TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 65 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 24 giu
2021/2022 ўқув йилида ОТМларга қабул параметрлари юзасидан матбуот анжумани Шерзод Шерматов, Халқ таълим вазири: Мактабларда абитуриент штаблар ташкил қилинган. Бу штабларни асосий вазифаси ҳар бир битирувчини эртага олий таълимни танлашда ва унга тайёргарлик қилишда имконият яратишдир. Имкони борича битирувчилар техник қийинчиликларга тушиб қолмаслиги учун штаб ташкил қилинди. © UzReport Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Pubblicato 24 giu
#Online Матбуот анжумани 2021-2022 ўқув йилида ОТМларга қабул параметрлари https://youtu.be/urknF3V34fU
Hashtags
Pubblicato 24 giu
Бугун, 24 июнь куни АОКАда 📌 2021/2022 ўқув йилида ОТМларга қабул параметрлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади ● Ўтказилиш вақти: соат 16:00 да ● Иштирок этади: Шерзод Шерматов — Халқ таълими вазири, Абдуқодир Тошқулов — Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Мажид Каримов — Давлат тест маркази директори 〰️〰️〰️ 🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади. Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. https://t.me/aoka_uz
Pubblicato 23 giu
Бугун “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида барча давлат идоралари Матбуот котиблари иштирокида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади, вазифаси ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини оширишдаги фаолияти эътироф этилиб, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Фурсатдан фойдаланиб тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб қоламан!
Pubblicato 23 giu
#Online “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция ўтмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад – бундан икки йил олдин – 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон қарори ижросини сарҳисоб қилиш, эришилган ютқуларни эътироф этиб, камчиликларни бартараф этиш масалаларини муҳокама этиш ҳамда матбуот котиблари ўзаро тажриба алмашиши учун самарали муҳит яратишдир. Конференцияда 180 га яқин вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари иштирок этмоқда.
Hashtags
Pubblicato 18 giu
https://youtu.be/-0lbL1ViWjU
Pubblicato 17 giu
#Online_Ochiq_muloqot ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК]НИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНАДИ Аёллар ушбу ҳавола орқали ўтиб, ўзларини қизиқтирган саволларни юборишлари мумкин. https://www.facebook.com/uzedu/videos/157652023064614
Hashtags
Pubblicato 17 giu
1-синфга қабул: 6 ёшдан бола қабул қилинмайди, аризаларни онлайн топшириш ҳам мумкин 15 июндан бошлаб мактаблар 1-синфига ўқувчилар қабули бошланди. Kun.uz «Кун мавзуси» рукнида мактабларга қабул тартиби ва бошқа саволлар билан халқ таълими мутаcаддисига мурожаат қилди. 👉https://kun.uz/34943161 Kun.uz Telegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Pubblicato 16 giu
#МУНОСАБАТ Жомбой туманидаги 28-мактаб ўқувчиларининг таъмирлаш ишларига жалб қилинганлиги айтилаётган ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар юзасидан Президентимизнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда ёшларни мактаб давриданоқ касб-ҳунарга ўқитиш, деҳқончилик сирларини ўргатиш бўйича “Самарқанд тажрибаси”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги айрим мактабларда ўқувчиларни полиз экинлари етиштириш, боғдорчилик, шунингдек, бошқа касб-ҳунарларга ўргатиш тажриба-синовлари амалга оширилмоқда. Дарҳақиқат, бундай тадбирлар ўқувчиларни меҳнатга ўргатиш, меҳнати орқасидан даромад топиш, оиласига моддий манфаат келтириш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлишида имконият яратади. Айни кунларда интернет ва ижтимоий тармоқларда Жомбой тумани 28-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг мактабдаги енгил таъмирлаш ишларига жалб қилинганлиги акс этган расмлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ва Жомбой туман Халқ таълими бўлими раҳбар-ходимлари томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам Жомбой тумани 28-умумтаълим мактабида ёлланма ишчи ходимлар томонидан енгил таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Суратдаги ўқувчилар, яъни 6 нафар 7-9 синф ўғил болалари мактабда олиб борилаётган таъмирлаш ишларига ёрдам бериш учун ота-оналарининг розилиги билан келганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам фарзандини ўз розилиги билан мактабдаги таъмирлаш ишларига ёрдам бериш ва таътил даврида ҳунар ўрганиш учун юборганини тасдиқлашди. Суратдаги 5 нафар қиз ўқувчилар эса мактабнинг 11-а ва 11-в синф ўқувчилари бўлиб, улар билан суҳбатлашилганда, қизлар якуний давлат имтиҳонларининг баҳоларини билиш мақсадида келганлиги аниқланди. Шунингдек, мазкур мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчилари, синф раҳбарлари билан суҳбатлашиш жараёнида улар ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонунга зид эканлигидан хабардорлигини билдиришди ва ўқувчиларни мактабдаги таъмирлаш ишларига чақирмаганликларини маълум қилишди. Айни пайтга қадар олиб борилган ўрганишлар хулосасига кўра, Жомбой тумани 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзи ва ота-оналарининг ихтиёрига зид равишда таъмирлаш ишларига жалб қилинмаган. Бугунги кунда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда. Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати. ✅@samarqandvxtb
Hashtags
Pubblicato 14 giu
#МУНОСАБАТ Ўқувчиларнинг мактаб таъмирига жалб этилганлиги юзасидан Бугун, 14 июнь куни интернет сайтлари орқали Жомбой туманидаги 28-мактаб ўқувчилари мактабда олиб борилаётганган таъмирлаш ишларига жалб этилганлиги бўйича мурожаат эълон қилинди. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда батафсил маълумот берилади. СамВХТБ ахборот хизмати. ✅@samarqandvxtb
Hashtags
Pubblicato 14 giu
Тестлар тарқалиб кетишини олдини олиш учун барча экспертлар ДТМ биносида ишлаган, ХТВ тестларни алоҳида тузиб, тақдим этмаган Халқ таълими вазирлиги "Газета.уз" вебсайтида жорий йилнинг 14 июнь санасида чоп этилган "Скандал вокруг национальной системы тестирования" номли мақоласи бўйича қуйидагиларни маълум қилади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 646-сон қарорида босқичма-босқич умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан миллий тест тизими жорий этилган. Тест тизими бўйича қарорга мувофиқ тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тавсия қилинган мутахассислар иштирокида Давлат тест марказининг биносида тузилган ва Давлат тест маркази томонидан назорат материалларини тузишга жалб қилинган Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси экспертлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Яратилган тестларни жойларга етказиб берилиши ёки тестни ташкил этилишида Халқ таълими вазирлиги иштирок этмаган. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram
Pubblicato 14 giu
‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари! Бугун 14 июнь соат 12:00да Халқ таълими малака ошириш тизимининг электронлаштирилишига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади ● Мавзу: А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси ишга туширилиши ● Вақти: 12:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Усмон Улфатович Шарифходжаев - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Раджиев Аюбхон Бахтиёрхонович-А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Каримов Фарҳод Эркинович- А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади. Манзил:Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА анжуманлар зали (4-қават)