TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 37 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 16
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади! Ёрилган лабларинг қонлар туфурар, Аямай юзингга соқчи солади. Тамаки тутунин сенга уфурар, Ўшанда ёнингда Аллоҳ қолади! Дардингни айтасан дўст қилар тоқат, Тўрт-беш кундан кейин у ҳам толади. Инсондан нажот йўқ фақат ва фақат, Ёнингда биргина Аллоҳ қолади. Жангларда кўрганда рақиб қўшинин, Юрагингни қўрқув қоплаб олади. Йиғлама, суймайман кўнгли бўшини, Ёнингда биргина Аллоҳ қолади. Шифокорлар ожиз, нотавон бемор, На шифо топади, на тузолади. Дуо қил ўшанда тонггача бедор, Ёнингда биргина Аллоҳ қолади. Сен титраб қақшайсан бўлиб асабий, Денгиздек қарзингни ким узолади? Тўппа-тўғри топдинг, топганинг табиий, Ёнингда биргина Аллоҳ қолади! Золимнинг қўрғони ўта мустаҳкам, Унинг қалъасини ким бузолади? Эй дўстим бўлавер динингга маҳкам, Ёнингда биргина Аллоҳ қолади. Бунда хожат йўқдир ортиқча сирга, Шоир гап чўзмоққа хўб уёлади. Онанг ҳам қабрингга кирмайди бирга, Ёнингда биргина Аллоҳ қолади! @A_meshayan 22:50-19.06.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 16
#ВАҲШИЙ#ИБН#ҲАРБ#ҲАБАШИЙ #РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Жубайр ибн Мутъим айлади ваъда: "Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан буткул". Хожасига қандоқ қиларди зарда, Эрк ваъдаси турса, қора танли қул? Ҳали у вақтларда иймондан маҳрум, Ҳинт бинт Утба ҳам қилиб илтифот. Ота ва амаки қасоси учун, Унга ваъда қилди катта мукофот. Найзани нишонга бехато уриш- Борасида моҳир Вашҳий найлади? Мозийдан даркормас асло юз буриш, У Ҳазрат Ҳамзани шаҳид айлади. Уҳуд жанги битгач, қурайшликлар-ла, Ваҳший ортга қайтди Макка томон шод. Лек бахтни туймади хожаси Жубайр, Уни айласада қулликдан озод. Хотиржам бўлмагач Маккани ташлаб, Жонини сақлай деб Тоифга қочди. Лек Тоифликлар ҳам кўзларин ёшлаб, Митти юракларин иймонга очди. Ваҳшийнинг қалбида порлади шунда, Бир кун ловулловчи умид учқуни. Аллоҳ иродаси турибди бунда, Фазли билан қилди мусулмон уни. Сохта пайғамбарлик даъвосин қилган, Разил ўлсин тортолмасдан тил. Ямома жангида Мусайламатул- Каззобни айлади шу Ваҳший қатл... Мусулмон номимни ўртага қўйиб, Юксак шаъним билан ичаман онтни. Ваҳший ўлдиргандир жоҳил чоғида, Пайғамбарга яқин энг яхши зотни. Мусулмон номимни ўртага қўйиб, Юксак шаъним билан ичаман онтни. Ваҳший ўлдиргандир муслим чоғида, Аллоҳ ёмон кўрган энг разил зотни. Мен не демоқчиман мўмин биродар, Айб қилган бўлсангда жоҳил пайтларинг. Ё гуноҳга ботиб бўғзингга қадар, Ёзган бўлсанг динга қарши байтларинг... Аллоҳ кечиримли қалбинг уйида, Тавба қилиб умид чироқларин ёқ. Менга ишонмасанг илинж кўйида, Саҳоба Ваҳшийнинг ҳаётига боқ... @A_meshayan 18:31-06.04.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 16
