TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente27,763Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 10 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 24 ago

Мени ўйлантираётган бир ҳолат ҳақида… Бир умрлик алиментлар — масъулиятми ё тарғибот? Сўнгги пайтларда деярли ҳар куни телевизорда “фалончи ота фарзандлари учун бир умрлик алимент тўлаб қўйди” ”рекорд сумма 2 миллиард”, “1 миллиард сўмли алимент” ваҳоказо деган янгиликлар чиқяпти. Албатта оталар масъулиятни ўз зиммасига олиб, фарзандлари келажагини кафолатлашга ҳаракат қилиб алиментларни вақтидан аввал тўлаб қўйгани яхши. Лекин… бир фикр тинчлик бермаяпти: бу каби янгиликлар ажрашишни “оддий” ва ҳатто “ечим” деб кўрсатмаяптими? Ахир, экран ортидаги одамларда “Ажрашсам ҳам бўлади, нима бўпти”, деган фикр шакллантирмайдими. Алимент — бу фақат моддий ёрдам, лекин у оталикни тўлиқ ўрнини босмайди. Фарзанд учун энг муҳим нарса — отанинг меҳри, эътибори ва тарбияси. Буни пул билан тўлдириб бўлмайди. Ёҳуд отанинг ўрнини ҳеч қандай миллиардлар билан босиб бўлмайди-ку… Шундоқ ҳам жамиятимизда оилавий қадриятлар аста-секин заифлашиб бораётган бир пайтда бундай хабарлар уни баттарлаштириши мумкин эмасмикин, сиз нима деб ўйлайсиз?!

514 views

Pubblicato 24 ago

496 views

Pubblicato 24 ago

Бахт нима? Минг бўлакка бўлиб дунёни Туғилгандан бахтни излаймиз. Қўлларидан тутиб рўёни Атрофда бахт, баъзан билмаймиз! Бахтлар билан безатилган тахт, Худоимга етса бас зоринг Кимдир сени соғинса, шу Бахт, Бахт аслида дунёда боринг! Кимларнидир Севиб, Соғиниб Интизор-ла уни кутганинг Бахт аслида томоғинг билан Шу бир қултум сувни ютганинг! Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ Бахорлардан гўзаллик йиққан, Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ? Осмонга боқ, кўкка ой чиққан! Сенга яна нима етмайди? Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик Ҳаммага ҳам насиб этмайди Тонгда туриб нафас Олмоқлик!! Эркин Вохидов

558 views

Pubblicato 22 ago

Тухумни тепадан ташлаб асраб қолиш болаларга нимани ўргатади? Ўртада ўтирган бола Акбар. У ўзбек ва у 16 ёшда. Акбар Швейцариядаги Aiglon мактабида таҳсил олади. Акбар Швейцарияда, шу мамлакат маданиятида катта бўлган, ўша ерда ўқийди ва ҳаёт кечиради. У таътил даврида эса она Ватани Тошкентга келишни яхши кўради. Акбар қизим Шахло ўқийдиган Ал Хоразмий мактабида жуда қизиқарли Eggdrop тажрибасини ўтказди. Eggdrop бутун дунёда STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) фанлари учун энг машҳур машғулотлардан бири ҳисобланади. Eggdrop физикани ҳаётга боғлаш — Ньютон қонунлари, энергия, кучлар тақсимоти, ҳаракат каби назарий билимлар амалий машқ орқали яхшироқ тушунилади. Ижодкорлик ва инновация — болалар "қутқарувчи механизм" яратиш учун турли ғояларни ўйлаб топишга мажбур бўлишади. Муаммони ҳал қилиш кўникмалари — қандай қилиб бор нарсадан фойдаланган ҳолда тухумни муҳофаза қилиш мумкинлиги ҳақида турли ечимларни синаб кўришади. Сабр ва чидамлилик — тухум синганда ҳам қайтдан ҳаракат қилишга ўрганишади. Қизим ва унинг жамоаси 4 кун давомида ўз механизмларини яратишган: парашютлар ясашган, шарлар ёрдамида зарбани юмшатишган, ҳатто кучни тухумдан узоқроқка йўналтириш усулларини ҳам топишган. Натижада болалар физика қонунларини ҳаётда қўллашни, жамоа бўлиб ишлашни, ижодкорликни ва қийинчиликларга қарамасдан ҳаракат қилишни ўргандилар. Бу тажрибани 16 ёшли бола ўргатганини билиб Акбар билан гаплашиб у билан яқинроқ танишгим келди, у жуда тарбияли ва илмли бола, физикани жуда яхши кўрар экан, келажакдаги орзуси профессор бўлиш (Иллоҳим ниятига етсин!). Ҳозир у қўшимча дарсларга қатнашади, қўшимча дарсликлар ўқийди ва мактаби дастуридан ташқари тадқиқотлар ҳам олиб боради. У ўқитиш тажрибасини орттириш мақсадида таътил даврида ўзбекистонлик ўқувчиларни йиғиб физика фанидан дарс беришни тажриба қилиб кўрган. Бу тажриба қизим Шахло учун жуда қизиқарли бўлди. 4 кун давомида мен ҳам уйда фақат шу мавзудаги билимларимни орттирдим, шу ҳақда эшиттим десам адашмайман. Ишончим комилки, бундай ташаббуслар болаларнинг илмга бўлган қизиқиши ва ўз кучларига ишонишларига ёрдам беради. Она сифатида ва таълимга бефарқ бўлмаган инсон сифатида Акбарга ва ушбу тажрибани мактабимизда тадбиқ этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган мактабимиз жамоасига катта раҳмат айтмоқчиман. Бундай тажрибаларни мактабларимизда доим ўтказиб боришимиз керак. Болалар жамоа бўлиб бир муаммо устида бош қотиришни ўрганишлари керак. Бу келажакда жамиятимиздаги глобал муаммоларни жамоа бўлиб ҳал этишга, ва фақат "Мен" деб яшаш тушунчасидан воз кечишга ёрдам беради.

646 views

Pubblicato 21 ago

🎙 IT Ladies Uzbekistan AudioChat 👩‍💻Mohira Mirodilova — Data Analyst, Project Manager & IT Community Ambassador IT Ladies Uzbekistan hamjamiyati qizlar bilan doimiy audiochatlar qilib borishni reja qildi. Ilk audiochatimiz mehmoni — zamonaviy IT va Data Analytics sohasida ulkan yutuqlarga erishgan yosh mutaxassis, Mohira Mirodilova! U yosh bo‘lishiga qaramay, xalqaro va mahalliy loyihalarda faol ishtirok etib, o‘z sohasida katta tajribaga ega. Mohira bilan audiochat davomida: 🔹 Data Analytics va Project Management'dagi yo‘li 🔹 UZEX, BYD va CodeVedas Technologies'dagi tajribalari 🔹 IT Community va IT Ladies elchisi sifatidagi missiyasi 🔹 Yosh qizlarga IT sohasida o‘z o‘rnini topish sirlari bilan bo‘lishadi. Chat davomida siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarni berishingiz mumkin bo‘ladi. 🗓Sana: 21-avgust 🕒Vaqti: 17:00 da 📍 Joy: Telegram | IT Ladies Uzbekistan AudioChat ✨ Qizlar uchun IT — imkoniyatlar olami. Keling, birgalikda bu olamga sayohat qilamiz! Keyingi audiochatimiz mehmoni siz bo'lishingiz mumkin👌

482 views

Pubblicato 21 ago

🟢БИР НЕЧА ДАҚИҚАЛАРДА АУДИОЧАТНИ БОШЛАЯПМИЗ!👇

450 views

Pubblicato 21 ago

Ҳаммасига улгуриш сири... Spot.uz нашри Uzbekistan тадбиркор ва раҳбар аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш ва шахсий ҳаётда мувозанат топиш сирлари ҳақида мақола тайёрлади. Мақолада менинг тажрибам ҳам бор. Бу имконият учун Spot жамоасига миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, фикрларим бошқа аёллар учун ҳам фойдали ва илҳомли бўлади. 👉Мақолани шу ерда ўқишингиз мумкин: https://www.spot.uz/oz/2025/08/20/work-schedule/

