TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 30 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Ago 2
Na-publish Ago 1
Jadid adabiyoti namoyondalari
Na-publish Hul 31
**** Бошқа сафар диний шеърларим учун чақиртирилдим. Борсам терроризм бўлимига чақиртиришдими дейишсада. А йўғей фалон-фалон иш бўйича десам фалончи аканинг олдигами дейишди. Тасдиқладим. Ҳа шу терроризм бўлимига эканда дейишди. Ўзимни халқ душманидек ҳис қилдим ўзиям. Ўқидим айбловни. "Чидамсизлик" деган шеърим ҳам зарарли топилганига кулиб юбордим. -Бу шеърда ўзбекларни мақтаб ёзганман. Нимаси зарарли деб гап бошлаб кетдим. Ўзи чақиртиришганда боргим келмаганди энди терговдан ўзим кетгим келмай қолди. Гап бошладим. Шеърда арманлар онасини кимдир сўкса чидолмайди, озарбайжонлар боласи душманга тиз чўкса чидолмайди, қозоқлар фалон нарсага, грузинлар пистон нарсага чидолмайди деганман. Ўзбекларчи? Ўзбеклар ҳамма нарсага чидайди. Фақат ўз қизи ҳали чимилдиқ кўрмай аёл бўлганига чидай олмайди деганман. Ғояни Ғофур Ғуломдан олганман. "Шум бола" киносида бой ота ўғли ўлганини эшитиб гурс этиб йиқилади. Китобда эса ундай эмас. Китобда шум бола бой отага атакада давом этаверади. -Майли сиқилманг бой ота ўғлингиз ўлган бўлса бошқа тарафдан хурсанд бўлсангиз бўлади. Адол опам туғдилар(Бой отанинг қизи) -Қандай қилиб туғади? Адол опанг эрга тегмаган бўлса. -Эээ жуда эзмасизда, одам туғаман деса эрсиз ҳам туғавераркан. Ана ўша жойда бой отада гурсс этиб йиқилади. Бу нима дегани? Ўзбек омборига ўт кетса ҳам, отлари ўлса ҳам, бойлигидан хатто ўғлидан айрилса ҳам чидайди. Аммо қизи номуссиз чиқса чидолмайди. Мен ғояни шу ердан "ўғирлаганман". Чақиринглар унда терговга Ғофур Ғуломни ҳам. Кейин менга қўшиб суд қиласизлар. Мен гаплашаётган одам ҳам кулиб юборган. -Абдураҳмон у кишини чақиролмаймизда. Дархақиқат қаердан ҳам олмиш олтинчи йилда ўлган одамни чақиришарди деб мен ҳам кулиб юборганман. Бошқа терговда эса: " -Шеърларингиз мавзусини ўзгартирсангиз Ватан хақида ёзсангиз бўлмайдими дейишган. -Шунча ёзганман, сизлар Ватан хақидагиларини эмас бошқасини ўқисангиз мен нима қилай? -Ана гиёҳвандчилик кўпайган. Шуларни бундан қайтариб ёзинг. -Қанақа қилиб ёзаман, яқин қариндошим чекса. "-Энди наша чекмагин, Ҳовлингга ҳам экмаган" десам мени таниганлар кулавериб қоринлари буралиб ўлиб қолишмасин. **** Яна чақиришди. Саноғидан адашиб ҳам кетганман. Онамга дўстларим билан кўришиб қайтаман дедим. Бориб келдим. Онам: -Қўйиб юборишдими? -Ҳа. Қаердан билдингиз? -Сен дўстларингнинг олдига бунақа кийимда, шиппакда кетмайсанку. Кулишиб олиб чой ичгани уйга кирдик. **** Терговдаги бунақа воқеалар кўп. Бир яна ёзарман. Аллоҳ ҳаммага офият берсин. Кулиб яшанг. Ғамларингиз арисин. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Hul 31
Терговдаги ҳангомалар Машғулот залидаман. Қарзим бошимдан ошиб ётган пайт. Аллоҳ кечирсин, бегона рақам тугул, яқинларнинг ҳам қўнғироқларига жавоб бермай қўйдим. Аммо меҳнатдан ҳақдорлар ҳаққига дуо қилишдан ва қайтариш ниятидан ҳеч қачон воз кечмадим. Сочларим сийраклашиб, соқолим оқариб, паналарда йиғлайдиган одат чиқардим. Ҳуллас, бир куни яна қўнғироқ бўлди. Юрагим шувв этди. Сездим-тегишли жойдан қўнғироқ қилишяпти, деб ўйладим. Кўтардим. -Абдураҳмон Мешаянмисиз? Мен фалончи фалончиман, ИИБдан. Гаплашдик. Борадиган бўлдим. Ўзимча хурсандлигимни кўрсангиз-осмонга қараб шукр қиляпман: -Эй Худо, Ўзингга шукр, яхшиям ДХХдан эмас экан!Кейин куляпман. Ичимда яна гапиряпман: -Ҳа-ўл-а, ҳудди бири бошқасидан меҳрибондек гапиришингни қара. **** Нашид орқасидан олиб кетишганида бунданам антиқа бўлган. Юлдуз Усмонованинг концертига тайёргарлик кетяпти. Ҳар куни пешиндан сал олдин ё кейин Юлдуз опанинг уйига қатнайман. Акам қамалиб қолган пайтлар. Иброҳим деган ҳайдовчи билан бориб келардик. Гоҳида кундуз иккида бориб, кечки иккида қайтаман. Ижод шунақа қизғин, баҳс-мунозарали кетади. Уйида ҳамма шароитларни мен учун қилиб беришган-намозим ва ейиш-ичишимгача. Зотан, у аёлнинг ўзи ҳам ибодатда. Ҳуллас, бир куни яна Юлдуз опанинг уйидан қайтяпман. Назарбек постига етганимда ҳар тарафдан ўраб олишиб, олиб кетишди, ҳайдовчига қўшиб. Бир ўзим учун икки машина одам овора. Роса жаҳлим чиққан. Кинода кўрардимда бунақасини фақат. Энди “Нима қилдим экан?” деб ўйлаяпман. Қарасам, мен таниган бир мансабдор ака. Саломлашдик. -Мен сизга жим юринг, дегандим-ку! -Жим юрибман-ку! Анави ҳақида ёзмаяпман-ку (ҳудди анави кичик одамдек). -Нега бу ишга аралашдингиз? -Илтимос қилишди. Онасига раҳмим келди. Ҳуллас, бомдодга яқин уйга қайтдим. Ўшанда ораларидан бир киши: “-Аканг қамоқда экан. Сени ҳам қамайлик, онанг етмиш ёшда экан. Онангни ўлдиришга ёрдам бер,”-деди. Менимча, чин дилдан айтмади ўшанда. Шунчаки босим бўлган. Суҳбат сўнгида хайрли тилаклар билдирган. Ҳуллас, ўшанда мен кимгадир мансабдорлардан ғазабланиб гапирган аудиоим чиқиб қолган. Кошки, аудиодаги чакагим тинса-да: “Булар роса ифлос бўлишади! Ишонманглар, бла-бла-бла...” Ораларидан бир киши ёмон аламзада бўлиб ёнимга келиб: -Абдураҳмон, биз исқиртмизми? деди. Кўзларига қараб турибман. Ўша пайт, хотиржамликда, тинч жойда келмайдиган илҳом келиб қолса бўладими? У кишидан қоғоз-қалам сўраб, шунақа шеър ёзгим келяпти ўшанда асти қўяверасиз. Ўзи қўрқиб ўтирибман. Уйда мендан бошқа эркак қолмаган- акам қамоқда, бошқаси чет элда, дадам ўлган. Онам, келинойим, жиянларим... “Кириб кетсам, ким буларга қарайди?” — дейман. Бошқа тарафдан илҳом ўша жойда келганига қиқир-қиқир кулгим келади. Таниганлар билади, роса ҳазилкашман. Миямда ёзганман, ҳалигача ёдимда: Биз исқиртмизми деб сўрама мендан, Чиқиб халқдан сўра, миллатдан сўра. Менга зулм қилма, сен ундан кўра." Ҳуллас, тушунтириш бериб чиқиб кетганман. Бор Аллоҳни йўқ, деб инкор қилмайман. Шунга кўра чертиб ҳам қўйишмаганини, сув сўраганимда бир ака ўрнидан туриб чой қуйиб берганини ҳам айтиб қўяй. Узоқ вақт шугина яхшилиги учун дуо қилиб юрганман. **** Яна терговдамиз. Бир яқин кишимиз туфайли бу сафар. Бу гал-онам, мен, янгам. Коридордамиз. Учта тергов хонаси ёнма-ён. Сиқилиб ўтирибман. Ўйлаяпман: “Жиянларим уйда қолди. Биттаси ҳали гўдак, наригиси мактабга боради. Қари онам шу ерда, келинойим ҳам. Эҳ, бунча бахтсизмиз-а...” Шундай ўйлаб ўтирсам, бир пайт рўмоли Сурхонча ўралган бир қозоқ аёл, унинг эри, икки ўғли, икки куёви, қизлари кириб келса бўладими?! “Ана, биздан-да баттарлар бор экан!” деб, бирданига кулиб юборсам бўладими! Баланд кулганимга онам чўчиб кетдилар. Зина олдига бориб, бир куламан, бир куламан — қани тўхтай олсам! Онам югуриб келиб (кексайиб қолганлар югурганларига баттар кулгим келди), юзимга шапалоқлаб кетма-кет уряптилар-да: -Ўчир овозингни, итнинг боласи!-десалар бўладими... Бу-арман тилида эркалаш маъносида ишлатилади. Ўзбекларда “қўчқорлек ўғил” сўраш ғалати бўлмаганидек, бу эркалаш ҳам ғалати эмас, аслида. Кошки қўллари қаттиқ бўлса! Қўлларини олиб ўпиб, кулиб ётибман. (давоми пастда)
Na-publish Hul 30
#Золим_оталар -Шоир қувончли шеър қуриб қолғонми? Қаламинг миллатнинг дардин олғонми? -Нимасини айтай отаси урган, Қиз дардига қалбинг қулоқ солғонми? Нафратим ўқлари сизга қадалар, Ўз қизин хор қилган золим дадалар. Ҳовлингда ажойиб гул турса ўсиб, Уни таълим деган булоқдан тўсиб. Уялмасдан қандай мақтанадирсан, Яхши боғбонман деб кекирдак чўзиб? Итлар ҳам ўзини шер деб атарлар, Ўз қизин хор қилган золим падарлар. Уйингизда ўсса жаннатий лола, Йиғин ичга ютиб халқдан уёла. Ҳар тун қилиб чиқса Хаққа ёлвориб, Ёрилган лаблар-ла қон туфлаб нола. Дўзахнинг энг туби сизга аталар, Ўз қизин хор қилган золим оталар. Мусулмонман дейсиз зардангиз қайнаб, Нимангиз мусулмон кетдингиз айнаб. Набий урганмилар Фотимани ҳеч, Ё дўқ эшитганми қизлари Зайнаб? Еру-осмон сиздан бўлмиш задалар, Ўз қизин хор қилган золим дадалар. @A_meshayan 18:32-30.07.2025 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Hul 30
Китоблар сотилади. 1. Ҳадис ва Ҳаёт(тўлиқ тўплами 35 жуз, 33 жилд) 1.Абдуллоҳ ибн Муборак розияллоҳу анҳу(р. а.) 2.Абдуллоҳ ибн Умар(р. а.) 3.Иймон ва ҳузун 4.Исломда мерос тақсимоти 5.Амаллар ниятга боғлиқдир. 6.Юнус Эмро ва тасаввуф 7.Аврангзеб Оламгир. 8.Амри Маъруф ва наҳийи мункар 9.Шамоили Муҳаммадия. 10.Тобеъинлар ҳаётидан лавҳалар 11.Ислом тариҳидан олтин саҳифалар. 12.Фиқҳий йўналиш ва китоблар. 13.Набавий тарбия. 14.Имом Шофеий. 15.Мусулмон аёлнинг эри ва оиласи олдидаги вазифалари 16.Мусулмон эрнинг аёли ва оиласи олдидаги вазифалари 17.Ҳасан Басрий 18.Абу Ҳанифа Нўъмон 19.Мадина мудофааси 20.Ибодати Исломия 21.Абу Муин Насафий 22.Абдуллоҳ ибн Аббос. 23.Ҳузайфа ибн Ямон 24.Усома ибн Зайд. 25.Салоҳиддин Айюбий 26.Холид ибн Валид. 27.Жин ва шайтондан сақланиш йўллари 28.Саййид Носирхон Тўра. 29.Иймон. Ислом. Қуръон. 30.Мусталаҳул Ҳадис 31.Иҳтилофлар сабаблар ечимлар. 32.Сиз пайғамбарни кўрганмисиз? 33.Соғуний 34.Имом Аъзам. 35.Ҳадис шарҳи. 36.Намозда ҳушъу 37.Улуғлар шундай яшашган. 38.Ҳазрати Увайс Қараний 39.Қарз ва унга боғлиқ масалалар. 40.Соғлом бола. 41.Тасаввуф хақида тасаввур. 42.Суннат ва Ҳадис. 43.Васатия ҳаёт йўли 44.Қуддуснинг сўнгги муҳофизи 45.Ҳидоят топганлар ҳикояси Ва яна 300 дан ортиқ бадиий китоблар Жумладан Лев Толстой, Федор Достоевский, Антон Чехов, Габриэл Гарсия Маркес, Жек Лондон, Марк Твен, Чингиз Айтматов, Густав Флобер, Патрик Зюскинд, Дениел Киз, Нодар Думбадзе, Теодор Драйзер, Михаил Булгаков ва Оскар Уайлднинг асарлари. @Abdurrohman_M га ёзинг.
Na-publish Hul 30
Хангома😂😂😂
Na-publish Hul 29
Масжиддаги фаввора" шеъри
Na-publish Hul 29
#МАСЖИДДАГИ_ФАВВОРА Боязид буюргач Али Нажжор ҳам, Бир муҳташам масжид қурмиш қурсада. Олти аср сўнг хам хатто ушбу дам, У қад ростлаб турар гўзал Бурсада. Мени гўзал тарих хайратга солар, Иши шу-да илҳом овворасининг. Тарихин эшитган лол бўлиб қолар, Улуғ Жомедаги фавворасининг. Масжид қурмоқ учун гўзал Бурсанинг, Сўлим гўшасини афзал билишган. Гўзал маскандаги бой-фақирларнинг, Уйин тилло тўлаб харид қилишган. Ҳеч кимни уйидан қувмаган мажбур, Зулмга кетмаган султон хаёли. Ерини сотмаган турганча мағрур, Биргина кексайган арман аёли. Ўз ерин сотишга кўнмаган ахир, Зар тутқазсалар-да беш баробар кўп. Инсофга келибми ё зар деб охир, Бир шарт қўйиб деган ерим сотгум хўп. “Мен сизга еримни сотмоққа рози, Кўп зар беряпсизлар, асло эмас оз. Маним шартим шуки, мен сотган ерда, Ҳеч ким ўқимасин, ҳеч қачон намоз”. Аёлнинг шартига кўнмишдир султон, Меъморлар ҳам, шудир ваъда начора. Кампирдан олмай жон ва тўкмасдан қон, Қурганлар у сотган ерда фаввора... Ҳануз ўшал жойда мўмин-мусулмон, Намоз ўқимоқ-чун олур таҳорат. Боязид I бўлгач чин одил султон, Кўрсатганда Али Нажжор маҳорат. Йўқса қийинмиди кекса кампирни, Бир уриб, уч тепиб тамоман янчмоқ. Айримлардек дилга жо қилиб кирни, Одам ёллаб ханжар кўксига санчмоқ? Шеърни нега ёздим? Ҳа ёздим нечун, Такрорлаш учунда, тағин минг дафъа: Муслимлар золиммас, поклиги учун, Хатто насронийни қилмаган хафа. Мен хавас қиламан Каломуллоҳга- Қалбин очиб, қулоқ тутган соъмега. Ёлворишим шуки қодир Аллоҳга: Оёқларим бошла Улуғ Жомеъга. @A_meshayan 15:39-28.12.2020 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Hul 27
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан Фаластин-Юсуфга ўхшайсан, Акаларинг каби зулмга бордик. Ўз она юртингда қулдек яшайсан, Биз сени қудуққа ташлаб юбордик. Бир оғанг туркийдир, бир оғанг ҳабаш, Қолган акаларинг бадавлат араб. Исроил жонингни ёқётганига, Турибмиз ҳаммамиз жиимгина қараб... Ёнингга ялиниб борамиз бир кун, Фаластин-Юсуфга ўхшайсан. Қамоқдаги дардлар топадир якун, Ҳали озод бўлиб узоооқ яшайсан... @A_meshayan 17:02-16.06.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Hul 27
ТУЯ Чидайдирсан кезмасдан чаман, Кезар бўлсанг саҳрони тақир. Беражаксан қисматингга тан, Соҳибларинг чиқсалар фақир. Қийнасада сувга мухтожлик, Юра-юра билмайсан чарчоқ. Хўб эзсада хафталаб очлик, Хис қилсангда қирқ кунлаб чанқоқ. Минганда хам сени бир мараз, Белинг синиб кетмайди қойил! Дунёда йўқ сендек беғараз, Хўрланишга шу қадар мойил... Гоҳ қийнаса ёмғирлар қуя, Баъзан қилса кун исиб адо. Сен чидайсан барига туя- Ўзбек эмасмисан мободо? Ишонади ўзбек Ўзига, Ориятин сақлаб хамиша. Аммо номард хоким юзига, Туфламоққа қилар андиша... Ўзбек билар фикрин кишанлаб, Тилин қамаб оғзин қулфлашни. Эй туя бор сендан бир талаб, Сен ўргат уларга туфлашни... Шунда қўрқиб без амалдорлар, Элнинг қони гупурмасин деб. Балки ўзин инсофга чорлар, Халқ юзимга тупурмасин деб.. 11:11-17.06.2020 Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan
Na-publish Hul 25
Фаластинга "оқ" бўлганлар Сталин ким эди золим ва қонхўр, Шайтоний амалга ошиқ ва шайдо. У сабаб тарихни бир дам титиб кўр, Сунъий очарчилик қилинди пайдо. Озиқ-овқат бисёр, мева-чева ҳам, Аммо иблисларча қилинди амал. Атайин кўрмасдан халқ бирла баҳам, Ленинград шаҳри қилинди қамал. Одамлар очликдан ўлавердилар, Сўнг ҳайвон едилар тутиб албатта. Бирор тирик мушук, сичқон, каламуш, Илон ҳам қолмади Ленинградда. Оталар очликдан ўлмасин дея, Етти фарзандлари бор бўлса дейлик. Хотинга дедилар маслаҳат қилиб: Етти боламиздан биттасин ейлик" Не ҳам қилишарди бирин сўйишди, Оила катта эди дард эса йирик. Битта фарзандини қурбон қилишди, Қолган олтитаси қолсин деб тирик. Сталин не қилди кимдирни отди, Кимдир қамоқларда у сабаб ётди. Омбор тўла буғдой, мева, озиқни, Ўз халқига бермай хорижга сотди. Оқиллар ундан кўп қилдилар нафрат, Лек сиғинаверди афсуски авом. Ленинраддаги азоб-уқубат, Саккиз юз кундан ҳам кўп этди давом. Сталин ўлган деб суюнган эдим, Аммо у муттаҳам қайта тирилди. Кириб Нетаняҳу қиёфасига, Дод Фаластин халқи ёмон қирилди. Исроил тўсқинлик қилгани учун, Ғазо юборилган таомлар эса. Чириб ачиб қолди рад этмоқ нечун, Ўлмасди халқ агар вақтида еса. Кўнгилни бу ваҳший Аллоҳ урганлар, Чунонам ғашлашди, ёмон ғашлашди. Емакка қўл чўзган ўспиринни ҳам, Ана аямасдан отиб ташлашди. Бечора Фаластин "саҳарлик қилмай," "Ифторлик қилмай ҳам рўза тутяпти". Бу "рўзадор"ликнинг охири ажал, Воҳ Ғазоликларни ўлим кутяпти. Юзимиз қорадир, орттирдик гуноҳ, Бўйнимиз букикдир қиёмат қадар. Эй Фаластин агар ота бўлсанг сан, Биз ноқобил чиқдик, бўлдик оқпадар" @A_meshayan 15:29-25.07.2025 Абдураҳмон Мешаян