Мушрик оталар ва саҳоба ўғиллар Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба, Ўғли Икримачи бўлди саҳоба. Билки Валид ибн Муғийрадек зот, Абадий солгайдир жаҳаннамда дод. Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса, Бир мақом берилган: "Жаннатий кимса" Утбанинг топгани хорликдек рутба, Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба. Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ, Ўғли эса мўмин динга мувофиқ.. Гарчи набий эди буюк Иброҳим, Отасичи дерди бутни Илоҳим.. Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан, Ашаддий кофирнинг зурриёдидан- Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий, Саҳобаю ансор, ажам, арабий... Ота учун ўғил бермагай жавоб, Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб.. Балки кўзларингни бир шира тўсар, Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар... Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! @A_meshayan 22:49-21.07.2021 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Mar 15
#РАСУЛУЛЛОҲ_АЛАЙҲИССАЛОМ_АБУ_ЛАҲАБ_ВА_СИЛАИ_РАҲМ Яхшилик қилсамда ёмонлик айлаб, Ҳаётда кўп бўлди кўнглимни бузган. Мен силаи раҳм қилсам авайлаб, Улардир силаи раҳмни узган. Фақат Аллоҳ учун чидадим холос, Қондош бўла туриб қилсада хасад. Саодат даврида бўлса у ифлос, Улар хақидами тушарди "Масад". Илгари ким эдим қўли калта қул, Аллоҳга сиғинган ғариб ва мискин. Ҳаётдан совиган чоғимда буткул, Пайғамбар ҳаёти қалбимга таскин. Амакиси қилди унга душманлик, Гарчи айбсиз эди тўғрисўз жиян. Сенга ҳам жигаринг қилса тубанлик, Биродар чида ва Аллоҳга суян. Жиян берган эди икки гул қизин, Ўз амакисининг икки ўғлига. "Уйимдан қуритинг уларнинг изин, Амаки олмади нафратин енга. Ана Умму Жамил Абу Лаҳабнинг, Ўзи каби разил суйган хотини. Муҳаммад пайғамбар уйин тагига, Нуқул ахлат тўкди булғаб зотини. Пайғамбар жимгина сабр айлади, Эътироз қилмади на кундуз, кеча. "Қизларим ахлатни супуринг қани", Деди пайғамбарнинг ёри Ҳадижа. Ўғиллар ажрашди гул қизлар билан, Амакининг феълин тафтиш қилавер. Бироз тафаккур қил, салгина излан, Жиянга кўп оғир бўлган билавер. Демагил: "Ўз акам оёғим чалди, Уйим тортиб олди туғишган синглим". Меҳр кута-кута кўзларим толди, Охири барига кўникди кўнглим. Эххе бисёр эрур аблаҳ тоғалар, Хаққингни егувчи амма-холалар. Тишлам нон қизғонган зиқна оғалар, Буни кўриб ўсган маъсум болалар. Кўнглингни боссада ҳавотир ваҳм, Аллоҳ десанг қандоқ бузиладирсан? Аршга осиғлиқдир силаи раҳм- Узсанг Аллоҳдан ҳам узиладирсан. Миннат милтиғини қондошга ўқтаб: Дема: "Яхшилигим билмаётирсан". Савобни салгина ўйлагин тўхтаб, Аллоҳдан бошқа-чун қилмаётирсан. Аллоҳнинг йўлида сақлама гина, Аллоҳнинг йўлида чекавер заҳмат. "Яхшилик қилгандим бир оғизгина, Демагил: "Нонкўрлар демади раҳмат" Жаннатда юзларинг ойдек тўлишсин, Аллоҳга қўйганинг учун муҳаббат. Майли улар Абу Лаҳаб бўлишсин, Сен тақлид қилган зот бўлсин Муҳаммад. @A_meshayan 16:24-04.01.2024. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 15
НОМОЗШОМГУЛ. Дунё ғариб, дунё экан синоатли, Сен гўёки фариштасан итоатли, Мўминларга ўхшайдирсан ибодатли, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Мен топмадим, айт битта дўст топдингми сен, Менинг каби бахт ортидан чопдингми сен. Айб қилиб, Хақдан қўрқиб юз ёпдингми сен? Номозшомгул о азизим номозшомгул. Айт сенингда йўлинг пойлаб ётармилар? Қоқ кўксингга тошларини отармилар? Энг ишонган жигарларинг сотармилар, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Балки бундай демоқликка менмас хақли, Бўлмасада мол-дунёли, тож-у тахтли. Боласи бор суварак хам мендан бахтли, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Мен мевасиз чинор янглиғ ғарибдирман, Мен Тангримдан шундай қисмат олибдирман. Қирқ ёшимда саксон ёшга қарибдирман, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Боласи