TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot36,660Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 80 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Dis 15

✍️ Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян 🎙Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев Яқинларингизга ҳам улашинг ! 👇👇👇👇 @zuhriddin_muhammadaliyev

2,830 views

​​#ҚАЧОН_БАХТЛИ_БЎЛАМИЗ? -Чироғимиз қайдадир? -Афғонга сотдик ахир. -Нечун улуш майдадир? Арзонга сотдик ахир. -Даламиздан нима наф -Қара, пахта етишди. -Фойдасичи қайга даф, -Руслар ташиб кетишди! -Набирангиз касалмиш? -Бурни оқиб ётибди. -Ўт ёниши пайсалмиш, -Хитой ёқиб ётибди. -Олтинимиз қай гўрда? -Швед банкида эмиш. -Нечун гўштсиз мошхўрда? -Ўзбекка шу хам емиш. -Ватанда маркаб қиммат, -Тўғри халқ хам сарсонку. -Давлат қилсайди химмат, -Москвада арзонку! -Намунали уй надир? -Тўрт девори бор қути. -Нечун йўқ бизнинг қадр? -Сигирмизку кўп сути. -Қачон тинч ош ошаймиз? -Дажжол бўлганида хор. Қачон бахтли яшаймиз? -Исо қайтганда такрор @A_meshayan 02:44-28.11.2019 Абдураҳмон Мешаян

3,770 views

Na-publish Dis 15

​​​​ЖУМА МУБОРАК! Шайтон найранг қилса, синмаганларга, Забони зикрдан тинмаганларга. Кибр тулпорига минмаганларга, Жума муборак... Фақат халол луқма егувчиларга, Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга. Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга, Жума муборак... Шанбада яҳудий синагог топса Якшанба насроний черковга чопса. Жумада масжидда мўминлар эса... Жума муборак. Етим-у беванинг холин сўрганлар, Дунё яйловидан савоб ўрганлар. Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар, Жума муборак Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга, Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга, Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга, Жума муборак... Дард кирмасин кўнгил худудингизга, Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга. Иблис хасад қилсин сужудингизга, Жума муборак. Етим-есирларни йўқлагувчилар, Савобни хирмондек тўплагувчилар. Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар, Жума муборак. @A_meshayan 08:29-02.06.2017 Абдураҳмон Мешаян

3,240 views

Na-publish Dis 15

​​Хайрия Улашинг Суратни кўриб тезда ўтказвордим. Қўрқдим. Кейин ушбу шахсни профилига кириб ҳамма постларини кузатиб чиқдим. Бирорта постида ёрдам сўрамаган, аҳволидан шикоят қилмаган. Аксинча, 16 ёшли ушбу ногирон қизини "Маликам" деб кўкка кўтарган. Олийжаноб ота ва бахтиёр қизалоқ учун ўзимни кичик хадямни ўтказдим. Сизни ҳам шунга тарғиб қиламан... Собиржон Ахмедов 1967 й +998912042937 Қўқон ш. Sabir Axmedov Humo: 9860260109737957 Viza card: 4073420086368762 SABIR AKHMEDOV

3,300 views

Na-publish Dis 14

Channel photo updated

views

Na-publish Dis 14

​​Фаластинлик қизнинг кўзлари. "Нечун менга бермайсан ёрдам? Қалбим тешиб ўтди сўзлари. Савол берар: "Сенҳамми одам? Фаластинлик қизнинг кўзлари! Юрагимнини чунонам ўйди, Виждон отлиғ ханжарда сўйди. Сўроқ қилар: "Қорнингми тўйди? Фаластинлик қизнинг кўзлари. Баданимни илонлар чақиб, Оғу сочса кетмасдим қалқиб. Аммо энди қилмоқда таъқиб, Фаластинлик қизнинг кўзлари! Гўё дер:" Феълингиз оятсиз, Худбин экансизку ғоят сиз! Уммат чиқдингиз дер уятсиз, Фаластинлик қизнинг кўзлари! Эх аввалроқ жон берсам эди, Журъатсизлик бошимни еди. Яҳудийдан фарқинг йўқ деди, Фаластинлик қизнинг кўзлари! "Тирик бўлса топарди илож, Жим турмасди хаттоки Хажжож. Сенчи деди тўқсану мен оч, Фаластинлик қизнинг кўзлари. Шаҳодатсиз бермасайдим жон. Жаннат менга бўлгайдир армон, Қиёматда олса интиқом, Фаластинлик қизнинг кўзлари! P. S: Мутахасисларнинг айтишларича санъатчилар ўлганидан кейин уларни ёриб кўришса кўпинча юраклари жуда йириклашиб хажми анча катта бўлиб кетган бўларкан. Чунки тинимсиз ҳаяжон, стресс шу ҳолатга олиб келаркан. Менинг юрагим қанақа чиқишини билмадиму аммо бунақа шеърлар ёзаётганимда хар йиғлаганимда кўзларим хиралашади. Алҳамдулиллаҳ дейман. Аллоҳ ожизлигимни кечирсин! @A_meshayan 20:52-14.12.2023 Абдураҳмон Мешаян

