TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot24,080Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 35 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Mar 25

2,020 views

Na-publish Mar 25

​​Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу Эй жигаррангкўзли, елкалари кенг- Қорачадан келган Хақнинг ошиғи. Маним ҳайратларим осмонларга тенг, Ўлгунча ҳавасим келар очиғи. Онангиз Сумайя илк шаҳид бўлди, Ёш тошди кўзингиз қирғоқларидан. Отангиз Ёсир ҳам мардларча ўлди, Қутилиб мушриклар қийноқларидан. Кофирлар босдилар диндан қайтгин деб, Қизиган темирни баданларига. Жазирама иссиқ чоғларда эс еб, Кўмиб қўйдилар қум барханларига. Азобга чидолмай тилга олдингиз, Тил учида куфр калималарни. Виждон азобида ёмон қолдингиз, Набийга айтдингиз сўнгра аларни. Кўздан ёшингизни қўймоқ-чун артиб, Буюк Набий айтди гўзал хушхабар: "Аммор мўмин эрур сочидан тортиб, Билиб қўйинглар то оёғи қадар". Ухудда, Хандақда, айладингиз жанг, Шижоат тошиб қалб булоғингиздан. Айрилгач ҳам ҳолим демадингиз танг, Ямома жангида қулоғингиздан. Куфага амирлик қилган чоғингиз, Бири "Эй қулоғи кесик" зот деди. Сиз эса айтдингиз афзал қулоғим- Шу бўлар у Хақ-чун кесилган эди. Набий айлаганди бир кун башорат: "Сени ўлдиражак боғий тоифа". Сиз шаҳид бўлдингиз абадул-абад- Жаннатда ҳеч қачон бўлмайсиз хафа. Афсус Аммор ибн Ёсир сиз каби,, Ёвни қириб савоб ишламаганман. Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутгансиз, Менчи хатто ханжар ушламаганман! Эй жигаррангкўзли, елкалари кенг- Қорачадан келган баландбўй киши. Сиз қилган амаллар олтингадир тенг, Ҳавас қилмоқ биздек темирнинг иши. @A_meshayan 04-05-август 2023 Абдураҳмон Мешаян

2,950 views

Na-publish Mar 24

Китобга тайёргарлик. ИншаАллоҳ.

2,920 views

Na-publish Mar 24

Channel photo updated

views

Na-publish Mar 24

ИншаАллоҳ келгуси ойда. Умр етса бас.

2,080 views

Na-publish Mar 24

СОҲИЛДА Дунё дарахтидан кўп хам ўтмайин, Тўкилгаймиз биз хам мисоли тутлар. Хаёт дарёсида сузгандан кейин, Соҳилда кутади бизни тобутлар. ЎЛИМ Унга нима Пайғамбармисан, Султонмисан ё Раҳбармисан. Шоқолмисан ё Аждармисан, Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. Сўрамайди гўдакмисан деб, Аёлмисан эркакмисан деб. Оқилмисан туллакмисан деб, Бир кун келар олиб кетгани. Ёш танламас ўлим дегани. Бўлсанг хамки Исога қондош, Ё Мусога қавм-у қариндош. Фойдаси йўқ... Тўкаверма ёш, Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. Тақдир бўлса ўлмоғинг мумкин, Мункиллаган момонгдан олдин. Қолиб кетар сен йиғган олтин. Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. У Аллохим юборган вакил, Унга тиним йўқдир ой-у йил. Истеъфога чиқмас Азроил, (Нафақага чиқмас Азроил) Бир кун келар олиб кетгани, Ёш танламас ўлим дегани. Гунохдан қоч бўлсанг мусулмон, Гумроҳдан қоч бўлсанг мусулмон. Кўзларинг оч эй Абдураҳмон, Бир кун келар олиб кетгани. Ёш танламас ўлим дегани. 2010-2015 Абдурроҳман Мешаян

