TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 10 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 10
Абу Жандал розияллоҳу анҳу Ҳудайбия сулҳи имзоланаркан, Аҳдномага имзо қўйилмай туриб. Абу Жандал келди оёғи кишан, Ислом лашкарлари томонга юриб. Яқинлашгач йиғлаб қилиб арзи-ҳол, "Мени қутқаринг" деб бир нидо этди. Қурайш гуруҳининг раиси дарҳол, Сакраб туриб уни савалай кетди. Тиканли шох теккач юз кўзларига, Мазлум эканлигин қўйди исботлаб. Ўзини ташлади Расулуллоҳнинг, Муборак оёғи остига додлаб. Бу гапни айтганнинг асл мақсади, Иймондир, на уруш ва на жанжалдир. Ҳудайбия сулхин имзолаётган, Суҳайлнинг ўғли Абу Жандалдир. -Ҳали Аҳдномани имзоламадик! (Ўғлингни менга бер, чиқмасин низо!) -Агарда ўғлимни қайтармасангиз, Аҳдномага асло қўймасман имзо! -Ё Расулуллоҳ! Эй дин қардошларим, Мени мушрикларга қилябсиз таслим. Ортиқ азобларга йўқ бардошларим, Қийнаюрлар мени бўлдинг деб муслим. Марҳамат дарёси пайғамбаримиз, Суҳайлга деди ёшлаблар кўзин. "-Қўй ундай қилмагин, уни менга бер, Суҳайл йўқ дея тугатди сўзин. Шунда Набий айтди Абу Жандалга: "-Яна бироз сабр, чида жабрга. Сўзимиздан қайтиш бизга ярашмас, Аллоҳ кўмак берар сен билан бирга!" Мусулмонлар тугул Абу Жандалнинг, Аянчли илтижо фарёдларига- Мушриклар ҳам тоқат қила олмасдан, Кириб кетмоқ истаб ернинг қаърига- Пайғамбаримизга бердилар ваъда: "-Эй Муҳаммад Сенинг хурматингга биз. Ҳимояга олдик Абу Жандални, Суҳайл қилдирмас унга азоб ҳис" Шундан кейингина пайғамбаримиз, Бирозгина таскин топган бўлдилар. Қисматга бўйсуниб Абу Жандал ҳам, Мавзуни вақтинча ёпган бўлдилар. Йиллар ўтди яна шу Абу Жандал, Пок Абу Басирнинг қочди ёнига. Талаганча Макка мушрикларининг- Карвонин қасд айлаб улар жонига. Абу Жандал нетсин мушриклар билан, Ўртада ёзилган аламли сулҳ бор. Мадинага қочса яна қайтадан, Маккага қайтариб берилар такрор. "Мусулмонлар келса Мадина томон- Маккага қайтариб юборилгуси" Ҳудайбия сулҳин бу банди асли, Мушриклар шумлиги, шайтон қутқуси. Карвонлари Ийсда таланавергач, Мушриклар Ҳабибга ялиниб борди. Ҳудайбия сулҳин ўшал бандини, Бекор қилайлик деб бари ёлворди. Кўндилар Муҳаммад Алайҳиссалом, Макка мушриклари ортга елишди. Абу Жандал бирла уч юз мусулмон, Охир Мадинага кириб келишди. Макка фатхи куни Абу Жандалнинг- Отаси Суҳайл ибн Амр ҳам. Мусулмон бўлдию ота ва ўғил- Ўртасида топди хусумат барҳам... Эй биродар бугун мусулмон бўлсанг, Кимдир сени сўйиб қонинг ювмайди. Зулм кўриб қочсанг ё қилсанг хижрат, Биров Мадинадан кет деб қувмайди. Шукрона айлагил мўминлигингга, Кўп-кўп ибодат қил, Аллоҳга ёлвор. Тушкунликка тушсанг, қўйганча мингга, Макка томон шошгил, Мадинага бор! @A_meshayan 17:51-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 10
