TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 70 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 13
#ФАЛАСТИННИНГ_АЛЛОҲИ_БОР Болта кекса дарахтларни чопган билан, Ўзидан сўнг қолдирган ёш гиёҳи бор! Қони оқиб диндош ажал топган билан, Шоир тирик қаламида сиёҳи бор! Тирик бўлса ёзмасинми хақиқатни, Қаратиб уммат дардига бор диққатни. Яҳуднинг ҳам яхшиси бор кўр ибратни, Лек ичида кўп тузалмас густоҳи бор! Мунофиқ кўп ичимизда эсин еган, Мўмин ўлса ҳаммасига байрам экан. Исроил хақ, Исроил зўр қилди деган, Қалбин моғор босганларнинг гумроҳи бор! Ёв қилмиши юрагимга нафрат экса, Нима қилай чорасиз дил алам чекса. Зор-зор қақшаб қон тупупиб ўлди кеса, У ҳам майли гўдакнинг не гуноҳи бор? Ёлғони кўп жуҳудларда фитна ғиж-ғиж, Дейди:"Бизга зарба берди ёв қақшатқич". Дунё балки ишонар, у кўзбойлоғич, Ломаконда ҳаммасининг гувоҳи бор! Деманг йўқдир мусулмоннинг ҳеч вақоси, Мўминнинг бор гўзал дуо, зўр тақвоси. Исроилнинг бўлса бўлсин Амриқоси, Фаластинни қўллагувчи Аллоҳи бор! @A_meshayan 21:32-20.10.2023 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Mar 13
#Шахсийга_келган_мактуб Assalamu alaykum Otamning ahvoli og'irlashib qoldi. Hozirda 16-kasalhonada doktorlar tamonidan ushlab turilibdi. Yurak hastaligi tashxisi bilan ya'ni infarkt. Hozirda aperatsiya uchun pul qidirmoqdaman. Aperatsiyaning o'ziga 14 mln so'm ketar ekan undan keyingi muolajalariga esa 5 10 mln so'm. Qo'lingizdan kelsa yordam bering. UZCART 8600140406772187 RAHMATJONOV MURODJON VISA 4023060207340505 MURODJON RAHMATJONOV BEMORNING AYOLINING RAQAMI; +998974040127
Hashtags
Na-publish Mar 12
#Саҳобалар\_ҳаёти #Долзарб\_мавзу Бугунги кунимиз ва яшаб ўтган кунимизга яраша хотима берилади буни унутмайлик! ✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян ( @a\_meshayan ) 🎙Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев Яқинларингизга ҳам улашинг ! 👇👇👇👇 @zuhriddin\_muhammadaliyev
Hashtags
Na-publish Mar 12
#Ашъараи#мубашшара #УСМОН#ИБН#АФФОН#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУНИНГ#ШАҲИД#ҚИЛИНИШИ... #МУБОРАК#ЎЛИМ Олис ҳижрий ўттиз бешинчи йилда, Зулҳижжа ойининг еттинчи куни. Ёши эди асли саксон иккида, Разил зотлар шаҳид қилдилар уни. Оқарди бир пайтлар сочлари қаро, Бу саҳоба кўрди э вох қанча ғам. Халифалик қилди шу азоб аро, Тўлиқ ўн йил, фақат саккиз куни кам. У Ровма исмли яҳудий зотнинг, Сотиб олган эди қудуғин бир кун. Ва дирҳам хақ олмай ҳадя қилганди, Мусулмон зотларнинг эҳтиёжи-чун. Ўлимидан бир кун олдин тутганди, Хақни рози қилмоқ учун у рўза. У бир қултум ширин сувни кутганди, Одамлар тутмади унга бир кўза... Ифтор ҳам қилолмай ётиб ухлади, Аммо бўлганида саҳарлик вақти. Қўшни хотинлардан ёри сўрагач, Қўшнилар сув тутди бу ҳам бир бахти... Аммо у вақт тонг ҳам отиб қолганди, Ёри Ноилага эмасди осон. Аллоҳ учун рўза тутиб олганди, Саҳарлик ҳам қилмай Ҳазрати Усмон... Ўшал кун у тушда Набийни кўриб, Унутганди дунё бўлганлигин тор. Набий кафтларида сув тутганича, Дегандилар:Бирга қилармиз ифтор. Боғийлар бостириб кирган чоғида, Ҳимоя қилмоқ-чун севимли ёрин, Усмоннинг аёли сўзлади аста, Ўшал разилларга дилдаги борин: "Бир раъкатда тўлиқ Қуръон ўқувчи, Улуғ зотнинг жонин қандоқ олурсиз?" Разиллар эмасди Хақдан қўрқувчи, Ахир нимасига хайрон қолурсиз? Улар яхшиларга этса азият, Лаъинлар