TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente30,250Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 82 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 24 nov

❓Мактабда электрон кундалик: қандай асосларда ота-оналар хусусий компания ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак? Электрон кундалик учун обуна мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова шу масала юзасидан изоҳ берди: 〰️〰️〰️〰️ ✅ «Халқ таълими вазирлиги ва «Kundalik» компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида шартнома имзоланган бўлиб, бунинг натижасида хусусий сармоя жалб этилган ҳолда, давлат бюджет маблағлари тежалади. 💰 Тежалган давлат маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, яъни компютер ва интернет билан жиҳозлашга йўналтирилади. 🛠 «Kundalik» компаниясига тушган маблағлар — платформанинг техник инфратузилмасини сақлаш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади. 👨🏻‍💻 «Кундалик» лойиҳаси тўлиқ «Kundalik» компанияси томонидан молиялаштирилади. Маблағлар дастурий таъминотни яратиш, ишлатиш ва сақлашга, тизимни бошқа мактабларда татбиқ этишга сарфланади». @aoka_uz

2,160 views

Pubblicato 23 nov

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси "МУНОСАБАТ" – Telegraph https://telegra.ph/Andizhon-viloyati-hal%D2%9B-talimi-bosh%D2%9Barmasi-MUNOSABAT-11-23

2,040 views

Pubblicato 22 nov

Несмотря на резкое похолодание в Узбекистане, учеников школы №43 в Андижане вывели на мороз с флажками и без верхней одежды в рамках агитационного мероприятия. Областное управление народного образования изучает ситуацию. В МНО заявили, что руководителей предупреждали о недопустимости таких случаев. https://www.gazeta.uz/ru/2020/11/22/andijan/?utm_source=push&utm_medium=telegram ➖@gazetauz➖

2,260 views

Pubblicato 22 nov

За последние два года проделана существенная работа по улучшению материально-технической базы столичных школ. Теперь необходимо уделять особое внимание на улучшение качества образования и подготовку выпускников к успешной жизни в будущем. Для обеспечения полноценной реализации задач, поставленных Руководством Республики на недавней встрече со столичными педагогами, на должность начальника главного управления народного образования г.Ташкента назначен новый руководитель с современным мышлением. Козимжон Хасанов имеет опыт работы не только в государственных структурах, но также успешный опыт поднятия качества образования будучи директором лицея при Вестминстерском Университете и ряда частных школ, куда многие родители стараются устроить своих детей. Никто извне не поможет поднять наши школы, только мы сами совместными усилиями с родителями сможем достичь положительных изменений.

1,780 views

Pubblicato 22 nov

Пойтахтимизда икки йил давомида мактабларни моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича анчагина ишлар амалга оширилди. Энди энг асосий вазифа барча мактаблардаги таълим сифатини ошириш ва битирувчиларни ҳаётда муваффақиятга эришишига йўналтиришдир. Давлатимиз Раҳбари томонидан куни кеча пойтахт педагоглари билан бўлган учрашувда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига янги замонавий фикрлайдиган раҳбар тайинланди. Козимжон Хасанов нафақат давлат ташкилотларида, балки Вестминистер Университети лицейи, қатор нодавлат мактаблари раҳбари сифатида фаолият юритган ҳамда ўзи раҳбарлик қилган таълим муассасаларини кўпчилик ота-оналар томонидан талабгир таълим даргоҳига айлантиришга эришган. Мактабларимизни ҳеч ким четдан келиб кўтариб бермайди, фақат ўзимиз ота-оналар билан биргаликда ҳаракат қилиб натижага эришишимиз мумкин.

1,720 views

Pubblicato 21 nov

Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг. Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади. — Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube. В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

1,620 views

Pubblicato 18 nov

https://kun.uz/97693299?fbclid=IwAR2hjmNMW8EJ0cSfGShHVks4tJisBAkVbSajJN2oqMYGlNG0PC3dcGflHns

2,860 views

Pubblicato 18 nov

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт. Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир. Бугун байроғимиз Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди. Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши лозим. Байроғимиз ҳамиша юксакларда ҳилпирайверсин!