Омир ибн Фуҳайра розиялллҳу анҳу Абу Баро Мадинада топди қўним, Айтиб ўтай Набий бирла кўришганин. У мусулмон бўлмадию лутф айлади, Айтиб Ислом шарафли бир дин эканин. Наждлик Омир ўғилларининг бошлиғи, Ўзи мўмин бўлмаса Ислом Наждда- Тарқалсин деб сўрадилар пайғамбардан, Дин ўргатар юборинг деб айни вақтда. Пайғамбарнинг маълум эди сезгирлиги, Аниқ эди ким-кимлигин билишлари. Айтдиларки:"Наждликлар амин кимсамас, Одамларим жонинга қасд қилишлари- Мумкинлинлигин ўйлаб андишада қолдим" Абу Баро дарров:"Сиз ҳавотир олманг, Беролмагай у зотларга ҳеч ким зарар. Уларни мен олгайдирман ҳимоямга, Ваъда берди. Набий кўндилар бу сафар. Етмиш киши барчасидир Суффа аҳли, Бари олган қатъиятла ўзин қўлга. Уларга бош бўлди Мунзир ибн Амр, Кузатдилар барчаларин Набий йўлга. Ўзи муслим бўлмасада қабиласин- Исломга кирмоғин истаб Абу Баро. Суффа аҳлидан олдинроқ йўлга чиқиб, Эрта бориб шундай деди қавми аро: "Мадинадан ҳайъат келар қошингизга, Уларга ҳеч тегманг, улар ҳимоямда. Омир ибн Туфайлдан бошқа ҳамма- Бу таклифни қабул этди ўшал дамда. Омир ибн Туфайлнинг фитнаси деб, Уч қабила одамлари қуролланди. Тўрт томондан қуршалганди саҳобалар, Биъри Маъунада қонли жанг бошланди. Ўшал куни еру осмон, ой-юлдузлар, Бундай қабих хунрезликка шоҳид бўлди. Йўлга чиққан аҳли Суффа ўшал жойда, Аллоҳ исмин айта-айта шаҳид бўлди. Шаҳид бўлган саҳобалар бир Аллоҳга, Сўнгги бора кучин тўплаб нидо қилди: "Аҳволимиз Ўзинг етказгил Набийга, Шундай дея улар ўзин фидо қилди. Ўшал заҳот Жаброил Алайҳиссалом, Набий қошига бориб шундай дердилар: "Барчасидан Улуғ Аллоҳ рози бўлди, Улар ҳам Аллоҳдан рози жон бердилар". Расулуллоҳ ғамгин деди асҳобларга: " Қардошларингиз қилдилар илма-тешик. Мушриклар уларни қатл айладилар" Очилдида э вох фитна деган эшик. Ўшал куни душман билан олишаркан, Омир ибн Фурайҳага Жаббор деган- Бир кимса найза санчганда, ҳазрат Омир: " Валлоҳ, жаннатни қозондим" деган экан. Сўнг осмонга кўтарилиб кетганмишлар, Яширинмас воҳ ҳамманинг кўз ўнгида. Ву воқега гувоҳ бўлган барча мушрик, Ҳайратдан донг қотиб қолмиш жанг сўнгида. Бирортаси лек мусулмон бўлмади ҳеч, Мўъжизани тан олмайди ғаддоргина. Мўмин бўлмиш ҳазрат Омирни ўлдирган, Аллоҳ раҳм қилган ўшал Жабборгина. Хақ номидан қувват олур руҳиятим, Хақ номи жон бағишлар ҳар хужайрага. ИншаАллоҳ шу шеъримни Фирдавсда, Ўқиб бергум Омир ибн Фуҳайрага. @A_meshayan 05:19-10.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 9
БАЛИҚЧИ ВА РЎЗАДОР БАЛИҚ Бир дарёга бордим балиқ тутгани, Каминанинг эди, омад кутгани. Чувалчанг боғловдим қармоқ учинга, Лек бирорта балиқ йўқдир ютгани. Кутар бўлсам Хақдан мурувват кутдим. Мағлубман дегандим охири ютдим. Қуёш ботгач “оғзимни очган” хам эдим, Шу лаҳзада улкан балиқни тутдим. Ўзи орзуим хам фақат шу эди. Уйимга кетсамда бўларди энди. Аммо шу он мени ханг-у манг қилиб, Балиқ тилга кириб шундайин деди: Эй балиқчи мен хам рўзадор эдим. Ўзимга шомгача сабр қил дедим. Лек чувалчангинг-ла оғзимни очиб, Минг пушаймон бўлдим, таъзирим едим. О, шу қадар Улуғ, Буюкдир Холиқ. Хикматли зот йўқдир унданда ортиқ. Шундагина билдим, то шомга қадар Нечун илинмовди бирор бир балиқ. Қуёш кўкка, менчи андуҳга ботдим. Ифторликка аввал хурмони тотдим. Рўзанг қабул бўлсин биродар дея Рўзадор балиқни дарёга отдим. 10:52-04.06.2017 ✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян 🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
Na-publish Mar 9
Сахарлик вақтига яқин ИншаАллоҳ Омир ибн Омир ибн Фуҳайра розияллоҳу анҳу хақида ўқийсиз.
