TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 55 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 28 feb
#Тезкор_муносабат Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилганлиги мавзуси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мактаб маъмурияти мактабнинг бугунги очилиш маросимига ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга эркаклар галстукининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган. Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган. Мазкур масалани сиёсий тус бермасликни сўраймиз.
Hashtags
Pubblicato 25 feb
#Матбуот_анжумани 📢 25 февраль, жума куни ўтказилиши режалаштирилган Матбуот анжумани: 📍Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Матбуот анжумани ● Мавзу: Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати фаолияти бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ● Вақти: 12:00 ● Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Hashtags
Pubblicato 23 feb
#Сен_билан_фахрланаман Биз катталар шу даражада тубанлашиб кетдикми? Бу бола мактаб ўқувчиси экан. Унинг самимий юракдан айтган сўзлари мана 2 кундирки, айрим блогерлар томонидан кулгига олинмоқда. Наҳотки, Ватанини эртасини ўйлаб, ундан имкон топиб кетишни эмас, эртага уни ривожлантириш ҳақида ўйлаётган боланинг сўзлари кулгига сабаб бўладиган даражага тушиб кетган бўлсак?! Мени ўғлим йўқ, лекин агар мени шундай ўғлим бўлганида мен у билан фахрланган бўлардим! Иллоҳим ниятингга етиб, Ўзбекистонни ривожлантириб, бошқалар Ўзбекистонга келишни орзу қиладиган даражага олиб чиқадиган инсон бўлиш насиб қилсин Сенга! Мен сен каби фарзандларимиз борлиги билан фахрланаман!
Hashtags
Pubblicato 22 feb
#Матбуот_анжумани ‼️Ҳурматли ОАВ вакилларива блогерлар 📢 Сизларни эртага, 23 февраль куни соат 10:00да Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантириш" мавзусида ўтказиладиган Матбуот анжуманига таклиф қиламиз. Матбуот анжумани давомида таълим жараёнида ўқитувчи, ўқувчи ҳамда ота-оналарга қўйилган талаблар, барча учун амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ қоидалари, ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантиришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилади. ● Мавзу: Умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўллаши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантиришлар ● Вақти:⏰23 февраль соат 10:00 ● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги масъуллари ва психологлар ● Ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлиги биноси, 101-хона Манзил: 📍Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2А-уй. ☝️Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакилларини таклиф этамиз.
Hashtags
Pubblicato 18 feb
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЁРИТИЛГАН УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ 13-МАКТАБДАГИ ҲОЛАТ ЎРГАНИЛИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ Ижтимоий тармоқларда 1-синф ўқувчиларини доскага чиқариб, руҳан синдирилаётгани мазмунида видеолавҳа ёритилди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилди. Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-“в” синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқартириб, қолган ўқувчиларга “уят” деб гапиртириб, изза қилдирган. Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг телеграммига жўнатгани аниқланди. Синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори Ойбек Мўйдинов, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Яшин Абдугофурофларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилгани, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маҳбуба Имомова жиддий огоҳлантирилгани билдирилади. Вилоят Халқ ткълими бошқармаси таълим-тарбия борасида бундай ҳолатларни қўллаш умумэътироф этилган мезонларга мутлақо зид деб баҳолайди ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги чора-тадбирларини кўриб боради. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Pubblicato 16 feb
1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилади.
Pubblicato 14 feb
Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ директори ва туман ХТБ мудири лавозимидан озод этилди Аввал хабар берилганидек, Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди. Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинди. Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига “Ҳайфсан” интизомий жазосини белгилаган. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram
Pubblicato 14 feb
#Муносабат Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш таъқиқланади Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади: Мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган. Бунда Халқ таълими вазирлигига мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян таъқиқланганини маълум қилади. Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади. ‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Hashtags
Pubblicato 12 feb
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашиш ва уларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида Андижон вилоятига борди. **** Министр народного образования Бахтиёр Саидов для того, чтоб встретиться с учителями Мархаматского района побывал в Андижанской области.
Pubblicato 11 feb
#Муносабат Ижтимоий тармоқда мактаб ўқитувчиларининг Муйноқ тумани Қазақдарья овулига шанбаликка жалб этилганлиги ҳамда айни дамда Халқ таълими вазири ҳам хизмат сафари билан Қорақалпоғистонда эканлиги юзасидан пост эълон қилинди. Ушбу постда келтирилган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларни ўрганиш жараёни 8 февраль куни якунига етган ва ундан кейин вазир 3 та вилоятга — Хоразм, Навоий ва айни вақтда Самарқанд вилоятига борган. Қорақалпоғистонда ўқитувчиларнинг шанбаликка жалб этилганлиги ҳолати айни вақтда назоратга олинди ва ўрганилмоқда. Ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот берилади. Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилишқатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади. ‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Hashtags
Pubblicato 11 feb
Халқ таълими вазирлиги томонидан Марҳамат туманидаги ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрагани юзасидан Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида мактаб ўқитувчилари 300 дан ортиқ ота-оналар олдида қадр-қиммати обрўсизлантирилиб, камситилиб, йиғлаб кечирим сўрашга мажбурланиб, уларнинг қонун билан ҳимояланадиган ҳуқуқлари поймол этилиб, ишчанлик қобилиятига зарар етказилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланди. Туман ҳокимлиги ташаббусига асосан ташкил этилган мазкур тадбирдаги воқеалар ҳамда бир қатор масъулларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди. Мазкур масала юзасидан қўшимча Ахборот берилади.
Pubblicato 8 feb
Тезкор муносабат Ўқитувчини обрўсизлантиришга ҳеч кимнинг хаққи йўқ!