TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 33 ng 84 · 1,004 post
Na-publish May 22
Na-publish May 22
Лўлининг боласин қамашса, Унга туҳмат ўқин қадашса. Бутун қавми туриб оёққа, Суриштириб борар қамоққа. Нима ҳам дей дунёга мастмиз Шижоатда лўлидан пастмиз. @A_meshayan 00:23-23.05.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish May 19
Na-publish May 15
##КУЛОЛИ_БИР_КЎЗАЛАР (УСТОЗ МУБАШШИР АҲМАДГА) Ислом дарёсида покламишдир қалб, Товонин ўпмишдир тупроғи Макка. Дуоси айлаюр малакларни жалб, Турфа қасрлармиз Меъмори Якка. Бошқа-бошқа эмас биз сузган баҳр, Намонгондан топдим олмос бебаҳо. Насиб этса жаннат биз борар шаҳр, Икки хил кўзамиз Кулоли танҳо. У хам мендек Хақнинг шафқатинга зор, Айласа Хақ учун айлайдир хитоб. Кеча учрашдилар умрида илк бор, Муаллифи битта, икки хил китоб. Билинди ўрганган илмин кўплиги, Сўзи малҳам экан, дил бўлса яро. Ўртада қурилди меҳр кўприги, Султони ягона икки қул аро. Жигаримдек кўрдим, яширмоқ нечун, Соғ бўлсин доимо ул олтин боши. Энг мухми мендек нақш учун Турфа нақшлармиз битта Наққоши. Ўлим бир кун бизга теккувчи ўқдир, Буни инкор қилсак, иллатимиздир. У ўзбек, мен арман деган гап йўқдир, Иброҳим миллати миллатимиздир. 20:58-07.04.2017 AБДУРАҲМОН МЕШАЯН
Hashtags
Na-publish May 4
Менда нима бор Оёғимда тилло ковушларим йўқ, Сандиғимдан тошган кумушларим йўқ, Қасрларда кечган турмушларим йўқ, Лек ҳамиша ғуслу таҳоратим бор, Ибодат қилмоққа садоқатим бор. Йўқ менда жавоҳир тўлиб-тошган хум, Товуғим ҳам қўймас олтиндан тухум. Аммо, инша Оллоҳ, бўлгунча марҳум, Вужудимда ғуслу таҳоратим бор, Ибодат қилмоққа садоқатим бор. Мушриклар тахт тутди, эгалламадим, Кофирлар тулпорин эгарламадим, Виждоним сотмадим ‒ тугалламадим, Чунки мудом ғусл-таҳоратим бор, Ибодат қилмоққа садоқатим бор. Мени судролмайсиз жарнинг бўйига, Қулоқларим тўлган азон куйига, Намозга қатнайман Оллоҳ уйига, Оёғимда ғуслу таҳоратим бор. Ибодат қилишга садоқатим бор. Насоро либосин асло киймасман, Зардуштий, буддавий, мажусиймасман, Мўмин-мусулмонман, яҳудиймасман, Шундан доим ғуслу таҳоратим бор, Ибодат қилмоққа садоқатим бор. Эй худосиз, мени эскичи дема, Минг карра янгиман, сен ғамим ема, Исломдир мен минган чин нажот кема, Шунинг учун ғуслу таҳоратим бор, Ибодат қилмоққа садоқатим бор. Тўғрисўз тилимни тиймаяжакман, Ёлғоннинг тўнини киймаяжакман, Мўминман, ким кўрсам, жилмаяжакман, Ичим пок, ташим пок ‒ таҳоратим бор. Ибодат қилмоққа садоқатим бор. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish May 1
Тун ярмида ижод. Ижод жой, вақт, танламайди. Шоирнинг кайфияти бор-йўқлиги, ишлари қандайлиги билан ҳисоблашмайди. Ижоддамиз, Алҳамдулиллаҳ.
Na-publish Abr 30
Na-publish Abr 30
"ЭСКИЛИК САРҚИТИ" Қалбида қолмади нур бирла иймон, Кўнглида занг бисёр темир зангича. "Эскилик сарқити" чарчатиб ёмон, Яшаб кўрай деди аблаҳ "янгича". Ўйлади беҳуда юрибман боқиб, Ахир аллақачон қўйган эсин еб. Рухий хастахона унинг-чун топиб, Ташлаб келди охир онам "эски" деб. Унга қилиб қолгач виждон халақит, Уни хам буюмдек юракдан отди. Гарчи тиллоларин деёлмас сарқит, Охир Ватанни хам "эски" деб сотди. Ўз-ўзига қилди жирканиб хитоб: Қачондан бўлмишсан бунчалар сахий? Нечун сенга керак бу "эски китоб", Ўн тўрт аср аввал қилинган ваҳий? Қирқ йил бир ёстиққа бирга бош қўйган, Хотинга хам деди қолишгач холи. Уч талоқсан энди мен сендан тўйган, Эскисан биларку бутун аҳоли... Хаёлга берилдим тутингиз маъзур, Аммо "эски" сўзи тинчимни бузар. Бу "янгипараст"тлар халқим минг узр, Кўнсанг эски дея масжидинг бузар. Булар ўйлар билмас халқ кимлигимиз, Аммо Хақ уларни яхши танийди. Барҳам топса эди бу жимлигимиз, Балиқ бўлмоқликдан кечсак қанийди. Булар разилликлар ўйлаб топганча, Мўминлар бошига келар етгиси. Янги янги деру имкон топганча, Хеч "эски дунё"дан келмас кетгиси... telegram.me/a_meshayan 22:15-29.04.2019 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 29
ЁНИМНИ ОЛ Эй қушгинам мендан қўрқма, кафтимга қўн донимни ол Етимман деб ўксинмагил тузимни ич, нонимни ол. Беморгинам оқиб ётур томирларим дарёсида, Зарур бўлса соғаймоққа керагича қонимни ол. Эй ағёрим босиб юрма қадамларинг заминимга, Ҳоинларча йўл тутмасман демам олтин конимни ол. Сув ичиб қўймасин риё булоғидан қалб жайрони, Ўткинчи шон керак бўлса эй дўст келиб шонимни ол. Паноҳингга зорман ё Раб, Паноҳингсиз хорман ё Раб, Кўрсин ажам, туйсин араб, Ҳарамингда жонимни ол. Ё Раб Сенга келолмас бас. Ёв қўлидан ҳеч не келмас. Отам эмас онам эмас- Ўзинг маним ёнимни ол. @A_meshayan 01:17-29.04.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 21
Na-publish Abr 5
Na-publish Abr 2
Гуноҳкор йўқ каминанинг шаҳсичалик. Ёлғон борми нодонларнинг баҳсичалик? О онажон сенга фойдам тегдимикин, Оёғингни иситган ул махсичалик? @A_meshayan 2017 Абдураҳмон Мешаян