TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 2 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 29 mar
Мана бу устозни севдим🤲🥹👏 Ҳеч иккиланмай бу қизга Йил устози деган унвонни бериш керак! Менга ҳеч қачон ҳеч ким математикани бу қадар осон ва чиройли тушунтирмаган. Аллоҳ рози бўлсин бераётган илмларидан🤲 Бу устозда таълим олаётган болалар шубҳасиз ўрганганларини умрбод эсда сақлаб қолишади. Жуда профессионал ва асосийси чин юракларидан тушунтиряптилар. Аслида ҳар бир устоз болага ўз фанини шундай етказа олганида эди, илмсиз бола қолмасди… Ким танийди бу қизни Жуда ҳам танишгим келди 🤲Илмларига, касбу-корларига Аллоҳим барака берсин, мартабалари улуғ бўлсин🤲🥹 МОЛОДЕЦ! Хақиқий жонкуяр, болаларни севадиган устоз🥹
Pubblicato 24 mar
Менга мен сўраганимни эмас, энг хайрлисини бер🤲
Pubblicato 20 mar
Азизлар, барчамизга Рамазон Ҳайит айёми муборак бўлсин! Рамазон ойида қилган барча дуо ва ибодатларимизни қабул қилиб, тақдирларимизни яхши томонга ўзгартирсин. Юртимизни ёмон кўзлардан, бало-ю офатлардан асрасин. Ҳар бир оилада бахт ва хотиржамлик ҳукмрон бўлсин, файз ва барокатлар ёғилсин. Шу улуғ кунларда барча беморларни дардига шифо берсин, фарзанд талабларга фарзанд, бахт талабида бўлганларга бахт неъматини ато этсин 🤲 Кейинги Рамазон ойларига қаторимиздан кам қилмай етказсин🤲🤲🤲
Pubblicato 3 mar
Икки нафар қаҳрамоним “Зулфия” мукофотини олди🥳🤲 АйТи соҳасида фаолият юритаётганимдан буён соҳада ютуқларга эришаётган иқтидорли ва билимли қизларимизнинг фаолиятларини билан яқиндан танишиб, уларни имконим қадар ёритиб боряпман. Бугун Давлатимиз раҳбарининг Қарорлари билан икки нафар қаҳрамоним Дилафруза ва Нодиранинг ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганларини кўриб, ўз қизларим олганидай ҳурсанд бўлдим. Дарҳол иккалалари билан боғланиб юксак мукофотлар билан табрикладим. Мукофотланган қизларнинг 3 нафари айнан АйТи соҳасидан эканликлари бугун ушбу соҳа қанчалик қизлар орасида ҳам оммалашаётганига яққол мисол бўла олади. Улар орасида яқинда Яқинда АҚШнинг TOP-15 университети саналган RICE’га $380 000 ортиқ тўлиқ грант билан қабул қилинган бундан ташқари Microsoft Ambassador’и Дилафруза ҳам бор. Қизларимиз қаторида барча мукофотланган қизларни ва уларнинг ота-оналарини ушбу ютуқ билан чин қалбимдан табриклайман. Қизларимизга нафақат ишда, ўқишда балки ҳар жабҳада мана шундай омад ва бахт ёр бўлишини тилайман. АйТи соҳасида “Зулфия”га муносиб деб топилган қизларимиз: Иброгимова Нодира Журабековна - Тошкент шаҳридаги «Школа 21» нодавлат таълим муассасаси лойиҳа раҳбари (Сурхондарё вилояти) Жўрабоева Дилафрузхон Сардоржон қизи - Халқаро фрилансерлик платформалари фрилансери (Фарғона вилояти) Мавлонова Севинч Санжар қизи - «Янги Ўзбекистон» университетининг 2-босқич талабаси (Тошкент шаҳри). Уларнинг ҳаммалари ушбу мукофотга жуда ҳам муносиб.
