойдаси текканми? Менинг қўлимдан шу шеър ёзиш келди. Бордию ўлсам шу шеърлар учун ортимдан дуо қилармидингиз? Ижодимдан розимисиз?

2,910 views

​​#FreePalestine -Роса қонаяпти шилинган яра, Кунларим ўтяпти тунлардан қора. -Ўчир Абдураҳмон ибрат кўзила, Фаластин халқининг сабрига қара! @A_meshayan 21:02-29.11.2023 Абдураҳмон Мешаян

3,500 views

Na-publish Nob 27

​​ОНАМГА ТИЛАК Йўлим тўсмоқ истарлар Анкабутдек тўқиб тўр, Оёқдан чалмоқ бўлар, Хар хасадгўй қалби кўр. Аммо дуо қилсангиз, Малоиклар бўлиб жўр, Қилган дуоингизга, Омин дейди онажон. Забонда Исми Аъзам, Хилватларда мунтазам. Қондиринг ичиб Зам-Зам, Ташналикни онажон. Кўксингизга қўйсам бош, Кўзларимга келиб ёш, Хасратларга қилар фош, Ошналикни онажон. Қалбимда из қолдирмиш, Шум ўтмишнинг чандиғи, Бугун ишқ сарпосига, Лиқ тўла қалб сандиғи, Кўзларим обидасин, Зиёрат айлар йиғи, Яхши ошин, ёмонлар, Бошин ейди онажон. Тиловат қилиб “Ёсин” Ким қилса илтижосин. Куйдирмас у дунёсин, Энди билдим онажон. Хаёт узун хикоят, Қадардан йўқ шикоят, Тангрим қилсин химоят, Дуо қилдим онажон. Жон амири тарк этса, Вужуд ўлкасин фалон, Номаи аъмол ўнгдан- Берилмаса руҳ талон. Юрак гўё тўп тешган, Ул Минораи Калон, Қалбим тақво либосин, Охир кийди онажон. Ўйғотиб нафс аждарин, Қайғу санчса наштарин. Савоб мисли настарин- Сочар ифор онажон. Зулжалолдан илтифот, Ул Сарвари Коинот- Бўлсин сизга Қўшни Зот, Шудир изҳор онажон.

3,290 views

Na-publish Nob 27

ОНАЛАРГА АТАЛГАН ҚЎШИҚ. Шеър:Абдураҳмон Мешаян Ижро:Юлдуз Усмонова Онажоним, юзларингдан, Қўлларингдан, кел ўпайин. Келгин сени жондан қучай, Ифоринг хушбўй. Сочинг оқарсада ёшсан, Атиргулдек, айлонайин. Дунё гўзалларинданда, Юзларинг хушрўй. Оқ сут бердинг мухаббат-ла Сендан қарзим узолмасман. Хозир хам сендан ортиқроқ Бирор бир дўст тополмасман. Авлиёга алла айтган, Пайғамбарларга хам айтган. Она эрур. Қалбим йиғлар, Йиғласанг она. Сочинг оқарсада ёшсан- Атиргулдек айлонайин Олтмиш учга кирдинг, Юз йил яшагин яна! Мама, модар, анне умми, Хамма тилда онасан Она. Mother, модар, анне, умми Ҳамма тилда онасан она. Январь 2014

2,680 views

#Ўн_олти_йиллик_шеър Онажон омон бўл менинг учун хам, Гохи қошингда бахт, гох қаршингда ғам. Ёнимда бўл сочим оқаргандаям- Йўқса шодонлигим алам қилади. Қатор-қатор дардлар бағрингни ёқди, Кўзларингдан баъзан жиққа ёш оқди. Гох тақдир кўксингга дард миҳин қоқди, Кўча хандонлигим алам қилади. Зўр темир тулпорда олиб юрсайдим, Узоқ йиллар сен-ла қандим урсайдим. Дейман санинг учун қаср қурсайдим, Лек беимконлигим алам қилади. Ўзгаларга ёрдам қилаётган пайт, Сенга битта кўйлак олганмидим айт?- Олмаганман онам қалбим қилар қайд, Шундай инсонлигим алам қилади. Менга она бўлиб дунё кўрдингми? Тоғда дам олдингми? Хажга бордингми? Шунда хам бахт топ деб дуо қилдингми? Менчи нодонлигим алам қилади. Гарчи турфа юмуш менга мушкулмас, Ёшлигинг қайтармоқ қўлимдан келмас. Мен ёмон болангга омон бўлсанг бас, Бир нотавонлигим алам қилади. Муаллифидирман кўплаб гуноҳнинг, Гох улфати бўлдим турфа гумроҳнинг. Шайтон сўзин тинглаб қодир Аллоҳнинг, Амрин бажаролмай гоҳ қалб йиғлади, Онам ғаниматсан алам қилади. 2007 А. Мешаян

2,930 views

#КЕСИЛГАН_СОЧ_ЙЎЛ_ҚЎЛ_ВА#ЖИГАР_ҚИССАСИ. Қўлда уч сўм пул, Ўсиб кетган соч. Узун навбат, Хона тўла бош. Навбатга тур йўқса йўлдан қоч, Дўқ урган толиққан сартарош. Теккан гал. Келган навбат. Лек аразда қайчи, Ўрнин эгалламиш ўткир устара. Кесилди сочларим, Дема:Жилмайчи! Бошни соч, Юзни тарк этган истара. Умримнинг шағами, Қолгунча ўча, Ва асло унутмам келгунча ўлим. Қаро тун. Ойсиз кўк. Қўрқинчли кўча, Қашқирлар томондан, Кесилган йўлим. Зўрға сақлаб жонимни омон, Уйга киргач ош тусаб кўнглим. Сабзи артар чоғда оқди қон, Пичоқ сабаб кесилгач қўлим. Буйрак омон, ўпка жойида, Ошқозон хам рост айтсам агар. Фақатгина йигирма йилга, Жойидамас “кесилган жигар”. Йиллар ўтди англатай энди: Сочим кесган устара, Синиб ётур бир қара. Йўлим кесган қашқирлар, Тишлаб ётибди ерлар... Оғритганча дилимни, Кесиб олиб қўлимни. Қизил рангга ранглаган, Пичоғим хам занглаган... Сочим, Қўлим, Йўлим кесганга, Тақдир жазо бермоққа шошди. Лек ўғлимни йигирма йилга- Кесган итнинг мансаби ошди... @A_meshayan 23:43-27.11.2019 Абдураҳмон Мешаян

2,650 views

Na-publish Nob 27

​​МАҚТУЛ Ўлим яқин эй мусулмон сен не билан машғулсано, Қилмишлари шайтонгами ё Аллоҳга мақбулсано? Қанотингни пастлат энди қўл остингдаги аҳлигга- Фурқондаги оят далил эй эркак сен масъулсано. Саловатинг кўпайтирки тушингга кириб пайғамбар, Сўйласинки уммат ичра сен ўзимга маъқулсано. Гар Абдуллоҳ бўлса исминг чин мўмин бўлмоққа тириш, Мунофиқлик айлар бўлсанг сен хам ибн Салулсано. Қотил бўлмоқликдан қўрқиб кофирнинг бошин олмадинг, Шундан бери шўрлик халқим хам шаҳид хам мақтулсано. @A_meshayan 2022 Абдураҳмон Мешаян

2,610 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••828384
NakaraanPahina 84 ng 84Susunod