сингари олурлар роҳат. Жирканчлар топганда қулай вазият, Ҳазрати Усмонга етди жароҳат. Бақара сураси, бир юзу ўттиз- Еттинчи оятга қони сачради. Келинг биргаликча ўқийликчи биз, Шу муборак сўзлар унда учради: "Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан, кифоя қилур. У ўта билгувчи, ўта эшитгувчи" зотдир аслида, Бўлсайдик Сўзига амал қилгувчи! Фаришталар ҳаё қилган саҳоба, Кўзларини юмди Қуръонга қараб. Кўзларин юмгунча учраб азоба, Яшади умматнинг корига яраб... Қанийди бизлар ҳам ароқ ичибмас, Ё кавшаб турибмас бўлак гўшт ё нон. Номаҳрамнинг белин қаттиқ қучибмас, Ўқийтуриб ўлиб қолсайдик, Қуръон... @A_meshayan 01:46-25.01.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 12
#Шеърнинг_умри Қандай шеър узоооқ яшайди? Долзарблигини йўқотмаган шеър. Дейлик мен ўнқир-чўнқир йўлга атаб шеър битдим. У шеър ўша ўнқир-чўнқир ер асфалт бўлгунча яшайди. Яъни унинг умри бир йил ё эллик йил бўлиши шунга боғлиқ. Ҳар Рамазонда "Насроний онага мўмин ўғил тилаги" шеърим дардимни янгилайверарди. Бу шеър мен учун етти йил яшади ва ҳаётимда долзарблигини йўқотди, Алҳамдулиллаҳ. Яқинлари номусулмон кимсалар учун эса бу шеър ҳали ҳам яшаяпти. Энди бу шеърни ўқиганимда йиғламаяпман... #НАСРОНИЙ_ОНАГА_ #МЎМИН_ЎҒИЛ_ТИЛАГИ Кўтариб келибсан рамазон тақвим, Мусулмон болангга қилгали тақдим. Дея Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим, Сузган таомингдан ютяпман она. Тарк қилдим забони заҳарлигимни, Тошларга кўрсатиб гавҳарлигимни, Тайёрлаб берурсан саҳарлигимни, Иҳлоснинг қўлидан тутяпман она. Қанча ёш тўкканим Тангримга аён, Мингта шоир дардим қилолмас баён. Мен иймон лаззатин топгандан буён, Мусулмон бўлишинг кутяпман она. Оғзим очгач турсам намозга дарҳол, Намоздан сўнг дейсан ифтор қилиб ол. Жаннатий бўлишин мен истар аёл, Борган сари тугаб битяпман она. Номусулмон бўлиб юммасанг бас кўз, Меҳрингнинг нуридан фарзандингга чўз. Дуо учун излаб бисотимдан сўз, Кўнгил сандиғимни титяпман она. Сен хам руку айлаб Аллоҳга эгил, Келтирай энг тансиқ таомлар егил. Фақат...Лаа илаҳа иллалоҳ дегил, Дард либосин чокдан ситяпман она... @A_meshayan 2017-йил. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 12
#Ашараи#мубашшара #АЛИ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Онаси Каъбани қиларкан тавоф, Дунёга келтирди бир иймони соф. Эллик уч йил динга хизмат қилганни, Қилмасдан бўлурму ахир эътироф? Уммат эмас сохта қахрамонга зор, Али ибн абу Толибимиз бор! Синовлар кўп экан анинг бошида, Иймонга келганди у ўн ёшида. Аввал отасидан тарбият олиб, Сўнг улғаяр бўлди Набий қошида. Умрин яшамаган беҳуда, бекор, Али ибн абу Толибимиз бор! Уни кўп сийлади бир Парвардигор, Бўлсин дея қулим мудом бахтиёр. Нақадар бахт бўлиб набийга куёв, Фотимага бўлмоқ суюкли бир ёр! Икки дунёсин ҳам айламаган хор, Али ибн абу Толибимиз бор! Отаси иймонга демам етишди, Аммо икки ўғли шаҳид кетишди. Шаҳидлик шаробин ўзи ҳам ичган, Отасин қисматин такрор этишди. Вафотин ўқисак йиғлатган зор-зор, Али ибн Абу Толибимиз бор! Қандай улуғворлик, қандайин виқор, Қўлида ўйнатди жангда "зулфиқор". Ислом осмонининг порлоқ юлдузи, Қилмасдан бўлурму ундан ифтихор? Бир мақтанибмизда бунинг неси ор? Али ибн Абу Толибимиз бор! Лаънат унга қилич урган одамга, Қотил Абдураҳмон ибн Малжамга. Бомдод намозига масжидга келган, Саҳобийни