Na-publish Mar 9
Ҳубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу Лиҳён ўғиллари айлаб ҳиёнат, Етти саҳобийни шаҳид қилишди. Уларда йўқ эди иймон, диёнат, Қолган уч кишини асир билишди. Қочмоқчи бўлганда Зайд ибн Торик, Мушриклар ўлдирди қилиб тошбўрон. Зайд ибн Дасинна кўнди тақдирга, Ҳубайб ибн Адий солмади сурон. Лиҳён ўғиллари ҳиёнаткорлар, Маккага жўнатди уларни ғариб. Бадр жанги куни яқинларини- Йўқотганлар қилди уларни харид. Лек тезда ўлдириб юбормадилар, Қамадилар турфа хужра бор жойга. Улар асир бўлган вақт тўғри келгач, Уруш тақиқланган, маън бўлган ойга. Охир етиб келди икковлонлари, Осиладиган кун.. Юрак кўп ранжир. Тамиймга элтмоқлик учун ечилди- Улар оёғидан бирма-бир занжир. Одам жуда гавжум, оламон бисёр, Хамма кутар қатл маросимини. Хубайб дор остига келтириларкан, Деди: "Бироз қўйиб туринглар, мени!- Намоз ўқиб олай" Беришди рухсат, Шунда Ҳубайбдек зот жойдан қалқиди. Ҳаяжонла уни кузатишаркан, Туриб икки ракаат намоз ўқиди. Кейин намозини тугатгач деди: "-Валлоҳи ўлимдан қўрқиб намозин- Чўзди демасангиз намозни яна, Чўзиб ўқир эдим истаб Хақ розин" "-Сени ўлдирмаймиз динингдан қайтсанг!" "-Динимдан қайтмайман, қатъият улкан!" "-Муҳаммад ўрнимда бўлсин деб айтсанг" "-Кўнмам оёғига кирсада тикан! Қурайш мушриклари дор атрофида- Йиғилган ёшларни қўйдилар қайраб: " ОТАЛАРИНГИЗНИ ЎЛДИРГАН ЗОТ ШУ" Ҳубайбга найзалар санчдилар яйраб... Найза киравериб жон берди Ҳубайб, Дорда қирқ кун осиқ турди жасади. Жасад чиримади, ҳидланмади ҳам, Зубайр ва Миқдод ибн Асвадни- Макага жўнатди пайғамбаримиз, Ҳубайбнинг жасадин келтирмоқ учун. Ҳеч кимга билдирмай Маккага кириб, Жасадни туяга ортдилар бир кун. Бундан хабар топган мушрик оламон, Уларнинг изидан қувиб шоширди. Мушрикларга қарши курашмоқ учун, Икки зот Ҳубайбни ерга туширди. Шунда бирданига ер ёрилдию, Жасадни қаърига олгач ёпилди. Аллоҳ учун жангда ўлган зот учун, Аллоҳ томонидан чора топилди. Хикматлар бисёрдир сахобаларнинг, Қилган ҳар ишида, ҳар қилмишида. Ҳайрат, ҳавас, орзу хар нарса ортар, Уларнинг ҳаётин уққан кишида. Қилинган чоғида ўлимга ҳукм, Икки ракаат намоз қатл олдида(н)- Ўқимоқ суннатга айланиб қолди, Ҳубайб тарихда шундай қолдида! @A_meshayan 17:49-09.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 9
Na-publish Mar 9
Абу Бакр Сиддиқ ва Мистоҳ ибн Асаса розияллоҳу анҳумо Қариндошингиз бор. Жуда ҳам фақир, Сиз доимо унга берасиз ёрдам. Аммо шаънингизга ёғдириб таҳқир, Сиз кўмак берётган айни шу одам- Қизингиз шаънига сўзласа бўҳтон, Зинода айбласа билиб-билмасдан. Нима қилардингиз албатта шу он, Жазолар эдингиз ёрдам қилмасдан. Қизининг шаънига турфа туҳматлар, Сўзлагани учун бўлиб асабий. Абу Бакр Сиддиқ деди:" Мистоҳга, Нафақа бермоқни кесдим абадий". Инсон шунақада инсон найларди, Ғазаби тўсганда салоҳиятни. Шунда Аллоҳ таоло нозил айлади, Нур сурасидаги ушбу оятни: "Мискинга ва яқин қариндошларга, Ҳам муҳожирларга