TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 60 ng 84 · 1,004 post
Na-publish May 6
САЙЁҲМАН Чекмасамда чексамда андуҳ, Вужудимни тарк айлайди руҳ. Кетди ҳатто шунча яшаб Нуҳ. Мен ҳам кетгум дили сиёҳман. Бу дунёда йўлчи, сайёҳман. Бир кун ботса умрим қуёши, Диндошларим қилар кўз ёши. Тегмаса бас туҳматнинг тоши, Фиръавндек демам:Илоҳман, Бу дунёда йўлчи, сайёҳман. Вужуди соғ навқирон-ўзим, Иймоничи-ногирон ўзим. Шаҳид бўлиб юмилсин кўзим, Демасманки ман бегуноҳман, Бу дунёда йўлчи, сайёҳман. Аллоҳга бош эгмайин нега? Ўзи ахир хақиқий Эга. Балки бугун, балки эртага, Ҳузурига чорлаюр Роҳман, Бу дунёда йўлчи, сайёҳман. Бандаларга бўлсин деб роҳат, Каломуллоҳ-Ҳақ юборган хат, Ота-онам топишгач албат, Аллоҳ жон киргизган гиёҳман. Бу дунёда йўлчи, сайёҳман. Саёҳатим гўдак ёшида, Бошланмишдир бешик қошида. Бир кун тугар мозор бошида. Айби бисёр, юзи доғ моҳман. Бу дунёда йўлчи, сайёҳман. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish May 5
Na-publish May 5
#Уйғур_аёллари_сўраган_фатво Хитойлик зўрлагач беникоҳ фарзанд- Туғиб ўз шаънини қилмай деб расво. "Жонга қасд қилмоқлик мумкинми" дея, Сўраяпти уйғур аёллар фатво. Уммат яросига ё Раб қўй даво, Кўксимизга етмай қоляпти ҳаво. Бир куни жим қараб турганимизга, Жаҳаннамни бизга кўрмагин раво! @A_meshayan 00:08-06.05.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish May 5
Na-publish May 4
Na-publish May 3
Qibray tumanida yashovchi Maʼpura opa yana sizlarning yordamingizgaga muhtoj. 2021-yilda aseptik nekroz tashxisi bilan tos sohasiga 2 ta endoprotez qo‘yilgandi. 2022-yilda protez qo‘yilgan joyda og‘riq boshlangan va Maʼpura opa muntazam muolaja olib yurishga majbur bo‘lgan. 2023-yilda og‘riq kuchayib ketgan. Tekshiruvlardan keyin suyakda osteomiyelit aniqlangan. Shuning hisobiga hozirda harakatlari anchayin cheklangan. Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, muolaja qilinishi kerak. Jarrohlik operatsiyasi uchun 35 million pul zarur. Plastik kartalar: UzCard SQB: 8600030409795352 Ro‘zihojiyeva Maʼpura. UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi). Telefon: +998955950605.
Na-publish May 3
(Аммо барибир ўйлайсан, одам. Ҳар бир вагонга масъул бириктирилган. Ўз фаросати билан бошқалар эътиборини жалб қилиб, сизлардан ноқулайлик учун узр сўраймиз, деса борми! Бутун вагон аҳли ўзини одам деб, ҳис қила бошлашига аминман). Пулингга яраша шароитда яшайсан. Пулингга яраша жойда кетасан. Пулинг озми, шароитинг йўқми, танловинг йўқми, унда олға вагонга! Молдай кетавер! (Ахир мана бу ёнимдаги онахоннинг қизи оққон бўлган. Шифохонада оғир муолажаларни оляпти. Куёви қизини даволатаман, деб итдек қийналяпти. Қизининг касаллиги сабаб ўзининг ҳам қон босими ошадиган бўлиб қолибди. Шу ҳолида набираларига қараб туриш учун Тошкент кетяпти. Ахир бу аёл Қорақалпоғистоннинг бир чеккасида, овулда қийинчилик билан яшаяпти. Самолётда учолмайди. Каттаконлар, сизнинг поездингизда юрса, унда нима айб? У нима қилсин?!) Мен Самарқандга 3 май куни 1.43 да етиб келишим керак эди. Поезддан тушганимда 3.43 эди. Нақд икки соат кеч келдим ва ҳеч ким изоҳ бермади. Ҳурматли АЖ катталари! Қизингизни, аёлингизни шу поездларга чиқаринг. Ўзгарасиз, бунга ишонаман! Исомиддин Пўлатов. P/S: Қорақалпоқ халқи ва таассуротларим бундай руҳда эмас. Улар ҳақида алоҳида таҳлил бераман. Қорақалпоқлар яхши эл ва ҳар қадамда истеъдодларни, ватанпарварларни, ориятли инсонларни учратдим... Исомиддин Пўлатов
Na-publish May 3
18+ Аёлингизни, қизингизни поездга чиқарманг! (Имкон топсангиз тарқатинг, керакли манзилга етиб борсин) Менга Самарқанд-Нукус, Нукус-Самарқанд йўналиши бўйича поездга чипта буюртма қилишди. Очиғи, тадбир белгилаб бўлинган, шу чиптани топишнинг ҳам ўзи бўлмади. Узоқ йўл, таксида бориш ва тадбирларда иштирок этиш одамни толиқтиради. Хуллас, қайдасан Қорақалпоғистон, деб йўлга тушдим. Доим ҳам поездда юрган одам эмасман, "ичкаридаги ҳаёт"ни билмайман. Купенинг юқори қаватидан жой буюртма қилишган экан. Мени чақираётган мезбон масъулнинг истиҳола билан чиптани электрон ташлаганини кейин англадим... "Плацкарт" бўлиб қолдида", деб