TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
57/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 6-р сарын 2
Илон Маскга қарши янги айбловлар қўйилди Инвесторлар Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск устидан судга мурожаат қилишди – жамоавий даъво Нью-Йорк жанубий округи федерал округ судига юборилди. Миллиардер криптовалюта билан инсайдер савдоси ва бозорни манипуляция қилишда айбланмоқда, деб хабар беради Reuters. Инвесторлар тадбиркор Dogecoin криптовалютаси нархини икки йил ичида атайлаб 36 минг фоиздан кўпроққа оширганига, кейин эса атайлаб котировкаларнинг қулашига йўл қўйганига амин. Айбловларга кўра, крипто инвесторлари Маскнинг манипуляцияси туфайли миллиардлаб доллар йўқотишган. Даъвогарларнинг сўзларига кўра, тадбиркор Twitter ижтимоий тармоғида махсус хабарлар ёзган, блоггерлар иши ва реклама учун пул тўлаган, шунингдек, 2021 йилда NBC каналида Dogecoin'ни тарғиб қилиш ва криптовалютани фойдали савдо қилиш учун атайлаб пайдо бўлган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 2
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 5 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 427,01 сўм (+17,69); 1 Евро – 12 303,46 сўм (+85,22); 1 Россия рубли – 141,34 сўм (+0,03). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 2
Ўзбекистон UNWTO Бош Ассамблеяси Президенти ва 2 та Қўмита аъзоси этиб сайланди Шу кунларда Болгариянинг София шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Европа комиссиясининг 68-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. София мезбонлик қилаётган бугунги нуфузли тадбирда ташкилотнинг қатор ваколатли органлари учун сайловлар ўтказилмоқди. Қувонарлиси, сайловлар якунига кўра Ўзбекистон 3 та номинацияда ғолиб деб топилди. Батафсил: https://sof.uz/hdbj Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 2
Янги Зеландияда самолётга чиқишда нафақат юк, балки йўловчиларнинг ҳам оғирлиги ўлчанади Июнь ойидан бошлаб Air New Zealand халқаро рейслари йўловчилари самолётга чиқишдан олдин тарозидан ўтказилади, дея хабар беради Еuronews. Окленд халқаро аэропортидан 1 июндан 2 июлга қадар жўнаб кетадиган йўловчиларни тарозидан ўтказиш таклиф этилди. Air New Zealand авиакомпанияси «самолёт хавфсизлиги ва самарали ишлашини» таъминлаш учун йўловчиларнинг оғирлигини ўлчаш зарурлигини айтди. Учувчилар учун юкланган самолётнинг оғирлиги ва мувозанатини билиш жуда муҳим, шунда самолёт тортилиш кучига қарши тура олади. Ҳозирда авиакомпаниялар қатъий рақамлар орқали «тахминий масса» дан фойдаланади. Йўловчи вазнини билиш углерод чиқиндиларини камайтиришга қандай ёрдам беради? Эҳтиёткорлик сифатида авиакомпаниялар ўз самолётларининг ялпи оғирлигини оширишни афзал кўришади. Умуман олганда, ҳар бир йўловчининг вазни ўртача ҳисобда 88 кг, аниқроғи эркаклар 93 кг, аёллар 75 кг деб ҳисобланади. Агар учувчи самолётнинг оғирлиги ҳисобланган массадан камроқ эканлигини олдиндан билса, у ёқилғини мос равишда юклайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 2
Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган. 2023 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари мос равишда ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 10,4 фоизга етди. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 2
Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди 2023 молия йилида Россиядан Ҳиндистонга хом нефть импорти 14 баробар ошди. Бу ҳақда Business Standard Ҳиндистон захира банкининг йиллик ҳисоботига таяниб хабар бермоқда. Импортнинг умумий ҳажми 162,2 миллиард долларга етди. Бу маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари катта ҳажмдаги рус хом нефтига катта чегирмали нархларда кириш имкониятига эга бўлганлиги билан боғлиқ эди. Натижада Россия мамлакатга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди. Ҳиндистон Ғарбнинг Россия нефтига нисбатан санкцияларига расман қўшилмаган, бироқ унинг йирик банклари харидларнинг баррел нархи 60 доллардан паст бўлишига ишонч ҳосил қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 2
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча? Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил май ойи учун): 1 порция ошнинг ўртача нархи: Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм Андижон вилояти – 22 200 сўм Бухоро вилояти – 24 000 сўм Жиззах вилояти –23 000 сўм Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм Навоий вилояти – 20 400 сўм Наманган вилояти – 19 800 сўм Самарқанд вилояти – 24 800 сўм Сурхондарё вилояти – 23 800 сўм Сирдарё вилояти – 22 800 сўм Тошкент вилояти – 21 800 сўм Фарғона вилояти – 19 200 сўм Хоразм вилояти – 22 400 сўм Тошкент шаҳри – 27 900 сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 1
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/pzn3 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 1
Республикамизда нечта кинотеатр фаолият юритмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кинотеатрлар сони 76 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган кинотеатрлар сони: Андижон вилоятида — 9 та Бухоро вилоятида — 6 та Жиззах вилоятида — 2 та Қашқадарё вилоятида — 3 та Навоий вилоятида — 5 та Наманган вилоятида — 13 та Самарқанд вилоятида — 11 та Сурхондарё вилоятида — 3 та Сирдарё вилоятида — 3 та Тошкент вилоятида — 4 та Фарғона вилоятида — 3 та Хоразм вилоятида — 1 та Тошкент шаҳрида — 13 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 1
Субсидияга ариза топширганда фуқаро даромади қанчагача бўлиши керак? Айни кунларда мамлакатимизда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан субсидиялар ажратилмоқда. Батафсил: https://sof.uz/h27j Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 1
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 2 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 409,32 сўм (+9,15); 1 Евро – 12 218,24 сўм (+47,42); 1 Россия рубли – 141,31 сўм (-0,58). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 1
Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари ҳажми 20,8 фоизга ошган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида телекоммуникация хизматлари ҳажми 5,4 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,8 фоизга ошган. Маълумот ўрнида, 2022 йил январь-апрель ойларида 4,4 трлн сўмлик телекоммуникация хизматлари кўрсатилган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb