TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente44,080Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 83 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 11 nov

МАКТАБЛАРДА СИНФ РАҲБАРЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОШЛАНДИ “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга асосан умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги юклатилган педагог ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилмоқда. Ушбу масалага масъул бўлган Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги мазкур Фармон ижросини тезкорлик билан жойларда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли кўрсатмани юборди. Унда синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қуйидаги фоизлар ҳисобида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, жумладан: ☑️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (179 343 сўм); ☑️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (214 668 сўм); ☑️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (250 673 сўм); ☑️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (285 998 сўм); ☑️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (358 686 сўм) ташкил этади. ‼️Шунингдек, эндиликда мазкур тўловлар умумтаълим мактаблари билан биргаликда барча тип ва номдаги мактаб-интернатларида ҳам амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Маълумот учун: аввал жойларда ушбу умумтаълим муассасаларида педагог ходимларга синф раҳбарлиги белгиланган бўлсада, қўшимча тўловлар амалга оширилмасдан келинган.

14,700 views

Pubblicato 11 nov

❗️Матбуот анжумани — "Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларида қандай ўзгаришлар кўзда тутилаяпти?" Эртага, 11 ноябрь куни соат 11:00 да АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказиладиган матбуот анжуманида таълим тизими билан боғлиқ барча саволларга ойдинлик киритилади. Иштирок этади: 🎙Халқ таълим вазирлиги; 🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги; 🎙Мактабгача таълим вазирлиги; 🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцяси; 🎙Давлат тест маркази раҳбарлари иштирок этади. 〰️〰️〰️〰️ 📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. 🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин. Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади. Каналга уланиш: 👇 t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

2,260 views

Pubblicato 5 nov

2,600 views

Pubblicato 5 nov

Наҳотки баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб, Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини тушунмаса! Президентимиз бу йил биринчи бор “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини мактабга ёрдам беришга қаратсин деб айтдилар ва ҳурматли ҳокимларимиздан бу масалага чин дилдан ёндашишни, кундалик топшириқ сифатида қабул қилмасликни сўрадилар. Куни кеча Фармонга имзо қўйишдан олдин яна бир бор таълимни кўтариш муҳимлигини қатъий таъкидладилар. Бугун эрталабдан эса жойлардан шундай янгиликларни ўқиб турибмиз... Бундай ҳолатларни, нафақат Президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб Давлат Раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак ва ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз. Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг! PS. Бундай қўшимча ишларга, адашмасам, Меҳнат вазирлигидаги алоҳида фонддан маблағ олиб жойлардаги ишсизларни жалб қилса бўлади. Batafsil: https://bit.ly/3mS133V

2,430 views

Pubblicato 3 nov

Ижтимоий тармоқларда ўқувчини ураётган ўқитувчининг ҳолати акс этган видео юзасидан МУНОСАБАТ Мазкур видеода акс этган ҳолат анча олдин содир бўлганини ўқувчиларнинг барчаси ниқобсиз эканлигидан ҳам англаш мумкин. Видео қачон ва қайси мактабда содир бўлгани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Агарда кимда мазкур ҳолат бўйича аниқ маълумот бўлса, Халқ таълими вазирлигига юбориши мумкинлигини, ҳолат вазирлик томонидан қўшимча ўрганиб чиқилишини маълум қилади. Шу ўринда эслатиб ўтамиз,Халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғига асосан, ўқитувчи-педагоглар жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ҳамда қадр-қимматини камситиши, ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки психологик тазйиқ ўтказиши қатъиян тақиқланади.

3,650 views

Pubblicato 30 ott

Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди. — Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы. Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению. Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров. #Mirziyoyev#videoselektor#talim#tarbiya Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

2,770 views

Pubblicato 28 ott

ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ФАРМОН ЛОЙИҲАСИГА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА 700 ДАН ОРТИҚ ТАКЛИФЛАР КЕЛИБ ТУШДИ Айни кунларда юртимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган муҳим Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган лойиҳа муҳокамаларида маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими бошқарма бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда. Соҳа вакиллари Фармон лойиҳасида жорий этилиши кўзда тутилаётган муҳим янгилик ва ўзгаришлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Фармон лойиҳасиRegulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилган бўлиб, бугунги кунга қадар порталда халқ таълими тизимига оид 200 га яқин таклифлар келиб тушган. Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали жами 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 2020 йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади. Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Таклифлар аниқ, халқ таълими соҳасида мавжуд тизимли муммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ. @uzedu

2,870 views

Pubblicato 27 ott

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни жойларда ўзининг педагогик фаолиятдан ташқари бўлган ишларга жалб қилиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар кузатилмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур мурожаатларга жавобан халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади. “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3907-сонли қарорининг 16-банди билан қуйидагилар тақиқланган: халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш; халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш; халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш. Ҳамда ушбу банд билан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мунтазам равишда назорат тадбирларини ўтказиш ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлаш юклатилган. Шунинг учун, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда ушбу қарор билан масъул этиб белгиланган идоралар: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг — 1007, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонларига хабар беришингиз мумкин. Шу билан биргаликда, ҳурматли ўқитувчиларимиз бундай ҳолатларда Халқ таълими вазирлигига ҳам мурожаат қилишлари учун алоҳида тизим яратилган: https://ustozovozi.uzedu.uz. @uzedu

2,580 views

Pubblicato 26 ott

#Эътироф Ижтимоий тармоқларда “Онлайн мактаб” лойиҳасида бериб борилаётган дарслар юзасидан билдирилган салбий фикрлар ортидан лойиҳа доирасида тун-у-кун меҳнат қилаётган ўқитувчиларимиз ҳақида ижобий фикрларни ўқиш, нафақат ўқитувчиларимиз балки жуда катта меҳнати ётган жамоани хурсанд қилади. Бугун икки нафар ўқувчининг бувиси бўлган Ильмира Кунакасова Фейсбукдаги гуруҳлардан бирида бошланғич синф инглиз тили ўқитувчиси ва унинг дарсларга ёндошуви тўғрисида ўзининг ижобий фикрларини ёзиб қолдирди. Тахмина Самадова Мирзо Улуғбек туманидаги 142 – сонли умумтаълим мактабда инглиз тили фанидан дарс беради. 2020-2021- ўқув йилида у “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 1-4-синфлар учун инглиз тилидан дарс бериб келмоқда. Ўзининг қизиқарли дарслари учун Тахмина Самадова Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эҳтимол, сиз ҳам онлайн дасрларини эътироф этадиган ўқитувчиларимиз бордир, албатта бизга бу ҳақда ёзиб юборинг. @uzedu

2,460 views

Pubblicato 26 ott

Энг яхши ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача 1000 АҚШ долларига эквивалентига етказиш, методистлар ойлигини 2021 йилда ошириш, тоифа ва малака ошириш жараёнларини соддалаштириш масалаларини кўзда тутаётган Фармон лойиҳаси хусусида Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев билан сухбат

2,300 views

Pubblicato 24 ott

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ИЛМ-ФАН СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КУТИЛАЁТГАНФАРМОН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАГА ҚЎЙИЛДИ Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда. Айни дақиқаларда Фармон лойиҳасиRegulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди. Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. @uzedu

3,000 views

Pubblicato 24 ott

📢 ЭЪЛОН! Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 24 октябрь куни 🕰 соат 12:00 да ❗️Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтказилади. Иштирок этади: 🎙Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 🎙Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев 🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов 🎙Фанлар академияси вице-президенти Бахтиёр Ибрагимов 🎙Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Матбуот анжуманига саволларни@aokapressa га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин. 🔎 Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_informтелеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади. @Rasmiy_xabarlar_Official

2,460 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••8081828384