TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 5 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 1 dic
Бола бошидан маълум дегани шу бўлса керак! 19 ёшли шахмат бўйича Жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоровнинг болалиги...
Pubblicato 27 nov
1 миллион долларга «ЙЎҚ» дейиш мумкинлигини тасаввур қила оласизми?! Стартап дунёсида бундай ҳолат жуда кам учрайди. Стартап ўзи нима? Бу амалга ошиши ёки ошмаслиги мумкин бўлган янги бизнес ғоя! Одатда, ғоя асосчисига стартапнинг дастлабки босқичида $1 000 000 таклиф қилинса ўйлаб ўтирилмайди. Олинади! Лекин қаҳрамонимиз Фарход Норбоев ундай қилмади! Унинг Databazaar AI стартапи учун «Taqdimot» шоусида тадбиркор Жаҳонгир Ортихўжаев томонидан стартапнинг 51% улуши учун миллион таклиф қилинди. Ғоя асосчиси эса бу таклиф унинг халқаро бозорга йўлини ёпиб қўйиши аниқлигини билиб, йўқ деди! Энг қизиғи, унинг рад жавоби — энг кучли рекламага айланди! Эфирдан кейин инвесторлар ўзлари жамоага мурожаат қила бошлашган, ҳозир NDA компанияси билан музокаралар олиб борилаётган, хуллас илк шериклар ва мижозлар пайдо бўлган. Баъзан энг кучли қарор бу рад этиш бўлиши мумкин. Баъзан қатъий «йўқ» исталган «ҳа»дан ҳам кучли келажак яратади. Ва баъзан миллион ҳам сенинг орзуйинг учун жуда кичик нарх бўлиши мумкин экан! Стартап ҳақида батафсил LinkedIn'да Стартап ўзи кўзлаган Дунё бозорига чиқишини тилайман!
Pubblicato 27 nov
Ота-она учун бунданда ортиқ бахт бўлмаса керак! Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда ўтаётган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Жавоҳир Синдоровни тарихий ғалаба билан телефон орқали табриклабдилар. 19 ёшли Жавоҳир Синдоров хитойлик гроссмейстер устидан ғалаба қозониб, ФИДЕ жаҳон кубогини қўлга киритди! Чемпионлик унвони учун соврин: 120 минг АҚШ долларни ташкил қилади! Жавоҳир ғалабаси билан Жаҳон кубогини қўлга киритган иккинчи ўзбек шахматчиси бўлди! Ғалаба муборак, Жавоҳир, биз сен билан фахрланамиз! 🥳👏
Pubblicato 25 nov
Ўтган дам олиш кунлари дадам туғилган Бухоро туманларидан биридаги қишлоққа тўйга бордим. Ёдимда... болалигимда у ерга кўп борардик, лекин негадир ҳар сафар борганда жуда қаттиқ касал бўлиб уйга ёмон аҳволда қайтгардим... Шу боисми кейинчалик мени олиб бормай қўйишган. Бугун у ерларда ҳаёт анча яхшилангани сездим, свет ўчмаяпти, сув ҳам болалигимда мен кўрганим каби қудуқлардан ичилмаяпти. Аёллар машинада бўлмасада скутерларда юришибди... Лекин мени ўйга тортган бошқа нарса ҳақида ёзмоқчиман... Тўйга борганим боис, келин-куёв ҳақида суҳбатлашар эканмиз, куёв қаерда ишлашини сўрадим. Жавобига "у ҳам Россиячи", деб жавоб беришди ва аниқлик киритган ҳолда уни Россияда ишлашини ва тўйдан кейин ўша ерга кетишини айтишди. Бу ҳолат менга 15 йиллар олдин ўзим келин бўлиб тушган Андижонни эслатди. Демак, ҳали ҳам кўп ёшларимиз Россияга ишлагани чиқиб кетишмоқда. Ва бугун бу ҳам бир касбдек, "россиячи" деб аталади. Тўғриси оғир ботди, кўп хотираларни ёдимга солди. Албатта меҳнат қилиш ёмон эмас, лекин инсон бир марта бериладиган умрини оиласидан яқинларидан узоқда ўтказиши мен учун оғриқли жудаям, бу ҳисларни