TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 60 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 24 nov
Халқ таълими вазири кеча тунда ижтимоий тармоқда танқид остига олинган мактаб ҳолатини ўрганиш учун Қашқадарё вилоятига борди Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов кеча ижтимоий тармоқда эълон қилинган “Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактаб оғир аҳволда” деган мақоладаги вазиятни ўрганиш учун бугун мазкур мактабда бўлди. Мактабга ишчи ташриф давомида вазир мактаб педагоглари ва ўқувчилар билан суҳбатда бўлди. Батафсил:👉https://bit.ly/3DQa2LN Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram
Pubblicato 23 nov
Факт 24 | Қўшиқ куйлаб, машҳур бўлган ўқувчи қизлар #23nov#uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Hashtags
Pubblicato 22 nov
"Болалар мактабга печка олиб келмоқда ёҳуд мактабдаги хақиқий аҳвол қандай"
Pubblicato 18 nov
"ШЕРЗОД ШЕРМАТОВ НЕГА ХАЛҚ ТАЪЛИМИДАН АКТГА ҚАЙТДИ?" Кечадан бери менга берилган энг кўп савол шу бўлди. Аслида бу савол ўзимга ҳам жуда қизиқ эди. Кеча Вазирлар Маҳкамасида раҳбарлари алмашган икки вазирлик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган йиғилишда нима сабабдан Шерзод Шерматов қайта АКТ соҳасига раҳбар бўлганига жавоб топдим. Энди Шерзод Шерматовга Ўзбкистон иқтисодиётини рақамлаштириш каби янада улкан ва масъулиятли вазифа топширилди. Бугун замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир вақтда бу масала нақадар долзарблигини ва бунга эришиш аслида нафақат халқ таълими балки ҳар бир соҳа ривожи учун жуда аҳамиятли эканлигини ҳаммамиз биламиз. Шу ўринда Шерзод Хотамович Шерматовнинг собиқ матбуот котиби сифатида ўзимнинг айни дамдаги ўй фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман. Вазирим билан 1 ярим йиллик фаолиятим аслида менга улкан тажриба бўлди. Энг катта тизимда муваффақиятли фаолият олиб бориш учун раҳбарингни қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Матбуот котиблари билади, сени доим қўллаб-қувватлайдиган, зарур пайтда ҳимоя қила оладиган, ҳамкасблар ва ОАВ олдидаги нуфузингни кўтариб турадиган раҳбар билан ишлаш бу катта ОМАД аслида ва ҳаётимда Шерзод акадай раҳбар билан ишлаганим Оллоҳим менга берган жудаям катта иноятлардан бири деб биламан. Шерзод ака вазир бўлганларида мен ОАВда журналист сифатида фаолият юритардим ва ўшанда энди фарзандларимиз келажаги ишончли қўлларга топширилганидан жудаям ҳурсанд бўлганлардан бири эдим. Сабаби улар бошчиликларида ташкил қилинган ИНХА университети, Ал Хоразмий мактаби таълимда кескин бурилиш ясаган таълим масканларидан бири бўлган. Улар билан биргаликда ишлаган вақтимда уларни мактабларда таълими сифатини ошириш, ўқитувчилар ҳамда мактаб нуфузини кўтариш йўлида олиб борган фаолиятларига ўзим гувоҳ бўлдим ва буни юксак баҳолайман. Шерзод ака матбуот хизмати олдига нафақат ОАВ балки вазирликка мурожаат қилаётган ҳар бир фуқаронинг дардини эшитиши каби катта вазифани қўйганлар ва биз учун айнан мана шу халқ дарди билан яшаш, керак бўлса тунда жамоамиз билан ўқитувчиларнинг муаммоларига ечим топиш одатий ҳол бўлиб қолганди. Бугун ҳар қанча қийин бўлмасин креатив, узоқни кўра оладиган, замонавий ва энг муҳими бизни касбимизни тушунадиган раҳбар билан ҳайрлашишга мажбурмиз. Шерзод Хотамовичга биргаликдаги фаолиятимиз учун миннатдорлик билдираман ва уларга келгусида олдиларига қўйилган юксак вазифаларни муваффақиятли амалга оширишларида улкан зафарлар тилаб қоламан. Ўзим эса янги раҳбар бошчилигида халқ таълим тизимини ривожлантириш йўлида ўз фаолиятимда давом этаман.