қонлаб ботирди ғамга! Бир куни туйгувчи жаннатдан ифор, Али ибн абу Толибимиз бор! Васиятин ўқиб бўлдим ҳангу-манг: "Қотилим азоблаб умрин сўлдирманг! Эшитганим бордир Расулуллоҳдан, Қутирган итни ҳам қийнаб ўлдирманг! Ёвга ҳам марҳамат айлаган сардор, Али ибн абу Толибимиз бор! Йўқ бизнинг Геракл, йўқ Рамларимиз, Йўқ Hellowwen номли байрамларимиз. Лек Аллоҳ йўлида қилич ўйнатган, Кўп саҳоба-ансор бирдамларимиз. Ҳаттоки жаннат ҳам кирмоғига зор, Али ибн абу Толибимиз бор! Кофир менга боқиб қотирма энсанг, Додлайсан муштимдан таъзиринг есанг. Сенга айтиб қўяй мўминлар ичра- Бирор қўрқмас жангчи ўтганми десанг Улар минглаб, лекин бири бетаркор, Али ибн абу Толибимиз бор! @A_meshayan 16:47-03.04.2022 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Mar 11
(2)#Ашъараи#мубашшара #УМАР#ИБН#ХАТТОБ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Аллоҳ қилмаганда агар ҳидоят, Дўзахдан қиларди ким ҳам ҳимоят. Пок қалбига жойлаб сураю оят, Эй шаҳид ҳолида кўзларин юмар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Боқинг, бу умматнинг бўлари бўлган, Кўзларига маржон ёшлари тўлган, Одолат тирикдир, адолат ўлган! Жойнамозга кўздан ёмғирлар томар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Мусулмоннинг кўксин тешар бўлди ўқ, Тинглаб яшаяпмиз кофирлардан дўқ. Сиздек шижоатли ҳалифамиз йўқ, Юзимиз доғ бизнинг бамисли қамар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Бу не гўзал қисмат? Ўйладим бу он, Ўзим олгум дея Муҳаммаддан жон. Сиз унга бўлдингиз энг содиқ инсон- Абу Бакрдан сўнг.. топдингиз самар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Борму сиздек бир зот тавбалари мўл, Йиғлаган соқоли бўлгунгача ҳўл. Оғир бўлди ахир жаннатгача йўл, Эслаганда юзим кўз ёшим шимар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Гоҳида очликдан тойсада ҳолдан, Сиздек зот емади ҳеч байтул молдан. Фирдавсда тотинг асалу болдан, Дунёга ким келиб кетмади кимлар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Нақадар бахт ахир бергандан сўнг жон, Пайғамбари билан ётмоқ ёнма-ён. Хақ учун тўксанг ва тўкдиролсанг қон... Соғинчимиз улкан осмонлар қадар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! @A_meshayan 18:33-02.04.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 11
#Хурсандчилик Рамазоннинг биринчи кунидан саргузашт. Олдинлари терговдан асабим бузилиб чиқса, бу сафар кайфиятим зўр чиқди. Терговчи ҳайдамагунча кетмадим ўзиям. Ҳуллас онам билан тўйиииб гаплашиб, жиянларимни кўриб, энди секин Камолонга ўтаман шом намозига. Кейин "Сой"га ифторга. Ундан" Кўкча"га таровеҳга. Кейин сув ҳавзасига. Қайтгач ижод қилиб ухлайман. Қулупнайлар ҳам кўкарибди. Нима дейман энди? Бу сафар ҳеч кимга териб бермайман. Даладан ўзингиз узиб териб еб, тоғорачангизни тўлдириб кетаверасизлар. Шунақа хурсандман. Аллоҳ азиз қилганни бандаси хор қилолмайди. Қайтага ўзи ёлғиз, ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолаверади. Ҳаммага рамазон муборак! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Mar 11
