TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 84 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 22 ott
📢 ЭЪЛОН! Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 23 октябрь куни 🕰 соат 15:00да ✔️Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида "Устоз-2020" кўрик-танловининг ташкилий масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган ⚡️Қайд этиш керакки, жорий йилда илк бор "Устоз-2020" кўрик танлови янги шаклда ўтказилиб, бу йилдан бошлаб энг яхши ўқитувчиларни вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчиларнинг ўзлари танлайди. Иштирок этади: 🎙Халқ таълими вазирлиги 🎙"Ўқитувчилар ассоциацияси" нодавлат ташкилоти ❓ Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин. 🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_informтелеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади. Каналга уланиш: 👇 t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Pubblicato 22 ott
Энди энг яхши ўқитувчиларни айнан ўқитувчилар танлайди! “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида тизимли ислоҳот қилиш учун халқаро тажриба асосида танловни бу йилдан бошлаб вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчилар ўтказади. Ўзбекистон тарихида илк бор “Ўқитувчилар ассоциацияси” нодавлат ташкилотиасосий ташкилотчи сифатида танлов қоидаларини ишлаб чиқди ҳамда дунёдаги энг яхши ўқитувчига 1 миллион доллар совға бериладиган Халқаро ўқитувчилар соврини (Global Teacher Prize) ташкилотчиси Varkey Foundation билан танловни адолатли ўтказиш учун ҳамкорликни йўлга қўйди. Танловнинг 6 та номинация бўйича ғолиблари нафақат бу йил 30 млн сўм билан рағбатлантирилади, балки келгуси йилдаги Дубайда ўтказиладиган Global Teacher Prize 2021 тадбирида ҳам иштирок этадилар. Бу эса энг яхши ўқитувчиларимиз учун Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлади. Марҳамат, танловда қатнашинг ва ғолиб сифатида совғаларни қўлга киритинг! Аризалар фақат онлайн www.ustozmukofoti.uz сайти орқали топширилади.
Pubblicato 21 ott
Pubblicato 21 ott
Тил – зафар калити! Вазирлигимиздаги турли миллат вакилларининг ўзбек тилини билиши, уларнинг иш фаолиятида муваффақиятга эришишига фақат ёрдам беради. Ўзбек тили байрамида улар #Til_zafar_kaliti деб номланган ташаббус (челленж)ни бошлаб беришди. Яъни бу ташаббус орқали улар Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билиш ҳаётда зафарга эришишга қандай ёрдам берганини алоҳида видеолавҳаларда ўз сўзлари билан айтиб берадилар. Келинг, Сиз ҳам ўз ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб, ўзбек тилини ўрганиш ҳаётингизда қанчалик фойдаси текканини сўзлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатишга ёрдам беринг! Бу эса ёш авлоднинг ўзбек тилини ўрганишга қизиқишининг янада ортишига ёрдам беради.
Hashtags
Pubblicato 19 ott
Янгиликлар 24 | АОКАда Халқ таълими вазирлиги томонидан брифинг ташкил этилди #19oct#uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Hashtags