TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 70 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 13 apr
Жорий йилнинг 12 апрель кунги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижон мактабларида ССВ таъқиқлаган дезинфекция туннели ўрнатиш буюрилди” сарлавҳаси остидаги хабарларга жавобан вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ва ундаги масъул ҳодимлар томонидан умумтаълим мактабларига дезинфекцион туннелларни ўрнатиш юзасидан ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Қолаверса, хабардаги суратлар бир йил олдинги суратлар эканлиги, ҳозирда умумтаълим мактабларида дезинфекцион туннеллар фаолияти мавжуд эмаслигини билдириб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур хабар асоссиз (FAKE) эканлигини таъкидлаймиз. Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Pubblicato 12 apr
Муқаддас Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Юртимиздан, хонадонларимиздан файз, қут барака аримасин. Муборак ойда қилган барча орзу-ниятларингиз амалга ошсин!
Pubblicato 9 apr
#Online Айни дақиқаларда Халқ таълими вазирлигида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УСТОЗЛАРИ” ЛОЙИҲАСИ тақдимоти бошланади. Унда таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган махоратли педагогларни танлаш, устамалар белгилаш тартиби каби муҳим масалалар муҳокама этилади. Тақдимотни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиб, ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин: https://www.facebook.com/events/136775291728369
Hashtags
Pubblicato 9 apr
Ижтимоий тармоқда тарқалган Бўка туманидаги 49-сонли умумтаълим мактабининг филиали бузилиши юзасидан тарқалган видеомурожаатга МУНОСАБАТ Тошкент вилояти Бўка тумани халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш юзасидан шуни маълум киламизки, Бўка туманидаги 49-сонли умумтаълим мактабнинг филиали, 1980 йилда пахсадан қурилган бўлиб, фойдаланишга яроқсиз, таъмирталаблиги учун 2020 йилда вақтинча фаолияти тўхтатилган. Туман ҳокимлигига 49-мактаб филиал ўқув биноси ўрнида ўқув биноси қурилиши кераклиги бўйича 07.01.2021 йил № 88 сонли хат берилган. Туман ҳокимлиги бугунги кунда мактаб филиалига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 90 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда Қорақудуқ МФЙ да жойлашган 49-мактаб филиали 52 нафар ўқувчилари мактабнинг асосий биносига бориб давом эттирмоқда. 49-мактаб филиали ва мактабнинг асосий биноси ўртасидаги масофа 3 км 300 метр ташкил этади. 49-мактаб 2017 йили жорий таъмирланган бўлиб, мактабда компютер жиҳозлари ва спорт майдончаси ҳар-хил турдаги тўгараклар ўқувчиларни керакли таълим олиши учун барча шароитлар яратилган.
Pubblicato 8 apr
Директорам двух школ вручили подарок Президента - автомобили «Spark» Директорам 39-й общеобразовательной школы Кунградского района Республики Каракалпакстан и школы №2 Карманинского района Навоийской области в рамках проекта «One Million Uzbek Coders» («Один миллион программистов») были вручены подарки Президента — автомобили «Spark». Директора награждены за высокие результаты своих учеников в программировании проекта Uzbekcoders. На сегодняшний день из 1074 учеников школы №39 Кунградского района 820 уже получили сертификаты проекта. Следует отметить, что в настоящее время в Каракалпакстане насчитывается 727 общеобразовательных школ, 416 из которых оснащены современными компьютерами, 642 школы (88%) оптиковолоконным интернетом. В Навоийской области в настоящее время современное программирование изучают более 35 тысяч учащихся школ, 18 567 из которых уже получили сертификаты по проекту «Один миллион программистов». В рамках проекта ряд учителей по информационным технологиям из вышеуказанных школ награждены нагрудным знаком «Халқ таълими аълочиси», ноутбуком и почетными грамотами. Следует отметить, что в рамках проекта остальные директора школ также имеют возможность получить автомобиль, приняв активное участие в проекте «Один миллион программистов», обучив своих учеников программированию посредством Uzbekcoders.uz.
Pubblicato 8 apr
2 кунда 2 та мактаб директорига автомобиль топширилди Кеча Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-умумтаълим мактаби директори Сеиткамол Ешмуратов, бугун эса Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактаби раҳбари Турсуной Халилова “Президент совғаси” Spark автомобили билан тақдирланди. Автомобиль мактаб раҳбарларининг “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида ўқувчиларига бугун ва келажакнинг энг талабгир соҳаларидан бири саналган дастурлаш бўйича билимларини олишда кўрсатган юқори кўрсаткичлари учун тақдим этилди. Айрим мактабларга борганда мактабга берилган компьютерлар ишлатилмаётганлигини гувоҳи бўламиз, ваҳоланки, берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда мана шундай имкониятларни қўлга киритиш мумкин. Ҳурматли мактаб раҳбарлари! Сизда ҳам шундай имконият бор, лойиҳа ҳали давом этади. Ўқувчиларингизни ахборот коммуникация технологиялари бўйича билимларини оширишларига имкон беринг. Uzbekcoders.uz билан ўқувчиларингизга дастурлашни ўргатинг ва автомобиль соҳиби бўлинг!
