TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti26,889Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 40 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Aww 18

ШАРИАТ — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганлари, ТАРИҚАТ — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати, қилган ишлари, ҲАҚИҚАТ — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганни кўришдир. @Rahimjon_Aliy

2,520 views

Ippubblikat Aww 18

Шариатдан мурод — йўлга кирмоқ, Тариқатдан мурод — нафсдан кечмоқ, Ҳақиқатдан мурод — жондан кечмоқ, Жондан кечмай ишқ шаробин ичса бўлмас. Пири Туркистон Хожа Аҳмад Яссавий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,140 views

Ippubblikat Aww 17

Одамлар билан чиройли муомала қила олишлик – ақлнинг учдан биридир. Жаъфар Содиқ қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,180 views

Ippubblikat Aww 17

Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддан ошишлик. Надоматни келтарадиган гуноҳ – қотиллик. Нафрат ва жазони келтирадиган гуноҳ – зулм. Айбларни очиб қўядиган гуноҳ – ароқхўрлик. Ризқни тўхтатиб қўядиган гуноҳ – зино. Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ – силаи раҳмни узишлик. Дуони рад қиладиган гуноҳ – ота-онага оққ бўлишдир. Жаъфар Содиқ ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

4,150 views

Ippubblikat Aww 17

Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа айтади: “Жаъфари Содиқдан кўра фақиҳроқ инсонни кўрмаганман”. @Rahimjon_Aliy

1,570 views

Ippubblikat Aww 17

АЛЛОҲ ПАШШАНИ НЕГА ЯРАТГАН? Абу Наъиймнинг “Ҳилятул-авлиё” китобида келади: “Халифа Жаъфар ал-Мансур Мадинага келди. Бир жойда ўтирган эди юзига пашша қўнди. Халифа пашшани ҳар қанча ҳайдамасин, яна қайтиб келиб қўнаверди. Шу пайтда бу мажлисга Жаъфари Содиқ кириб келди. Халифа унга қараб сўради: “Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ пашшани нимага яратганикин а?”. Бўлиб ўтган ҳодисадан хабари йўқ олим жавоб берди: “Аллоҳ у билан жабборларни хорлаш учун яратган”. Халифа ўз саволидан уялиб жим бўлиб қолди. Жаъфари Содиққа Аллоҳ таоло илм, фаросат, ҳикмат, саҳоват ва мулойимликка қўшиб бир ажиб салобат ва ҳайбат ҳам берган эди. Гарчи Жаъфари Содиқнинг жавобидан жахли чиққан бўлсада, ундаги салобат ва виқорни кўриб унга бир нарса дейишга ботинолмади. @Rahimjon_Aliy

1,730 views

Ippubblikat Aww 17

Жаъфар Содиқ ҳазратлари инсонлар орасини ислоҳ қилишга, улар ўртасида чиққан келишмовчиликларни бартараф қилишга ниҳоятда ҳарис эди. Агар икки кишининг жанжаллашаётганини кўрса, бунинг сабабини сўрарди. Агар бу жанжалнинг сабаби пулга бориб тақалса ўз ёнидан қарздорнинг қарзини тўлаб юборар эди. Агар ўзининг пули бўлмаса кимдандир қарз олиб бўлса ҳам ҳақдорнинг пулини бериб юборарди. Шу собабдан жудаям кўп вақтда Жаъфар ас-Содиқ қарздор ҳолатда юрардилар. @Rahimjon_Aliy

1,600 views

Ippubblikat Aww 17

ЖАЪФАР АС-СОДИҚ ҲАЗРАТЛАРИ ҲАҚИДА Жаъфар ибни Муҳаммад ибни Алий ибни Ҳусайн ибни Алий ибн Абу Толиб ас-Содиқ. Алий розияллоҳу анҳунинг авлодидан. Қолаверса, у зот Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ҳам насабда икки тарафдан туташади. 1)У кишининг онаси Уммул Фарва бинтул Қосим бинту Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ. 2) Онасининг онаси эса, Асмо бинту Абдураҳмон ибн Абу Бакр Сиддиқ. Насл насаби ҳар тарафдан икки буюк саҳобийга ҳамда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалади. Жаъфар ас-Содиқ ҳижрий 80-йилда Мадинада дунёга келди. Куняси ас-Содиқ. Яъни, ростгўй, ишончли киши. У зот ўз даврида ростгўйлиги билан машҳур бўлган. Гапирган гапида ва қилаётган амалида бирор марта ёлғон зоҳир бўлмаганлиги сабабли бу куняни олган. Ва яна у киши ўз даврининг етук имоми ҳамда фақиҳи эди. Шу билан бирга ҳакийм, яъни, ҳикмат соҳиби эди. Қолаверса, ушбу сифатлари устига саҳоватда тенгсизлиги билан ҳам танилган эди. @Rahimjon_Aliy

1,670 views

Ippubblikat Aww 15

Айюҳал ориф! Пок ва эътиқодли бўл. Зероки қора юрак, чиркин кўнгул бутун аъзойи баданни палид(ҳаром) қилгай. Ахир, Оллоҳнинг бизни қабул этиши ё этмаслиги айни шу кўнгул туфайли-ку! "Орифнома" дан @Rahimjon_Aliy

2,270 views

Ippubblikat Aww 15

Авлиёлик аломатлари учтадир: биринчиси шуки, баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлмоқ, иккинчиси шуки, қудрати, сабр-у тоқати етгунча парҳезкорлик қилмоқ. Учинчиси шулки, то кучи етгунча инсоф қилмоқдур. Хожа Ориф Ревгарий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,009 views

Ippubblikat Aww 15

"Ярим тунда қилинган кўз ёш Ҳақ ҳузурида арзандадир. Кўз ёши билан Аллоҳдан талаб қилган инсон ҳақиқатда бандадир". @Rahimjon_Aliy

2,120 views

Ippubblikat Aww 15

Истиғфор дарёси қайларда қолди?! Ҳаётим фарёду "вой"ларда қолди. Гуноҳ гирдобидан Ўзингга чорла Бир қулинг тавбасиз жойларда қолди. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,930 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••3839404142•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485