TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot26,940Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 75 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Ene 12

​​​​ДЎСТИМГА Менга кумуш берсанг, Унга бер олтин! Менга олтин берсанг , Унга бер олмос! Фирдавсингга киргиз, Менданда олдин. Қулдан эмас ё Раб- Сендан илтимос! Уни ўз уйингга, Хар куни чақир. Қилолмасин банданг, Хеч уни тахқир. Сен уни айлагин, Бой ва бадавлат. Сенга ёлвормоқда, Мендайин фақир! Асли илтижодир, Дуодан негиз. Унга неъматларнинг- Энг зўрин егиз? Менга ўғил қилиб- Берсанг тўнғичим, Унинг тўнғичларин Айлагин эгиз! Шайтонин мағлуб қил, Унга бер зафар. Майли мен ўрнига Тотсам хам заҳар! Хаттоки мени хам, Ундан узоқ қил. Унга берар бўлсам, Халал ё зарар! Яхши ният қуши, Қалбга қурди ин. Дуоимга десин- Фариштанг омин. Дўстимни асрагин, Дўстимни асра. Ё Роббил Аламийн Роббил Аламийн! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

2,260 views

Na-publish Ene 11

​​Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Айланиб кичикдан катта галага, Қалбда на дўстлик на муҳаббат билан. Киришдилар бир кун мужодалага, Қурайш "катталари" Муҳаммад билан. Пайғамбар уларни қиларди даъват, Шояд бу нусҳалар кўнгилин деб чаяр. Ахир улар эди соҳиби давлат, Иймонга кирсалар Ислом кучаяр! Ўтирарди Утба ибн Робия, Амр ибн Ҳишом-Шайба ёнида. Даврада бор Валид ибн Муғийра, Умайя ҳам оқур зино қонида. "Менга ҳам Аллоҳнинг билдирганларин, Ўргатингиз дея қилинди нидо" Кўр Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдан, Чиққан нидо эди асли бу садо. Пайғамбар қошларин чимириб қўйиб, Юзларини ундан бурдилар аммо. Абдуллоҳ кўрмади асло бу ҳолни, Чунки сўқир эди, кўзлари аъмо. Лек Аллоҳ кўрарди бу ҳодисотни, Ўзига минг бора айтайлик тасбеҳ. Абаса сураси ўн олти оят, Пайғамбарга берди Хақ ўзи танбеҳ: "У олдига кўзи ожиз келган дам, Қошларин чимирди ва ўгирди юз. Эй пайғамбар қайдан биладирсиз сиз, Эҳтимол гуноҳдан поклана олар, Ё у сиздан панду насиҳат олар? Ва бу панд унга кўп фойдалар берар? Энди ўзин иймондан беҳожат тутган- Зотга юзландингиз ҳолбуки унинг- Покланмаслигидан сизга зарар йўқ" Қуръондан мисолим тугади менинг.... О Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни, Азиз қилиб қўйди Аллоҳнинг ўзи. Муаззин ҳам бўлди, Қуръон ёдлади, Жангларда қатнашди гарчи кўр кўзи. Бир куни сўзлади ғазот олдидан: Гарчи мен эмасман баҳодир ва зўр. Менга байроқ беринг, икки саф аро Жанг қизиб кетсада қочмам кўзим кўр" Хижратдан ўн тўрт йил ўтгандан кейин, Даркор бўлди жангда мардона туриш. Қарши бориб Эрон подшоҳлигига, Форс империясига бошланди юриш. Супуриб ташланди энг кучли давлат- Тарихдан ҳаммангиз биларсиз чоғи? Бошланди сўнг ўша гўзал бир ҳолат, Форсда хирпиради Ислом байроғи. Кимлардир отлиқдир, кимдир пиёда. Кимдир у кун эди зотдор туяда. Шаҳидлар берилди ҳаддан зиёда, Абдуллоҳ ҳам ўлди Қодисияда. Инсоф билан айтинг ёдламай Қуръон, Кўзи кўрадиган биздайлар кўрми? Ё сўқир бўлсада жангда бериб жон, Жаннатни нақд қилган Абдуллоҳ зўрми? @A_meshayan 19:31-11.01.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,280 views

