TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 20 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 22 gen
Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуровни болалар илмини қўллаб-қувватлашда биринчи рақамли ҳокимлардан деб биламан. Куни кеча Олимпиадалар ташкил қилиш бўйича мен билган энг зўр мутахассис, KHISO математика Олимпиадаси асосичиси Сардор Базарбаев билан у ташкил қилган янги Ал Хоразмий Халқаро мактабида бўлдим. У билан қилаётган ишлари хусусида узоқ суҳбат қурдик. Шунда Ғиждувон туман ҳокимлиги билан биргаликда математика фанидан Олимпиада ташкил қилгани ҳамда Шерзод Ашуров Бухоро бўйича энг яхши натижа кўрсатган ўқувчининг ота-онасига Дубайга бепул саёҳат қилиш имкониятини тақдим этаётгани ҳақида айтиб қолди👏👏👏 Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган вақтимда ҳам бу ҳокимнинг ишлари ҳақида кўп ёзганман. Тўғриси, Ғиждувон ҳокими Шерзод Ашуровни шахсан танимасамда уни илмни қўллаб-қувватлаш, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар салоҳият ҳамда ота-оналар масъулиятини ошириш орқали болаларни илмга қизиқтираётгани учун жуда ҳурмат қиламан. Ёдимда 2022 йилда Ғиждувон ҳокимлиги энг фаол мактаб директорларига хорижга бепул саёҳат йўлланмасини берган эди. Бундан ташқари китоб ўқиган ўқувчиларга Ўзбекистон шаҳарларига бепул саёҳатлар, бепул репетиторлар ҳаммаси шу туманда амалга оширилаётган таҳсинга сазовор ишлардан деб биламан. Шу ўринда эса Шерзод Ашуровдай таълимга бефарқ бўлмаган, фидойи ҳокимларимиз сафи кенгайишини истардим, ана шунда шубҳасиз жойларда таълим сифати кўтарилади.
Pubblicato 21 gen
Ўтган ҳафта охирида Нигора Акилова билан Адлия вазирлигининг Медиа марказида меҳмонда бўлдик. Суҳбатимиз АйТи соҳасидаги аёл ва қизлар мавзусида бўлди. Бир неча йил олдин АйТи соҳаси асосан "эркакларники" эди, аммо 2021 йилдан бошлаб вазият ўзгарди - бу ерга кўпроқ аёллар кела бошлади. Ва бу барқарор тенденцияга айланди. Ҳозирги вақтда, турли маълумотларга кўра, аёл айтичилар ушбу соҳада банд бўлганларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Сизнингча, аёллар IT-лойиҳаларидаги ролларини қанчалик аъло даражада уддалашмоқда деб ўйлайсиз? Шу мавзуда интервью бериш истаги туғилган бўлса албатта менга мурожаат қилинг, биргаликда таҳлил қиламиз: @LayloRustamova
Pubblicato 17 gen
Погода на завтра на английском)☺️
Pubblicato 17 gen
Погода на завтра на английском)☺️
Pubblicato 14 gen
📣 Внимание всем подросткам в IT! Не позволяйте возрасту ограничивать ваш потенциал в технологиях! С радостью представляем наш новый проект специально для вас: ITTeensPodcast🎙 с нашей самой юной волонтёркой Шахло Тулкинжоновой. ✨ В первом эпизоде Шахло и Шавкат Каримов обсудили важные темы, такие как роль женщин в IT 👩💻, глобальные цели 🌍 и будущее IT Community of Uzbekistan. Они также поделились детскими мечтами и вдохновляющими историями. Интервью прошло на русском языке. Хотите вдохновить своих младших братьев и сестёр или собственных детей стать будущими звёздами IT? Тогда обязательно посмотрите этот выпуск вместе с ними! 💬 Делитесь своими предложениями по кандидатам для следующих гостей в комментариях! #ITTeens
Hashtags
Pubblicato 14 gen