Pubblicato 1 mar
Юртимиз тинч бўлгани учун ҳам Аллоҳимга чексиз хамду-саноларимиз бўлсин🤲🤲🤲 Баҳорнинг илк куни барчамизга муборак бўлсин🌸
Pubblicato 26 feb
Бахт нима? Минг бўлакка бўлиб дунёни Туғилгандан бахтни излаймиз. Қўлларидан тутиб рўёни Атрофда бахт, баъзан билмаймиз! Бахтлар билан безатилган тахт, Худойимга етса бас зоринг Кимдир сени соғинса шу Бахт, Бахт аслида дунёда боринг! Кимларнидир севиб, соғиниб Интизор-ла уни кутганинг. Бахт аслида томоғинг билан Шу бир қултум сувни ютганинг! Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ, Баҳорлардан гўзаллик йиққан, Бахт эмасми, кўзларинг очиқ? Осмонга боқ, кўкка ой чиққан! Сенга яна нима етмайди? Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик Ҳаммага ҳам насиб этмайди Тонгда туриб нафас олмоқлик!🤲 Эркин Воҳидов
Pubblicato 26 feb
"Ўзбекистондан туриб ойига $20 000 гача даромад топиш мумкин" Бу сафарги қаҳрамоним Ўзбекистонда туриб АҚШ компанияларида фаолият юритаётган дастурчи — Жасурбек Набижонов. У ҳозирда АҚШнинг Xnet Mobile компаниясида Senior Software Engineer сифатиа фаолият юритади. У NBA, Inter Miami FC, The Masters каби йирик лойиҳалар билан ишлаган платформаларда фаолият юритган. Upwork’да энг кучли 3% фрилансерлар қаторига киради. Жасурбек Стартапларга MVP қилиб бериб, уларнинг $500 мингдан ортиқ инвестиция олишига ҳисса қўшган, 100 дан ортиқ ёшларга менторлик қилган. Интервьюда: 👉 Ўзбекистонда туриб халқаро карьера қилиш имконияти; 👉 Эришилган ютуқларининг асосий сабаби; 👉 Фрилансерлик йўли; 👉 Энг даромадли IT йўналишлари каби масалалар ҳақида гаплашдик. Жасурбек натижага эришмоқчи бўлган ёшлар учун ўзининг маслаҳатлари билан бўлишди. Интервьюнинг тўлиқ талқини:https://www.youtube.com/watch?v=tB1bnn2xhIM
Pubblicato 25 feb
5:00 — муваффақият бошланадиган вақт! Инглиз тилини ўрганиш жараёнида мотивацион фильмларни инглиз тилида томоша қиляпман. Кеча бир фильм кўрдим — у камбағал инсон ҳаёти қандай қилиб битта одат туфайли ўзгаргани ҳақида... Фильмда айтилишича: Агар инсон ҳар куни эрталаб соат 5:00 да уйғонишни одат қилса ва: биринчи соатни 🧠 онгини ривожлантиришга (ўқиш, режалаш, фикрлаш), иккинчи соатни 💪 танасини ривожлантиришга (спорт, юриш, машқ) ажратиб, буни 90 кун давом эттирса, бу одат ҳаётни бутунлай ўзгартирар экан. Аслида, динимизда ҳам: “Эрта турган одамнинг баракаси бўлади” дейилади. Демак, бу фақат фильм эмас — бу ҳаёт қонуни. 🌙 Ҳозир Рамазон ойи — бу одатни шакллантириш учун айни вақт. Олимларнинг айтишича, ҳар қандай одатни шаклланиши 21 кунни талаб қилади. Агар биз шу 21 кунни уддалаб ўзимизга ишонч ошади, вақтимиз баракали бўлади, ҳаётимизда ўзгариш бошланади. Мен буни синаб кўрмоқчиман. Cиз-чи? Фильмни кўриш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=Bm6t7bw8Iq
Pubblicato 18 feb
🌙Барчангизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан табриклайман! Аллоҳим Рамазонда қилган дуоларимиз орқали тақдирларимизни яхши томонга ўзгартириб, қалбларимизни нурга тўлдирсин, ибодатларимизни қабул этилган бандалари қаторида қилсин🤲 Рамазон ойи ҳар биримизга муборак бўлсин🥰
Pubblicato 17 feb
⚠️Рақамли технологиялар вазири фуқароларни огоҳликка чақирди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов давлат тизимларидан ташқари, интернетдаги бошқа тизимлар билан ишлашда ҳам кибергигиенага эътибор муҳимлигини таъкидлади. Масалан, Телеграм орқали тарқалаётган хавфли файллар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, номаълум манбалардан юборилаётган файл ва ҳаволалар орқали фуқароларнинг шахсий ҳамда банк маълумотларини қўлга киритишга уринишлар ҳамда таниш сифатида пул сўрашлар ҳолатлари кўпайган. Бундай файллар зарарли дастур ўрнатилишига ва маълумотлар учинчи шахсларга ўтишига сабаб бўлиши мумкин. Вазир фуқароларга икки босқичли ҳимояни ёқиш, актив сеансларни текшириб туриш, номаълум файлларни очмаслик ҳамда Телеграм орқали пул сўралганда шошилмасдан текширишни тавсия қилди. ❗️Телеграмда икки босқичли ҳимояни ёқиш тартиби: – Settings / Настройки (Созламалар) га киринг – Privacy and Security / Конфиденциальность (махфийлик ва хавфсизлик) ни танланг – Two-Step Verification / Облачный пароль (икки босқичли текширув)ни босинг – Қўшимча пароль ўрнатинг ва тасдиқланг.