бадавлат зотлар. Ёрдам бермасликка ичмасин қасам, Нафақа узгум деб ичмасин онтлар. Бас авф айласинлар ва кечирсинлар, Ўтиб юборсинлар" бўлиб фаҳмли. Севмайсизми Аллоҳ сизни этса авф, Аллоҳ мағфиратли ўта раҳмли" Абу Бакр дарҳол деди:"Қасамки, Мағфират қилмоғин севаман Бориъй. Ва Мистоҳга бериб юрган ёрдамин, Нафақасин қайта айлади жорий. Биз гуноҳкор қулмиз, саҳобамасмиз, Бу воқеа ўта қизиқдир балки. Лаббай деганига Аллоҳ амрига, Абу Бакр Сиддиқ, Сиддиқдир балки. Яхшилик қилавер эй биродарим, Жигар илон яғин ялаб турса ҳам. Тинчлан, очиб ўқи Қуръони Карим, Қондошла кўравер бойлигинг баҳам. Қадр топмоқ учун ё мақтов учун, Сарфлаганинг йўқку динор ё дирҳам. Аллоҳ учун қилдинг чидайсан энди, Озорлар жаннатда топгунча барҳам. @A_meshayan 07:19-25.07.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 8
Фотима розияллоҳу анҳо Муҳаммад Алайҳиссалом Байтуллоҳда намоз ўқиб, Пайғамбарим Муҳаммад, Мушкрикларнинг ғазабини, Ҳасадини қўзғарди. Абу Жаҳлинг қалбида- Бўлмай Хаққа мухаббат, Расулимни кўриб бирдан- Жирканч юзи ўзгарди. Бир кун олдин сўйилганди- Қавм ичра бир туя, Абу Жаҳл огоҳ қилди Хар битта ҳамтавоғин. -Муҳаммад сажда қилган пайт, Ким борганча устига, Ташлаб келар шу туянинг- Сассиқ ичак-чавоғин. Қурайш ичра энг бадбахти, Разил ишни бажарди. Кўтаролмай қолди бошин, Саждадан Расулуллоҳ. Бундан хабар топганида- Гул қизлари Фотима, Устларини тозалади- Қурайшни қарғаб шу чоғ. Расулуллоҳ томонидан, Қарғишга қолди қавм, Набий томонидан бўлди, Қурайш Хаққа ҳавола. Эй биродар қизинг бўлса- У дўстдир эмас ғаним, Фақат ўғил керак десанг, Эътиқодинг давола. @A_meshayan 18:30-08.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 8
Пайғамбарни кўрмай ўксиганларга Тоиф шаҳрин кўриб олим дедия: "Мадина бўлмоғинг мумкин эдия". Мен ҳам баъзан қаттиқ ўйлаб қоламан, Саҳоба бўлмоқнинг бошин едия- Набийга амаки Абу Лаҳаб ҳам, Сўнг Қуръонда олди даҳшат лақаб ҳам. Абу Жаҳл яшаб ўшал даврда, Ўлдирмоқ истади уни Саврда. (Абдураҳмон кимсан куноҳи кўп қул) Эй мусулмон кимсан гуноҳи кўп қул, Гуноҳлар қиласан сўнг тавба нуқул. Саодат даврини кўрмадинг бироқ, Хақ сени қилмади иймондан йироқ... Қайғуга солмасин сени ҳеч қачон, Саҳоба, тобеъин, ансор бўлмаслик. Фақат Аллоҳ олсин мўмин холда жон, Насиб этсин кофир холда ўлмаслик. Шукрона айлагил ушбу замонда, Туғилганинг учун чекмагил ғусса. Пайғамбарла яшаб битта замонда, Озор берган зотлар хақида қисса, Тарих қатларида тўлиб ётибди, Мушриклар деб набий кўп озор кўрган. Қуёш бўлмоқ насиб этмаган бўлса, Ҳеч бўлмаса чироқ бўлишни ўрган. @A_meshayan 18:03-08.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 7
