TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot14,730Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 5 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Mar 26

​​Воз кечиш азоби Ҳаётимда тўрт марта энг яқинларимдан воз кечдим. Биринчиси, устозим, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис депутати эди. Кўришмаганимизга ўн бир йил бўлди. Мен диний, сиёсий шеърлар ёза бошлаганимдан кейин "Шогирдинг нима қилиб юрибди ўзи?" деб у кишига дашном эшиттиришни истамадим. Бўлмасаку "Ёзувчилар уюшмасига аллақачон аъзо бўлиб, бундан ўн йил аввал илк китобим чиқиб ортидан яна бошқа китобларим кетма-кет босилаётган бўларди. Жуда соғинаман устозимни. Зарарим тегмасин деб боролмайман. Чунки маҳалламизда фаол бўлган бир аёлни ҳокимиятга чақиртириб тикка турғизиб қўйиб қаттиқ койишганини эшитгандим яқинларимдан. Мен бунақа шеърлар ёзсам унда нима айб? Яна шу ишлар такрорланишини истамадим. Иккинчиси, ўз жигаримдан. Аммо Аллоҳга қасамки асло сиълаи раҳмни узмадим. Обрўимдан, ҳаминқадар машҳурлигимдан фойдаланиб ишларини битириб, муаммоларини доимий равишда ҳал қилиб бердим. Дунё-дунё қарз бўлдим. Тўловлар ойларга, йилларга чўзилиб на уйландим, на фарзандли бўлдим на нимадир орттирдим. Касаллик, сиқилиш соч-соқолимга эрта оқ тушишидан бошқа. Эвазига нима бўлди? Ҳеч эваз кутмаганман. Жавобан меҳр хам истамаганман. Бари Аллоҳ учун бўлган. Менсилмадимки шундоқ ҳам. Майли деб қўявердим. Силаи раҳм Аллоҳнинг Аршига осилиб туради ундан узилсам Аллоҳдан узиламан деган эътиқодда бўлдим. Сен қон-қариндошингни сева-сева унга хизмат қилишинг осон аммо... Ўта ёмон кўра туриб хизматини қилишинг иймонингга синов ва қувват. Бу худди Абу Бакр Сиддиқ ўз қизи Ойишага туҳмат қилган қариндоши Абу Мистохга барибир нафақа бераверишига ўхшайди. Учинчиси севган қизимдан. Раққоса эди. Шу қадар чиройли эдики... Унга уйланмоқчи бўлганимда ҳамма диндор дўстларим кулган, ўйинчини оласанми деб. Мен эса севдим. Унинг санъат оламидан кўра менинг Исломий оламим гўзал эканлигини унга кўрсатмоқчи, яшатмоқчи бўлдим. Қиз жуда мард чиқди. Мени алдамади. "Мен сизни жуда-жуда хурмат қиламан аммо севмайман ака. Агар хурмат қилмаганимда сиз билан юриб айланиб шилиб, кейин бўлмади ака дердим. Сиз намоз ўқийсиз мен эса ўқимайман. Онам ҳам ўқимайди акам ҳам. Биз Европача оиламиз, мен умуман намоз ўқимайман демаяпман аммо ҳозир эмас деди. Дунёларимиз бирлашмади. Тўртинчиси дўстимдан. Дўстим деябману аллақачонлар мени дўст мақомидан ўчирган одам хақида гапирябман. Ижтимоий нотенг бўлдик. Менсимай қўйди. Ижодим, юз ифодаларим, ҳаёт тарзим, ҳамма-ҳамма ишим ғашига тегадиган бўлди. Япон ити Хатико қанақа бўлса ўшандай бўлдим аслида. Бунга гувоҳлар ҳам кўп. Ҳамма унга қилган оқибатимга ҳавас қилди ўзидан бошқа. Анча вақт ижоддан, ҳаётдан совудим вақтида. Динни бироз бўлсада билишим мени оёқда қолишимга сабабчи бўлди. Дўстим учун қўлимдан келганини қилдим десам бу менинг оқибатимни ифодалашга озлик қилади, қўлимдан келмаганини ҳам қилдим. Энг муҳими унда ҳозир ҳаммаси зўр. Мен уни илк кўрган вақтдагидек қийинчилик ичида эмас. Шундай бўлса уни асло яккалатиб қўймасдим. Иши олға босаверсин. Бошига ёмонлик келса хурсанд бўлолмайман тамом бўламан. Юлдуз Усмоновани Тошкентга Тамарахонимнинг синглиси армани аёл Гоар Петросян(Кейинчалик исми-шарифи Гавҳархоним Раҳимовага ўзгарган) олиб келган. Юлдуз учун қўлидан келган барча ишни қилган. Кейинчалик Юлдуз машҳур бўлиб кетгач устозига "Устоз Сергилида бир чеккада яшаманг, Тошкент марказидан сизга уй олиб берайми?" деганида устози:"Марказга бориб энди сенга нима ҳам қилиб берардим" деган эканлар. Мен ҳам чекиндим. Ёмон кунларида ёнида бўлдиму яхши кунларида мен ортиқчалик қилдим. Тухматлар одамни синдираркан. Дўкондан нарса харид қилишинг учун пул керак. Аммо меҳр-оқибат кўрсатиш, бирозгина сайр, суҳбат текин. "Абдураҳмон ака ҳали ҳаммаси яхши бўлади, ёруғ кунларингиз олдинда" шу гапларни кутдим. Менга шу кифоя эди. Шу қизғонилди. Онамдан бошқа яқиним қолмади. Санаб ўтган тўрт кишимдан учтасининг хаққига дуодаман қондошимдан бошқа. Унга инсоф ҳам сўрамайман очиғи. Умуман олганда бу тўрт мисол билан Аллоҳ: "Фақат ва фақат Мени дейсан, Мени севасан" дегандек бўлди. Мен бунга ишонаман. @A_meshayan 19:18-04.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,050 views

