TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 50 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 27 lug
⚡️ЭЪЛОН! АОКАда 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтади 〰️〰️〰️ ● Вақти: 11:30 ● Иштирок этади: Бахтиёр Саидов, Халқ таълими вазири 📹 Брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Pubblicato 26 lug
⚡️ЭЪЛОН! АОКАда 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтади 〰️〰️〰️ ● Вақти: 11:00 ● Иштирок этади: Бахтиёр Саидов, Халқ таълими вазири 📹 Брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий…
Pubblicato 26 lug
⚡️ЭЪЛОН! АОКАда 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтади 〰️〰️〰️ ● Вақти: 11:00 ● Иштирок этади: Бахтиёр Саидов, Халқ таълими вазири 📹 Брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Telegram|Youtube|Facebook|Instagram|Медиабанк|Сайт
Pubblicato 19 lug
#МУНОСАБАТ Айни дамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган хабар юзасиданМУНОСАБАТ Ҳолатни ўрганиш давомида агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилинганлиги ва кейинроқ пост ўчирилганлиги тасдиқланди. Қайд этиш лозимки, ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз. Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилади. Шу ўринда соҳа ходимларидан ҳар қандай маълумот ёки постни эълон қилишдан олдин унинг мазмуни ва оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини, сўз масъулиятини унутмасликларини сўраб қоламиз.
Hashtags
Pubblicato 19 lug
Айни дамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлимининг телеграм каналида эълон қилинган пост билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда тез фурсатларда расмий маълумот берилади.
Pubblicato 16 lug
💰Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram | Facebook|Instagram|Медиабанк
Pubblicato 16 lug
#Пресс_тур Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди. Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда мактаб формаларини жорий этиш зарурати, жараёнларнинг амалга ошириш механизмлари, шунингдек, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва белгиланган стандарт нормалари хусусида иштирокчиларга атрофлича жавоб бериб ўтилди. 2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.
Hashtags
Pubblicato 16 lug
Maktab o‘quvchilari joriy o‘quv yilini yangi formada boshlashadi Joriy yil 15-iyul kuni Xalq ta‘limi vazirligi va “O‘zto‘qimachiliksanoat” uyushmasi hamkorligida Namangan viloyatida faoliyat yuritayotgan va maktab o‘quvchilari uchun tasdiqlangan yagona maktab formasini tikib tayyorlayotgan ishlab chiqaruvchilar bilan uchrashuv tashkil qilindi. Xabardor.uz jamoasi ham press-turda qatnashib jarayonlar bilan tanishdi va ushbu yagona maktab formasi haqida siz aziz obunachilar uchun ma‘lumotlar to‘pladi. Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Pubblicato 16 lug
📢 16 июль, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган 📍Матбуот анжумани ● Мавзу: Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ● Вақти: 16:00 ● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари 〰️〰️〰️ 🎤Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади. Telegram|Youtube|Facebook|Instagram|Медиабанк|Сайт
Pubblicato 7 lug
Pubblicato 7 lug
БУГУН ТУНДА БОЛАЛАРИМИЗ ЖУДА МАСЪУЛИЯТЛИ СИНОВЛАР ТОМОН ЙЎЛ ОЛИШАДИ Бугун ярим тунда ўқувчиларимиз Халқаро фан олимпиадаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Норвегия ва Арманистонга учиб кетишади. Бир неча йил пандемия сабаб бу олимпиадаларда ўқувчиларнинг иштироки масофадан амалга оширилган эди. Жорий йилда илк бор ўқувчиларга худди халқаро мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларники каби бир хил форма тиктирилгани ҳам янгилик бўлди. Болалар илк бор тайёргарлик йиғинларини Пойтахтимизнинг энг зўр меҳмонхоналарида ўтказишди. Хуллас янгиликлар кўп… Уларга нуфузли олимпиадалардан бизнинг ва ўзларининг юзларини ёруғ қилиб қайтишларини тилайман🤲 Иллоҳим омад ёр бўлсин сизларга🤲 Дарвоқе, терма жамоамизда қизларимиз сони ҳам кўпайсин Иллоҳим😊🤵🏻♀️
Pubblicato 7 lug
#МУНОСАБАТ Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ўқитувчиларга ўқувчи топиш топширилгани юзасидан Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати — Тошкент вилоятидаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган ягона мактаб интернати ҳисобланади. Мактаб интернатига болалар Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси асосида қабул қилинади. Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам бу йўналишдаги ихтисослаштирилган муассаса мавжуд бўлмаганлиги сабабли ушбу вилоятдаги эшитишида нуқсони бўлган болаларни ҳам таълим билан қамраб олади. Кар ва заиф эшитувчи болаларни таълимга жалб қилиш ва тўлиқ қамраб олиш учун микроҳудуд (Тошкент вилояти) бўйича шаҳар ва туманлар Соғлиқни сақлаш бўлимларидан шу тоифадаги болалар рўйхати олинади ва мактаб ёшидаги болалар таълимга жалб қилинади. Педагог ходимларга дарс тақсимоти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, шакллантирилган синфлар сонидан келиб чиқиб тақсимланади. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни таълимдан четда қолишини олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги фарзандлари бор ота-оналарга умумий ўрта таълим мажбурийлигини ва бу болаларнинг таълим олишлари учун етарли шароитлар мавжудлигини тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш ижобий натижа беради. Ўрганишлар натижасида мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчиларга ўқувчи топиш юзасидан топшириқ берганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.
Hashtags