Усмон ибн Мазун ва Саъд ибн Абу Ваққос Мусулмонлар зулмлардан, . Танг аҳволда қолганди. Валид ибн Муғийрачи, Ҳимояга олганди- Усмон ибн Мазъун янглиғ, Тоза мўмин одамни. У даврнинг урфи эди, Бермоқ бундай ёрдамни. Усмон ибн Мазъун боқса, Саҳобалар азобда. Уммат бирла биргаликда, Пайғамбар изтиробда. Кўп қийналди унда виждон, Кўп ўтмасдан ўтиб оз. Валид берган ҳимоядан, Ўзи истаб кечди воз. Унда воз кечгандан кейин, Қоронғу дил ёришди. Сўнг иккиси биргаликда, Каъба томон боришди. Машҳур араб шоир Лаъбид, Гўзал шеърлар тўқирди. "Аллоҳдан ўзгаси ботил" Дея бир шеър ўқирди. Рост сўзладинг деди Усмон, Шеър ўқиб деди Лабид: "Ҳар нарса завол топажак" Урғулаб айлаб, таъкид. "Сўзинг ёлғон! Жаннатдаги- Неъматлар топмас завол. Усмон ибн Мазун қилди, Лабидни инкор дарҳол. Қурайшликлардан хафадай, Лабид дардин тўкарди. Абдуллоҳ бир мушт солганди, Усмон кўзи кўкарди. "/Ҳимоямни рад қилмасанг, Кўкармас эди кўзинг. Валид ибн Муғийра дер, Усмон айбдор ўзинг." Усмон қилди унга жавоб: "-Ҳимоям Хақ қўлида. Бу кўзим ҳам кўкарсайди, Бир Аллоҳнинг йўлида" Саъд ибн Абу Ваққос, Бу мажлисда бор эди. Усмон чеккан азиятдан, Яхши хабардор эди. Юрагини қасос бирла, Бир шижоат чулғади, Абдуллоҳ ибн Умайяни, Уриб қонга булғади. Ҳозирда ҳам оз эмасдир, Дин йўлида маҳзунлар. Жафо чекиб ҳақ йўлида, Мисли ибн Мазъунлар- Кўзлари кўкарган зотлар, Гарчи унга таққос йўқ. Ҳимоя қилгани Саъад- Ибн абу Ваққос йўқ. @A_meshayan 00:43-08.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 7
«ДИНДАН ЧИҚДИНГМИ?!» 2007 йил 8 март. Каминага иймон насиб этганига эндигина 7 ой бўлганди ўшанда. Ҳар йили бу кунда волидаи муҳтарамамни кичик-кичик совғалар билан хушнуд қилардим. Ҳар йили бу кун яқинлашиб қолганини ажиб сўз ўйини ва ишоралар билан қайта-қайта эслатадиган онам ўша йили 8 март келди ҳамки менга на сўз ўйини орқали у кунни эслатди, на совға кутаётганини изҳор қилди мен ишга кетишдан олдин. Ишдан қайтишда онам учун совғалар олдим. Уйга қайтгач, рухсат олиб, салом бериб хоналарига кирдим, совғаларимни тутдим. Ўша онда мен умримнинг сўнггига қадар унутмайдиган воқеа содир бўлди. Ҳар йили совғамни хурсадчилик билан қабул қиладиган онам, ўшанда биргина савол берди: «Нима мусулмончиликдан чиқдингми?» Ҳайрон қолиб қўрқув билан дарров "йўқ" деб инкор қилдим. Унда нега совға олиб келдинг? Бу кун сизларнинг динда байрам эмас шекилли, дедилар. Қаттиқ уялиб кетдим. Лекин сир бой бермай, "акам совға берибди қабул қилибсиз, опамнинг совғасиниям индамай олибиз, менга келганда нега ундай қилаяпсиз?" дедим. Улар мусулмон эмас, мен ҳам, сен эса мусулмонсан. Бўлсанг мусулмон бўл, бўлолмасанг насронийларнинг ишини қилиб ғашимни келтирма. Мусулмон бўламан деганингда, рухсат бердим, сени деб қаттиқ-қаттиқ гап эшитдим қариндошлардан. Бу болам бошқача, болалигидан ўқишга меҳр қўйди. Китобсевар чиқди. Кўнгли бўш. Худо уни ёмон йўлга бошламайди деб, тарафингни олдим. Энди менга келиб 8 мартга гул беряпсан... Дин – ўйин эмас, тутган йўлингни яхшилаб ўйла, дедилар. Онамнинг ёнидан кайфиятим бузилиб чиқдим. Совғам қабул қилинмаганига эмас, наҳот мен динимни шунчалик қадрлолмадим, деган ўйга борганим учун. Ўша-ўша бу «байрам» мен учун мутлақо аҳамият