бор шоқолнинг хам, илоннинг хам, Боласи бор тимсоҳнинг хам чаённинг хам. Дард мен учун ини энди, хасрат оғам, Номозшомгул, о азизим номозшомгул. Бутун умр алла айтмай ўтди ёрим, Мени ташлаб самоларга кетди ёрим. Эй боғимнинг маликаси, беғуборим, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Жаннатларга етса эди изим менинг, Хар кун ёмғир ёғдирадир кўзим менинг. Сен туғилмаган ўғлим-у қизим менинг, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Бир кун ўлсам айтчи гулим юзи хушрўй, Ким танимга мушкамбарлар сурур хушбўй, Фарзандларим ўрнигада сен йиғлаб қўй, Номозшомгул о азизим номозшомгул. @A_meshayan 2012-йил Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 15
СЕВГАНИМДАН АФСУСДАМАСМАН! -Севасанми сен Зулжалолни? -Менга берма бундай саволни! Унинг каби гўзал жамолни, Севганимдан афсусдамасман! Севгани-чун Арши бор Ёрни, Элчисида туйдим виқорни! Ўн тўрт кунлик қамаррухсорни, Севганимдан афсусдамасман! Сураверсам бир ширин ўйни: Атиргулдан иси хушбўйни. Юсуфданда юзи хушрўйни, Севганимдан афсусдамасман! Таассуфки қиссаси машҳур: Бўлганлиги хижратга мажбур, Қирқ ёшидан тарқатганни Нур, Севганимдан афсусдамасман! Ул Зотни мен отамдан кўпроқ, Оқ сут берган онамдан кўпроқ. Зурриёдим, боламдан кўпроқ, Севганимдан афсусдамасман! Сўзин лофга йўймайдиганим, Саловатин қўймайдиганим. Сийратига тўймайдиганим, Севганимдан афсусдамасман! Садақамас хадя еганни, Мушрикларни бир-бир енгганни. “Умматим”, “умматим”... деганни, Севганимдан афсусдамасман Учмасдан бахт осмонида оз, Хар кун беш бор қиларман парвоз. Келтирганни Меърождан намоз, Севганимдан афсусдамасман! Қандоқ роҳат олмоқ буни тан: Дилга солдим мухаббатни ман, Пайғамбарим Муҳаммад(С.А.В.)ни ман, Севганимдан афсусдамасман! @A_meshayan 11:56-12.05.2020 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 14
#Осим_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу. Осим ибн Собит Бадрда қатл- Қилди Уқба ибн Абу Муайтни. Уҳуд урушида Мусофиъ бирла, Килобни ўлдирди топганча пайтни. Осимни кўрганда душман юраги, Қўрқувдан бўларди кўп така-пука. Мусофиъ боғланмай туриб ияги, Килоб ўлди унга у эди ука. Мусофиъ ярадор ҳолда онаси- Сулофа олдига бориб тўкди ёш. Яролари эса бир-бир қонади, Қўяркан волида тиззасига бош. -"Ўғлим сени ким бу аҳволга солди?" -Менга ўқин отган одам олди тан: Қулоғимда унинг сўзлари қолди, "Буни ол мен Ибн Абу Аҳлақман". Она деди шунда бўлиб дарғазаб: " -Агар имкон топсам ичаман ҳамр. Ўғлим ўлдирганнинг бош суягида, Мен шуни айладим қатъиян назр". Гўёки ўзича қилиб марҳамат, Мушрика аёлдек қилиб илтифот. Осимнинг бошини узганга албат, Эълон қилиб қўйди катта мукофот. Уҳуд жанги битиб гўё барчаси, Гўёки турганди ўз жой-жойида Ҳузайл қабиласин икки уруғин, Набийга йўллади сафар ойида. Улар Мадинага келгач дедилар: "Биз ҳам истайдирмиз билмоқ шариат. Бир гуруҳ саҳоба биз билан бирга, Кетиб илм берсин шу бизнинг ният". Набий рози бўлиб бу илтимосга, Билмасдан уларнинг ичи лиқ кирга. Юборди бир гуруҳ саҳобаларин, Илтимос айлаган зотлар-ла бирга. Саҳоблар асли Мадина ёқдан, Анчалар олислаб кетганларида. Бўлди келганларда хоинлик маълум, Ражийъ қудуғига етганларида. Ўшанда Ҳузайл қабиласининг, Хоин бўлган Бану Лиҳён уруғи. Икки юз киши-ла қуршаб олдилар, Беш-ўн саҳобани асли бор йўғи. -"Биз сизларни асло