бошимдан кечирганман... Мени қайғуга соладиган яна бир нарса кўплаб ёшларимиз ўз Ватанидаги имкониятлардан бехабар эканлиги. Кеча бир сурхондарёлик ҳамкасбим билан суҳбатлашсак, айтадики, бизнинг қишлоқда айрим оилаларда фарзандларга мактабдалигидан чет давлатларга кетишни уқтириб борилар экан ва ачинарлиси мактабни битираётганлар ҳам айнан шу мақсадларни кўзлаб битирар эканлар. Бугун дунё ўзгарган. Замонавий касбларни ўрганиш, рақамли кўникмаларга эга бўлиш имконияти жуда катта, ҳаммаси очиқ ва бугун яратилган имкониятлар орқали бепул ҳамдир. Энг муҳими, кетмасдан, ўз уйингизда туриб ўрганса ва кейинчалик ишласа бўлади. Бундай инсонлар бор бўлишига қарамай кўп қишлоқларда бундай фаолият юритиб, ишлаётганлар ҳақида билишмайди. Ҳозир шу постни ёзиш баробарида шундай бепул имкониятлар билан бўлишишни тўғри деб топдим: Қуйидаги лойиҳалар орқали Ахборот технологиялари, дастурлаш, сунъий интеллект, хорижий тиллар ва бошқа йўналишларда бепул таълим олиш мумкин: Бир миллион сунъий интеллект етакчилари лойиҳаси — сунъий интеллект ва дастурлаш бўйича онлайн курслар https://aileaders.uz/, хорижий тил, электрон тижорат, маркетинг ва СММ йўналишларида бепул дарслар https://itstudy.uz/, https://it-istedod.uz/ халқаро АТ сертификатига эга ёшларнинг сертификат олиш ҳамда ўқишга сарфлаган харажатларини компенсация қилишга қаратилган онлайн лойиҳалар. Бундан ташқари ҳудудларда амалга оширилаётган бир нечта оффлайн лойиҳалар IT-шаҳарча, дастурлашни бепул ўргатадиган School 21 мактаби, 7-синфдан бошлаб мактабни битиргунга қадар дастурлаш ва хорижий тиллар йўналишида билим беришга қаратилган офлайн лойиҳалар мавжуд, Бу лойиҳалар орқали ҳеч бўлмаса бир йигит ёки қиз шу йўлдан бориб, ўз мақсадига етса, биз мақсадга эришган бўламиз. Ўшанда чекка қишлоқларимиздан ёшларимиз чет элга иш излаб бормай ўзининг яқинлари ва оиласи бағрида яшаб ишлаш имконига эга бўлади. Бу интервьюни айнан шундай мигрант бўлиб ишлаган лекин АйТини ўрганиб, ўз фаолиятини Ватанида олиб бораётган юртдошимиздан олганман: https://www.youtube.com/watch?v=PeHix3wI-eE&t=22s Суратларда қишлоқ ҳаётидан лавҳалар...
Pubblicato 21 nov
Қизим Шахло UNICEF Uzbekistan’нинг Жаҳон болалар кунига бағишланган “Менинг куним – менинг ҳуқуқларим” ижодий танловида иштирок этди. Энг қувонарлиси, видеодаги ҳар бир ғоя, ҳар бир кадр ва ҳар бир сўз ўзига тегишли. У сценарийни ўйлаб топди, кадрларни режалаштирди ва ўз фикрини эркин ифода қилди. Унинг қандай меҳр ва меҳнат билан ишлаганини кўриш эса она сифатида мен учун ҳақиқий бахт бўлди. У 3 та асосий ғолиблар қаторига кира олмаган бўлса-да, ҳайъат аъзолари унинг ишини махсус номинацияда ғолиб деб топишди. Албатта ҳар бир она сингари фарзандимнинг ижодий иши мен учун энг зўр санъат асари 😇 Лекин ғолиб болажонлар учун янада ҳурсандман ва уларни чин қалбимдан муборакбод этаман! Ҳеч бир боланинг ҳуқуқи ҳеч қачон, ҳеч ким томонидан поймол бўлмасин Иллоҳим! P.S. Видеода қизим айнан мактабидаги таълим жараёни билан боғлиқ кадрларни кирита олмаганидан жуда афсусда эди, сабаби видеони айнан таътил пайтида танлов муддати тугашига 2 кун қолганда суратга олган.