Na-publish Mar 25

​​Жайроним Сен эдинг Қашқарда таваллуд топқон, Чексиз зулмларга кўзи ҳайроним. Каламушлар қўйди йўлингга қопқон, "Раҳмон дема" дерлар сенга, жайроним. Кўзларинг жовдираб боланг ахтарди, Сайёднинг бир ўқи уни ағдарди. Қойюм лаънатламиш сариқ аждарни, Халол ема дерлар сенга, жайроним. Ғаним ҳасад қилғон қаро қошингми? Темир-елкангдаги мағрур бошингми? Уйғурлар туғишғон қариндошингми? Хақни севма дерлар сенга, жайроним. Кўксингга санчишган ўткир пайконни, Бўғзингдан ўтказмиш ёвлар арқонни. Тарк айла деюрлар бешта арконни, Бахтни сезма дерлар сенга, жайроним. Боқаман кўзингга жиққа ёш тўлган, Бинафшанг топталган, чучмоманг сўлган.' "Қутилдик билиб қўй Сулаймoн ўлган- Мен-чи девман" дерлар сенга, жайроним. Қалбингга экканлар алам-андуҳни, Ит ўлимин топар тетик қил руҳни. Улар-чи "Умид уз, кутмагил Нуҳни- Келмас кема" дерлар сенга, жайроним. Биллур қандилдайин қалбинг чилпарчин, Сен Алпомиши йўқ ярадор Барчин. Кунпаякун бўлгай тез кунларда Чин, Нажот сезма демам сенга, жайроним. @A_meshayan 03:36-25.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,150 views

Na-publish Mar 24

"Жайроним" номли шеър битдим. Юки оғир, ўқисанг ўйлантирадиган, вижонни қийнайдиган шеър. "Лолазор" қийналаётган бир қисм умматга, "Жайроним" бошқа бир қисмига аталди

1,150 views

Na-publish Mar 23

​​СИЛАИ РАҲМ ҚИЛ АБЛАҲ ҚОНДОШГА Жуфти ҳалолингдан кўнглинг ҳеч тўлмас, Ғазаб бирла тилга олдинг отини. Солиҳа бўлмаган тан олмай бўлмас, Хаттоки пайғамбар Лутнинг хотини. Ўғлинг бошинг эгди маҳалла ичра, Қалбингда изи бор алам-андуҳнинг. Қуръонни очиб кўр ибратга учра, Ўғли кофир эди пайғамбар Нуҳнинг. Иброҳим ўз ўғли Исмоил билан, Аллоҳ фазли билан Каъбани қурди. Ўз отаси эса эй дўстим ўйлан, Кофир холда ўлди Хақдан юз бурди. Расулим Муҳаммад Алайҳиссалом, Ўз амакисидан кўрди азият. Абу Лаҳаб дерди йўқ бўлсин Ислом, Душманлик қиларди топса вазият. Ҳобилга нисбатан адоват ҳасад, Қобилнинг қалбини тўлдирмабмиди? Пайғамбарнинг ўғли бўлсада албат, У ўз укасини ўлдирмабмиди? Чида аблаҳ бўлса қариндошларинг, Силаи раҳмни узиб қўймагин. Дўзахда куймасин кўзу қошларинг, Жаннат кўпригини бузиб қўймагин. @A_meshayan 02:52-23.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