8,320 views

Pubblicato 16 nov

#ОАВ_масъулияти ✍️ Ўзи тарқатаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш журналистнинг мажбуриятидир. Журналист ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилган ахборотнигина тарқатиши ва шарҳлаши керак (камида иккита мустақил манба орқали ахборотни текшириб кўрган ҳолда). Ишончсиз ва далилларга асосланмаган ахборот тарқатган тақдирда журналист зудлик билан ўз хатосини тан олиши, узр сўраб, хатосини тузатиш чорасини кўриши лозим. 📍Lotin alifbosida o‘qing Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

2,230 views

Pubblicato 16 nov

Суицид ҳақидаги хабарлар ёшлар онгида тақлидий руҳ келтириб чақириши мумкин Ҳозирги замон жамиятида оммавий ахборот воситалари инсонларнинг эътиқодлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишда муҳим рол ўйнайди, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатади. ОАВ да суицидлар ҳақидаги хабарлар суицидал хавфи бор ёш ёки ижтимоий жиҳатидан ўхшаш гуруҳларда тақлидий ўз жонига қасд қилишларни чақириши мумкин. Бу ҳолат “Юқиш эффекти” ёки “Вертер синдроми” деб аталади. ОАВ мутахассислари учун мўлжалланган “Ўз жонига қасд қилиш превенцияси” (Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, 2000 йил) номли қўлланмада “Заиф инсонни ўз жонига қасд қилишига туртки бўлувчи жуда кўп омиллар қаторида суицид ҳолатларининг оммавий –ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўлиши мумкин”, - деб таъкидланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўз жонига қасд қилиш, айниқса вояга етмаганлар орасида ўзига ва ўзгаларга зарар етказиш ҳодисалари тўғрисидаги хабарларни ОАВда баён қилиш, шу каби саҳналарни намойиш этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва унга риоя қилинишини қатъий назорат қилиш керак. 16 ноябрь куни эрталабдан 25 ёшли йигитнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати ёритилган хабар айнан мактабга боғлаб берилгани, аслида эса ҳодисанинг мактабга мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам мана шунинг яққол мисоли бўлди. Ҳурматли ОАВ ходимларидан шу ва шунга ўхшаш хабарларни бераётганда юқоридагиларни инобатга олишларингизни сўраб қоламиз. Зеро, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ҳам бу каби ахборотлар уларнинг соғлиғига зарар етказувчи деб белгилаб қўйилган.

1,910 views

Pubblicato 16 nov

Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар. Қуйидаги жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда. Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган. Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (давоми кейинги постда...)

1,740 views

Pubblicato 16 nov

Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (квоталарнинг ошиши, китоблар, ДТМ тестлари ва ҳ.к.), лекин айнан шу икки ҳудудда кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бошқа ҳудудларникидан анча юқори бўлганига Наманган вилоятининг ўрни ўтган йилдагига нисбатан 4 поғонага кўтарилган, Хоразмники эса 2 поғонага. Ушбу оддий мисолни ўзи Президентимиз томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарларини вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида мавқеини кўтарилиши ҳамда ҳокимларга камида 30-40 фоиз вақтларини мактабларга ёрдамга сарфлашлари бўйича кўрсатма берилиши бежизга эмаслигини кўрсатмоқда. Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин. PS. Бу тезкор йиғилган маълумотлар. Суперконтракт ҳамда янги очилаётган хусусий ва хорижий университетлар қабуллари натижалари бўйича Тошкент шаҳри (ҳамда баъзи ҳудудлар) кўрсаткичида йил якунигача қўшимча ўзгаришлар бўлиши мумкин. PPS. ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайди, бу бўйича алоҳида батафсил маълумот берамиз.

1,610 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••8081828384