ўлдирмоқчимас, Сизга тегмасликка бергандирмиз аҳд" Биз сизни Маккага топширамиз бас, Эвазига бироз пул оламиз нақд". Осим ибн Собит деди ўшанда, "Мен асло мушриклар ёнига бормам" Марсад розияллоҳу анҳу ҳам деди: " Мушриклар ёнига қайтмагум мен ҳам". Зайд ибн Дасинна, Ҳубайб ибн Адий, Ва Абдуллоҳ ибн Ториқлар эса. Таслим бўлмишлар ва олинмиш асир, Ишониб душманлар ёлғон сўз деса. Осим ибн Собит шаҳид этилди, Сўнг шаҳид қилинди шериги Марсад. Кейинчалик қолган уч саҳоба ҳам, Шаҳид қилиндилар ўтиб бир фурсат. Қасос оловида ёнган Сулофа, Ҳузайлликларга элчи билан пул. Жўнатди Осимнинг бош суягида Энди ичажакман ҳамр деб буткул. Қотиллар Осимнинг бошин олмоқ-чун, Борсалар азиз зот ётарди ўлиб. Ва лекин қарашса бир гала ари Осим узра учар соябон бўлиб. Қотиллар дедилар: "Бўлди бас етар, Келинг яна найранг йўлини тутсак. Арилар албатта тарқалиб кетар, Фақат сабр қилиб кечгача кутсак". Аллоҳнинг қадари шундай бўлади, Тақдир йўлларини у берган чизиб. Сал ўтиб шиддатли бир ёмғир ёғиб, Сел Осим жасадин кетди оқизиб. Кеч тушгач хоинлар Осимнинг бошин, Олмоқ учун яна келдилар қайтиб. Уни тополмагач ортга қайтдилар, Бир бирига қараб сўкишлар айтиб. Осим ибн Собит тирик чоғида, Назр айлаганди йўли тўғри йўл: "Мен бирор мушрикка қўл теккизмайман, Менга ҳам мушриклар теккизмаслар қўл". Қатъий қилинган аҳд, қилинган назр, Ўзини кўрдикки тўлиқ оқлади. Осим тирик чоғда, ўлганида ҳам Аллоҳ мушриклардан уни сақлади. Бундай ходисани кўрган қай ғаюр, Бундай ажиб ҳолни қайси мард билган? Осимдан бошқа ким "Ҳамийюд даюр", Арилар тўдаси ҳимоя қилган? Ё Аллоҳ мендан юз бургил демасман, Душман тўдасини мендан қил нари. Аммо нетайки мен Осим эмасман, Соябон бўлмайди менга тўп ари. Мен фақат ўзингдан умидвордирман, Дуолар қиламан кўзимда ёшим: Савоблар селида оқиб кетай ман, Жоним уз саждадан кўтармай бошим". @A_meshayan 23:54-02.01.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Mar 14
Na-publish Mar 13
Na-publish Mar 11
Мени дуо қиласизларми? Гоҳи йиғлаб узун кечалар, Юрак ёнур биласизларми? Кўнгил торим бир илинж чалар, Мени дуо қиласизларми? Юрак тўлиб кетган озорга, Кўнгил бердим фақат Чин ЁРГА. Кирганимда бир кун мозорга, Мени дуо қиласиларми? Мусибатга чалиндим оғир, Шўрлик юрак симиллаб оғрир. Омад сенга очсин деб бағир, Мени дуо қиласизларми? Кўчсам агар гапнинг ростига, Киргим келар замин остига. Талпингандек дўст ўз дўстига, Мени дуо қиласизларми? Юрагингга иймон тўлсин деб, Нафс хуружи буткул сўлсин деб. Аллоҳ сендан рози бўлсин деб, Мени дуо қиласизларми? @A_meshayan 19:14-21.11.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 11
ОЗОДЛИК ТАНСИҚ Кўплар дейди юртим деб, Жонимни қилгум фидо. Биттасига рост гап зеб, Ўнтаси айлар риё. Олис тарих қаъридан Халқим фикр қил дея, Жалолиддин ўз умрин, Хикоя қилар гўё: "Етти яшар ўғлимни, Асир қилди мўғуллар. Сўнг юрагин суғуриб, Итга едирди улар. Душманга хор бўлмасин- Деб онам-у ёримни Синд дарёсига ташланг Деб буюрдим алхазар” Хозир эса мардман деб, Номардлар йиртар оғиз. Улар беақллардир, Ёхуд тамоман онгсиз. Ахир тансиқ нондан хам, Хатто танда жондан хам, Эрк ва озодлик ширин, Эрк ва озодлик азиз! Жасурлиги бўлсайди, Хар кимсада Широқнинг. Вайрона бўлмасмиди, Кўп гўшаси Ироқнинг. Инсон зоти шунақа, Инсон зоти шундайдир, Куни қолса шағамга, Қадрин билар чироқнинг. Мана ўттиз