2,510 views

Na-publish Mar 23

​​Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим... Бошладик янги шеърлар, янги ғоялар. Бундан буёғи Пайғамбарлар ҳаётини ҳам Аллоҳ берган истеъдод доирасида шеърий қилиб ёритиб бораман. Ҳар куни ёзолмасман аммо ёзганда ҳам қиёматда фойдамга хужжат бўладиган қилиб ёзишга уринаман.

1,170 views

Na-publish Mar 22

​​Саҳобалар хақидаги туркум шеърларим давом этади ИншаАллоҳ

1,260 views

Na-publish Mar 21

​​ОНАНГ КАБИ ҲЕЧ КИМ ЯХШИ КЎРМАС САНИ!

1,350 views

Na-publish Mar 20

Abdurahmon Meshayan pinned a video

views

Na-publish Mar 20

​​ҲАЙИТДА НИМА БОР МОЗОРДА? Байрам куни қилганча аза, Ланг очиб қўйганча дарвоза. Фақат жоҳил қиладир маза. Ҳайитда нима бор мозорда? Дейилмаган ахир Қуръонда: "Байрамингни кут қабристонда". Шодланишинг керакли онда, Ҳайитда нима бор мозорда? Эй жоҳил айт сен менга шуни, Саккизинчи март келган куни. Қилмассанку сен ахир буни, Ҳайитда нима бор мозорда? Рождествода насроний одам, Қабристонга босмайди қадам. Байрам қилиб яйрайди ҳар дам, Ҳайитда нима бор мозорда? Бу ишни қилмаган пайғамбар, Хатто саҳобалар бехабар. Бидъатингни бас қил биродар, Ҳайитда нима бор мозорда? Еб-ич, яйра, олсангчи роҳат. Ўзи юрак-бағринг жароҳат. Масжидларда қил истироҳат, Ҳайитда нима бор мозорда? Наҳот шундоқ онги чириксан? Шундайин ҳам дарди йириксан. Ўликни қўй, ҳозир тириксан, Ҳайитда нима бор мозорда? Тўйинг куни чекканча жабр, Бормайсанку кўргани қабр. Байрам куни бу ишинг надир, Ҳайитда нима бор мозорда? Байрам куни кулиб, бўлмай шод, Фақат телба йиғлар солиб дод. Нуқул қилиб беҳуда фарёд, Ҳайитда нима бор мозорда? Аллоҳ берган ноз-неъматга тўй, Байрам куни қурбонлигинг сўй. "Патаха"нгни бошқа кунга қўй, Ҳайитда нима бор мозорда? @A_meshayan 16:33-08.07.2022 Абдураҳмон Мешаян

1,590 views

Na-publish Mar 20

Ассалому Алайкум! Ҳайит муборак ҳамма-ҳаммага. Бу мен нишонлаётган йигирма биринчи рамазон ҳайитим! Аллоҳ Қурбон ҳайитга ҳам етказсин!

1,160 views

Na-publish Mar 19

​​​​ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! Парвардигор бирдир деганлар, Рамазонда нафсин енгганлар, Фақат халол луқма еганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Золимларнинг бўшар тўрлари, Тўрларидан яқин гўрлари. Пайғамбарнинг меросхўрлари, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Тақлид қилмас эшакка отлар, Ахир улар ханграшга ётлар, "Рождество"ни кутмаган зотлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Бу Рамазон тез тугади деб, Йиғлаяпман ич-этимни еб, Иймонига беролганлар зеб, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Ушбу кунни узоқ кутганлар, Иғвонида чин унутганлар. Рамазонда рўза тутганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Аллоҳ дея дардин енгганлар, Сажда қилиб бошин эгганлар, Мусофирлик нонин еганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Хақ йўлида оққан қонлари, Хақ йўлида чиққан жонлари. Бутун дунё мусулмонлари, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Иншааллоҳ... Баданимни тарк қилмаса жон, Томиримда музламаса қон, Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон, Ҳайит бўлсин дея муборак! 15:02-25.06.2017 Абдураҳмон Мешаян

1,280 views

Na-publish Mar 19

ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!!! АБДУРРОҲМАН МЕШАЯН Манзилимиз:t.me/A_Meshayan

1,060 views
1234567•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384