TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 35 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 8 nov
#Қизингизга_пул_тикинг Биз фарзандларимизга тўғри ғоялар сингдиришимиз, таълим олиши учун имкониятлар эшигини очишимиз мумкин, лекин қолган барчаси уларнинг ўзига боғлиқ. Қизим Шириннинг видео яратишга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, уни Мобилография курсларига ўқишига сармоя киритдим (унчалик арзон эмаскан🙈). У видеолар устида ишлаётганда бутун борлиғини ишга солиши мени янада руҳлантиряпти. Олаётган билимлари ҳаётининг қайсидир жабҳаларида ас қотишига ишонаман. Асосийси у севган машғулотини мукаммал даражада ўрганиш мақсадларини қўя олаётгани. Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Ўқувчилар кузги таътил даврини қандай ўтказаётгани” мавзусидаги пресс-турни қизим мана шундай қилиб видео-ролик тайёрлаб берди. Ўхшаш болалар йўқ, қизиқишлари бир-биридан мутлақо фарқ қиладиган икки хил дунёдаги қизларимнинг ҳар қандай қизиқишларини ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёрман.
Hashtags
Pubblicato 8 nov
ЭЪТИБОРИНГИЗНИ БОЛАЛАРДАГИ ҚУСУР ВА ИЛЛАТЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШГАГИНА ЭМАС, УЛАРДА ҲАЁТБАХШ МУҲАББАТ УЙҒОТИШГА ҚАРАТИНГ Ҳар бир ота-она фарзандининг камолини кўришни истайди. Фақат бу масалага ҳамманинг ёндошуви турлича бўлади. "Менинг ҳаётдаги катта ютуғим ёнимда мени тушуна оладиган, қўллайдиган, ҳамфикр турмуш ўртоғимнинг борлиги бўлса керак. Учала фарзандимиз ҳам телефонга мутлақо қизиқмайди. Биз бу борада уларга бирорта шарт қўймаганмиз. Шунчаки уларда бўш вақт йўқ. Улар учун ёнида турган телефоннинг ҳеч қанақа аҳамияти йўқ. Қизим Фахринур Германияда таълимни олиш давом эттириш учун топшириладиган ижодий имтиҳонларнинг бирида “Таълим олиш мен учун меҳнат эмас. Аксинча, ўқиш, изланиш, менга жуда катта завқ беради” дея фикр билдирган ва унинг айнан шу қарашлари юқори баҳоланган. Мени бир савол қийнайди: Деярли барча касбни ва ҳунарни ўрганиш учун ўқиш, интилиш талаб этилади. Нега ота-оналикни ўқитадиган оила институтлари йўқ? Ахир, ота-оналик энг машаққатли, энг олий касб-ку. Айниқса, қиз бола бўй етиши билан уни турмушга бериш пайига тушишади. Ҳатто баъзи ҳолларда қиз бола на бирор касбни, на бирор ҳунарни эгаллашга улгармайди. Бошқа хонадонга узатилади. Кўп вақт ўтмай у оналик мақомига эга бўлади. Ўғил болаларда ҳам худди шундай. Энди тасаввур қилинг, улар ҳали ота-она бўлиш ва оила қуриш масаласида бирорта тасаввурга эга эмас. Бу борада мутлақо тажрибасиз. Қанийди, майли ота ё оналик касбини тушуниб етиш учун алоҳида институтлар жорий этилмаса ҳам, таълим даргоҳларида дарс соатлари ўтилса. Улар керакли синовлардан ўтиб, ота-она бўлиш мажбуриятларини тўлиқ англай олишса." ЎзА мухбири Муҳайё Ташкараева курсдошларим ва барча ота-оналарга намуна бўла оладиган Абдулҳай ҳамда Наргиза Жўраевалар ҳақидаги мақолани ўқишни тавсия қиламан. Аллоҳим ҳар бир ота-онага фарзандлари ортидан фахр билан мана шундай интервьюлар бериб юришни насиб қилсин 🤲 Мен Сизлар билан фахрланаман!
Pubblicato 8 nov
Баракалла болалар!Мана буни кутилмаган совға деса бўлади😂😂 Бир гуруҳ ўқувчилар устозлари учун кутилмаган совға тайёрлашди🥳
Pubblicato 6 nov
“Ўқитувчи маънавий юксалишининг энг муҳим шарти, авваламбор, вақт – ўқитувчининг бўш вақтидир. Ўқитувчининг бўш вақти қанча кам бўлса, унинг маънавий дунёси шунчалик тез тугаб, тарбияланувчиларига беришга ҳеч нарсаси қолмайди. Вақт - такрор айтаман вақт - бу устознинг энг катта маънавий бойлиги... Педагогик ижод жуда катта куч сарфлашни талаб қиладиган қийин меҳнат ва агар бу куч тикланмаса, ўқитувчи толиқади ва ишлай олмайди”. Василий Сухомлинский (ХХ аср ўрталарининг машҳур новатор-педагоги, болалар ёзувчиси, тарбия ва таълим жараёнлари йўналтирилиши керак бўлган боланинг шахсиятини энг юқори қадрият сифатида тан олишга асосланган педагогик тизимни яратувчиси.)
Pubblicato 2 nov
Ҳурматли таълим соҳаси фидойилари, азиз устозлар! Муқумий театрида намойиш этилайтган "Бизга мактаб керак" ёҳуд замон Авлонийси Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шухрати» орденлари соҳиби Тўхтамурод Жумаев хотирасига бағишланган спектакль Премьераси бугун ва эртага давом этади. Муқумий театрининг Ахборот хизмати раҳбари Firuza Xalikova барча таълим соҳаси ходимларини ушбу спектакль премьерасига таклиф қиляптилар. Премьера соат 18:00да бошланади. Премьерага тушишга вақт топа олмаганлар кейинроқ ушбу спектаклга ўзлари чипта олиб ҳам тушишлари мумкин бўлади. Бу спектаклни албатта кўриш керак!
Pubblicato 1 nov
Ўзи асос солган мактабга имтихондан ўтолмаган набирасини ҳам қабул қилмаган фидойи инсон Сиз шундай қила олармидингиз?! Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шухрати» орденлари соҳиби Тўхтамурод Жумаев уйидаги мол-ҳолидан тортиб, шахсий автомобилигача сотиб, ўзи асос солган «Қоракўл мактаби»га жондан азиз қизининг, унданда азиз неварасини имтихондан йиқилгани учун қабул қилмагани унинг қанчалар буюк инсон бўлганлигини англаш учун етарли. Бугун замон Авлонийси деб таърифланган Тўхтамурод Жумаевнинг ҳаётига бағишланган спектакль премьераси бўлиб ўтди. Муқумий театрида саҳналаштирилган “Бизга мактаб керак” номли спектаклга марҳум устознинг оила аъзолари, шогирдлари, Қоракўл мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Давомий олқишлар билан қарши олинган мазкур санъат асарини ҳар бир инсон кўриши керак деб ҳисоблайман. Устознинг қизлари Адолат опа билан спектаклдан кейин суҳбатлашдим, ростан ҳам шундай бўлганми деб сўраганимда, “ҳа, мана шундай инсон эдилар дадам, ўшанда хафа бўлганман, бугун эса мен улар билан фахрланаман” дедилар. Устознинг аёллари Зумрад ая кулиб, “уйимизга 3 йил келмаган” деб кулиб қўйдилар. Устознинг аёлларидаги сабр, матонатга гап йўқ! Буюк эркак ортида ана шундай буюк аёл туради! Илмни фарзанд ва набира деган тушунчалардан баландда кўрган Тўхтамурод Жумаевнинг ўшанда кўнгилларидан қандай туйғулар ўтган экан-а?! Қани эди ҳар бир инсонда ана шундай қатъият ва адолат бўлса! Бир билимли боланинг ўрнига ўзининг жигаргўшасини қабул қилмаслик учун ҳақиқий қаҳрамон бўлиш керак инсон! Охиратлари обод бўлсин🤲. Шундай инсонлар кўп бўлишини сўрайман Яратгандан, мен бу ИНСОН билан замондош бўлганимдан ғурурланаман! Спектаклни албатта ҳар бир инсон кўриши керак! Ижодкорларга катта раҳмат🙏 P.S. Бу мактабни битирадиган 100 фоиз ўқувчи Олий таълимга ўқишга кирада ва 95% ҳолда грант асосида. Устоз мактабларига қабул қилмаган набираларини кейинчалик ўз кучи билан олий таълимга шартнома асосида ўқишга кирганида унинг шартнома пулини 4 йил давомида ўзлари тўлаган эканлар🤲
Pubblicato 31 ott
Даун синдроми испаниялик Пабло Пинеданинг олий маълумот олишига ва кино актёри бўлишига тўсқинлик қилмади: у "Мен ҳам" (2009) бадиий фильмида бош ролни ўйнади. Ҳозир у ижтимоий масалалар билан шуғулланади, ишлайди, илмий мақолалар ёзади, анжуманларда қатнашади. Gucci ва VOGUEнинг юзига айланган Даун синдромли 18 ёшли модел Элли Голдштейн ҳақида ҳам эшитгансиз. Қиз нафақат модел сифатида ишлайди, балки ўз карерасини ўқиш билан бирлаштиради. Даун синдроми, асосан, генетик аномалликдир. Йигирма биринчи жуфтликдаги битта қўшимча хромосома чақалоқни ўзига хос қилади. Бу чеклов эмас, балки ўзига хосликдир. Муҳаммадхон ҳам қуёшли бола. У 215-сонли умумтаълим мактабнинг Инклюзив синф ўқувчиси. У Туркия махсус спортчилар спорт федерацияси томонидан бу йил илк бор ташкил этилган «Турк дунёси» махсус спортчилар спорти ва маданият фестивалида ғолиблар қаторидан жой олди. Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Венгрия, Косово ва Қирғизистондан 200 га яқин спортчи иштирок этган мазкур тадбирда Муҳаммадхон теннис ва енгил атлетика бўйича 3-ўрини қўлга киритган. Муҳаммадхон оилада энг кенжа фарзанд. У жуда меҳрибон бола, у уй ишларида ҳам онасига ёрдам беради. Унинг спортга қизиқишни пайқаган ота-онаси Муҳаммадхонни сузиш, теннис, енгил атлетика тўгаракларига олиб боришган. Ота-онаси доимий равишда унинг қизиқишларини қўллаб-қувватлайди ва фарзандлари жамиятимизда ўз ўрнини топиши учун қўлларидан келган барча ҳаракатларни қилишмоқда. Ҳар қандай бола яқинларининг меҳри, ғамхўрлиги ва эътибори билан натижаларга эриша олишини тарих кўп исботлаган, бундай ҳаётий мисоллар жуда кўп ва фарзандидан меҳри ва эътиборини аямайдиган ота-оналаримиз сони кўп бўлишини жуда ҳам истайман. Фурсатдан фойдаланиб, Муҳаммадхон ва у сингари ғолиб бўлган бошқа болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналари, устозларини ғалабалар билан муборакбод этаман.