Pubblicato 14 feb
Эсингизда бўлса мен инглиз тили курсларини бошлаганим ҳақида ёзган эдим. Бир пастда қарийб 6 ой ҳам ўтибди. Менинг постларимдан кейин бир нечта фейсбукдош дўстларим ҳам мен билан бирга дарсларига қатнай бошлади. Охирлаб қолаётган навбатдаги дарсларнинг бирида, ушбу курсларга қатнашига сабаб бўлган инсонларимдан бири PhD соҳиби, Сиёсатшуносликдан талабаларга дарс берадиган Муҳайё Азизованинг айтган сўзлари мени жуда таъсирлантирди: "Раҳмат сизга. Сиз сабаб мен инглиз тилини ўрганишга қайта киришдим ва бу сафар охиригача бориб, Advanced даражага етдим ва энди албатта IELTS курсини ҳам тамомлаб, ўз сертификатимни оламан. Талабаларга фанимни инглиз тилида ўтиш имконига эга бўламан. Бугунги кунда инглиз тили айниқса бизга ўхшаган педагоглар учун жуда муҳим, чунки кўплаб талабалар тилни мукаммал билишади. Демак, замон билан ҳамқадам бўлиш ва камида битта хорижий тилни билиш барчамиз учун жуда муҳим". Ана шундай ёқимли лаҳзалар учун ҳам фойдали нарсалар билан бўлишиш кераклигини яна бир бор ҳис қиламан. Шунинг учун ҳам мен унинг курсларини яна бир бор тавсия қилмоқчиман. Агар сизга инглиз тилини қисқа муддатларда яхшилаб IELTS даражасига чиқиш зарур бўлса, яқин кунларда Муҳайё Заированинг янги гуруҳларига қабул бошланади. Ундан кейин ҳам кўпчилик сўраганди, кимга керак бўлса: мурожаат қилишингиз мумкин:☎️ +998977438808
Pubblicato 10 feb
😊Salom qizlar! Ertaga sizlar uchun AQShning Rice University’ga $380 000 dan ortiq to‘liq grant bilan qabul qilingan o‘zbek qizi bilan jonli audiochat tashkil qilishni rejalashtirib qo'ydik! 🎤 Mehmonimiz: Dilafruza Juraboyeva — Rice University’ning birinchi o‘zbek bakalavr talabasi — Microsoft Student Ambassador — President Tech Award tanlovi $100,000 sohibasi — Turli mahalliy va xalqaro grantlar g'olibasi 🎧 Audiochatda quyidagilar haqida gaplashamiz: ✔️ 40 ta universitetga topshirish tajribasi ✔️ Qanday qilib to‘liq grant yutish mumkin ✔️ 6.0 dan 7.5 gacha IELTS yo‘li ✔️ Qiyinchiliklar va motivatsiya ✔️ Ishtirokchilardan jonli savol-javob 📌Agar siz ham: — xorijda o‘qishni orzu qilsangiz — IELTS topshira olmay yurgan bo‘lsangiz — grant haqida haqiqiy tajriba eshitmoqchi bo‘lsangiz ⚠️ Ushbu audiochatni o‘tkazib yubormang! ⏰ 11-fevral soat: 17:00 📍IT Ladies kanali👉https://t.me/ITLadiesUzbekistan/259 Audiochat foydali bo'lishi mumkin bo'lgan tanishingizga yuborib qo'ying!