Pubblicato 20 nov
Бор йўғи 15 ёш… Аммо орзу ва жасорат ёш танламайди! Мактаб ўқувчиси бўлган қизалоқ бугун Парижда — дунё аёл етакчилари ва технология ҳамда инновация пешқадамлари орасида Ўзбекистон номидан саҳнага чиқди. Камилла Бекназарова Ал-Хоразмий номидаги мактабнинг 10-синфида таҳсил олади ва у ўтган ҳафтада Парижда бўлиб ўтган WOMEN IN TECH ® Global Awards 2025 тадбирда мамлакатимиз номидан иштирок этди. Камилла Women in Tech®Uzbekistan Ёшлар элчиси саналади. Франция Сенати биносида бўлиб ўтган ушбу йирик халқаро тадбирда 65 дан ортиқ Давлатдан аёл етакчилар, инноваторлар ва Камилла каби ёш иқтидорлар иштирок этган. Камилла École des Ponts Business School мактабида ёшлар учун ўтказилган махсус сессияда ҳам қатнашиб саҳнага чиқди ва унда технология соҳасидаги шахсий тажрибаси, сунъий интеллектдан фойдаланиш зарурати ҳамда ёшларнинг дунёни шаллантиришидаги ўрни борасида ўз фикрлари билан бўлишди. Камилла каби қизларимиз Ўзбекистон ёшларининг халқаро майдондаги нуфузи ортиб боришига хизмат қилиши шубасиз! Бу — тасодиф эмас. Бу — меҳнат, ишонч ва ўзига бўлган ишончнинг кучи. Биз сен билан фахрланамиз! #Қизларингизниўқитинг #Қизлартехнологияда
Pubblicato 19 nov
Termiz shahrida tug‘ilganman… Laylo opa mendan intervyu oldilar. Qanday qilib kompyuter sohasiga kirib kelganim, pulga qiziqib bilim olishni esdan chiqarganim, 20-yil oldin Photoshop birinchi marta ochganim, birinchi ishlagan pulim, hozirgi ishim va sun’iy intellekt haqida gaplashdik. ▶️ To‘liq video https://www.youtube.com/watch?v=aaS5KwnyXZg ———- @farkhod_com
Pubblicato 18 nov
"Уйда ўтириб ишлаганимга мени кўпчилик ишсиз бекорчи, қиладиган ишининг тайини борми дейишарди..." "Ҳозир эса 'бўлажак куёв Ахборот технологиялари соҳасида ишлар экан' дейишса "зўр, бизга айнан шундайи керак" дейишади😀 37 ёшли Фарҳод, асли Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан. У ўз фаолиятини 17 ёшида дизайнерликдан бошлаган. Энг қизиқ томони ҳали интернет у қадар ривожланмаган бир пайтда Фарҳод ўз хизматларини чет давлатларига кўрсатган. 15 йилдан ортиқ вақт фақат чет эл компаниялари билан фрилансер сифатида ишлаган. Бугунги кунда Фарҳод Буюк Британиянинг Moneff компаниясида Маҳсулот менеджери сифатида фаолият юритади. 2006 йил 17 ёшида илк бор Фарҳодга чет давлатдан мижоз компанияси учун сурат чизиб беришни буюртма қилган ва кичик аватар сурати учун ўзининг илк 5 долларини олганлигини эслайди ва шунинг орқасидан унга доимий чет элдан буюртмалар келла бошлаган. Бунинг натижасида у 19 ёшида ўзининг илк автомобилини олишга муваффақ бўлган. Фарҳод бугун ўз соҳасида жуда кўп ютуқларга эришган юртдошларимиздан. Биз қаҳрамонимиз билан унинг иш тажрибаси, Ўзбекистонда туриб чет давлатларида фаолият юритиш сирлари ҳақида суҳбатлашдик. Батафсил суҳбат ҳаволада:https://www.youtube.com/watch?v=aaS5KwnyXZg&t=5s
Pubblicato 16 nov
Қизимнинг устози доим ўқувчиларининг телефонларида ким қайси ижтимоий тармоқда қанча вақт ўтказганини текширар экан. Шундан кейин қизим телефонидаги деярли барча уни чалғитиши мумкин бўлган иловаларни ўчириб ташлади. Ҳозиргина устози мана шу расмни профилига қўйибди. Текширувлар ҳаммага ҳам таъсир қилмайдида 😂😂😅
Pubblicato 14 nov
Бугун эрталабдан ҳамкасбим савол бердилар: "мактабни битирадиган қизингиз қанча вақтини дарс тайёрлашга сарфлаяпти?" деб. Тўсатдан берилган саволдан хайрон бўлмадим, сабаби уларнинг ҳам қизлари қизим каби бу йил мактабни тамомлайди. Қизимни уйга боргандан то ухлагунимгача фақат дарс қилаётганини кўраман, ўртада идиш ювишга чалғиши мумкин, шундаям уни дарсдан чалғимаслиги учун ўзим ювиб қўйишим ҳақида айтдим. Улар қизларини камроқ дарс қилаётганидан хавотирда эканликларини айтдилар ва дарҳол ўқитувчисига қўнғироқ қилиб унинг вазифалари ва ўзлаштириши ҳақида гаплашиб кетдилар. Бу вазиятда мени энг таъсирлантиргани нима биласизми?! Бу ОТАнинг қизининг таълими ҳақидаги қайғураётгани бўлди... Эҳтимол қизларимнинг ҳаётида бундай инсон йўқлиги учунми мени бу ҳолат жудаям таъсирлантирди ва жудаям ҳурсанд қилди. Улар қизларини уйда ўтириб қоладиган қиз бўлмаслигини, яхши касб эгаллаб, келажакда ўз ўрнини топишини исташларини айтдилар. Қизларнинг таълими ва барқарор келажаги учун қайғурадиган оталар сони ортиб бораверсин Иллоҳим!