2,510 views

​​#Бошингга_тушмасин_уйғурнинг_куни Ухлай олмаябман қаерда роҳат? Ўйлаб ўтирибман оғир мавзуни. Халқим ўзи бағринг тўла жароҳат, Бошингга тушмасин уйғурнинг куни. "Сариқ аждар" сенга Аллоҳ дедирмас, Ахир куфр улар умрин мазмуни. Жангчинг қани сени ёвга едирмас? Бошингга тушмасин уйғурнинг куни. Хатар жуда яқин жим-жим кузатма, Ўзингга харом деб тунлар уйқуни- Дуо қил ва қизинг Чинга узатма, Бошингга тушмасин уйғурнинг куни. Ўз уйингда мушрик бўлса хўжайин, Кўтармоқ душвордир бундоқ қайғуни. Қўрқувим ошмоқда кун ўтган сайин, Бошингга тушмасин уйғурнинг куни. Қонга-қон, жонга-жон мўминнинг хуни, Аллоҳ ёди бирла саҳари туни. Мусулмон ўзбегим, муслим ўзбегим, Бошингга тушмасин уйғурнинг куни! @A_meshayan 02:49-24.03.2025 Абдураҳмон Мешаян

2,110 views

​​#ДУО Ўлганингдан кейин сенга костюм-шим кийгизиб, мозорингнинг тепасида ароқ ичишганидан кўра, мусулмон бўлсангу сени кафанлаб, жанозангни ўқиб ортингдан "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" деб биродарларинг, аҳли оиланг яхшилик билан эслаб йиғлаб қолишлари нақадар бахт. Исломга кирганингдан сўнг эришадиган чексиз неъматларни хисобга олмаганингда хам Исломда топган гўзал хотимангнинг ўзи мусулмон бўлишга арзийди... Ё Раббий! Дунёга келганимда қулоғимга азон, иқомат айтилмади, (Сенга исён қилмайман) шунга қалбим маҳзун. Ҳотимамни шу даражада гўзал қилки дунёдаги маҳзунлигим ўрнини охиратдаги қувончим босиб кетсин! Таваллудимда ибодат учун йиғилмадилар вафотимда ибодат учун жамлансинлар! Ризоинги топай! Амийн! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

1,580 views

Hashtags

Na-publish Mar 23

Ҳамма ифторни кутиб ўтирган бўлса керак. )) Шу пайт яқин бир дўстимнинг янги саҳифасини сизларга ҳам илинай деб ўйлаб қолдим. Ўзи ҳали талаба, араб, турк ва инглиз тилларидан таржималар ва шахсий фикрларини жойлаб туради, иншааллоҳ! Ҳозирда t.me/with_husayn ҳаволаси билан фаолият бошлабдилар. Қўшилиш ихтиёрий, албатта. )

1,530 views

​​#ЗАМИННИНГ_ИФТОРЛИГИ Рамазонда ўйлаб Ғазоликларни, Юрак ўйнаб қолиб мазам қочади. Ер ҳам рўзадордир ғазоликни еб, Ҳар кун оғзин "ёпиб", оғзин" очади". Саҳарликка қилар мудом тановул, Фаластинликларни афсус она ер. Ифторлик ҳам қилар уларни нуқул, Ё Раб диндошларга Ўзинг ёрдам бер! @A_meshayan 20:17-22.03.2024 Абдураҳмон Мешаян

1,810 views

#ЁРИМ_МЕНИ_УНУТМА. Йиғлар бўлсам аламдан, Юрак титрар ноламдан. Бир кун ўтсам оламдан, Ёрим мени унутма. Руҳим кўкка учган он, Томиримда музлар қон. Қўлларингда берсам жон, Ёрим мени унутма. Юлдузман осмондаги, Мажнунман достондаги. Битди деб ишқ эртаги, Ёрим мени унутма. Сенга атадим байтим, Мехрингга мехрим қайтим. Мен дунёда йўқ пайтим, Ёрим мени унутма. Қисматингга кўнгину, Бир дам ўйга чўмгину. Юрагингга кўмгину, Ёрим мени унутма. Йиғлаётган онингда, Бўлмасамда ёнингда. Сақлаб мени ёдингда, Ёрим мени унутма. Тупроқни қучганимда, Шам янглиғ ўчганимда. Жаннатга кўчганимда, Ёрим мени унутма. @A_meshayan 2010-йил Абдураҳмон Мешаян

1,780 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3334353637•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384