TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente204,230Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 45 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 26 dic

ТАНИШИНГ: БИРВАРАКАЙИГА 3 ТА ЧЕТ ТИЛИНИ ЎРГАНИШГА ИНТИЛАЁТГАН АУТИСТ СИНДРОМИ БОР ЎҚУВЧИ Бир қарашда бошқа болалардан ажралмайдиган, лекин хатти-ҳаракатлари ва сўзларида ўзига хослик бўлган, дунёни ўз нигоҳи орқали кўрадиган болалар аутизм синдромига чалинган болалардир. Тарихга назар солсак, Исаак Ньютон, Альберт Эйнштейн, Моцарт каби даҳоларда ҳам аутизм жиҳатлари бўлган экан. Шунга қарамай, уларни бугун бутун дунё танийди. Бу болаларнинг ўзига хос дунёси борлигини бугун Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 55-сонли мактабда амин бўлдим. 2-синф ўқувчиси Расулжон биринчи эътиборимни у пластилиндан ясаган ажойиб ўйинчоқлар тортди. Уларнинг ҳар бирига ном берилган. Айримлари лего конструктори каби ўзгаради. Яна унда кўрган ёзувларни айнан ўзидай қилиб ёзиш қобилияти ҳам зўр экан. Расулжон бугун устози Чарос Улуғмуродова, Фотима сингари дўстлари ва онаси ёрдамида мактабдаги таълим йўлини босиб ўтмоқда. Унинг корейс, инглиз ва рус тилларидаги билими мени хайратда қолдирди. Афсус камерасиз унинг айтган сўзларини камера ёққандан кейин “очолмадим”. Расулжон эришаётган ютуқлари хусусида онаси ва устози билан суҳбатлашдик. Расулжон билан яхшилаб шуғулланса ундан келажакда юқорида номлари келтирилган буюк инсонлар сингари етук инсон етишиб чиқиши шубҳасиз.

3,430 views

Pubblicato 24 dic

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар

3,960 views

Pubblicato 24 dic

ЎҚУВЧИЛАР СУНЪИЙ ВУЛҚОН ҲОСИЛ ҚИЛИШДИ Бугун пойтахтимизнинг 29-мактабнинг STEAM лабораториясида бўлдик. Ўқувчиларнинг устозлари билан завқ билан ўтказаётган кимёвий тажриба жараёнларини кузатдик. Мактабда илк бор ўтказилган Ота-оналар форумидан лавҳа

2,520 views

Pubblicato 23 dic

Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги қўшилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги сифатида фаолиятини давом эттиради. Манба: ЎзА

7,160 views

Pubblicato 20 dic

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф этди. **** Президент Шавкат Мирзиёев предложил назвать 2023 год – "Годом заботы о человеке и качественного образования"

6,010 views

Pubblicato 19 dic

«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022» “Йил танлови” ўтказилмоқда! «2022 йилнинг энг намунали вазирлиги» 2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ВАЗИРИ»ни аниқланг! Ўзбекистонда 25 та вазирлик бор! Қайси вазир раҳбарлигида тизим қандай ишлагани — сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради. ➡️«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»ни сиз аниқлаб беринг⬅️ ➡️Муҳокама ва мурожаат учун⬅️ ➡️Овоз беринг ва фикр билдиринг⬅️

2,530 views

Pubblicato 16 dic

♾Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш жараёнлари бошланди. Мазкур синов жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, яъни ҳокимликлар томонидан киритилган номзод-ўқитувчилар “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича бевосита Давлат тест маркази томонидан тегишли ҳудудларда синовдан ўтказилади. 2-босқичга ушбу синовларда максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар ўтади ва уларнинг касбий маҳорати фаол жамоатчилик вакиллари ва маҳоратли педагоглардан иборат Ишчи гуруҳ томонидан баҳоланади. Хўш, номзодлар қай тартибда ва қандай омиллар асосида саралаб олинди? Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан таълим сифати кўрсаткичларига асосан ҳудудлар учун маълум квоталар белгиланган. Бунда умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ квота тақсимланди. Ҳозирда ўтказилаётган танловда жами 2000 нафаргача лауреат белгиланиши мумкин. Ушбу квотага ҳар битта йўналиш бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан учта номзодни тақдим этди. Шу билан бирга синов натижасида лауреатлар сони квотани тўлдирмаса, келгуси йилда қўшимча номзодлар орасида танлов ўтказилиши мумкин. Вазир жамғармаси маблағлари устамалари қанча вақт давомида тўлаб борилади? Мазкур турдаги ҳар ойлик устама ҳақи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи чиққан вақтдан бошлаб 9 ой давомида тўлаб борилади. Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтди. Имтиҳонларнинг ўтказилиш вақти, жойи ва унда иштирок этувчилар рўйхати Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган. ⚠️Ҳурматли устозлар!Шу ўринда Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан устамалар учун саралаш жараёни ҳар йили ўтказилиши ва ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлаб кучлилар қаторида бўлиш учун даъвогарлик қилиш имконияти мавжудлигини алоҳида қайд этиб ўтмоқчимиз.

12,800 views

Pubblicato 16 dic

♾Халқ таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан мактаб ўқитувчиларига устама тўлаш учун ўтказиладиган саралаш жараёнлари қандай ташкил қилинади? ✅Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар номзодлар қай тартибда ва қандай омиллар асосида саралаб олинди? ✅Вазир жамғармаси маблағлари устамалари қанча вақт давомида тўлаб борилади? Бу ҳақда 13 декабрь куни АОКАда ўтган брифингда маълумот берилган.

8,340 views

Pubblicato 16 dic

Ўқитувчи кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўъжизаларга қодир энг буюк касб эгаси Аутист болани ўқитувчи қилган сеҳргар ўқитувчининг ҳаётий ҳикоясини сизлар билан бўлишаман… ⚠️Ҳар бир ўқитувчи кўришини ҳоҳлаган бўлардим! Унутманг, сиз мисли кўрилмаган мўъжизаларга қодир инсонларсиз! Шундай экан, ҳар бир ўқувчингизни севинг, улар бутун ҳаётлари давомида сизнинг меҳрингизни туйиб яшашсин. Меҳр олган боладан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди, улар уйдан ололмаётган меҳрини сиздан олишсин…

122,000 views

Pubblicato 13 dic

Қишки таътил қачон бошланади? Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

8,950 views

Pubblicato 13 dic

♾13 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг: ● Мавзу: Халқ таълими вазири жамғармасидан рағбатлантириш, шунингдек, ўқитувчиларга узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими ● Вақти: 12:00 ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 〰️〰️〰️

3,230 views

Pubblicato 12 dic

Ҳар бир буюк инсон ортида бир буюк она туради. Фарзандларимиз буюк инсон бўлиши биз оналарга боғлиқ! Ҳар бир фарзанд онаси ортидан шундай илиқ сўзлар билан хотирласин🤲 Буюк инсонларнинг онаси бўлиш насиб қилсин бизга🤲 Ғоя муаллифи Сардор Базарбаев

23,300 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4344454647•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384