TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 40 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 5
Бўйдоқ хасрати Сув билан "оғзимни очиш"дан тўйдим, Хурмо ейишга ҳам қизиқмай қўйдим. Эй дўстим ифтор деб оғритма бошим, Егим келса бордир уйимда ошим. Керакмас ҳечнарса ҳолим ғалати, На турк кабоб ва на фаранг салати... Қанақа ош энди қанақа норин? Шуми ифтор фақат тўйдирсам қорин? Қандоқ оғзим очмоқ ўзим билардим, Гар севар ёрим-ла ифтор қилардим... Бўлсайди ёнимда жанона бир ёр, Битта ўпич билан бошлардим ифтор... @A_meshayan 16-апрель 2021 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 5
2022-йилдан бери ҳар рамазонда шу шеъримни жойлайман. Мен уялиб нотўғри тушунишмасин десам, қизлар ўқиётган экан буни ўз номидан. Завқланиб роса кулдим😊😊😊😊 Шеъримнинг охирида бу қизнинг гапига умуман думаладим.
Na-publish Mar 5
#ЧУМОЛИГА_ҲАВАС Эй ўрмалаб юрган майда чумоли, Ҳушингни олмаган дунёнинг моли. Ҳавасим келади сенга, ахир сен, Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли. Тупроққа кетасан охир қоришиб, Юрмаслар жарроҳлар қорнинг ёришиб. Сени дахрий янглиғ жазоламаслар, Заққумзор дўзахга олиб боришиб. Ҳеч қачон падарга бўлмагайсан оқ, Волиданг қарғамас, боланг ҳам бир боқ. Кечалар тўлғониб ўйлаб чиқмайсан, Бир кун ўтарман деб сиротдан қандоқ? Сен ўз Ватанингни сотмагандирсан, Дўстни пешонадан отмагандирсан. Қавминг қишда музлаб қалтираган дам, Иссиқ саройларда ётмагандирсан. Гарчи сен эмассан тож бирла тахтли, Йўлбарсдек шиддаткор, арслондек шахтли. Рўзалари чала, намози қазо, Закот бермайдиган бойдан сен бахтли. Эй ўрмалаб юрган майда чумоли, Ҳушингни олмаган дунёнинг моли. Ҳавасим келади сенга, ахир сен, Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли. @A_meshayan 02:52-02.05.2023 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Mar 5
"ОИША ИСМИ" Ўзбекка одатдир айлайин огоҳ, Кўк чой қуйиб ичиб, ширин ош ейиш. Қаердан қайтяпсиз дейишса ногоҳ, "Оиша холангнинг уйидан" дейиш. Тинч қўймас ҳеч кимса Оиша исмин, Эркак, аёл, хатто ўн яшар бола. Тилига топшириб кўп кимса измин, Ҳар куни эсланар "Оиша хола". " -Қайтаяпман Оиша холангникидан", "-Кетаяпман Оиша холангникига" Кимса ўйлаб кўрмас Оиша исмин, Хамма хақоратга қўшади..нега? Собиқ иттифоқдан қолган бу одат- Энг диндор қатламнинг обрўсин тўкиш. Пайғамбар аёлин исмин ҳамма вақт, Хар бир гапга қўшиб беўхшов сўкиш. Дўстим, улғаймоқда ёнингда боланг, Сўккинг келганида бу қадар жўшма. Оиша Онамиздир! эмасдир холанг, Муборак исмни сўкишга қўшма! @A_meshayan 18:31-20.07.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 5
АЛАМЛИ КИНОЯ Эй бошинг бўлгур омон, Сендан қўрқурлар ёмон. Чунки тақво либосин, Кийиб қўйишинг мумкин. Қуръонга амал қилсанг, Порани харом билсанг. Пораҳўрнинг ризқини- Қийиб қўйишинг мумкин. Улғайсанг, бўлсанг олим, Фатво тўқиса золим. Ёлғончиларнинг тилин- Тийиб қўйишинг мумкин. Лек киритмай масжидга, Зўр берарлар таҳдидга. Бахона зўрлигин кўр, Сийиб қўйишинг мумкин! @A_meshayan 10:11-27.06.2017 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 5
