TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti34,180Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 84 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 2

​​Имом Абу Ҳомид Ғаззолий таҳажжуд намозини енгиллаштирадиган ички ва ташқи сабабларни айтиб ўтганлар. Ташқи сабаблар тўртдир; 1. Кўп еб, кўп ичмаслик, аксинча уйқу ғолиб келиб тахажжудга туриш оғир бўлиб қолади. 2. Кундузида бефойда ишлар билан ўзини чарчатиб қўймаслик. 3. Қайлула яъни: кундузида озроқ ухлаб дам олиш, бу тундаги бедорликка ёрдам беради. 4. Кундузида гуноҳ ишларни қилмаслик, йуқса, таҳажжуддан маҳрум бўлиб қолади. Ички сабаблар ҳам тўртдир; 1. Қалбни мусулмонларга гина адоват қилиш, бидъат хурофотлар ва ошиқча дунёга кўнгил қўйишдан сақлаш. 2. Аллоҳдан доимо қўркувда бўлиб, орзу-умидни озроқ қилиш. 3. Таҳажжуднинг фазилатини билиш. 4. Сабабларнинг энг кучлиги Аллоҳга муҳаббатли бўлиш ва тунги намозида ҳар бир айтаётган ҳарфи билан Аллоҳга муножот қилаётганлигига қатъий ишониш. @Rahimjon_aliy

2,960 views

Ippubblikat Apr 2

✍Шайх Абдулқодир Жийлоний 📋#Раббонийликни_англаш китобидан ҚИРҚ САККИЗИНЧИ МАЖЛИС 🎙| Раҳимжон Али ўқиди Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲 👉https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,150 views

Ippubblikat Apr 2

Она сўзини тинглаш инсонга пайғамбар хирқасини кийдиради. Увайс Қороний ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,510 views

Ippubblikat Apr 2

Фақатгина сенга керак бўлган нарсани ол, қолгани фақат юкдир. Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

2,320 views

Ippubblikat Apr 1

Кимки, таълим олишдан беҳожат бўламан, деб ўйласа, ўзининг ҳолатига йиғласин! Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ @Rahimjon_Aliy

2,410 views

Ippubblikat Apr 1

Биздан ёмонроқ бўлганларгина биз ҳақимизда салбий фикрда бўлишади, биздан яхшироқ бўлганларнинг эса унга вақти йўқ. Умар Хайём ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

3,390 views

Ippubblikat Apr 1

"Дунё (мусофир каби) ўтиб кетиш учун яратилган, унга эга чиқиш учун эмас, шунчаки яшаб ўтиш учун яратилган, обод қилиш учун эмас..." Изоҳ:Обод қилиш дегани — ҳақиқий манзилимиз, охиратни унутган ҳолда эмас, дегани. Зеро, дунё ҳақиқий мўминнинг қўли билан обод бўлади! @Rahimjon_Aliy

2,840 views

Ippubblikat Apr 1

Ҳижрат йўлида эдик. Жуда чанқаб кетгандим. Сув қўшилган сутни олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зотга: “Ичинг, эй Аллоҳнинг Расули”, дедим. Набий солллаллоҳу алайҳи ва саллам сутни ичар эканлар, менинг чанқоғим босилди. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

3,060 views

Ippubblikat Apr 1

Японияда даҳшатли зилзила содир бўлди. Қутқарувчилар тирик қолганларни қутқариш мақсадида вайрон бўлган уйларни кўздан кечирдилар. Улар ҳали турмушга чиққанига икки йил ҳам бўлмаган аёлни уйига киришди. Вайрон бўлган уйни кўздан кечиришар экан, қулаган девор тирқишидан танасини бир қисми кўриниб ётган аёлни кўриб қолишди. Қутқарувчилар ўша томонга шошилишди. Афсуски, қулаган девордан бир қўл сиғадиган жой бор эди. Қутқарувчиларни аёлни ётган ҳолати таажжубга солди. У худди сажда қилаётган одамдек тиззаси билан чўккала тушиб, қўлларини олдинга чўзиб ниманидир ҳимоя қилиб ётгандек эди. Қулаган бино бўлаклари унинг бошни қаттиқ жароҳатлаган эди. Қутқарувчилар тирик деган умид билан уни нафас олишини текширди. Афсуски, аёлнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди. Қутарув гуруҳи аъзолари вайрон бўлган бошқа уйларни кўздан кечириш мақсадида, ушбу хонадонни тарк этар экан, гуруҳ раҳбари негадир ортига қайтди ва аёлнинг жасадини амаллаб жойидан қимирлатди. Не кўз билан кўрсинки аёлнинг бағрида жажжи болакай ётарди. Бечора она, боласини ҳимоя қилиш учун шу ҳолда жон берган. У бақирганча, бу ёққа келинглар, бу ерда болакай бор, болакай, дерди. Қутқарувчилар катта қийинчилик билан аёлни атрофидаги бетон деворни парчаладилар. Оппоқ матога ўралган 3 ойлик ширин болакайни қутқариб олишди. Болакайни текшириш учун етиб келган шифокор, тупроққа беланган матони очаркан, мато ичида турган телефонни кўрди. У телефон экранига ёзилган ёзувларни ўқиб, кўзидан шашқатор ёш оқди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:

3,160 views

Ippubblikat Apr 1

Кўнглингга ўтмиш қайғусини озроқ қўй. Агар Ҳақ эшигида бўлсанг қўрқма, икром этиласан... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,070 views

Ippubblikat Apr 1

Ҳеч нарсамиз йўғу ҳеч нарса ҳам кам эмас, Ҳеч нарсанинг йўқлиги бизга вале ғам эмас. Жандамиз елкамизда, ортимизда гўристон, Агар ўлсак ногаҳон бизга ҳеч мотам эмас. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,200 views

Ippubblikat Apr 1

Илм йўлида агар мени босиб ўтиш лозим бўлса-ю бу ишни қилмасангиз, сиздан рози эмасман. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,110 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••82838485