Pubblicato 9 ott
ТЎГАРАКЛАРГА ҚАТНАЙДИГАН БОЛАЛАР ТЕНГДОШЛАРИГА ҚАРАГАНДА ИНТИЗОМЛИ БЎЛАР ЭКАН Фарзандларимиз таълим ва тарбиясидаги муҳим қисмлардан бири мактабдан ташқари таълим саналади. Баъзан бу боланинг ҳаётида мажбурий мактаб ўқув дастуридан кам бўлмаган ролни ўйнайди. Тўгаракларга қатнайдиган болалар ўз вазифаларини бошқа тенгқурларига қараганда самаралироқ бажариши ҳам психологлар томонидан исботланган. Одатда бундай болалар бўш вақт нима эканлигини ва уни қандай унумли ўтказиш кераклигини яхши тушунадиган интизомли болалар саналади. Тўгаракларга қатнаётган ўқувчиларимиз бўш вақтларини унумли ўтказиш билан бирга оилаларига даромад ҳам олиб кела бошлашган. Шундай ўқувчиларимиздан бири Қорақалпоғистон Республикаси "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Компьютер графикаси ва дизайни" тўгарагига 1 йилдан ошиқ вақт давомида қатнаётган Ислом Ажимуратов. У бугун тўгаракда компьютер графикаси дастурларидан фойдаланган ҳолда 2D иллюстрациялар, Векторлик расмлар ярата олади. Бундан ташқари, мультфильм қаҳрамонларини чизиб уни ҳаракатлантира олади. Тўгаракка қатнаш асносида Ислом ўзининг мақсадини ҳам белгилаб олган. Унинг энг катта орзуси машҳур иллюстратор ва аниматор бўлиш. Қувонарлиси, у тўгаракда эгаллаган билимлари ортидан стикер, мерч ва иллюстрацияларини сотиб, ўзининг илк 1000 АҚШ доллар миқдоридаги даромадини ҳам топа олган. Мактаб ва мактабдан ташқари таълимнинг интеграцияси ўқувчининг ақлий қобилиятлари ва ижодий қизиқишларини уйғунлаштиришга ёрдам беришини ана шу биргина мисол орқали ҳам кўриш мумкин. Видеода ўқувчимиз Ислом яратган ишлардан баъзи намуналар келтирилган. Сизнинг фарзандларингиз қандай тўгаракларга қатнашади?
Pubblicato 6 ott
14 ЁШЛИ ЎҚУВЧИ ҚИЗ ГИЛАМДЎЗЛИК ҲУНАРИ ОРТИДАН ҲАР ОЙ КАМИДА 1 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД ТОПМОҚДА Хоразмлик Айпери 14 ёшда. У билан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган таълим кўргазмасида танишган эдим. У ҳозирданоқ ойига 1 миллион сўмдан кам бўлмаган даромад топиб келмоқда. Айпери гиламдўзлик санъатига қизиқиши ортидан Тупроққалъа туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Гиламдўзлик" тўгарагига қатнаша бошлаган. У нафақат Ўзбекистон балки хорижий мамлакатларда ижодий ишларини сотувга қўйиш орқали оилавий бюджетга ўзининг кичик ҳиссасини қўшиб келмоқда. Айперининг энг олий мақсади ўзбек-туркман гиламчилигини ривожлантириб, шу орқали Ўзбекистонни бутун дунёга танитиш. Айпери шу кунгача сотган энг қиммат гилами 200 АҚШ доллар, 7-синф ўқувчиси учун бу зўр натижа деб ўйлайман!
