TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 25 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Set 5
Бошим ёрилиб кетай деяпти, уйқум келяпти, кўзлар ачишиб ётибди. Кун бўйи келмаган илҳом келиб ўтирибдида. Майли "меҳмон"ни ҳайдамаймиз, ярим соат ё бир соат вақтимни олса керак. Эрини узоқ йилдан бери кутаётган аёл дардини олиб келибди илҳом. Мажбурмиз, шоирмиз ёзамиз. "Илҳом ака"нинг гапи гап. ✍️Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 5
Терговда -Нега бир соатга кечикдинг укам? Тескари кияйми энди тўнимни? -Узр бир соатча кетдида салкам, Тозалаб олишга телефонимни. P. S: Бугун таксида эшитган воқеам. Роса кулибман ўзиям. Шуни шеър қилдим. Менга алоқаси йўқ @A_meshayan 21:10-05.09.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 5
Na-publish Set 5
Ё МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ. Разолатга ботди Ғарб-у Шарқ, Мўмин қилмас ғайридиндан фарқ, Бўлдик соғинч денгизинга ғарқ, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. Демоқдамиз харомни ўлжам, Нопокларни жориям, завжам, Хасратдадир арабу ажам, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. Тикламагач суннатнинг қасрин, Кўрдик мана неча бор касрин, Соғинмишмиз саодат асрин, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. Меҳр бўлди тиллодан қиммат, Тақмай қўйди қиз зоти чиммат. Ғариб холга тушди бу уммат, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. Сизни қумсаб мунғаймиш Макка, Уммат-бисёр, анбиё-якка. Соғинч ханжар урмиш юракка, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. Сизни кўрмоқ учун энтикдим, Лек кўрмасдан гарчи ичикдим. Бир минг тўрт юз йилга кечикдим, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. Аммо токи жондир саломат, Қилдирмасдан ўзни маломат. Забонимдан тушмас саловат, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. Ишқ дон сепдим кўнгил қушимга, Яна бир бор киринг тушимга. Сўнг келмасам майли хушимга, Ё Муҳаммад Алайҳиссалом. @A_meshayan 24.04.2017 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 5
УЯЛАМАН УММАТИНГИЗМАН ДЕМОҚҚА... Гарчи қалбим ичра сизга бор муҳаббат, То қўшнимда нон йўқ экан емоқлликка. Уяламан нима қилай ё Муҳаммад(С. А. В.) Сизга яхши уммат бўлдим демоқликка То қизларнинг ечиларкан бурқалари, То озаймас диннинг ёлғон фирқалари, Уяламан эй покиза хирқалари, Сизга яхши уммат бўлдим демоқликка. Исроф айлаб инсофсизча сочсам зарим, Қандай қилиб бутун бўлсин кўнглим ярим. Уяламан эй чиройли пайғамбарим, Сизга яхши уммат бўлдим демоқликка. Ҳаётимга Қуръон қилолмасам тадбиқ, Ҳадисингиз айламаса қалбим тасдиқ. Уяламан бўш бўлса онг деган сандиқ, Сизга яхши уммат бўлдим демоқликка. Юрагимга қайтармиди ҳеч ҳаловат, Иймоним ҳам қолармиди соғ саломат? Сизга кунда айтмасам минглаб саловат, Уяламан бирор неъмат емоқликка, Сизга яхши уммат бўлдим демоқликка. @A_meshayan 19:01-21.08.2021 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Set 4
Йигит уйланади. Бир кун ўтиб чимилдиққа киради. Қиз жувон бўлиб чиқади. Йигит уни ўлдириб узоқ йилга қамалади. Ўз ҳолатини қамоқдагиларга шундай баён қилади. Шеър шу хақида. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 4
ИЙМОН ХАЛОВАТИ. Мен сенга айтгандим, солмадинг қулоқ, Насронийга тегсанг, бахтга етардинг. Мана ажралишдинг, қўлда чақалоқ, Мусулмон йигитга тегиб нетардинг? Черковга олиб бор болажонингни, Сўнг чўқинтир уни. Ўйламасдан хеч. Қизим! Сўзин тингла онажонингни, Ҳижобингни еч! Энди Қуръон ўқиб нима қиласан? Узун сочларингни рўмол тўсмасин. Насронийлик енгил ўзинг биласан, Тағин... Ўғлинг мўмин бўлиб ўсмасин! Онажон! Сиз менинг меҳрибонимсиз, Таввалудимгада бўлган энг маҳтал. Аммо мен хеч кимман соф иймонимсиз, Ўлгунча ўқурман намоз беш маҳал! Ёрим мени қувди. Ажралишдик. Лек... Тилим у хақинда хақорат демас. Ҳижобим ечмайман! Қўйинг мени тек! Мен эримдан кечдим, Исломдан эмас! @A_meshayan 11:16-11.02.2018 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 1
Ҳаётда энг зўр унвонлардан ҳам юксак эътирофлар бўлади. Кўксингга тақадиган "темир тақа" дан кўра шу афзал. Бекорга ижод қилмаганинг, беҳуда яшамаганингни тушунасан. Бу киши Ислом Каримовга қарата: "Ўзбекистонни сизнинг онангиз яратмаган" дея олган ягона одам. Умри узун, хайрли, барокатли бўлсин. Ўзбекистоннинг келажаги учун бу қадар қайғурадиган одамлар саноқли.
Na-publish Set 1
ЎЗБЕКИСТОН СЕНИ СОҒИНДИМ.