Pubblicato 17 nov
Бахтиёр Саидов Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 2021 йилнинг 17 ноябрь куни Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Одилович Саидов тайинланди. Бахтиёр Одилович Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Бахтиёр Саидов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг бир қатор давлатлардаги элчиси лавозимларида фаолият юритган. Шу кунга қадар Халқ таълими вазири лавозимини эгаллаган Шерзод Хотамович Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди. Халқ таълими вазирлиги жамоаси Шерзод Хотамович Шерматовга бугунги кунга қадар мактаб таълими сифати, ўқитувчилар ҳамда мактаб нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси ҳамда тизимда амалга оширган тарихий ислоҳотлари учун миннатдорлик билдиради ва унинг келгуси фаолиятида бунданда юксак зафарлар тилайди.
Pubblicato 13 nov
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ҳамда журналист Аброр Поёнов ўртасида очиқ суҳбат... Эртага: соат 19:00 да. Effect.uz YouTube каналида томоша қилинг! Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Pubblicato 10 nov
Бугун кечки "Замон" информацион дастурида: Мактаблар яшил масканга айлантирилмоқда.
Pubblicato 10 nov
#yashil_makon#яхшидан_боғ_қолади Халқ таълими вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент халқаро таълим университети ҳамда тадбиркор Мурод Назаров компаниялари жамоалари томонидан “Зиё дунёси боғи” яратилиши бошланди Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди. Шу муносабат билан бугун Тошкент шаҳридаги 255-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Murad Buildings ва қатор қурилиш компаниялари асосчиси, тадбиркор Мурод Назаров, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент халқаро таълим университети ректори Сарвар Бобохўжаевлар ҳамкорлигида “Зиё дунёси боғи”нинг илк кўчатлари ўтказилди. Батафсил:👉https://uzedu.uz/uz/ziyo-dunyosi-bogi Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram
Hashtags
Pubblicato 10 nov
Ўтган ҳафта юртимизда юз берган иқлимнинг "исёни" биз одамзодга яна бир бор Она табиатимизга қанчалик эътиборда бўлишимизни эслатди. Бундай об-ҳаво мен каби саломатлигида муаммоси бор инсонлар ҳаёти учун хавфли эканлигини англаб етдим. Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” шиори остида “Зиё дунёси боғи”га Халқ таълими вазири Sherzod Shermatov ҳамда Murad Buildings асосчиси Murodxon Nazarov лар томонидан илк дарахт кўчатлари экилди. Ушбу боғни яратиш жараёнида мен ҳам Вазирликнинг аҳил жамоаси қаторида оз бўлсада ўз ҳиссамни қўшиш бахтига муяссар бўлдим. Сиз ҳам "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатига қўшилинг, кўчат экинг, Она табиатимиз учун қила оладиган энг оддий яхшиликларимиздан бири мана шу. Боғ манзили: Тошкент шаҳридаги 255-сонли умумтаълим мактаби ҳудуди #yashil_makon#яхшидан_боғ_қолади
Hashtags
Pubblicato 9 nov
‼️Eski xabarlarni tarqatmaslikni so‘raymiz. Shu kunlarda telegram kanallarida “bir necha fanlardan onlayn olimpiada” haqidagi xabar aylanmoqda. Mazkur xabar 2020-yilda e'lon qilingan va 2020-yil kuzgi ta'til davrida o‘tkazilgan onlayn olimpiadalarga tegishlidir. 2021-yilda Xalq ta'limi vazirligi bunday olimpiadalar haqida e'lon bermagan va tabiiyki, o‘tkazishni rejalashtirmagan. Xozirgi kunda, Vazirlikning Olimpiada departamenti Xalqaro fizika olimpiadasini o‘tkazish bilan band va yaqin kunlarda onlayn olimpiadalarni o‘tkazish rejasi mavjud emas. Hurmatli maktab o‘qituvchilari, ota-onalar va o‘quvchilar, xabarni tarqatishdan oldin, uni haqqoniyligini tekshirishingizni so‘raymiz. 🌐👉oo.uzedu.uz 📲👉@olimpdep
Pubblicato 5 nov
Қиз фарзанди бор ота-оналарга эшитишни тавсия қиламан. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хотин-қизларнинг таълим олиши ва жамиятдаги ўрни ҳақида
Pubblicato 24 ott
#Saylov_2021 Мен ўз номзодимга овоз бердим, сизчи? Сайлов ҳуқуқингиздан фойдаланинг, келажагингиз учун овоз беринг!
Hashtags