(1)#Ашъараи#мубашшара #АБУ#БАКР#СИДДИҚ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Бир куни Каъбаи Муаззаманинг- Шундоқ биқинида, шундоқ ёнида. Разил мушрикларнинг бошлиқлари денг, Суҳбат қураётган чиркин онида: Келиб Расулуллоҳ Алайҳиссалом, Гўзал Байтуллоҳни қилдилар тавоф. Мушриклар отдилар масҳара калом, Набий бир дўқ ургач, суқмадилар лоф. Эртасига бу хол бўлганда такрор, Мушриклар набийни олдилар ўраб. Ёқаларин тутиб берганча озор, Бири жабр қилди расулни судраб. Шунда Абу Бакр ўртага тушиб, Дедилар: Кўзлари ёш тўка туриб: Ахир “Аллоҳ-Роббим” дегани учун, Ўлдиргайсиз наҳот бир зотни уриб? Бу сўзлардан кейин разил мушриклар, Набийнинг ёқасин қўйиб юборди. Аммо улар мисли бир тўда итлар, Ёприлиб Сиддиқнинг бошини ёрди. Яна бошқа сафар Хақнинг динига, Одамларни Сиддиқ даъват қилар он. Мушриклар ёприлиб унинг устига, Қилдилар муборак юзларини қон. Ўшал Утба ибн Робийъа бўлса, Юзига соларди икки ковуш-ла. Кофирлар орзуси бир мўмин ўлса, Улар қаҳқаҳ отса жирканч товуш-ла. Қондошлари келиб кўтаргач уни, Ўйлашарди: Бунинг жойи ер ости. Лекин кеч кирганда қарангки буни, У ҳушига келиб сўради рости: Айтинг нима бўлди Расулуллоҳга, Набийим омонми, соғми-саломат? Бу сўроқдан кейин Абу Бакрни, Қондошлари сўкиб, қилди маломат. Умму Жамил номли мусулмон аёл, Дегач: Расулимиз саломат ва тинч. Сиддиқни тарк этиб ёмон ўй-хаёл, Қалбини қоплади бир лаҳза севинч. Сўнгра Абу Бакр сўзлади аста: Расулим ёнига бормагунча то. Шароб хам ичмайман, бўлсамда хаста, Билингки таом хам емайман хатто. Қулай пайт пойларди икки ожиза, Одамлар тарқалгач икки пок аёл. Суяганча уни икки ёнидан, Расулнинг ёнига элтишти дарҳол. Унга кўп ачиниб Расули Акрам, Уни ва онасин қилдилар дуо. Сиддиқ динга чорлаб волидасин ҳам, Иймон келтиришин кўрди эй, дунё. Сиддиқ ашараи мубашшаранинг, Энг олди сафида, олий ўринда. Боқинг, у туфайли яна беш киши, Жаннат башоратин олган тўринда: Усмон ибн Аффон, Яна Зубайр- Ибн Аввом хам бор, шоир изоҳлар: Абдурроҳман ибн Авф, Абу Ваққос, Яна Толҳа ибн Убайдуллоҳлар. Оишадек гулни Энг Гўзал Боғбон, Энг яхши Боғбонга тутқазган ҳам у. Умайя жонини қийнаётган он, Билол Ҳабашийни қутқазган ҳам у. Таърифи тугамас бари хақиқат, Сизга сўзламадим асотир, эртак. Ахир Сиддиқдек зот қилингиз диққат: Илк иймон келтирган мусулмон эркак! Ё, Раб сендан сўрар биз каби қуллар: Майли мушрик зотлар бошимиз ёрсин. Фақат қалбимизда ажиб туйғулар, Бизнинг оёқлар ҳам жаннатга борсин. Шояд сўроғидан қутилсак осон, Қабримизга киргач Мункар-Накирнинг. Қачондир жаннатга биз киражак он, Ой юзин кўрармиз Абу Бакрнинг? Кавсарнинг бўйида учраса бизга, Биз уммати бўлган Муҳаммадимиз. Қандоқ қалб тўлмасин ажойиб ҳисга, Қандоқ Сенга сўнсин муҳаббатимиз? @A_meshayan 00:42-21.12.2020 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 10
🚩 Яшнобод тумани, Олмос маҳалласида 💰НАРХИ: 155,000$ келишамиз #участка сотилади❗️ 📐 5,3 сотих, аслида 5,7 сотих. Ҳовли 5 та хонадан иборат. Иккита санузел мавжуд. ⚒ Уй яқинда таъмирдан чиққан бўлиб, ортиқча харажатга ҳожат йўқ. 🔥 газ, 💦 сув, ⚡️свет, вайфай (оптика) бор 📑 хужжатлари жойида ☎️ +998910158101 ➡️ TOSHKENT UY BOZOR ➡️@yashnobod_uy_bozor Telegram l Instagram l YouTube
Hashtags
Na-publish Mar 10