Pubblicato 8 apr
Айни дамда Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-мактаб директорига "Президент совғаси" - SPARK автомобилини тақдим этиш тантанали маросими бўлиб ўтмоқда. Мазкур жараённи жонли эфир орқали томоша қилинг👇👇 https://www.facebook.com/SherzodXotamovichShermatov/videos/125605196208026
Pubblicato 7 apr
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат идоралари матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун АОКАда барча вазирлик ва идора матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашиб, Ахборот хизматларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик билан алоқалар масалаларини муҳокама қилди. Шерзод Асадов сўнгги йилларда мамлакатимизда мутлақо янги - давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланганлигини, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилганини алоҳида қайд этар экан, эндиликда матбуот хизматлари томонидан аҳолига тезкор, тўғри ва тўлиқ маълумотлар, танқидларга муносабатлар билдирилиши зарурлиги таъкидланди. Мулоқот давомида Президент матбуот хизмати юқоридаги ишларни амалга ошириш ишларида матбуот котиблари учун доимо очиқ эканлигини қайд этди. Президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани ўрнатилиши келишиб олинди.
Pubblicato 7 apr
Қорақалпоғистондаги мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили совғақилинди Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-умумтаълим мактаби ўқувчилари ахборот технологияларидан фойдаланиб, дастурлаш бўйича юқори кўрсаткич қайд этгани учун мактаб директори Сеиткамол Ешмуратов «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Президент совғаси «Спарк» автомобили билан тақдирланди. Мактабнинг бир гуруҳ педагоглари “Бир миллион дастурчилар” лойиҳаси бўйича эришган ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда замонавий ноутбуклари билан тақдирланди. Ҳозирги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 25 мингдан ортиқ ўқувчилар рўйхатдан ўтиб, замонавий дастурлаш йўналишларини ўрганмоқда. Шундан Қўнғирот туманидаги 39-сон мактабида таҳсил олаётган 1 074 нафар ўқувчининг 820 нафари (76 фоизи) сертификатга эга.
Pubblicato 6 apr
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиблари тақдирланди “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиби “Дарё.уз” нашри мухбири Хонзодабегим Аъзамова Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди. Хонзодабегим трендга олиб чиққан Яккасарой тумани 89-мактабнинг 71 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Нурхон Мўминова эса “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 30 йил давомида шу соҳада фаолият юритган Нурхон Мўминованинг фаолияти кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирофларига сазовор бўлди. Сизнинг ҳам атрофингизда ҳам ана шундай фидоий устозлар бор ва сиз уларни танийсиз. Уларнинг фаолиятини ижтимоий тармоқларда трендга чиқаринг ҳамда ноутбук соҳиби бўлинг. Лойиҳа давом этади!
Pubblicato 29 mar
Мактаб ўқувчиларини ўзининг ғараз ниятларига аралаштиришга ҳаракат қилаётганларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кескин чоралар кўрилишини, ота-оналаримиздан эса фарзанд тарбиясига эътиборлироқ бўлишларини сўраймиз! Бугун Фейсбук 5 йил аввал ёзган постимни эслатди: АҚШ қамоқхоналаридаги махбуслар сони Хитой билан Хиндистонникини қўшгандан кўп экан, бу икки давлатнинг аҳолиси эса АҚШникидан 8 баробар кўп. Яъни эркинлик дегани, билганини қилиш дегани эмас! #shahar_bedarvoza_emas!
Hashtags
Pubblicato 28 mar
Ота-оналарга мурожаат! Обращение к родителям! [на русском внизу⬇️] 29 март кунидан бошлаб, 4-чорак дарслари бошланиши муносабати билан, ота-оналардан коронавирус инфекциясининг кўпайиши шароитида, мактабларнинг масофавий таълим шаклига ўтказилиши бўйича кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Шу ўринда, яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий этилган, яъни фарзандини мактабга юбориб анъанавий таълим олиши ёки уйдан бепул телевизион “Онлайн мактаб” каналлари орқали масофавий таълим олиши бўйича қарорни ота-оналарнинг ўзи қабул қилади. Эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилган. Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактабларнинг маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган. Пандемия нафақат дунё иқтисодиёти ва таълим тизимига, балки инсонларнинг асабига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундай экан, қадрли ота-оналар, жойларда мактаб жамоаси билан ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда, фақат биргаликда ушбу вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини тушунишингизни сўраймиз! ----------------------- Обращение к родителям! В связи с началом 4-й четверти с 29 марта, у многих родителей возникают вопросы, о том, как поступать при росте распространения случаев коронавируса и переводу школ на дистанционное обучение. Хотели бы еще раз напомнить, что для удобства учащихся в текущем учебном году введена гибридная система образования, то есть родители могут сами решать, отправлять своих детей в школу или получать образование дистанционно, дома через бесплатные телеканалы «Онлайн Школа». В свою очередь, в районах, где эпидемиологическая ситуация ухудшается, местные власти могут усилить карантинные меры. Учитывая это, власти на местах имеют право принимать решения и переводить школы определенных районов на дистанционное обучение. Кроме того, Администрациям школ поручено уделять больше внимания соблюдению санитарно-гигиенических требований. Необходимо отметить, что пандемия оказывает негативное воздействие не только на мировую экономику и систему образования, но и на нервную систему людей. Исходя из этого, уважаемые родители, просим Вас отнестись с пониманием к принимаемым мерам, только в сотрудничестве со школой и сохраняя взаимоуважение мы сможем преодолеть данную ситуацию. @uzedu