АЖРИМ ОСТОНАСИДАГИЛАРГА... Инсоннинг буйраги икки донадир, Гоҳ бири яроқсиз бўлиб қоладир. Жарроҳлик йўли-ла олиб ташланса, Биттаси билан хам яшай оладир. Фақат биттагина КИЧИК МУАММО: Соғлиғи панд бериб турадир аммо. Инсоннинг буйраги икки донадир, Гўё бири-ота бири- онадир. Ажрашса иккиси бечора фарзанд, Биттаси билан хам яшай оладир. Фақат биттагина КАТТА МУАММО: Кўзлари порлаши сўнг қийин аммо... @A_meshayan 2017-йил Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 5
#АНАС_ИБН_МОЛИК_ЙИҒИСИ Анас ибн Молик йиғларкан ёмон, Доим Тустар фатҳин олганда ёдга. Саҳоба бўлсада кўз ёш бегумон, Бегона бўлмаган у улуғ зотга. Гарчи жанг қилмишлар Тустар фатҳида, Аллоҳ бўлсин дея улардан рози. Йиғининг боиси экан аслида, У кун қазо бўлган бомдод намози. Мушрикларга қарши жанг қила туриб, Намозлари қазо бўлгани учун. Бир саҳоба йиғлар.. Сенчи ох уриб, Йиғлашни билмайсан эй гумроҳ нечун? Устдан кўтаролмай битта кўрпани, Ухладинг уйқуни сен ширин билиб. Шу боис Хақ сенга берганча жазо, Яратмаган балки саҳоба қилиб... @A_meshayan Абдурроҳман Мешаян
Hashtags
Na-publish Mar 4
Абдуллоҳ Зул-бижадайн розияллоҳу анҳу (7) Қабиласи эди Музайна, Эргашгани бир Расулуллоҳ. У муҳожир саҳобалардан, Ўрганарди Қуръонни гоҳ-гоҳ. У исломни қилганча қабул, Мўминлигин махфий тутганди. Боқиб олган амакиси ҳам, Мусулмон бўлишин кутганди. Эрта қолиб отадан етим, Меросга ҳам чиқмасдан эга. Амакиси қарамоғида, Яшар эди дардларин енга. Орзуларин парвози баланд, Қалби эди иймон уяси. Амакиси сабаб бор эди, Қўйи, қули битта туяси. Мадинага келганда Набий, Ёнларига боролмади у. Узоқ йиллар амакисига, Кўнглини ҳам ёролмади у. Ўтгачгина орадан йиллар, Амакига шундайин деди. "Узоқ кутдим Расулуллоҳга, Амакижон эргашсанг эди, Аммо буни хохламадингиз, Менга энди берингиз изн" Амакиси қасамлар ичиб, Жиянига айтди ўз сўзин: "Муҳаммадга эргашсанг агар, Ёрдамимга бераман барҳам. Хамма нарсанг тортиб оламан, Ҳатто устдан кийимингни ҳам". Борин берди қайтариб жиян, Бўлмаслик-чун куфрга маҳкум. Амакиси эса айлади, Изоридан хаттоки маҳрум. Онасининг ёнига борди, Сўнг Абдуллоҳ аламлар ютиб. Она унга бир мато берди, Ярмин белдан пастига тутиб- Ярмисини белдан юқори, Ўзин босиб олганча қўлга. Шу ҳолатди Мадина томон, Чиқиб кетди Абдуллоҳ йўлга. Йиллар ўтди Абдуллоҳ гўзал- Ҳулққа эга мусулмон бўлди. Шундай экан тақдири азал, У Табукда ғазотда ўлди. У ўлганда пайғамбаримиз, Ўз қўли-ла лаҳадга қўйди. "Эй Аллоҳ мен ундан розиман, Сен ҳам рози бўлгин" деб қўйди. Ўша ерда буни эшитиб, Деган эдики Ибн Масъуд: "Қанийди шу қабр соҳиби, Мен бўлсайдим бўлардим хушнуд". У эмасди кофир бир одам, Ё муртад ё черков роҳиби. У Абдуллоҳ Зул-бижадайн, Асли "икки мато соҳиби" @A_meshayan 14:19-04.03.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 4
