TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente39,140Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 40 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 5 mag

Chilonzordagi bog‘cha rahbari xizmat vazifasiga mas’uliyatsizlik bilan yondashib, bolalar hayotini xavf ostiga qo‘yganligi uchun lavozimidan ozod qilindi Toshkent shahar Chilonzor tumanidagi 230-maktabgacha ta'lim tashkiloti direktori bog‘cha hududiga begona shaxsni kirishiga yo‘l qo‘yib berganligi, tarbiyalanuvchi bolalar hayotini xavf ostiga qo‘yganligi, ichki mehnat tartib- qoidalarini buzganligi va o‘z xizmat vazifasiga mas’uliyatsizlik bilan yondashganligi sababli u bilan tuzilgan mehnat shartnomasi O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 161-moddasi ikkinchi qismi 5-bandiga asosan bekor qilindi. Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri topshirig‘iga asosan ta'lim tashkilotidagi muhit nazoratga olingan, o'rganish ishlari davom etmoqda. Ayni damda holat yuzasidan Jinoyat kodeksining 25-moddasi orqali 119-moddasi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan. Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish 📱Telegram| 📹Youtube|📒Facebook| 📸Instagram

2,120 views

Pubblicato 3 mag

Agar bir o‘g‘il bolaga ta’lim bersang, bir kishiga ta’lim bergan bo‘lasan. Agar bir qizga ta’lim bersang, butun ummatga ta’lim bergan bo‘lasan, degan so‘zlarning zamirida hayotiy haqiqat borligini albatta, hammamiz yaxshi anglaymiz. Bugun biz ta’limga bo‘lgan e’tiborning yana bir ijobiy natijasini guvohi bo‘lib turibmiz — Prezident maktabining o‘quvchi qizi 100 foiz grant asosida dunyoning eng mashhur universiteti Garvard talabasi bo‘ldi. Har qancha maqtansa arzigulik natija. Namangan shahridagi Prezident maktabi o‘quvchisi Go‘zalxon Haydarova barcha tengdoshlariga namuna bo‘lib, oldiga qo‘ygan maqsadlari sari intilish va harakatlari bilan endi Garvard universitetida muhandislik yo‘nalishida tahsil oladi. Kun.uz muxbirining Go‘zal bilan bo‘lgan suhbati farzandi ta’limiga befarq bo‘lmagan hech bir insonni befarq qoldirmaydi. Go‘zalxon singari yoshlarimizni ko‘rib, yana bir bor barcha ota-onalardan farzandlaringiz qiziqishlarini qo‘llab- quvvatlang, ularning ilm olishiga motivatsiya bering degim keldi. Zero buning mevasidan birinchi navbatda o‘zingiz va siz orqali butun jamiyat bahramand bo‘ladi. Fursatdan foydalanib, Go‘zalxon va uning ota-onasini farzandlarining yuksak yutug‘i bilan muborakbod etaman.

1,570 views

Pubblicato 2 mag

Мактаблар 12 йиллик бўлади (ми)? (+видео) Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўрта таълим босқичи 11 йилдан 12 йилга узайтирилмоқда мазмунида хабарлар тарқалди. Батафсил видеода 👆🏻 🎥https://youtu.be/dk9RnWC0gXs 📍https://uza.uz/posts/479004 🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

1,690 views

Pubblicato 1 mag

ЖАННАТНИ ҚАНЧА ЯХШИ КЎРСАМ, СИЗНИ ҲАМ ШУНЧАЛИК ЯХШИ КЎРАМАН! Ўқувчилар устозларини мана шундай беғубор ва самимий яхши кўрадилар, улар устозларига бўлган меҳрларини изҳор қилиш учун сабаб ҳам кутиб ўтирмайдилар. "Ҳурматли Устоз! Сиз бизларни шунча йил ўқитиб келаётганингиз учун каттакон раҳмат! Жаннатни қанча яхши кўрсам, Сизни ҳам шунчалик яхши кўраман! Иншааллоҳ, катта қиз бўлсам Сизни Маккага олиб бораман! Иллоҳим, бахтимизга соғ бўлинг! Ҳеч қачон қалбингиздаги нур ўчмасин. Сиз дунёдаги энг яхши Устозсиз!" — бу Андижон туманидаги 17-мактаб ўқувчиси Робияхоннинг устозига бўлган дил изҳори. Ўқиб кўринг, унда олам-олам меҳр бор.

4,010 views

Pubblicato 30 apr

https://uza.uz/uz/posts/yangilanayotgan-konstituciya-bilan-oqituvchilarning-ham-huquq-va-erkinliklari-kafolatlanmoqda_477872

1,690 views

Pubblicato 30 apr

ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ XАЛҚАРО МЕНДЕЛЕЕВ ОЛИМПИАДАСИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ҚОЗОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ 57-Халқаро Менделеев олимпиадаси 1-6 май кунлари Қозоғистоннинг Остона шахрида ўтказилади. Дарвоқе, ўқувчилар орасида ўша мен ёзган Шаҳзода ҳам бор😘 Шаҳзода билан бир қаторда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Абдуллоҳ, Азизбек, Соҳибжон, Билолиддин, Азизбекларга омад ва зафарлар билан қайтишларини Яратгандан тилаб қоламан. Сиз ҳам дуо қилиб қўйинг🤲

1,470 views

Pubblicato 30 apr

#Пост_тўлдирилди Боя машинада бўлганим учун шошиб пост қўйгандим Кеча қизим Ширин: Ойижон эртага референдумга борасиз а? Мен: Нимага сўраяпсан қизим? Ширин: ОГП (Давлат ҳуқуқ асослари) ўқитувчимиз айтдилар ота-онангизни эртага референдумга боришмаса уларга бу сизларнинг келажагингиз учун муҳимлигини эслатинглар дедилар. Мен: Хоп бўлади қизим устозинг айтган бўлсалар демак бориш шарт. Ширин: Круто, я ей передам! Ширин анчадан буён ҳар ҳуқуқ дарсидан кейин менга Референдум моҳиятини устози таъбири билан ҳуқуқий томондан тушунтиришга уруниб келди. ТВдаги бачкана тарғибот тадбирларидан фарқли равишда жуда ҳам граммотно тушунтирди. Устозига раҳмат. Қизимнинг келажагига бефарқ бўлмаганим учун ҳам Фуқаролик бурчимни адо этиб, эрталабдан Референдумда қатнашиб келдим. #бефарқмасман Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

1,990 views

Pubblicato 27 apr

Тасаввур қилинг ишга келдингиз, эшигингизда эса сизни мана шундай чиройли гуллар дастаси кутяпти... Бир қарашда ҳаёлингизга нима келганини таҳминан биламан 😅 Лекин бу сиз ўйлаган нарса эмас, бу Кармана тумани 30-мактаб ўқувчиси Рухшонанинг устози Дилафрўз Хасановага бўлган дил изҳори🥰🥰 Тўғриси, ҳавас қилдим... Ўқитувчи ростан ҳам шарафли касб. Қизимга бекорга ўқитувчи бўлгин деб айтмайманда... Имом ат-Термизий Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васалам)нинг ушбу ҳадиси шарифларини келтирадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва ҳаттоки улкан балиқгача одамларга яхшиликни таълим берувчига саловат айтадилар”. Ўқувчиларининг юрагида меҳр уйғотаётган, уларга яхшилик уруғини экаётган устозларимиз бор бўлишсин, Иллоҳим. Хўш, яна ким ўқувчисининг мана шундай кутилмаган совғаси билан мақтана олади?

4,720 views

Pubblicato 19 apr

Мана шу сурат мен учун жуда ҳам қадрли… Нимага дейсизми?😢😔 Бугун вазирлик сайтидаги шу суратни алмаштириш билан боғлиқ масала кўтарилиб, унинг мен учун жуда қадрли эканлигини ёдга олдим. Биласизми, вазирлик Ахборот хизматига янги тайинланган пайтларим мана шу байроқ фонида тушган ҳамкасбларимни кўриб жуда ҳавас қилардим. Бир кун қандайдир иш билан Axborot Va Ommaviy Kommunikatsiyalar Agentligiга бордим. У ерда минг йиллик қадрдон дўстим Жавохир (Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин) билан суҳбатлашдик ва кетаётиб ундан мана шу байроқ фонида ҳамма чиройли суратга тушяпти, мени ҳам олиб қўйинг деб илтимос қилиб, қўлига телефонимни тутқаздим. Сурат мени наздимда шундай омадли чиққан эдики, бирор профессионал фотографнинг сурати мана шу суратимчалик чиқмаган. Суратга одатда жуда ҳуник тушганим сабабли, ўша онда мендан бахтли одам йўқ эди…Шунга доим эсласам бу сурат дўстимнинг меҳри билан олинган дейман. Жавоҳир мен учун исми каби жавоҳирга тенг дўстим эди😢 Ҳаётдами, ишдами юзага келган ҳар қандай муаммоли вазиятда, мен ҳеч иккиланмай унга мурожаат қилардим ва у менга доим дўст маслаҳатини бериб, мкаммоимга ечим бера оларди. У билан 2021 йилнинг июнь ойида гаплашганим сўнгги бор гаплашишим эканлигини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. 2000 йил ЎзДЖТУнинг Халқаро журналистика факультетига ўқишга кирганимда топган дўстим орадан 21 йил ўтиб, қаторимизни тарк этди. Мен учун бу фожеа эди, сабаби ҳаётимда илк бор дўстимни йўқотдим ва исталган пайт ҳаммамиз бу дунёни тарк этишимизни тушундим. Аллоҳим Жавоҳирни ўз раҳматига олсин, шу сурат баҳона бугун Жавоҳирни бир неча бор эслаб, сурат тарихини ҳамкасбларимга сўзлаб бердим… ва унинг ҳақига дуо қилдим. Умрини шириндан шакар фарзандларига қўшиб берсин, Рафиқаси Иродани эса жамийки яхшиликлари билан сийласин Аллоҳим🤲🙏 P.S. Суратда Жавоҳир билан сўнгги ёзишмамиз😢😢

2,480 views

Pubblicato 17 apr

"СЕН БОШҚАЧАСАН!"— ИШОНЧ ОРТИДАН ШВЕЙЦАРИЯГА Фарзандларим қиз бола бўлгани учун доим ақлли билимли қизларга ҳавас кўзи билан қараб, уларни ҳар бир ҳатти-ҳаракатини кузатаман. Куни кеча Кимё бўйича Халқаро олимпиаданинг якуний саралаш босқичи бўлиб ўтди. 14 нафар ўқувчи орасида 3 нафари қиз бола. Ўзимнинг фарзандларим ҳам қиз бўлгани учун ҳавас билан қизларни кузатдим. Болалар жойлашиб ўтиришди, ҳали имтиҳон бошланмаган. Кўзим биринчи партада ўтирган қизчанинг бир нарсаларни тезкорлик билан ёза бошлаганига тушди. Зимдан тушунишга ҳаракат қилиб кузата бошладим. Биринчи қаторда ёзган гапини аранг ўқий олиб, секин олдига бордим ва исмини сўрадим. Шаҳзода экан. "Қизим, нималар ёзяпсан?" дедим. Аввалига уялиб, беркитгандай бўлиб, секин қўлини олиб, кўрсатди. "Сен бошқачасан, ҳаммаси сенга боғлиқ..." Мана шу икки гапни унга ота-онаси ва устози айтган экан. Шаҳзода ҳаётида турган муҳим синов олдидан ушбу сўзларни ёдга олгани, бу сўзлар унинг учун қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатди. "Иллоҳим омадингни берсин..." деб мен ҳам уни ва бошқа ўқувчиларни дуо қилдим. Бугун ишга келиб Олимпиада департаментимиздан терма жамоага кирган ўқувчилар рўйхатини сўрадим. Не кўз билан кўрайки, уларнинг орасида Шаҳзода ҳам бор... Машаллаҳ дедим. Ҳар бир инсон ким бўлишидан қатъий назар бирор нарсага эришиши учун унга ҳаётида мотивация зарур бўлади. Ким учундир мотивация тақдирни ўзгартириш даражасида ҳам таъсир кучига эга бўлади. Ёдингиздами бутун дунёга машҳур Томас Эдисоннинг онасига мактаби юборган унинг ақли заифлиги ҳақидаги хат ва онанинг бу хатни ўғлига бошқача талқинда ўқиб бергани... Бугун эса ўша онанинг ишончи уни бутун дунёга танитди. Демак, Инсон нимагадир қаттиқ ишонса, ва албатта Аллоҳнинг инояти билан албатта шу нарса бўлади. Бизнинг ютуқларимизни чеклайдиган ягона нарса бу бизнинг шубҳаларимиз. Шундай экан, фарзандларингизга ишонинг! Уларга мотивация беринг. Улар ҳаммадан бошқача эканликларига ишонтиринг. Ва Иншоллоҳ улар албатта келажакда буюк ишларга қодир инсонлар бўлишади. Ота-она ва устознинг мотивацияси Шахзодага ғалаба олиб келди. Албатта билими ва меҳнати ҳам, лекин бу ердаги 14 нафар боланинг ҳар бири катта меҳнат ва билими билан шу поғонага етиб келган. Шаҳзоданинг ютуғи ҳам айнан мана шу ишончнинг меваси эканлигига шубҳам йўқ. Шаҳзода Ўзбекистон шарафини Швейцарияда бўлиб ўтадиган Халқаро кимё олимпиадасида ҳимоя қиладиган 4 нафар терма жамоа аъзоларидан бири. Мен барча болларимиз қатори унга яна бир бор омад тилаб қоламан. P.S. Шу постни ёзаётган пайтимда бугун немис тилидан имтиҳонга кирадиган қизим уни дуо қилишимни ёзиб қолди. Ва мен ҳам унга мотивация бериб, жавоб ёздим. Жавобим суратлар орасида. Сиз ҳам ҳозироқ фарзандингизга унинг ҳаммадан бошқача эканлигини айтинг ёҳуд ўз тажрибангиз билан ўртоқлашинг. Албатта қизиқ бўлади.