йилдирки, Урушдан чиқмас боши. Хулоса қил эй халқим, Афғон қилар кўз ёши. Оқил султонсиз ўлка, Худдики бир танадир. Хар мучаси соғлому, Аммо узилган боши. Халқи тутқунда бўлса, Йиғлаб куйлайди хофиз. Хақ хукмининг олдида, Хар кимса ахир ожиз. Мухлисга ёқишдан хам, Тинимсиз олқишдан хам. Эрк ва озодлик ширин, Эрк ва озодлик азиз! Очарчилик йиллари, Еб супургининг донин. Шишиб ўлмиш инсонлар, Тополмай бурда нонин. Ё унутдингми халқим, Ёв пасткаш бўлганлигин? Ўнлаб мадрасаларни, Отхона қилганлигин? Ғаним билар биргина, Хақоратлаб сўзлашни. Жонинг олиб бўлса хам, Ўз фойдасин кўзлашни. Душман билар сўкишни, Ва қонингни тўкишни, Сўнг ўзинг ўргангайсан, Минг усулда бўзлашни. Бундан Аллоҳ асрасин! Бахт топсин хар ўғил-қиз, Худойимдан бошқага, Чўкиб юрмасинлар тиз. Омонат саройдан хам, Қамардек чиройдан хам, Эрк ва озодлик ширин, Эрк ва озодлик азиз! Яшаш мумкин хар куни, Емасдан ёғли палов. Аммо яшаш душвордир, Ғаним жонинг қилса ов. Кимни бахтли қилади, Дастурхон тўла патир, Фарзандин ер тишлатса, Ёв деганлари ахир? Хеч битмаса хўрланиш, Хеч битмаса азобинг. Томоғингдан ўтарму, Ё норин ё кабобинг? Сен эккан дарахтларнинг, Мевасин ғаним еса, Татийдими шарбат-у, Қадаҳдаги шаробинг? Урушлар-у қирғинлар, Бизлардан бўлсин олис, Шоир нияти тоза, Шоир нияти холис. Ахир минг ғазалдан хам, Новвот-у асалдан хам, Эрк ва озодлик ширин, Эрк ва озодлик азиз! Панжаранинг ортида, Қолган маҳбусга қаранг, Дер гўё: “Боқ қўлимдан, Кишанлар сочар жаранг. Бир куни озод бўлсам, Озодлик хавосида, Бахтдан юрак ёрилиб, Жон берсам деманг найранг” Уруш битта оёғин, Олган одамдан сўранг. Ўқ теккач бир кўз билан, Қолган одамдан сўранг. Тинчлик нақадар бахт-у, Соғликнинг не эканин. Аммо яшаш оғирдир, Ёв тирнаб турса яранг. Қуриб битди минг дарё, Қуриб битди минг денгиз. Туғилмасин қайтадан, Ё Гитлер-у ё Чингиз. Эхтиёж йўқ иллатга, Ахир хар бир миллатга, Эрк ва озодлик ширин, Эрк ва озодлик азиз! 2010-йил Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 11
АБУ ЗАРР ВА БИЛОЛ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ИБРАТИ... Иккиси ҳам фақат Хақ учун, Гарчи яшаб ўтдилар халол. Низолашиб қолишди бир кун, Абу Зарр ва муаззин Билол. Абу Зарр Билолга сўз қотди: "Эй қора хотиннинг боласи". Бу Билолга кўп оғир ботди, Ва Набийга етди ноласи. Деди Набий Алайҳиссалом: " Онасини айбладингми сан? Эй Абу Зарр сенда жоҳил(и)ят, Одатлари ҳануз бор экан" Бу жавобдан Абу Зарр йиғлаб, Қалби ёниб, кўп азоб тортди. Билол ибн Рабоҳни топиб, Тупроққа юз қўйганча ётди. Сўнгра йиғлаб деди Абу Зарр: "Билол маним сўзларим тингла. Кўтармайман тупроқдан бошим, Юзим қаро оёқларинг-ла, Токи босиб ўтмагунингча" Энди Билол кўзин ёшлади. Абу Заррнинг юзидан ўпиб, Аста-аста сўзин бошлади: "Эй Абу Зарр Аллоҳга қасам, Аллоҳ учун бир бор бўлса ҳам, Сажда қилган юзни ҳеч қачон, Оёғим-ла босмайман бир дам". Бу гал энди икковлари ҳам, Йиғисида давом этишди. Сўнг бир-бирин қучганча илдам, Биродардек юриб кетишди. Бизчи? Бугун одаммиз майда, Дўстга деймиз: "Кечирмам сани" Узр сўрар Абу Зарр қайда, Кечиримли пок Билол қани? Қўрқмай қўйдик биз Қуръондаги, Ўшал азоб оятларидан. Муслиммизу кечмадик хали, Жоҳилият одатларидан. Эй дўст асри саодатдан ман, Бир ибратли қисса кўчирдим. Абу Заррдек узр айтдинг сан, Билол каби мен ҳам кечирдим. @A_meshayan 23:54-30.06.2021 Абдурроҳман Мешаян