Абу Айюб ал Ансорий розияллоҳу анҳу (6) Ўз Ватани гўзал Маккасидан кетиб, Мадинага хижрат қилди пайғамбарим. Хурмоси мўл бу диёрга келгач етиб, Уйингизни маскан билди пайғамбарим. Нақадар бахт Абу Айюб Ал Ансорий, Ўз уйидан пайғамбарга бермоқлик жой. Биз юзларин кўрмоқликка тушда ҳам зор, Сиз набий-ла яшадингиз вах етти ой. Аёлингиз ҳар кун таом тайёрлади, Сиз қилдингиз набий оиласин меҳмон. Уйингизда билмам моҳ ё шамс порлади, Сиз бўлдингиз дунёда энг бахтли мезбон. Кимнинг умри ўтиб кетди беҳудага, Кимдир тикди ҳаётини фасодларга. Сиздек умр бағишлаган зотлар қани, Хақ йўлида жанг қилмоғу ғазотларга. Юрагида олови бор сиз азизни, Мендек оддий шоир нечун қилмасин мадҳ? Саксон ёшга етган чоғ Хақ ишқи сизни, Бошлаб чиқди Истанбулни қилмоққа фатх. Истанбулга етар етмай бердингиз жон, Ҳаётингиз бўлди ўрнакдан иборат. Мендек фақир арман ўғли топиб имкон, Қилган эди турбангизни бир зиёрат. Туркияга борар бўлсам йўқ ёзилгим, На раис на вазир кўрмоққа қабулга. Турбангизни лек зиёрат айлагайман, ИншаАллоҳ яна борсам Истанбулга. P. S: Саҳарликка шеър жойлолмадим. Илҳом энди келди. Нима ҳам қиламан ҳечдан кўра кеч. Мазза қилинглар ўқиб. @A_meshayan 07:56-04.03.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 3
Болалигим энди қайтмагайсанми? Қулоғимга ширин алёрларингни, Аста келиб менга айтмагайсанми? Қайтаргум деб асл дўст-ёрларингни, Болалигим энди қайтмагайсанми? Қайтсанг андуҳдан юз ўгирармидим, Отам тиззасида ўтирармидим. Армон шағамларин ўчирармидим, Болалигим энди қайтмагайсанми? Болалик чоғларда кўнгил эди тўқ, Қалбни вайрон қилган мухаббат ҳам йўқ. Булбуллар боғларда куйларди шўх-шўх, Болалигим энди қайтмагайсанми? Соғиндим тоғдаги қизғалдоқларни, Беғубор болакай қизалоқларни. Отам олиб берган музқаймоқларни, Болалигим энди қайтмагайсанми? Хасрат хар кимсадан юзларин бурсин, Кимки хозир бола қандини урсин. Ташвиши тугамас катталик қурсин, Болалигим энди қайтмагайсанми? @A_meshayan 03.01.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 3
Абу Дардо ва Умму Дардо севгиси... (5) Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом, Садақа хақида сўзлар эканлар. Яхшилик хақида сўзлаб зўр калом, Умматга хайрни кўзлар эканлар. Абу Дардо деди: "Боғим садақа" Сўнг Умму Дардога уйга қайтган он, Дедилар: "Боғдан чиқ ва кирма бошқа, Мен уни садақа айладим инон". Умму Дардо зарра афсус чекмади, Уйгани ҳам йўқдир қошу қабоғин. "Тўғри қилибсиз ҳам савоб ишлабсиз, Дея боғдан чиқди олиб товоғин". Шундай оила эди бу саодатманд, На эр ва на ҳотин эмасди баҳил. Бир кун Абу Дардо бўлгунча дардманд, Умму Дардо бирла яшашди аҳил. Ўлим тўшагида ётаркан эри, Сезаркан ёр энди ажал ўлжаси. Юрагида борин сўзлай бошлади, Йиғлаб-йиғлаб Абу Дардо завжаси: "Сиз менга дунёда совчи қўйдингиз, Ота-онам сизга қўйди никоҳлаб. Охиратда сизга мен энди ўзим, Совчи қўяжакман чин дилдан хохлаб. Жаннатда ҳам бирга бўлмоғимизни, То жоним бор экан истаб қоламан. Роббим бирлаштирур албатта бизни, Мен сизни Роббимдан сўраб оламан...." @A_meshayan 14:43-03.03.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 3
Илгарилари бирор санъатчига бориб фалон таронангизни айтиб беринг дейилса у "майли айтаман фақат бундан кейин айтолмай қоламан юрагим кўтармайди" деса кулардим. Қадрини оширяпти деб. Кейинчалик бу ҳолат ўзимда ҳам доимий кузатилгач уларни тушундим. Ҳеч қачон шеърни юракдан ёзмасанг одамлар унинг дардини ҳис қилмайди. Шеърларимни йиғлаб ўқийдиганлар кўп. Ўзим ҳам шу ҳолатда ёзаманки одамларга шу дард юқади. Шеъриятнинг ширин ва аччиқ томонлари кўп. Абдураҳмон Мешаян