Pubblicato 2 ott
ЎҚИТУВЧИГА 2 ХОНАЛИ УЙ! Самарқанд шаҳридаги 1-мактабнинг собиқ ўқувчиси, кўчмас мулк билан шуғулланувчи тадбиркор Шерали Саидов ўқитувчиси Умида Мўминовага 2 хонали уй совға қилди. Унинг ҳаракати жамоатчилик эътирофига сазовор бўлмоқда. Мен аввалроқ Ўзбекистон қаҳрамони, қашқадарёлик ўқитувчи Муҳаббат Шароповага собиқ ўқувчилари пойтахтдан уй совға қилгани, қоракўллик ўқувчилар устозларига автомобиль совға қилишгани ҳақида эшитганман. Кеча устозларимизни табриклаб, меҳнатингиз самарасини бугун кўрмассиз, аммо касбини муҳаббат билан, чин қалбидан адо этган инсон бир кун келиб, албатта унинг маҳсулини кўради деганимда айнан шуларни кўз олдимга келтиргандим. Яна қайси касб эгаларига етти ёт бегона инсонлар шундай совғалар қилишади?! Ҳеч қайси! Фақат Устозлар шундай бахтга сазовор бўлиши мумкин! Фақат сиз ўқувчингиз қалбида шундай из қолдирасизки, ўқувчиларингиз буни умрбод унутмайдилар👏👏👏 Аллоҳим ҳар биримизни устозларимизга уй совға қилишга қодир ана шундай саҳоватли инсонлардан қилсин! Тадбиркоримизнинг бундан кейинги ишларида омад ва зафарлар ёр бўлсин! Қилганлари миллиард баравар кўп бўлиб қайтсин ўзларига🤲
Pubblicato 1 ott
Мурғак боланинг оппоқ қалб дафтарига инсонийлик деган сўзни ёзиш ҳуқуқи фақат ўқитувчига берилган. Ўткир Хошимов Фидойилик билан мужассам бўлган касб эгалари! Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбдан табриклайман. Сизга энг асосий тилагим, касбингизни севинг. Балки бугун ўз меҳнатингиз самарасини кўрмассиз, аммо бир кун келиб, касбини муҳаббат билан, чин қалбидан адо этган инсон албатта унинг маҳсулини кўради. Фарзандларимиз йиллар ўтиб ким бўлиши айнан Сизларга боғлиқ! Мен фурсатдан фойдаланиб, касб-корингизга барака, ўзингизга сабр ва матонат, оилаларингизга тинчлик ва хотиржамлик тилаб қоламан! Биз ота-оналар болаларимизни сизларга ишонганмиз, сизларга суянганмиз ва сизларни яхши кўрамиз. Байрамингиз муборак бўлсин қалби меҳр ва муҳаббатга тўла инсонлар! 🥳🙏👏
Pubblicato 25 set
Ёдимда, мактабда 7-синфга ўтганимизда Химия фани ўқитила бошлади. Ва бизга бу фандан Рахим ака деган ёш ўқитувчи дарс бера бошлади. Бизни Кимёвий турли моддаларнинг хусусиятлари ва хоссалари, уларнинг бир-бири билан ўзаро таъсирини шу қадар қизиқарли қилиб тушунтирар эдиларки биз танаффус бўлиб кейинги дарсга кетиш керак бўлса ҳам олдиларида савол бериб, масала ишлардик. Афсус бу ҳолат узоқ чўзилмади, нима сабаб бўлди билмайман, тез орада улар мактабдан кетдилар ва кейинги ўқитувчи биздаги бу қизиқишни давом эттира олмади. Ким билсин? Балки бугунги кунда зўр врач бўлармидим. Яна бир устозим бор эдилар Умида опа. Улар бизга Чизмачилик фанидан кирганлар. Бизга ўз фанларини шундай ўтар эдиларки гўё биз бўлажак архитектордай. Ҳеч қачон шу стозимдан минг ҳаракат қилмай "5" баҳо ололмаганман. Бир марта 8 март байрами муносабати билан ҳамма қизларга 1 баҳо қўшиб берганларида 4 баҳоим "5" бўлган. Шунда мендан бахтиёр одам йўқ эди😂 Сизда ҳам мактабда мактабни тугатгандан кейин неча йил ўтган бўлмасин, доимо алоҳида илиқлик ва миннатдорчилик билан эслайдиган устозларингиз бўлса уларни #Yodimdasiz Челленжида қатнашинг! Энг чиройли хотираларни яқинлашиб келаётган 1 Октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги каналида эълон қиламиз, суратлари билан бўлса яна яхши. "Ҳатто танаффус пайтида ҳам ўқувчилар мен билан тарих ҳақида гаплаша бошлашди" — Навоийлик тарих фани ўқитувчиси Маҳмуд Ҳамраевнинг фаолияти ҳақида ўқир эканман устозларим ёдимга тушди. P.S. Суратни постга алоқадорлик жойи: бу ўша устозларим ўқитган жонажон мактабим. Дарвоқе, қизларим бу мактабда ҳеч қачон ўқимаган. #Ёдимдасиз
Hashtags