Pubblicato 11 nov
БАХТ ХАҚИДАГИ АФСОНА Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Шунда улардан бири: - Келинглар, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ ўйлашиб, одамдан бахтини ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин? Бир фаришта таклиф киритибди: - Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз. - Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Бири топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди. Бошқаси: - Унда денгизнинг тубига яширамиз. - Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради. - Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин. Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб, тортишиб чарчаганларида бир фариштада шундай дебди: - Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидириб, тополмай юраверади. Фаришталар шунга келишиб, шундай қилишган экан... Шундан бери одамзод қалбга назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш... Агар бахт топишни истасангиз, уни қалбингиздан қидиринг!
Pubblicato 10 nov
Тўйни ҳам рақамлаштириб бўладими?! Бундан бир неча йил олдин келин бўлиб тушган уйимда илк бор "тўёна" дафтарини кўрган эдим... Бу дафтарда ким қанча тўёна бергани қайд этилган бўлиб, албатта қайтараётганда бундан кам бўлмаган миқдорда қайтариш мақсади кўзда тутилганлигини билганман. Ўзбек тўй урф одатларимизда "тўёна" берилиши ва қайтарилиши шарт бўлган моддий совға тури саналади. Ўзи аслида биз ўзбекларнинг ҳаётида тўй шу қадар муҳим рол ўйнайдики, айнан тўй қилиш учун четда ишлаётган ёки қилиб бўлиб қарзларни ёпишга кетадиган инсонлар ҳам борлиги барчамизга маълум (ўзим ҳам айнан шундай ҳолатнинг бевосита гувоҳи бўлганман) Афсуски, ҳаётимизда энг бахтли онлар саналмиш тўй маросими кўп ҳолларда ҳаётимизда "ғалати" анъаналаримиз сабабли катта стресс ва қарз манбаига айланиб қолади. “Юксалиш” ҳаракати ўтказган сўровга кўра, ўзбекистонликларнинг 65 фоизи тўйга 50–100 миллион сўмгача сарфлашга тайёр эканлар. Бироқ бу харажатларнинг 25 фоизга яқини қарзга олинар экан, 55 фоиз эса қариндошлар ёрдами билан қопланади. Харажатларнинг асосий сабаби — ижтимоий босим (46%) ва каттароқ тўй қилиш истаги (31%). Шу билан бирга, аҳолининг 40 фоизи соддалиги ва яқинлар даврасидаги тўйни энг маъқул деб ҳисоблайди, 44 фоиз эса мамлакатда тўйларга ортиқча маблағ сарфланаётганидан афсусда. Таҳлиллар шунни кўрсатадики, Тошкентда 150–200 меҳмонли тўй ўртача $5–10 минг атрофида туради. Хуллас янги оила қураётган жуфтлик ва уларнинг оила аъзолари "бошқалардан орқада қолмаслик" ва "одамлар нима дейди" деган қарашлар сабабли кўп нарсага тайёр бўлишади. Мен технология ёрдамида ушбу салбий жиҳатимизга ечим топишга бел боғлаган ёшлар жамоаси билан танишдим. Бу жамоа ёшларга тўйни ақл билан ортиқча оворагарчиликларсиз режалаштириш имконини берадиган стартап YorYor.net платформасини яратишган. Яъни унда тўйни "чўнтакка қараб" ортиқча оворагарчиликларсиз ташкиллаштириш, тўёна ва совғаларни ҳам ёш оилага зарур бўлган эҳтиёжларга қараб режалаштириш каби зарур нарсалар йўлга қўйилган. Энг қизиғи бу стартап аллақачон ўз фойдаланувчиларини ҳам топишга улгурган. Жамоа мақсадлари ҳамоҳанг бўлган ёшлар Моҳинур Иномова, Самандар Турсуналиев ҳамда Диёрбек Муҳаммедовлардан иборат. Жамоанинг ушбу стартапни йўлга қўйишдаги энг катта орзуси ва мақсади ўзбекларда оддий, самимий, ортиқча харажатларсиз бўлган янги тўй маданиятини шакллантиришдан иборат. Дарвоқе, бугун “YorYor”ни Aloqa Ventures инвестиция фонди ҳамда Google for Startups дастури қўллаб-қувватламоқда. Startap'нинг ҳозирги баҳоси 500 000 долларга тенг. Бундан ташқари, улар TikTok Startup Academy дастурида ҳам ғолиб бўлишган ва МДҲ мамлакатларидан 200 иштирокчи орасидан тналаб олинган. Сиз тўй қилаётганда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз ва бу маросимнинг ечими учун нималар қўшган бўлардингиз. Энг бахтли кунингиз энг қийини бўлиши шарт эмас! — https://yoryor.net/ Платформадан сиз ҳам фойдаланиб кўринг! P.S. Сурат платформа асосчиларининг саҳифаларидан олинган.