Ҳурматли эркаклар ва жондан азиз ўғилларимиз! Мардлик ва жасорат байрами саналган — Ватан ҳимоячилари куни барчангизга муборак бўлсин! Сизларга ҳар доим кучли ҳамда қатъиятли бўлиб қолишингизни, ўз кучингизга ишонишингиз, ҳар қандай вазиятда барча муаммоларни моҳирона ҳал эта олишингиз ва ҳар қандай ҳаётий тўсиқларни енгиб ўтишингизингизни тилайман. Бу кун сиз – бизнинг таянчимиз, ҳимоямиз ва ғуруримиз эканлигингизни яна бир бор ёдингизга солсин. Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ҳамда оилавий ҳотиржамлик, бошлаган ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин, Аллоҳим ҳамиша Сизни қўлласин, биз сизларга ҳамиша суяниб яшаймиз! Чексиз ҳурмат билан,
Pubblicato 13 gen
“Ишлагим келади аммо иш йўқ, айбим ногиронлигимми?” Ўтган ҳафтада Буйрак етишмовчилиги хасталиги билан касаллангани сабабли доимий равишда гемодиализ (Гемодиализ - бу Сунъий буйрак аппарати ёрдамида ўткир ва сурункали буйрак этишмовчилигини даволаш) оладиган журналист Фотима Уктамованинг шундай мазмундаги постлари эътиборимни тортди. Ҳудди шу куни нодавлат нотижорат IT таълим Уюшмамиз IT Education Association томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда IT ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида PR бўлимига ёрдамга қўшимча бир нафар ходим олишимиз мумкинлигини айтишганди... “Нимага шу ходим Фотима опа бўлмаслиги керак?” деган фикр келди ҳаёлимга. Тўғри, Фотима опа Фарғонада яшайди, лекин биз IT ёрдамида инсонлар исталган ердан туриб ишлаш имкониятига эгалиги ҳақида гапиряпмизку. Нега Фотима опага ҳам шундай имконият бермаслигимиз керак дедим. Хуллас IT таълим Уюшмаси раҳбарияти билан келишган ҳолда, Фотима опага масофадан ишлаш имкониятини бериб, улар билан Меҳнат шартномасини туздик. Фотима опа 2-гуруҳ ногирони бўлишларига қарамай жуда ҳаракатчан эканликларини илк куннинг ўзида кўрсатдилар, ўз ҳудудларида ногиронлиги бор АйТи билан шуғулланаётган шахсларни топиб, улар билан IT сохасининг имкониятлари ҳақида материаллар тайёрлашга киришиб кетдилар. Хуллас шунақа қилиб, Фотима опа Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан IT таълим Уюшмаси ННТга ажратилган Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва рақамли таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган Грант лойиҳасининг бир қисмига айландилар. Мазкур Лойиҳа келажакда ёшларнинг IT саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини яратиш, шунингдек, қишлоқларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлашни назарда тутади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида ҳудудларда IT саводхонлиги ва кўникмалари бўшлиқларини таҳлил қилиш, бунда мақсадли аудитория сифатида ёшлар, қишлоқ аҳолиси, аёллар ва қизлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар қамраб олинади. Фотима опа билан ҳамкорликдаги фаолиятимиз кўнгилдагидек бўлади деб умид қиламиз. Агар атрофингизда Фотима опанинг қаҳрамонларига айланиши мумкин бўлган IT билан шуғулланаётган инсонлар бўлса биз билан бўлишинг. Биз IT'нинг чексиз имкониятлари барча учунлигини кўрсатмоқчимиз.
Pubblicato 9 gen
Мактабларда таътил бошланди дегунча, мен ишхонага ўз вақтида етиб боришим жуда қийин масала бўлиб қолади. Жуда ўзимни бўш қўяман! Ва бу фақат менда кузатиладиган ҳолат эмас, аксарият боласи мактабга қатнайдиган ҳамкасбларимда шундай, мактаб даврида иш вақтидан ярим соат олдин келадиган ходимлар таътилда албатта кечикишни бошлайди😊 Нимага бундай? Ўйлаб қарасам, мактаб нафақат ўқувчиларни балки ўқувчи атрофида борки барчани ИНТИЗОМЛИ қиларэкан! Интизом эса раҳматли бувамлар айтганларидай ҳар қандай ишда энг асосий омил саналади. Сизда ҳам шундайми?