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни айтиб, Юрагимга бахт-у шодлик келди қайтиб. Ғам лашкари узоқларга кетди дайдиб, Қувончимга шерик бугун ер-у осмон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Хайрли кел эй ўн бир ойнинг султони, Дуодан тинмайди мўминнинг забони, Насиб айлаб ўшал Фирдавс ҳоқони, Барокатинг бизга сездир ё Рамазон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Парвардигор аслида энг Олийимдир, Ҳам боқувчим, ҳам дўстим, ҳам ҳомийимдир. Ё, Рамазон мени Унга яқинлаштир, Бундан афзал тилак бўлмас нечун ёлғон? Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Аллоҳимга айлаб тавба изҳоргача Ўзгарадир гуноҳда энг илғоргача. Сабр айлаб саҳарликдан ифторгача, Айлайдирмиз хатоларни бир-бир хазон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Қалбларимиз тўлур Хаққа мухаббатга, Севгимиз ҳам ортур Хазрат Муҳаммадга. (Алайҳиссалом) Юрагимиз Ватан бўлса саховатга, Бундан ортиқ шодлик топилмоғи гумон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Бу кунлардир кимга орзу, кимга армон, Кишанланмиш аҳли лаъин, аҳли шайтон, Кўзларда ёш қилинганда хатми Қуръон, Бизлар учун иймон қиммат, куфр арзон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Сандиқ-сандиқ тиллойим йўқ, гуноҳим бор, Арш тахтидан боқиб турган гувоҳим бор. Менга иймон инъом қилган Илоҳим бор, Шайтон мени айлолмагай ер-ла яксон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Минг шукрки мусулмонмиз, кофир эмас, Ҳаққа қулмиз, иблисларга шотир эмас, Бизнинг кўнгил шаккокликка қодир эмас, Хақни севсак бадандан жон чиқгай осон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Мен Расулдан ибрат олган ошиқдирман, Мен ихлосни дилга солган ошиқдирман. Мен Аллоҳни севиб қолган ошиқдирман, Лекин мени У севмаса ҳолим ёмон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Ҳали-ҳануз Каъбам тавоф қилолмадим, Қора тошни бир бор бўлсин силолмадим. Бир юз ўн тўрт сурани ёд ололмадим, Лек дилим шод янграганда зар гал азон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Ҳар кун беш вақт Аллоҳ бирла бетаржимон, Сўзлашурман мендан бахтли зот йўқ ҳамон. Ул Лайлат-ул Қадр келса биз бегумон, Гўдак янглиғ пок бўлурмиз, ўшал замон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Дилда иймон, тилда зикр, қўлда тасбеҳ, Ҳар кун чорлар Масжид томон ул таровеҳ. Бу йил яхши бўл деб виждон берур танбеҳ Келгуси йил борми йўқми танамда жон? Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 9
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ. Устундан айрилди Ислом минори, Қулаб тушди диннинг фақих чинори. Энди армон унинг нурли дийдори, Юраклар йиғлайди, кетди таассуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуриб колди улкан илм уммони, Юлдузин йўқотди Ислом осмони. Ёнига чорлади уни Раҳмони, Дерди:Аллоҳ қилар барин тасарруф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръонга тафсир-у Хадисларга шарҳ- Ёзмиш олим эди бебаҳо бенарҳ. Раҳмат денгизига Аллоҳ қилсин ғарқ Кетди умри эди Ислом, тасаввуф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Пайғамбар Муҳаммад Алайҳиссалом- Хазратга жаннатда шафоат инъом- Айласин!- Ичирсин Кавсар бардавом Тилагим шу маним эмас такаллуф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Илм хазинасин унда кўплиги- Боисдан тузалди халқ қалб кўрлиги Шайҳ учун кенгайсин Сирот кўприги Кўзларда жиққа ёш қалбларда андуҳ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Олимнинг ортидан ибрат қолгандир, Аллоҳ пок кўнглига бир нур солгандир. Қалбимнинг тўридан ўрин олгандир, Ўрнин босмас минг бир қори, файласуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. @A_meshayan 15:35-13.03.2015 Абдураҳмон Мешаян