591 views

Pubblicato 20 ago

"Мен кичкина эмасман!" — лифтдаги кутилмаган ажойиб воқеа! Лифтда мен билан бирга бир болакай чиқаётганди. Кейин эса мен тушадиган қаватда IT Park’нинг CEOларидан бири хорижлик киши кириб келди. У ҳазиломуз оҳангда инглиз тилида «Бизда шундай кичик ходимларимиз ҳам бор эканда!» — деди. Шунда халиги болача ҳам бўш келмадида, у ҳам хазиломузоҳангда ИНГЛИЗ ТИЛИДА «Мен кичкина эмасман!» деб жавоб қайтарди😎 Шу тариқа уларнинг қизиқарли суҳбатлари бошланиб кетди. Афсус, воқеа кутилмаганда бўлгани сабабли бу суҳбатнинг бошини суратга олиш имконсиз эди. Лекин вақтни бой бермадим, журналистлигимга бордимда тезда телефоним камерасини ёқиб, рухсат сўраб уларнинг суҳбатларини ёзишга киришиб кетдим. Халиги болакайнинг ҳозиржавоблигига қойил қолган чет эллик одам “Сени ишга таклиф қилсам бўладими?” деб ҳазиллашиб телефон рақамини ҳам сўради. Яна бир қойил қолганим бола ўзининг эмас, отасининг рақамини бергани бўлди. Тўғриси бу лаҳзалар мен учун жудаям фахрли туйғуларни уйғотди — сабаби бугунги болаларимиз чет тилини ўз она тилидек билишади, ақлли, зукко ва дунёга очиқ. Улар мулоқот қилишдан қўрқмайди, ўзларини намоён эта олишади ва шу тариқа исталган чет элликни ҳам ҳайратга сола олишади. Акмал ёзги таътилдан фойдаланиб, вақтини зое кетказмай IT Park биносида фаолият юритадиган U-Study ўқув марказига келиб АйТи ўрганаётган болалардан экан. 10 ёшидан касб ўрганишни бошлаган бундай болалар билимлари ва иқтидорлари билан эртага аниқ дунёни забт этишади! Ва ишонаманки, келажакда бундай болаларни шубҳасиз дунёнинг энг машҳур компаниялари илтимос қилиб ишга таклиф қилишади.🤲 Сиз 10 ёшингизда бирор чет эллик билан шундай мулоқотга киришиб кета олармидингиз?..

19,500 views

Pubblicato 19 ago

Қизимнинг мактабида Eggdrop challenge бўлиб ўтди Мен энг аввало Eggdrop ўзи нима, деган савол қизиқтирди ва бу ҳақда Сунъий идрокдан сўрадим. У бунга шундай таъриф берди. Бу машҳур STEM тажрибаси бўлиб, унда ўқувчилар тухумни баландликдан ташлаганда у синмай қолиши учун махсус мослама ясашади. Қизим мен билан ўз тажрибаси акс этган видеоларни бўлишди. Мен она сифатида мароқ билан томоша қилдим. Унинг жамоаси яратган мослама тухумни асраб қололмаган бўлсада, мен бундан умуман хафа бўлмадим. Бу мен учун муҳим эмас! Мен учун асосийси — қизлар биргаликда ўйлашди, муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишди ва янги билимлар орттиришди. Энг катта ютуқ яна нимада биласизми? Қизимнинг синфида бор йўғи 3 қиз ўқийди уларнинг бири вилоятдан ва у таътилдалиги учун келолмаган. Қолган 2 қиз эса ўғил болаларнинг ҳам ўрнини билинтирмай бу жараёнда фаол бўлиб, бор иштиёқлари билан ҳаракат қилишди. Мен қизларимиз билан фахрланаман!

1,250 views

Pubblicato 18 ago

⚠️ОГОҲБЎЛИНГ! Фирибгарларга алданиб қолманг! Интернетда сўнгги кунларда "Онлайн иш", "Телефон билан ишлаб даромад олинг", "1 соатда миллион сўм топинг" каби тарқалаётган эълонлар — фирибгарлик. 📌 Бундай ишлар мавжуд эмас! 📌 Улар сиздан шахсий маълумот ёки карта рақамингизни олади. 📌 Ёки "аввал пул тикинг, кейин иш бошлайсиз" деб алдашади. 📌 Охирида эса сиз пулсиз ҳам, ишсиз ҳам қоласиз. Диққат қилинг! Суратда номи кўрсатилган Расмий компаниялар ҳеч қачон 1–2 соатда осон пул топишни таклиф қилмайди. 🔒 Илтимос, ҳушёр бўлинг! ✅ Нотаниш ҳаволаларга кирманг. ✅ Ҳеч қачон аввалдан пул тикишга рози бўлманг. ✅ Фақат ишончли манбалар ва расмий сайтлар орқали иш қидиринг. Бирга ҳушёр бўлайлик ва дўстларимизни ҳам огоҳлантирийлик! 🙏

1,630 views

Pubblicato 18 ago

"Биз касбимизни ўзгартирдик", собиқ журналистларнинг Америкада қураётган IT карьераси Лобархон Усмонова менинг курсдошим. У билан 4 йил бирга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олганмиз. Ўқиш чоғида икки курсдошимиз оила ыуриб Америкага кўчиб кетишган. Яқинда билсам иккалалари ҳам АйТи соҳасида фаолият юритишаётган экан. Лобар билан гаплашиб, қандай қилиб журналистикадан АйТи соҳасига касбларини ўзгартирганлик йўллари ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдим. Вақт тафовути сабабли Тошкент вақти билан тунги соат 12 да суҳбат қурдик. Хуллас агар сиз ҳам гуманитар соҳада ўқиб, IT’га ўтиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз — бу суҳбат сизга қайсидир маънода мотивация бўлиши мумкин деб ўйладим. https://www.youtube.com/watch?v=Ud39th3X3ps&t=9s

956 views

Pubblicato 15 ago

Biz kasbimizni o‘zgartirdik: sobiq jurnalistlarning Amerikada qurayotgan IT karyerasi haqida 🖥 Jurnalistikadan texnologiyalarga o‘tish — oson qaror emas. Lekin AQShda istiqomat qilayotgan o‘zbekistonlik yurtdoshimiz Lobаr Usmonova yangi yo‘lni tanlab, IT sohasida o‘z o‘rnini topishga muvaffaq bo‘ldi. 🎙 Uzoq Amerikadagi yurtdoshimiz bilan Zoom orqali o‘tkazilgan suhbatimizda: 🟢 AQShga qanday borib qolgani? 🟢 Jurnalistikadan IT’ga qadam qo‘yishdagi qiyinchiliklar va qo‘rquvlar 🟢 Jurnalistlik ko‘nikmalari texnologiya sohasida qanday foyda berishi mumkin? 🟢 IT hayotni moliyaviy va shaxsiy jihatdan qanday o‘zgartirdi? 🟢 Ayollar uchun ITdagi imkoniyatlar — Amerika va O‘zbekiston taqqosida 🟢 Gumanitar sohadаn IT’ga o‘tmoqchi bo‘lganlarga maslahatlar 💡 Agar siz ham gumanitar yoki ijodiy yo‘nalishda o‘qib, IT’ga o‘tish haqida o‘ylayotgan bo‘lsangiz — bu suhbat siz uchun. 📹Suhbatning to‘liq videosi ushbu havolada👉https://www.youtube.com/watch?v=Ud39th3X3ps 📩Telegram📱Facebook📱Instagram📺Youtube🌐LinkedIn

690 views
12•••5•••89101112•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384