Pubblicato 8 gen
Yoshlarni Google, Amazon va Facebook tajribasida dasturchilikka o‘qitayotgan o‘zbek dasturchisi Yodingizda bo‘lsa Toshkentda dasturchilar, texnologiya ishqibozlarini birlashtirgan GDGDevFest dasturchilar festivali bo‘lib o‘tgan edi. Ushbu Festivalda Google…
Pubblicato 8 gen
Yoshlarni Google, Amazon va Facebook tajribasida dasturchilikka o‘qitayotgan o‘zbek dasturchisi Yodingizda bo‘lsa Toshkentda dasturchilar, texnologiya ishqibozlarini birlashtirgan GDGDevFest dasturchilar festivali bo‘lib o‘tgan edi. Ushbu Festivalda Google kompaniyasida Software Engineer bo‘lib faoliyat yuritayotgan Azim Po'latov spiker sifatida ishtirok etish uchun O‘zbekistonga kelgandi. GDGDevFest festivali doirasida Kun.uz nashri jurnalisti Gavhar Ziyodullayeva Azim bilan juda foydali intervyu uyushtirdi. Unda Google, Amazon va Facebook kompaniyalarida dasturchi sifatida faoliyat yuritgan, dasturlashda 7-yillik tajribaga ega Azim Po‘latov “Dasturlashni 42 kunda o‘rganish” g‘oyasi ostidagi “42.uz” loyihasiga asos solgani, ayni damda esa maktab o'quvchilari uchun yaratayotgan "Maktab" loyihasi haqida so'zlab bergan. 📹Intervyuni ushbu havola orqali tomosha qilish mumkin:https://www.youtube.com/watch?v=nxLMA28pzHs
Pubblicato 31 dic
Мана умримизнинг яна бир саҳифаси ортда қолиб, Янги йил кириб келишига ҳам саноқли онлар қолмоқда. Кўп ўйладим бу йил мен учун нималар билан ёдда қолгани ҳақида… Йил бошида дунёдаги энг азиз инсоним бувижонимни йўқотдим, шу сабабли минг афсуски 2024 йил мен учун катта йўқотиш билан ёдимда қолди. Ҳар нима бўлганда ҳам Аллоҳим берган ҳар бир куни неъмат ва синовлари учун ҳам ундан миннатдор бўлиб, хамд айтишимиз керау… Шу сабабдан кириб келаётган 2025 йилда энг аввало ҳар биримизга яқинларимизни йўқотмаслигимизни, қаторимиздан аритмаслигини сўрайман Яратгандан! Ҳаётларингиз бахтли онларга тўла бўлсин, оилаларингиздан тинчлик-хотиржамлик файз ва барака аримасин. Фарзандларимиз ва ота-оналаримиз соғ бўлиб юришсин, фарзанд талабларга фарзанд, бахт талабларга эса бахт ато этсин 🤲 Юртимиз тинч бўлиб, осмонимиз мусаффо бўлсин, Яратган Эгам дилингиз тубидаги барча орзу ва мавсадларингизга етказсин🤲 Кириб келаётган Янги 2025 йилингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Ўтаётган 2024 йилда мен билан бирга бўлганингиз учун раҳмат ҳаммангизга!
Pubblicato 24 dic
Ҳар қандай соҳада натижа бу инсон олаётган рағбатга боғлиқ. Бугун АйТи соҳасида ўзининг муносиб ўрнини топиб, ҳам ўзига ҳам жамиятга фойдаси тегаётган аёл ва қизларимиз талайгина. Буни мен шу соҳага келиб гувоҳ бўляпман. 1 йил давомида соҳада фаолият юритаётган жуда ҳам кўп қизлар билан танишишга муваффақ бўлдим. Уларнинг қилаётган ишлари тахсинга лойиқ. Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан IT соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатига муносиб баҳо бериш, уларни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида “Yulduz Tech Awards” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида 2024 йил давомида АйТи соҳасида фаоллик кўрсатган, муваффақиятга эришган қизлар тақдирланди. Тақдирланганлар орасида IT соҳасида фаолият юритаётган Профессор-ўқитувчилар, Software engineer, лойиҳа менежерларидан тортиб, фрилансинг соҳасида юқори натижаларни қайд этаётган аёл ва қизларимиз бор. Кўтаринки кайфият билан ўтган тадбир бу қизларимизнинг келгуси фаолиятлари учун янада катта мотивация бўлиши шубҳасиз. Биз эса соҳада фаолият юритаётган янги Юлдузларни кашф этишда давом этамиз... IT соҳасида муваффақиятга эришаётган аёл ва қизларимиз ҳақида IT Ladies Uzbekistan online журнали орқали танишиб боришингиз мумкин https://t.me/ITLadiesUzbekistan