TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot21,800Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 2 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Abr 28

​​Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу ва ғордаги илон Дединг:"Асл дўстлик надир англат ахир," Кўзларимга термулганча сахар вақти. Ғорда эди Набий бирла Абу Бакр, Шунда унинг оёғини илон чақди. Болиш эди Набийга унинг тиззаси, Абу Бакр уйғонмасин дея у зот. Тарқалсада баданига илон заҳри, Бардош берди, сабр қилди, солмади дод. Лек оғриғи кучайганда кўз ёшлари, Томчилади Расулуллоҳнинг юзига. "Нима бўлди, не юз берди Абу Бакр? Савол берди Набий уйғониб дўстига. "Илон чақди" дея айтди Абу Бакр, Набий суртди тупукларин ўшал жойга. Мўъжиза бу дарҳол шифо топди ахир, Бирор сабаб қолмадиям доду войга. Асл дўстлик мана шудир бутун дунё, Сенга қарши қилганида уруш эълон. Дўст ёнида туриб бериб сочиб зиё, Заҳар ютмоқ чаққанида турфа "илон". @A_meshayan 20:09-26.04.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,710 views

Na-publish Abr 28

"Менинг гўзал Аллоҳимсан!"

1,640 views

Na-publish Abr 26

​​#Асад_ибн_Зурора_розияллоҳу_анҳу Асад ибн Зурора, Асад ибн Зурора. Маҳшар қадар номингиз, Ҳеч ўчмасдан турора. Мадиналик илк мўмин, Олти киши ичида. Борсиз, не кофир ўлди, Қиличингиз учидан. Ақаба байъатида, Набийнинг қалбин хушлаб. Қасамёд айладингиз, Пок қўлларидан ушлаб. Онт ичдингиз Хақ учун, Керак бўлса ўлишга. Жаноб Расулуллоҳга(С.А.В) Садоқатли бўлишга. Ваъдангиз эди буюк, Қасамингиз ҳам тоза: "Ўз боламизни қандоқ, Айласак муҳофаза- Расулуллоҳ(С.А.В.) сизни ҳам, Авайлагаймиз шундоқ!" Ахир дунё кўрганми, Ахду вафони бундоқ? Мусъаб ибн Умайрга, Уйингиздан жой бериб. Сиз энг олий шарафни, Юрмадингиз бой бериб. Мусъаб Қуръон ўргатиб, Исломга чорлайверди. Уйингиздан Исломнинг- Нурлари порлайверди. Усайд иб Хузайр, Сўнгра Саъд ибн Муоз- Иймонга келмоғида, Хиссангиз эмасдир оз. Мен кимдирман гар ўлсам, Чирийдирғон жасадман. Сизга қилсам жоиздир, Қилар бўлар ҳасад ман. Асад ибн Зурора, Асад ибн Зурора. Мендек шоирлар сизга, Ашъор битиб юрора. Асад ибн Зурора, Асад ибн Зурора. Сиздек зотлар жаннатда, Давру давон сурора. @A_meshayan 16:52-25.04.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,680 views

Na-publish Abr 24

Жиддий шеърнинг кулгили тарихи

1,590 views

Na-publish Abr 24

​​#Намоз Менга шифокор эмас, Ёзиб берди бир қори. Тушкун бўлсанг ичгил деб, "Тинчлантирувчи дори." Ўшал "дори"ни ичгач, Муаммолар бўлди ҳал. Эй биродар тавсиям, Сен ҳам ичгил беш маҳал. @A_meshayan 24.04.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,900 views

Na-publish Abr 23

Сабр бергин Аллоҳим. Сабр бергин Аллоҳим. Мен гуноҳкор қулингман, Ўзинг Олампаноҳим! Абдураҳмон Мешаян