5,490 views

Pubblicato 17 apr

2,770 views

Pubblicato 15 apr

ҲИЛОЛА УМАРОВА: Намунали ота-она бўлишнинг шартлари жуда оддий ва шу билан бирга жуда мураккабдир Сўнгги кунларда мактаб ўқувчилари билан боғлиқ турли ҳолатларни кузата туриб, юртимиздаги барча ота-оналарга бир савол билан мурожаат қилишни истадим: бугун биз намунали ота-она бўла оляпмизми? Намунали ота-она ким ўзи? Ижтимоий тармоқларда фарзандларимиз тарбияси, аниқроғи тарбиясизлиги билан боғлиқ кўплаб видеолар тарқалмоқда. Бирида ўғил бола ўқувчи ҳеч тап тортмай устози ва қиз бола синфдошлари олдида куракда турмайдиган мавзуда гапиришга ҳадди сиғаётган бўлса, бошқасида бир-бир билан муштлашаётган ўғил-қизларга гувоҳ бўлиш мумкин. Афсуски, бундай ҳолатлар кам эмас. Келажагимизни таъминлашда ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, мустақил фикрлайдиган, эзгу фазилатларга эга ёшларни вояга етказиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланиб бормоқда. Хўш, бунда бугунги ота-оналарнинг ўрни ва хизматлари қандай бўляпти? Бугунги намунали ота-оналарнинг ҳаётий мезонлари нималардан иборат? Қайд этиш жоизки Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Намунали ота-она” мезонларида бу ҳақида қуйидагича муҳим таърифлар келтириб ўтилган. Унга кўра, ўз фарзандининг таълим-тарбияси билан мунтазам шуғулланадиган, уни тинглаш учун доим вақт топа оладиган, фарзандида ўқишга бўлган иштиёқни ошириб, унга мотивация берадиган ота-оналар бу борада етакчилик қилади. Фарзанди онгида маънавий қадриятларни шакллантира оладиган, уни умуминсоний ва миллий қадриятлар ҳамда жамиятдаги қонун ва қоидаларга ҳурмат руҳида тарбиялайдиган, бу борада ўзи шахсий намуна бўла оладиган ота-оналар ҳам ушбу мезонга тўла мосдир. Фарзандининг бўш вақтини кимлар билан ва қандай ўтказаётганини доимий назорат қилиб борадиган, уни таълим оладиган мактаб жамоасига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаётган инсонлар намунали ота-оналардир. Сабаби, юқорида келтириб ўтилган ўқувчилар иштирокидаги салбий ҳолатларнинг таг замирида ота-оналарнинг ўз фарзанди тарбияси, келажак тақдирига бефарқлиги ва унинг бўш вақтини қандай ўтказаётгани билан қизиқмаслиги ётибди. Истардимки, ота-оналаримиз, маҳалла-кўй ва бобо-бувиларимиз болаларимиз билан кўпроқ суҳбат олиб боришса, уларнинг ҳаёт, одоб-ахлоқ, келажак орзулари, қизиқишлари ҳақида боланинг ўзи билан мулоқот олиб борса. Фарзанд тарбиясидаги муваффақият калити бу албатта унга бўлган муҳаббат, ғамхўрлик ва ҳурматдир. Фарзанд ҳар жиҳатда намунани ота-онасидан олади. Намунали ота-она бўлишнинг шартлари эса жуда оддий ва шу билан бирга жуда мураккабдир. Аммо унинг меваси ширин, бу – фарзанд камолоти ва бахтидир. Шундай экан, азиз ота-оналар! Зиммангизга юксак ва маъсулиятли вазифа юклатилган, оилангизда ўрнатилган намунали тартиб ва ижобий муҳит нафақат фарзандингиз тарбиясига, балки сизнинг келажагингизга бевосита таъсир этишини унутмаслигингизни сўраб қоламан. Суратда бугунги кунда икки нафар фарзанди Президент мактабида таҳсил олаётган, уларнинг таълим-тарбиясида барчага намуна бўла оладиган ота-оналардан бири Абдулҳай ва Наргиза Жўраевлар оиласи. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова. P.S. 2021 йилда Наргиза ва Абдулҳай Жўраевлардан интервью олиб, улар билан фарзанд тарбиясидаги муваффақият сирлари хусусида суҳбатлашганмиз.

9,140 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••3839404142•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384