3,770 views

​​#НУҚСОН Олими хақида гапирсанг, Шайх яхши одам эдида десанг: "Қўйсангчи у мазҳабпарастни"дейди.Ўзи эса на намоз ўқийди, на рўза тутади... Шоирини мақтаб, кўришга бордим, анча кексайибди, жони соғ бўлсин десанг, "Қўйсангчи у алкашни" дейди. Ўзи эса на Ватани хақида, на халқи хақида лоақал бирор марта яхши гап айтмаган. Хофизигами ё хофизасигами тан берганингни эътироф этсанг, "Бири хотинбоз бири фохиша"да дейди. Энг алам қиладигани чеченга ўхшагиси келади, гўё ўз миллати мехмондўст эмасдек, эътиқодда пешқадам эмасдек... Русларга тақлид қилади, худдики бу шарафдек... Арманмисан, татармисан, корейцмисан ёхуд қозоқмисан ёрдамини кўмагини мехрини аямайди-ю, ўз ўзбегини ёмонлашдан, оёғидан чалишдан бўшамайди... Ўзбек бўлганингга шукр қилсангчи десанг, биз соқов балиқмиз, ювош қўймиз дейди. Лол бўлиб тинглайверасан... Сизларни билмадиму ўз миллатидан тонганларни ИНСОН сифатида хурмат қилмайман... Шеър айнан шу тоифа хақида... Мен тақлид қилган динига эргашган ибодатли ўзбеклар хақида эмас, мен безиб кетган "ўзбексимон"лар хақида... "ЎЗБЕК..." Бой бўлса қуради мухташам масжид, Садоқот айлайди фақирлари хам. Ўзбекда юксакдир фаросат ва дид, Ўзбекнинг феълида саховатдир жам. Русни хам болам дер ширин жилмайиб, Таклиф қилганча бир пиёла чойга. Йўқламай қўйдинг деб қозоқни койиб, Ўтказар уйинда тўрдаги жойга. Қўли калта бўлса тақдирга йўйиб, Шунда хам панд бермай ўз мехмонига. Ўзи миниб юрган тулпорин сўйиб, Таомлар тортади дастурхонига. Мехмони айтсаки зиёфат битгач, Келгандим отингиз харид қилгани. Дер: Отни сўйгандим хурматингиз-чун, Узр минг бор, дўстим авф этинг мани! Гадодан қизғонмас бир бурда нонин, Хасисмас қушларга сочадир донин. Мухтож сўраб келса ечиб беради, Эгнидаги кийиб юрган чопонин! Бирорта миллатга хасад қилмайди, Баланд сарой қурса корейц қўшниси. Чин кўнгилдан дейди қойил қилибсиз, Корейцга олинг дер бу суюнчиси! Эътибор бермайди иғвогарларга, Дейдики: Бу дунё кимдан қолмайди! Фақат биттагина кичик нуқсони, Ўзбек гох бир-бирин кўра олмайди! Ўз ўзбеги қурса баланд иморат, Дейди порахўрда, бу ит муттаҳам! Хорижларда қилса дўсти тижорат, Унинг иғвосин хам қилар мунтазам... Ўз миллатдошларин душманларига, Ёмонлар ўз ўзбек санъаткорини. Бегонани қўллаб гох жигарига, Қишда сўраб келса бермас қорини... Халқаро миқёсда ғалаба қилса, Хорижларда олса бир ўзбек унвон. Исмсиз хат ёзиб хокимиятга, Сувни лойқалатар бир тўда нодон! Чеченлар бир-бирин суяб яшайди, Бир-биридан кечмас афғон хам хайхот. Гуржилар тонггача байрам қилади, Тунда биродари олса мукофот. Ох ўзбек кўнглинг пок савобталабсан, Кўп миллатга тутдинг уруш чоғи нон. Лек суянч бўлишни ўз ўзбегингга, Ўрганасан айтгин сен менга қачон? @A_meshayan 06.12.2014 Абдураҳмон Мешаян

3,410 views

Na-publish Dis 14

РИТОРИК СЎРОҚ ​​Ҳешу ақрабосин ёнига жамлаб, Араб қаҳвасини финжонга дамлаб. Бордию саҳрода ёғганида қор, Байтулмолдан олиб айламасдан ор- Ўзи иссиқ уйда, эртадан то кеч, Халқ совуқ қотганда ётармиди ҳеч? "Шукр қилинглар" деб қилганча хитоб, Ҳа Ҳазрати Умар, ҳа ибн Хаттоб. @A_meshayan 13:38-10.01.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,490 views

​​#Ответ -"Как у вас дома с теплом?" -Мы забыли о нём давно. Остались без газ(а,) без свет(а,) Сжигаем дрова или говно. @A_meshayan 11:29-14.12.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,560 views

Hashtags

​​#АЛАМЛИ -Уйимиз исийди қачон- Бари бўлар ўз жойида? -Жавоб оддий жон укажон, Апрел ёки май ойида. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

3,790 views

​​#Раҳмдил_қиш Гарчи халқ ҳаққин у қилмас "туялар", Юртимга келмоққа қиш ҳам уялар... 2022 @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

2,650 views

Na-publish Dis 13

​​"УЗАТИЛГАН ҚИЗ" "Чироқ" номли ўзбек қизимни, Россияга қолдим кузатиб. Йиғламоқдан тийдим ўзимни, "Қизгинамни" четга кузатиб. "Қизим" эрга теккандан буён, Зимистонга бўлганмиз улфат. Зулмат жабрин айласам баён, Бу кулфатнинг устига кулфат. "Қизим" келмас хориждан бери, Юрар Московдаги боғида. Гоҳ юбориб туради эри, Янги йил ё сайлов чоғида. "Қизимиздан" кечдик оқпадар- Қарғаб қўйиб каззобларни биз. Бир кун қайтиб келгунга қадар, Асраб олдик "шағам" деган қиз. @A_meshayan 21:32-14.11.2022 Абдураҳмон Мешаян

4,850 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••78798081828384