касб этмайди. Ота хақида бир шеърим бор. Унда ота – болғага, фарзанд – михга ўхшатилган. Отам урса-сўкса ранжимам, Куйдирмам на кабоб, на сихни. Ахир гоҳи болға ҳам уриб, Тўғрилайди қийшайган михни. Менинг ҳаётимда эса болға – онам, мих – эса камина. Ғазабга минсам, кимнидир ранжитишга шайлансам арманлигим тутиб, кимдандир қасос олишга шайлансам «мусулмонлар бундай бўлмайди» дейдилар ва бу мен ўзимни ислоҳ қилишимга сабаб бўлади. Кечалари уйқум қочиб кетади. Онамгада ҳидоят насиб бўлишини сўрайман Аллоҳдан. Бу байрамни нишонлайдиган ҳеч бир кимсага эътирозим йўқ. Уларнинг қабрига мен тушмайман. Улар ислом муҳитида улғайишган, уларга ақл ўргатишга ўзимни муносиб кўрмайман. Аммо дўстларим орасидан ўзбекми, қозоқми, тожикми шу «байрам» муносабати билан онасини табриклаш учун совға олаётгани кўрсам уларнинг «Сен мусулмончиликдан чиқдингми?» дейдиган онаси йўқ экан-да деган хаёлга бораман. Бир йил ўтиб 8 март тарихи хақида қаердадир ўқиганимда эса янада қайғуга ботдим аммо онамнинг динимни мусаффо сақлашим учун қилган насиҳати ёдимга тушиб жилмайиб қўйдим. Ўшанда битилган шеър: Дўстим деди яқинлашмоқда, Борган сари саккизинчи март. Ёрга совға тутмасам бошга, Ёғдиради саккиз мингта дард. Сенга маза бўйдоқсан беёр, Ўтирмайсан қийнаб жонингни. Эслатиб бу кунни бемеъёр, Зулукхон ичмайди қонингни. Деди порлаб қоп-қора кўзи, Кўмак сўраб келдим ёнингга. Айтганча гул олдингми ўзи Ҳеч бўлмаса онажонингга? Йўқ олмайман!-десам, дўстим лол, Дер бунчалар бўлма қурумсоқ. Совға олмоқ ё келур малол, Гул бермасанг ўғилсан қандоқ? Онанг учун ол тилло зирак, Ё бўлмаса хитой шойисин. Ёки менга айтмоғинг керак, Совға олмаслигинг боисин. Шунда дедим дўстимга боқиб, Ўтмишда бу кунни ол дарак. Нишонлаган қошларин қоқиб, Зинокору тунги капалак. Мен ўзимни даҳо демасман, Аммо менда ғурур ўлмаган. Мен валадизино эмасман, Онам хам фоҳиша бўлмаган! @A_meshayan 2008 йил, 8 март. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 7
Ҳаббоб ибн Аратт розияллоҳу анҳу. Бозордан қул харид қилди Умму Анмар, Қул улғайди бўлди қилич ясайдиган. Наждлик эди аммо яшаб Маккада ҳам, Бўлди қалби офиятни тусайдиган. Йиллар ўтди Муҳаммад набийман деди, Ваҳ бузилди қурайш кофирларин тинчи. Ҳаббобгачи иймон топиш байрам эди, У ўшанда мусулмон бўлди олтинчи. Буни билиб ғазабланди Умму Анмар, Укаси ҳам Сибаъа ибн Абдулуззо. Йўлда эса қўшилди бу иккисига, Хузоаълик бир тўда ёш чиқди низо. Хаббоб иймон келтирганин олганда тан, Унга оғир азиятлар етказишди. Билмам иймон топгач нима ғам кўрдинг сан, Уриб-уриб уни хушдан кетказишди. Қайтар дунё экан менинг бу гапимга, Уҳуд куни топиб берди Ҳамза асос. Сибъоани Аллоҳ учун ер тишлатиб, Олгандайин бўлди Ҳаббоб учун қасос. Эй дўстим сен ўлгачгина иймон ўлсин, Демасинлар:"Муртад бўлиб у адашди" Намозингни бошлаганинг қутлуғ бўлсин, Ўн тўрт кунлик ҳилолдексан кўз қамашди. @A_meshayan 18:19-07.03.2026 Абдураҳмон Мешаян