Na-publish Ene 11

​​“ҒАРОЙИБ ҚАСАМ”НИНГ ТАРИХИ. Ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу баъзи саҳобалар билан ўтирган чоғида бирдан кулиб юборадилар. Буни кўрган саҳобалар ундан бунинг сабабини сўрашганида у шундай жавоб беради: “Кулишимнинг сабаби,биз жоҳилият даврида хурмодан санам (бут) ясаб, унга ибодат қилар, сўнг қорнимиз очганда уни еб қўяр эдик". Хар гал шу ходиса хақида ўқисам мен хам куламан... Бир воқеанинг ўзига куламан, бир ўз бошимдан ўтган воқеани эслаб куламан... Тағин қахқахаа отиб... Хуллас 5-синфда ўқирдим. Уйимизнинг олдидан анҳор оқиб ўтарди. Хар йили ёз бошланиши билан барча катта-кичик йигитлар ўша анҳорда чўмилардик. Гуруҳ-гуруҳ болалар галма-гал келиб вақтига қараб чўмилиб кетишса, анҳор уйим билан ёнма-ён бўлганлиги учун мен хар бир гуруҳга қўшилиб эрталабдан кечгача чўмилардим. Шундай чўмилишларимизнинг бирида мендан анча катта Собир ака деган маҳалладошим сўраб қолди: -Ренис (Исмим мусулмон бўлганимдан сўнг Абдураҳмонга ўзгарган) сизлар кимга сиғинасизлар? Албатта бу савол "Сизлар армансизларку, қандай эътиқоддасизлар?" деган қизиқиш ортидан берилгандида хозир ўйласам. Ўшанда мусулмон бўлмасаларда оиламдагилар хам Аллоҳга сиғинишини, Аллоҳ борлигини билишини билардиму, лекин "Тарих" фанидан Тўмарис хақида, саклар ва массагетлар тўғрисида муалиммим ўргатган "билим"лар ва уйга келиб ўқиганларим натижасида Қуёшга сиғинамиз деб жавоб берганман... Шунда ўша Собир деган йигит Худо хаққи дегинчи деган. Шу захотиёқ Худо Хаққи қуёшга сиғинамиз дебманда мен тентак ҳам. Ўшанда у йигит ёнидагиларга қараб," Қуёшга сиғинармишу, Худо хаққи дермиш" деган. Айтарли ҳеч ким бу суҳбатга аҳамият бермаган. Икки дақиқа ўтиб яна хамма чўмилиш билан овора бўлиб қолган. Менинг хам ёдимдан кўтарилганди бу воқеа. Кейинчалик йиллар ўтиб боғимда илҳом ахтариб ўтирганимда эсимга тушиб қолганди бу воқеа. 2010-йилда буни шеър хам қилган эканман: "ҒАРОЙИБ ҚАСАМ" Кимга сиғинсан?-Сўрашди ундан, У деди: Қуёшга! Ростини десам. Сўнг сўзи ростлигин исботлаш учун, Худо хаққи дея ичворди қасам. Бунақа кулгили воқеалар жуда кўп. 2010-йил Абдураҳмон Мешаян

2,130 views

Na-publish Ene 10

​​ЯҚИНДА Яқинда ёнингдан йироқ бўламан, Аммо на Яман на Ироқ бўламан. Билгин ўлгунимча ёнингдадирман, Ёрдамга шошилган Широқ бўламан. Юзим доғли қамар, шамсдек нур сочгум, Не учун оддий бир чироқ бўламан? Ҳали соғинарсан кўргинг келганда, Кўролмайсан лекин, бироқ бўламан. Соғинчим ёқмади, йўқлаганим ҳам, Энди навбат келди фироқ бўламан. Яшиллик давримдан қолмади асар, Яқинда сарғайган япроқ бўламан. Оғзимдан сачраган қон тилга кириб, Дерки бўғзингдаги титроқ бўламан. Доим одам бўлдим алдашганда ҳам, Деёлмадим: "Энди итроқ бўламан" Осмон эшиклари руҳимга очиқ, Энг юмшоқ, энг азиз тупроқ бўламан. @A_meshayan 23:23-10.01.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,110 views

Na-publish Ene 10

Асаб бузилиб Эй анқов гапингга оғзим қийшайтдим, Қийшайтирган каби йиллар Пизани* "Тошкент давлати"га кирмоқлик учун, Жорий қилсинларми шенген визани? Вилоят ажратма эй қалби мараз, Сенинг гапларингни оқил зот демас. Бошингни узишса қилмагил араз, Давлатбошилар ҳам Тошкентлик эмас! *Пиза-Италиядаги минора @A_meshayan 21:11-10.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,190 views

Na-publish Ene 10

​​ПОЙТАХТ Осонликча топсам вилоятда нон, Аслику эшигинг қоққим йўқ пойтахт. Мени кўрсанг тўлар кўзларингга қон, Боламни қийналиб боққим йўқ пойтахт. Бизни соғиб айлар миршабинг шикор, Ўгай боланг бўлдим...қилмагил инкор. Айт қачон "рўйхат"инг бўлгайдир бекор? Унга қадар бағрим ёққим йўқ пойтахт. Мендан қилган каби аҳолинг хазар, Не учун қиладир мудом паст назар? "Қомус"у "қонун" хам бизга чох қазар, Нафрат дарёсида оққим йўқ пойтахт. Уриб, сўкиб, туртиб, тепкилаб тепа, Мағрурсан йўлимга ғовларни сепа. Чориғин унутган "буйруқбоз тепа", Улардек бойлигинг соққим йўқ пойтахт. Наҳот ўйлайсанки бўлса иноят, Биз келсак бағрингда урчир жиноят? Нима гуноҳ қилди ахли вилоят? Гохи чехранггада боққим йўқ пойтахт. Бағрингдан қувилиб кўзни ёшласак, Рахми келмайдиган дилни ғашласак. Лек мамнун бўлгувчи суяк ташласак, Кўппакларингга хеч ёққим йўқ пойтахт. Бу қандай вазирлик, қандоқ хукумат, Қонуни келтирса элга уқубат. Султоннинг ўзи хам қилсангчи диққат, Вилоятданку деб қалққим йўқ пойтахт. Уруш чоғи ёвни хандаққа тиқсак, Жон олиб, жон бериб душманни йиқсак, Бу надир тинчлик чоғ чиқитга чиқсак, Десайдинг чаёндек чаққим йўқ пойтахт. Навоий бўлсайди тирик бу замон, "Рўйхатдан ўткизмай" қилганча сарсон, Уни хам аямай қийнардинг ёмон, Тасаввур дўпписин таққим йўқ пойтахт. Фақат пули борга ёрмисан Тошкент? Бойга кенг фақирга тормисан Тошкент, Биз осилган баланд дормисан Тошкент? Алам осмонида балққим йўқ пойтахт. "Рўйхатингдан ўтган" бўлса арман шаxс, Қучоғингда яйрар, ортиқчадир баҳс. Лек яйрашга токи "қарор" бўлмас наҳс, Ўзбек бўла туриб хаққим йўқ пойтахт? @A_meshayan 16:46-15.12.2018 Абдураҳмон Мешаян

2,360 views

Na-publish Ene 10

Молодец! Арман, ўрис, яҳудий, юраверсин Тошкентни тўлдириб. Уларга индама. Ўз ўзбегингни чиқиштирма! Уяте! Энг зўр хофизлар водийдан бўлса, хукуматдаю давлат муассасаларида ҳар ёндан одам ишласаю бунинг гапини қаранг. Жиззахлик каттакон гапингни эшитса кўрамиз ахволингни.

2,110 views

​​#Айёш_ибн_абу_Робия_розияллоҳу_анҳу Мусулмон бўлдингиз ўгай оғангиз- Абу Жаҳл буни ёмонга йўйди. Аламга тўлсин деб кўнгил воҳангиз, Оёқларингиздан кишанлаб қўйди. Волидангиз келди кўзларин ёшлаб, Абу Жаҳл эса гоҳ бўларди мард Кишандан бўшатди у кундан бошлаб, Хижрат қилмасликни сизга қилиб шарт. Барибир кетдингиз Ҳабашистонга, У ерда ўғлингиз туғилди омон. Сўнг хижрат қилдингиз келгач иймонга- Ҳазрати Умар-ла Мадина томон! Ватанидан ким ҳам кетарди шодон? Маккадан олислаб кетганингизда. Абу Жаҳл келди кўзга тўлиб қон, Қубо масжидига етганингизда. "-Ортимдан не учун келдингиз яна? Бу ерларга ака хукмингиз етмас. Энди қолар ерим гўзал Мадина, Укангиз сиз билан ортига қайтмас!" -"Онам сўз бердики сен қайтмагунча, Ўзини қилмаскан қуёшдан пана. Ахир волидангни қийнама бунча, Сочим ҳам тарамам дедилар яна" Онангизга жуда раҳмингиз келиб, Чека бошладингиз афсус-надомат. Ишонма дедилар буларга Умар, Динингдан чиқармоқ истарлар фақат. Абу Жаҳл деди: "Тушмоқдамисан- Ака-укаларнинг ўртасига сан? Ҳазрат Умар деди: "Ака бўлсанг сан- Мен эса Айёшнинг биродариман!" Дедингиз чеккага тортиб Умарни: "-Менимча акамнинг сўзимас ёлғон. Тинчлантириб келай онамни бориб, Ҳам молимни олай Маккада қолғон" Умар эса сизга айлади жавоб: Биласан қавмимининг кишисиман бой. Агарки аҳдингдан қайтолсанг шу тоб, Ярим молим сенга, ўйлаб кўргин хой. "-Бораман ишимни Хаққа топширдим" "-Қарор қилган бўлсанг майли унда бор Аммо ортга қайтгин сал хатар сезсанг, Кетиш олдидан ол туям наслдор". Қайтдингиз, Маккага яқинлашар чоғ, Абу Жаҳл деди: Туямда толдим. Мени ўз туянгга мингаштирсангчи, Негадир жуда ҳам ҳўб чарчаб қолдим. Туянгизни аста чўктирдингиз сиз, Акам минади деб жонворни чоғлаб. Аммо туя чўккач астагина тиз, Абу Жаҳл қўйди қўлингиз боғлаб. Абу Жаҳл эди бундан жуда шод, Бадр куни ўлиб солгунича дод. Тутқунда бўлдингиз Набий буюриб, Валид ибн Валид қилгунча озод. Тутқунликдан кейин яна Мадина- Сизга макон бўлди Хақ бериб нажот. Ул маконга қайтиб қолдингиз яна, То пайғамбаримиз қилгунча вафот. Шаҳидлик шаробин Ярмук жангида, Ичиб жон бердингиз ўзингиз еса. Кўзимга ёш келар у кун аслида, Айёш унда шаҳид бўлганлар деса. Оғир яраланиб ётар эдингиз, Ҳориса ҳам эди ярадор оғир. Икрима ҳам бунда эмасди ёлғиз, У ҳам жон берай деб турарди охир. Ҳориса сўради чанқаб кетиб сув, Сув олиб келишгач ёшлари оқиб. Қараса ўзидан кўра чанқоқроқ, Икрима турарди шу сувга боқиб. Сувни Икримага олиб боришгач, Оғриқдан бўлсада икки кўзи ёш. Қараса сувга сиз қараб турибсиз, Деди: Сувни беринг, ташнадир Айёш. Ўзларингиз чанқоқ бўлган ҳолатда, Сув ичмай жон бериб воҳ бирин кетин. Бизга дардс ўтдингиз биз жаҳолатда, Нафс ити талаган биздайлар бетин. Эй Аллоҳнинг эрка бандаси Айёш, Сизларга муҳаббат қалбим ёндирар! Сизнинг чанқоғингиз Набийдек қуёш, Кавсардан узатиб албат қондирар! @A_meshayan 15:40-10.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,270 views

Na-publish Ene 10

Abdurahmon Meshayan pinned a video

views

Na-publish Ene 10

Отаси мактабда қоровул, онаси фаррош бўлиб ишлайдиган йигит экан. Ўзи ҳам соғлом вақтлари доим меҳнатда бўлган. Аллоҳнинг раҳми келсин!

2,640 views

Na-publish Ene 9

2,210 views

Na-publish Ene 9

​​БОЛАМ. (Москвадан ўғли тобутда қайтган ота дарди) Ёлғиз ӯғлим Исмоил, Жаннатга бўлгин ноил, Кӯзлар ӣиғлашга моӣил, Дунёдан ӯтган болам. Қабрингга нур ёғилиб, Турсин, ажринг ӣиғилиб, Андижонда туғилиб, Масковда ӯлган болам. Лахад болиш бошига, Кӯз тегиб, кӯз қошига, Ӣигирма бир ёшига- Қабрида тӯлган болам. Ёр бӯлиб бир қаллиққа, Кирмадинг чимилдиққа, Ажал деган қаӣиққа, Ӣӯловчи бӯлган болам. Ота сизни юборгум, Хажга деб аӣтган болам. Оёғи билан кетиб, Тобутда қаӣтган болам... Сенга эдим ичиккан, Ӣӯлларингга кӯз тиккан, Жанозаси кечиккан, Лоладек сӯлган болам. Бойқуш саӣрар боғингда, Қолдим санинг доғингда, Мусофирлик чоғингда, Қаламдек синган болам. Юмилди қаро кӯзинг, Мени, бажариб сӯзинг, "Мерс"га миндириб ӯзинг- Тобутга минган болам. Титраб титраб жуфт қӯлим, Қабринг кавладим ӯғлим, Мендан олдинроқ ӯлим- Шарбатин тотган болам. Танангни бахтга қарши, Ювдим, тӯкиб кӯз ёши, Афсус умрин қуёши- Кӯп эрта ботган болам. Энди юролмас чопиб, Ер номли ёстиқ топиб, Тупроқдан кӯрпа ёпиб, Жим ухлаб ётган болам. Ажал деган қуш чӯқиб, Кетмаӣ туриб жон чиқиб, Хуфтон намозин ӯқиб- Саждада қотган болам. Очиқ кетди кӯзинг хам, Армон сӯнгги сӯзинг хам, Ӣиғлар севган қизинг хам, Шум ажал элтган болам. Сен юборган пуллардан, Қурдим баланд уӣлардан. Бир бор киролмадинг сан, Бағрим доғ этган болам. Ховлимизда товус бор, Фаввора бор, ховуз бор, Аммо, дилда афсус бор, Сен ӣӯқсан, кетган болам. (Фожеали хол бӯлди,) Онанг кӯп бехол бӯлди Тилдан қолди, лол бӯлди, Фалаж бӯлди, шол бӯлди, Ортингдан етган, болам. ...Қабрингга нур ёғилиб Турсин, Ажринг ӣиғилиб, Ӯзбек юртда тӯғилиб, Масквада ӯлган болам. Ёлғиз ӯғлим Исмоил, Кўзлар йиғлашга мойил. Жаннатга бӯлгин ноил, Дунёдан кетган болам. @A_meshayan 19:08-07.04.2015-ӣил Абдураҳмон Мешаян.

4,380 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7374757677•••80•••8384