Na-publish Set 1
ЎЗБЕКИСТОН СЕНИ СОҒИНДИМ. Бахтим учун жонимни тикдим, Ёш боладай сенга ичикдим Мени соғинч нахангни ютди Сенсиз Лондонда хам зерикдим. Кўзларимдан ёмғир ёғдирдим Ўзбекистон сени соғиндим. Бағрингдадир неча қондошим, Севгилим-у дўст-у қардошим. Не савдолар кўрди бу бошим Ўзбекистон сени соғиндим! Онам ёпган патир ифори, Далаларнинг мунис рухсори. Соғинтирмиш отам дийдори Ўзбекистон сени соғиндим. Сенинг кўкламларинг бошқача, Юлдузга термулиб тонггача. Кўзимдан сел ёғиб бу кеча Ўзбекистон сени соғиндим. Баъзи юртда... Хаволар-у одамлар совуқ Кўплар қилур лаъинга қуллуқ Жоним бўлсин сенга тасаддуқ Ўзбекистон сени соғиндим. Дерсан балки:Кўрдингми болам, Қадрим энди билдингми болам? Ха шунақа...Ватаним, Онам... Ўзбекистон сени соғиндим. Билсанг нон-у тузинг қумсадим, Хурмо пишган кузинг қумсадим. СЕН чарчатди СИЗинг қумсадим, Ўзбекистон сени соғиндим. Хориждаги уйим шохона- Нақшинкор лек қалбга бегона, Тушга кирур палов... чойхона... Ўзбекистон сени соғиндим. Юришгандир дуогўй чоллар Сувлар сепиб сохибжамоллар? Узайгандир мен эккан толлар Ўзбекистон сени соғиндим. Охххх.... Бахтим учун жонимни тикдим, Ёш боладай сенга ичикдим Хамла қилди соғинч йўлбарси- Юрагимга, шундай энтикдим. Кетдим, хаво учоққа миндим Ўзбекистон сени соғиндим. 01:56-31-08-2014 АБДУРАҲМОН МЕШАЯН
Na-publish Set 1
#НЕ_ДАРКОР_МЕНГА? Xалқингнинг кўнгли янглиғ Бағринг бутун ҳамда кенг, Билмам ёшинг Одам-ла Ва ёҳуд Нуҳ бирла тенг. Хайрли диёрлардан- Бирдирсан ўзинг энг, Сен борки Ўзбекистон Армон не даркор менга? Ўзга юрт хони берган Фармон не даркор менга? Қаддим эгикмас энди Ғурур-ла кўксим кергум, Халол пешона тер-ла Мен бағрингдан ризқ тергум. Ўз кўксингда улғайган Атиргулга дил бергум Ўзга чаманда ўсган Райҳон не даркор менга? Қулоғига иқомат Навоси янграмаган, Қулоғига азоннинг Нидоси янграмаган. Дилимни англамаган Динимни англамаган- Ўзбекчани билмаган Жанон не даркор менга? Сенда туриб дунёни Қалам бирла забт этгум, Шундагина беармон Бу дунёни тарк этгум. Самарқанд ноним ширин Ўзга юрт болин нетгум? Худди тўқ шер дегандек Жайрон не даркор менга? Бошингга иш тушмасин Агар иш тушса қочмам. Бахтинг-чун зар сочсам ҳам Уруш учун зар сочмам. Фитналарга қўшилиб Яхшиларга ўт очмам, Ўзга сарбони мушрик- Карвон не даркор менга? Сенга сапчиган ёвдан Олурман интиқомим, Бу бўлар кўз олдингда Топширган имтихоним. Бордир Кўкалдошим-у Минор Хаст-и Имомим Ўзга юртдаги сарой- Вайрон не даркор менга? Юртин сотган зотларга Юрагимда киним бор. Дунёдаги энг тоза Ва энг гўзал диним бор. Қалдирғочлар мисоли Ўз юртимда иним бор, Лек демам ўзга элда, Айвон не даркор менга? Тулпор каби яйрадим Сенда ўсмирлик чоғим, Насиб этса бағрингда Мендек яйрар тойчоғим. Камтар бўлай заминдан Узилмасин оёғим, Ерда юрай то тирик- Осмон не даркор менга? Ранжимагин сен томон Гоҳ кўппаклар хурганда. Уларни бандасимас Парвардигор урганда. Сен ўз жигар, ўз онам Ўзбекистон турганда Ёт диним омон қолмас- Бўстон не даркор менга? Оврўпа элларидек Шаккокликка бўлиб ғарқ. Сен бўмасанг агарда Жохилдан қилмасдим фарқ. Эй ғарбга ботмайдиган Эй юртим Қуёши Шарқ, Сенингсиз бу олам-у Жаҳон не даркор менга? @A_meshayan 11:01-20.02.2016 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Set 1
#Шараф Бокуда туғилсам шиа бўлардим, Ереванда ўзга динда ўлардим. Батамом бўлганча иймондан жудо, Ҳинд бўлсам сигирни дер эдим Худо. Ватаним бўлганда ўшал Исроил, Қалбим бўлар эди яҳудга мойил. Рус бўлсам Илоҳни учта дер эдим, Ароқ ичиб яна чўчқа ер эдим. "Учинчи дунё"лик кимсаман аммо, Бунда йўқ мен учун бирор муаммо. Яхшиям онамни дард тутган онда, Туғилган эканман Ўзбекистонда! @A_meshayan 16:13-26.07.2023 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags