TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 15 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Peb 21
ИншаАллоҳ сахарлик вақти Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу хақида шеър ўқийсизлар. Мендан-шеър, сиздан-дуо.
Na-publish Peb 21
ТОПҚИРЛИК. Рўза тутмам деди менга бир эркак. Дедим:Мусофир ё беморсиз демак? Йўқ деди. Шунда мен топқирлик қилдим, "Унда хомиладор бўлсангиз керак! @A_meshayan 18:45-26.05.2017 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 21
Фотима бинти Хаттоб розияллоҳу анҳо. Акаси мусулмон эмасди у вақт, У эса муслима бўлган эдида. О нақадар омад, ҳам нақадар бахт, Қалби Хақ ишқига тўлган эдида. Хаббоб ибн Аратт Тоха сурасин, Эри билан унга ўргатар чоғда. Дарғазаб холатда баландлаб сасин, Умар келиб қолди қолдириб доғда. "-Диндан чиқибсизлар эшитишимча?" Умарнинг куёви Саид ибн Зайд. "-Хақ сенинг динингдан бошқада бўлса, Дея эндигина гап бошлаган пайт, Умар уни қаттиқ ура бошлади, Қаттиқ ғазабланиб тагига босиб. Фотима иложсиз кўзин ёшлади, Лек қаршилик қилди у ҳам муносиб. Ғазабланган чоғда ҳар қандай зотнинг, Қўлидан ваҳшийлик, зулм келади. Куёвин қолдириб Умар синглиси- Фотиманинг юзин қонга белади. "Бизни майли, уриб, ўлдириб юбор, Исломдан қайтмаймиз" деб айтди сингил. Кўриб сингилдаги бу қатъиятни, Акаси Умарда юмшади кўнгил. Оятлар битилган вароқни Умар- Олмоқчи бўлганда синглиси деди. "Сен нопоксан буни поклар ушлайди, Полкланиб ушлайсан ғусл қил энди". Ғусл қилгач Қуръон оятлари бор, Вароқни ниҳоят олди у қўлга. Тоҳа сурасининг оятларини- Ўқиб бир нур кирди ундаги дилга. Хаббоб ибн Аратт чиқиб яширин- Жойидан Умарга бўл деди хурсанд. "Исломни Умарла қувватла деган, Набий дуосини туйдим қил писанд. Сўнгра Хаббоб борди Набий қошига, Қалби нурга тўлган Умарни бошлаб. Саодат йўлига сингил уйидан, Бир ака борарди одимлар ташлаб... Пок Фотима бинти Хаттобнинг исми- Тарихда ибратла ёзилиб қолди. Жанннат башоратин тирик чоғдаёқ, Фақат акасимас эри ҳам олди. Аввал ҳам Ўзидир, Охир ҳам Ўзи, Қулни таслим қилар Аллоҳ қудрати. Акага шифодир сингилнинг сўзи, Акага дастакдир сингил журъати. @A_meshayan 17:44-21.02.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 20
Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу Холат эди йиғлаб дегулик, Уч кун рўза тутди бир киши. Лек ифторга бирор егулик, Тополмади қамашиб тиши- Чидайверди оларман дея, Бир кун келиб жаннатларда файз. Бу холатдан хабардор бўлиб- Хотинига Собит ибн Қайс- Деди:"Бугун уйимизга бил, Улуғ меҳмон келгайдир, бироқ- Меҳмонга сездирмай бир иш қил, Ўчир меҳмон тўйгунча чироқ. Меҳмон тўйиб олмагунича, Бир луқма ҳам таом емаймиз. Ўзи бир ё икки кишилик, Озуқамиз бордир демаймиз. Собит ибн Қайснинг уйига, Меҳмон келди еб-ичди тўйди. Ўзи бирла хотинин номин, Тарихларга мухрлаб қўйди. Эртан набий қошига борди, Набий деди: Меҳмон кишингдан- Хабардорман Аллоҳ Таоло, Ажабланди қилган ишингдан. Шундан кейин Хашр сурасин, Тўққизинчи ояти тушди. Сасланаркан Набий Собитнинг- Қалби шодликларга қовушди. "Ўзларида эҳтиёж қолиб, Ким бошқасин қилса ихтиёр. Аниқ бўлди топмоғи нажот, Жаннат ичра бўлиб бахтиёр". @A_meshayan 00:43-21.02.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 20
Вай мазза... Ўта оғир ҳаддан ташқари оғир кун бўлди. Аллоҳдан нажот кутаман. Аммо ҳозир... "Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу" хақидаги шеърни 00:43 да битирдиму шукрона туйдим. Беҳисоб шукр, чексиз-чексиз шукр. Сахарлик олдидан жойлайман насиб қилса
Na-publish Peb 20
"Намоздалик чоғимда кел" шеъримни тинглаб ўзим йиғладим. Зарра қадар бўлсада нимадир қила олаётганим учун... "Шуни мен ёзганманми" деб бошимни эгиб ўтирдим анча...
Na-publish Peb 20
#iqror • Namozdalik chog’imda kel 🎙️Javohir Kamoliddinov o’qidi Muallif: Abdurahmon Meshayan Javohir | Farg’oniy
Hashtags
Na-publish Peb 20
Бўйдоқ хасрати Сув билан "оғзимни очиш"дан тўйдим, Хурмо ейишга ҳам қизиқмай қўйдим. Эй дўстим ифтор деб оғритма бошим, Егим келса бордир уйимда ошим. Керакмас ҳечнарса ҳолим ғалати, На турк кабоб ва на фаранг салати... Қанақа ош энди қанақа норин? Шуми ифтор фақат тўйдирсам қорин? Қандоқ оғзим очмоқ ўзим билардим, Гар севар ёрим-ла ифтор қилардим... Бўлсайди ёнимда жанона бир ёр, Битта ўпич билан бошлардим ифтор... @A_meshayan 16-апрель 2021 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 20
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу О азиз Саҳоба Саъд ибн Муоз, Пайғамбарга айтган сўзингиз буюк. "Молимиздан олинг, сиз олажак мол, Ўзимизга қолар молданда суюк". Муоз Мадинанинг улуғларидан, Қандоқ гўзал таъриф, гўзал эътироф. Шу боис ҳеч кимса тегмасди сизга, Маккада Каъбани қилсангиз тавоф. Абу Жаҳл деди: Бу ердагилар, Олмаганда сени ҳимоясига, Сени ўлдирардим умринг ҳозироқ, Етган бўлар эди ниҳоясига. Дедингиз:"Сен менга қарши бирор бир, Харакат қилганинг қолсам гар сезиб, Мадина ёнидан ўтмас карвонинг, Тижорат йўлингни қўярман кесиб" Аҳзоб урушида яраландингиз, Ўқ тешганди билак томирингизни. Яхшилар ичида сараландингиз, Ёлвордингиз, Аллоҳ эшитди сизни. "Бани Қурайзадан тўймагунча кўз, Жонимни олмагин, олмагин ё Раб. Аллоҳ қабул қилди илтижонгизни, Сиз ундан олдингиз шаҳидлик сўраб. Пайғамбар сўради сизнинг хукмингиз, Саҳобалари ҳам тўғри билишди. Бани Қурайзанинг эркакларини, Битта, битта, битта қатл қилишди. Шундан кейингина Саъд ибн Муоз, Шаҳидлик шароби охир хўпланди. Жанозангиз куни ҳеч ким демас оз, Етмиш минг фаришта сафда тўпланди. Кўмилар экансиз бир киши келиб, Қабрингиздан ҳовуч тупроқни олди. Бу ҳам Яратгандан мўъжиза бўлиб, Ўшал тупроқ мушкка айланиб қолди. Ҳозир замон бошқа Бани Қуръайза- Яҳудлари урар мусулмонга дўқ. Абу Жаҳллар бор санчгувчи найза, Фақат Саъд ибн Муоз энди йўқ. @A_meshayan 15:25-20.02.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 20
Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу хақидаги шеърим ҳам битди. Қийналдим бироз. Кейин севиндим. Бу худди минбардаги нутқ қилаётган одамнинг аҳволига ўхшайди, нутқ вақтида эмас тугагач масъулият кетгач мазза қилади. Севиниб ўтирибман. Ифторга яқин жойлайман. Кеча жон куйдириб сахарлик вақти жойлайман деган шеъримни ёдимдан чиқиб жумадан олдин жойлабманей. Ҳаёл қурсин. P.S: Яна уч куплет қўшдим. Шу билан шеър 15:25 битди. Алҳамдулиллаҳ
Na-publish Peb 20
"Масад сураси ва саҳобаларнинг хулқи" Аллоҳнинг ансорга бўлсин саломи, Улар ранжитмай деб набий ҳазратни. Гарчи у сура ҳам Аллоҳ каломи, Тиловат қилмасмиш асло "Масадни". Барча саҳобага жаннатда уй бор, Қалблари билмади куфру хасадни. Улар ҳам бермай деб набийга озор, Тиловат қилмасмиш асло "Масад"ни. Тиловат қилдилар расул йўқ пайти, Билиб у сурадан асл мақсадни. Лек Набий бор жойда, набий бор вақти, Тиловат қилмади улар "Масад"ни. Гарчи қумурсқалар еб битирдилар, Сурада айтилган икки жасадни. Адаб сақламоқни афзал билдилар, Тиловат қилмасдан улар "Масад"ни. Сура эди Абу Лаҳаб хақида, Унинг аёли ҳам туяр хасратни. Улар сарфладилар набийга қарши, Умрни, давлатни, куч ва ғайратни. Нозил бўлди улар хақида оят, Ўқисам кўзларим туяр хайратни. Эр-хотин дўзахий эканликларин, Баёнини кўрдим ўқиб "Масад"ни. Лек... Ансорга бўлсин Хақнинг саломи, Улар ранжитмай деб набий ҳазратни. Гарчи у сура ҳам Аллоҳ каломи, Тиловат қилмасмиш асло "Масадни". @A_meshayan 01:37-20.02.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 19
Алҳамдулиллаҳ "Масад сураси ва сахобаларнинг хулқи" номли шеърим кечки 01:37 да битди. ИншаАллоҳ сахарликка бир соатча қолганда жойлайман. Арзитганлар хаққимга дуо қилсинлар. Аллоҳ хар икки дунёмни обод қиладиган илҳомлар бераверсин. Амийн!