1,400 views

Na-publish Abr 23

Мушрик оталар ва саҳоба ўғиллар Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба, Ўғли Икримачи бўлди саҳоба. Билки Валид ибн Муғийрадек зот, Абадий солгайдир жаҳаннамда дод. Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса, Бир мақом берилган: “Жаннатий кимса” Утбанинг топгани хорликдек рутба, Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба. Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ, Ўғли эса мўмин динга мувофиқ.. Гарчи набий эди буюк Иброҳим, Отасичи дерди бутни Илоҳим.. Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан, Ашаддий кофирнинг зурриёдидан- Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий, Саҳобаю ансор, ажам, арабий... Ота учун ўғил бермагай жавоб, Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб.. Балки кўзларингни бир шира тўсар, Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар... Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! @A_meshayan 22:49-21.07.2021 Абдурроҳман Мешаян

1,680 views

Na-publish Abr 20

Ҳамза розияллоҳу анҳу Баланд Уҳуд тоғин этакларида, "Ухлаб ётибди" бир баҳодир. У йўқ Андерсоннинг эртакларида, Саодат асрида у бор танҳодир. Гуллар экилмаган қабрига, Мақбара ҳам йўқдир қадрига, Ҳолбики у улуғ, даҳодир Ҳамза! Шаҳидларнинг ичида аъло, Набийга эмикдош, арслони Мавло Қулоқлари бурни кесилиб, Ўлганидан кейин жигари- Тишланмоғи охиратини- Қозонган бу зот учун авло. Нокаслар кўп, разиллар бисёр, Қора жони чиққандан сўнг ҳам. Халойиққа ёмонликлари- Тегмоғи ҳеч топмайди барҳам Аммо Ҳамза ўлгандан сўнг ҳам, Яхшилик қилгани билинди. Уни Вахший ўлдирганига, Қуллигидан озод қилинди. Берилганди Вахшийга ваъда: "Озодсан, ўлдирсанг Ҳамзани. Шу ваъдага мувофиқ Вахший, Ҳамзага санчганди найзани! Боргил Мадинаи Мунавварага, Унда бир зот ётур етиб маррага Тугаб битган дарду ғурбати Ичгани шаҳидлик шарбати Лекин қабри устида ҳеч йўқ Ҳашамдор гумбаз ё турбати Ҳолбуки у Аллоҳ арслони, Дуоларинг аямай йўлла, Эслаб тур шаҳидул аълони. @A_meshayan 17:26-06.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,630 views

Na-publish Abr 19

1,560 views

Na-publish Abr 18

Зайд ибн Дасинна розияллоҳу анҳу хақида бугун шеър жойлайман ИншаАллоҳ.

1,780 views

Na-publish Abr 16

Ҳаббоб ибн Аратт розияллоҳу анҳу. Бозордан қул харид қилди Умму Анмар, Қул улғайди бўлди қилич ясайдиган. Наждлик эди аммо яшаб Маккада ҳам, Бўлди қалби офиятни тусайдиган. Йиллар ўтди Муҳаммад набийман деди, Ваҳ бузилди қурайш кофирларин тинчи. Ҳаббобгачи иймон топиш байрам эди, У ўшанда мусулмон бўлди олтинчи. Буни билиб ғазабланди Умму Анмар, Укаси ҳам Сибаъа ибн Абдулуззо. Йўлда эса қўшилди бу иккисига, Хузоаълик бир тўда ёш чиқди низо. Хаббоб иймон келтирганин олганда тан, Унга оғир азиятлар етказишди. Билмам иймон топгач нима ғам кўрдинг сан, Уриб-уриб уни хушдан кетказишди. Қайтар дунё экан менинг бу гапимга, Уҳуд куни топиб берди Ҳамза асос. Сибъоани Аллоҳ учун ер тишлатиб, Олгандайин бўлди Ҳаббоб учун қасос. Эй дўстим сен ўлгачгина иймон ўлсин, Демасинлар:"Муртад бўлиб у адашди" Намозингни бошлаганинг қутлуғ бўлсин, Ўн тўрт кунлик ҳилолдексан кўз қамашди. @A_meshayan 18:19-07.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

2,090 views

Na-publish Abr 15

3,140 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384