қўйди. Купенинг иккинчи қаватига чиқиб жойлашиш эркак киши учунам азоб. Аёлларни қўяверинг. Тор, деярли ҳаракатлана олмайсиз. Масалан, Самарқанддан Нукусга бормоқчимисиз, шу алфозда 12 соатдан ортиқ юрасиз. Тошкентдан йўлга чиқсангиз қарийб бир ярим кун... Қамоқ! Бу узоқ масофада телефон зарурати бўлади, албатта. Қуввати ўтириб қолиш эҳтимоли юқори. Вагонда қувватлаш учун шароит йўқ. Жуда муҳтож бўлсангиз, ҳожатхонага кириб телефонни қувватлаб оласиз. Ажойиба! Сиз ҳожатхонада телефон қувватлаяпсиз, қолганлар ташқарида сизни интиқ кутишяпти. Ҳамроҳларимнинг айтишича, қайсидир қимматроқ вагонларда қувватлаш учун шароит бор экан. Ўша гап, мажбуран ё пулингиз камроқ бўлгани учун чипта олдингизми, чидайсиз. Сиз одам эмассиз. Паст табақасиз. Қаранг, атиги зарядлаш қурилмаси... Йиғлагинг келади одам. Қадрингга. Ҳожатхонада қоғоз йўқ. Бир марта қўйилади, қўпол бўлсаям улгуриб қолсангиз бахтингиз... Поездга масалан, мен аёлим ё қизим билан чиқмайман. Аллоҳ мажбур қилмасин, агар аҳволимиз шу, "Ўзбекистон темир йўллари" одамни итдан баландроқ кўришни бошламас экан, аёлим поездга чиқмайди. Узоқ йўл. Ҳамма бироз ҳордиқ чиқаришни истайди. Иссиқ. Аёлми-эркакми, чўзилиб ётади. Енгилроқ кийинади, вагон бўйлаб ҳаракатланади. Хунук манзара. Кўзингиз чидамайди. Аёллар, қизлар ноқулай ҳолатда ётиб кетишга мажбур. Купелар ёпилмаган, бир аёлнинг ноқулай ҳолатда ётганини бутун вагондаги эркаклар бемалол томоша қилади. Негадир одамлар вагонга кирган заҳоти уятни унутадигандек. Мажбурлик, мажбурлик, мажбурлик ва яна озгина бефаросатликдан, деб ўйладим буни. Шу ўринда ўзимизга бир гап. Ич кийимда юриш эркакка уят эмас, деган қоида йўқ. Сизнинг кўкрагингиздаги ифлос юнгга ҳали турмушга чиқмаган қизболанинг кўзи тушиши шартмас. Тўғри, вагон иссиқ, совитиш тизими йўқ. Лекин ҳаё терлаб кетишдан, ноқулайликдан баландроқ нарса. "Ўзбекистон темир йўллари" бу ҳақда ўйлагунча асрлаб ўтиб кетмаса бўлди. Чунки катталарнинг хотини, қизлари бу вагонлар ҳақида тасаввурга эга эмас! Қўрқинчли туш бу жой. Ёнимдаги ҳамроҳим эътирозимга эътироз қилди. "Агар купеларни олди ёпилса, нархлар яна ошади", деди. Жой "эконом", демоқчи. Хуллас, анави купенинг иккинчи қаватига чиқишни истамасангиз "проводник"ларга мурожаат қилинг. Улар сизга қайсидир вагондан жой топиб беришади. Купенинг паст қаватида кетиш учун яна 150 минг тўлайсиз. Кўнсангиз шу, бўлмаса йўқолинг! Етмишларга яқинлашган онахон Навоий вокзалига келганда нолияпти. "Жойим тепада ўғлим, пастда бўлсангиз алмашайлик. Ҳозир зўрға пастга тушиб олдим. Ҳамма ерим қақшаяпти", деди. Мен нафас олишга қийналган ковакда унинг ҳоли нима бўлганини тасаввур қилдим. У Тошкентгача кетиши керак... Энг ажойиби энди! 2024 йил 2 май куни Нукусдан қайтишда, Хоразм вилоятининг аллақаеридадир чўлда поезд бузилиб қолди. Тахминан соат 20.10 лар эди. Алоқа йўқ. Қарийб қирқ дақиқа давомида ёрдамчи поровоз келишини кутдик. У бизни судраб, маълум масофага олиб борди. Яна йигирма дақиқа уринишлардан сўнг, биз юрдик. На кимдир изоҳ берди, на ташкилот номидан узр сўралди. Бутун поезддагилар, ҳамма табиий қабул қилди буни. Битта ўзимдан "оқсуяк" ясаб олгим келмади. Камига бу ерда ҳар қандай гап ортиқча. Ҳамма поезд ходимларини буралаб сўксангиз ҳам улар айбдор эмас. Тизимдаги тизимсизлик, эгасизлик учун улар айбдор эмас. ТЕПА пастга тушиши керак. Улар тушмайди. Ҳаммасига, ҳаммага тупурган.
Na-publish May 3
Олма. (Бўлган воқеа) Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик. Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан... Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар. Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?" "Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб. Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди. Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман. "Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..." Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган. Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираб ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади. Зулфия Махмуд. ©konspektor.
Na-publish May 1
Na-publish Abr 29
Na-publish Abr 29