TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente65,460Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 75 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 26 gen

1,780 views

Pubblicato 26 gen

#Биласизми 1-синфга болалар етти ёшга тўладиган йилида қабул қилинади Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим. ************** #Знаете_ли_вы В 1-класс дети принимаются в год исполнения им семи лет Согласно статье 9 новой редакции Закона «Об образовании» от 23 сентября 2020 года в первый класс общей средней образовательной организации дети принимаются в год исполнения им семи лет. В следующем 2021/2022 учебном году дети, поступающие в первый класс, должны достичь семи лет к 31 декабря 2021 года, то есть дата рождения должна быть до 31 декабря 2014 года.

20,000 views

Pubblicato 25 gen

avvalgi postni davomi: Xabaringiz bor, kuni kecha davlatmiz Rahbarining Buxoro viloyatiga tashriflari davomida IT-parkdagi yoshlar bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Prezidentimiz Peshku tumanidagi internet orqali yaxshi daromad olayotgan Shaxrillo faoliyati bilan tanishib, juda xursand bo‘ldilar. Esingizda bo‘lsa u pandemiya davrida boshqa yoshlarimiz uchun online darslar tayyorlashda ham ishtirok etgan edi: https://t.me/shshermatov/40 Shu o‘rinda Yoshlar yetakchilari har bir maktabning yuqori sinf o‘quvchilari hamda bitiruvchilari orasidan internet orqali o‘z mehnati bilan oilasiga daromad keltirayotgan Shaxrillo kabi yoshlar faoliyatini ko‘proq targ‘ib qilib borsa, bu ularning tengdoshlari uchun ham havas, ham o‘rnak bo‘lar edi.

1,540 views

Pubblicato 25 gen

Xushxabar: Prezidentimiz maktablardagi Yoshlar yetakchilari stavkasini kamaytirmaslik bo‘yicha topshiriq berdilar! Maktablardagi ko‘pchilik Yoshlar yetakchilarimizdan joylarda 0,25 stavkasi qisqarishi mumkin ekan degan xavotirda murojaatlar tushayotgan edi. Prezidentimiz tomonidan o‘tgan haftada Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish yuzasidan o‘tkazilgan yig‘ilishda yangi kiritilayotgan Ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchi lavozimlariga Yoshlar yetakchilaridan 0,25 stavka qisqartirish hisobiga emas, balki qo‘shimcha mablag‘ ajratish bo‘yicha aniq topshiriq bo‘ldi. Shuning uchun xavotirga o‘rin yo‘q! Yoshlar yetakchilari endi e’tiborlarini bunday xavotirlarga emas, balki joylarda o‘z faoliyati samaradorligini oshirishga qaratishlari zarur! Batafsil keyingi postda yoki ushbu havolada: https://bit.ly/2LTkBs1

1,100 views

Pubblicato 24 gen

«Мафияни йўқотиш устида ишлаяпмиз» – Шерзод Шерматов дарсликлар тайёрлашдаги муаммолар ва янги «миллий ўқув дастури» ҳақида 👉Мақолани ўқиш 📹Видеони кўриш Kun.uzTelegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

1,510 views

Pubblicato 22 gen

Фарғоналик ўқитувчининг 9 нафар ўқувчиси вилоят олимпиадасида ғолиб бўлди Фарғона вилоятида информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари республика босқичига чиқди. 👉https://kun.uz/16773674 Kun.uzTelegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

1,680 views

Pubblicato 22 gen

https://m.youtube.com/watch?v=od0rCYAz9R4

2,300 views

Pubblicato 22 gen

Бугун, 22 январь куни режалаштирилган тадбирлар: 🔰Матбуот анжумани ● Мавзу: Сиртқи таълим учун тўлов миқдори юқорилиги, айрим мактабларда дарс ўтиш учун шароит йўқлиги, спорт заллари талабга жавоб бермаслиги, синфларда ўқувчилар сони кўплиги, мактаб дарсликлари билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича ● Вақти: 14:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълими ҳамда Халқ таълими вазирликлари мутасаддилари 〰️〰️〰️〰️ 📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabotга жўнатишингиз мумкин. 🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин. @aoka_uz

5,720 views

Pubblicato 22 gen

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган 26-мактаб фаолиятига аралашувлар юзасидан эълон қилинган мурожаат бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ Тошкент туманидаги 26-мактаб фаолияти бўйича бугунги кунда мурожаатлар кўпайганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли органлар томонидан текшириш ва ўрганишлар олиб борилмоқда. Текширишлар давомида мактабнинг молиявий хўжалик фаолияти, мактабда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этилиши, моддий-техник база ва унинг сақланиши каби бир қатор йўналишлар ўрганиб чиқилмоқда. Текширишлар якуни бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар белгиланади ҳамда бу ҳақда қўшимча маълум қилинади.

2,450 views

Pubblicato 21 gen

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАДА ЁРИТИЛГАН ЧОРТОҚ ТУМАНИДАГИ ФИЛИАЛ - МАКТАБ ҲАҚИДАГИ МАТЕРИАЛ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ: БОҒИСТОНДА ЯНГИ, ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ҚУРИЛАДИ Kun.uz сайтида Чортоқ тумани, Боғистон қишлоғи, “Қумриобод” массивида жойлашган филиал-мактаб бўйича хабар ёритилган эди. Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади. Мактаб биноси Чортоқ туманидаги Боғистон қишлоғида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг филиали ҳисобланиб, 40 ўринли ушбу бино 1990 йилда аҳолининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, атрофдаги мактабларнинг узоқлиги сабабли аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Ҳудуддаги мавжуд 68 та хонадонда 17 ёшгача 107 нафар, шундан 81 нафар мактаб ёшидагилар истиқомат қилади. Ҳозирги кунда массивда яшовчи 1-синфдан 4-синфгача бўлган 21 нафар ўқувчи ушбу бинода, юқори синф ўқувчилари 10-, 39-умумий ўрта таълим мактабига қатнаб таълим олмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 декабрдаги “2021 - 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сон қарори 5-иловасига асосан 2021 йилда “Булоқбоши” массивида бюджет ҳисобидан ажратилган 12 млрд. 500 млн. сўм маблағ эвазига 330 ўринли янги, замонавий мактаб қуриш ҳамда ҳудуддаги барча мактаб ёшидаги ўқувчиларни жалб этиш режалаштирилган. Хулоса ўрнида мазкур ҳудудда 330 ўринли замонавий мактаб қурилишини билдирамиз. Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

1,960 views

Pubblicato 21 gen

Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон билан ва 2020 йил 21 сентябрдаги қарорларига асосан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 1 январга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб турилган эди. Бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётганлиги юзасидан норозиликлар юзага келмоқда. 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб мазкур устамаларни тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганлигини маълум қиламиз. Вақтинчалик тўхтатилган устамалар Ишчи гуруҳларининг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади. Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамалар тўланишини 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилишини, устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўрайди. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,420 views

Pubblicato 20 gen

АОКА вазирлик Ахборот хизматининг фаолиятини ўрганди Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ишчи гуруҳи Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг 2020 йил иккинчи ярим йиллик фаолиятини ўрганиш мақсадида вазирликда бўлди. Ўтган ярим йиллик фаолиятни сарҳисоб қилар эканмиз, Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини кўриш мумкин: вазирлик раҳбарияти ва матбуот котиби иштирокида долзарб мавзуларда 17 та матбуот анжумани ва брифинг ташкил этилган; ОАВда эълон қилинган 300 га яқинтанқидий материаллар тезкорлик билан ўрганилиб, муносабат билдирилган; 1000га яқин маҳаллий ОАВ ҳамда 14 та нуфузли хорижий ОАВларда материал, телелавҳа ва радиоэшиттиришлар эълон қилинган. 10 дан ортиқ Расмий баёнотлар берилган. Маълумот учун 2020 йилнинг I ярим йилликда вазирлик Ахборот хизматининг фаолияти “юқори даражада” деб баҳоланиб, 87,9 балл билан вазирликлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.

24,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7374757677•••80•••8384