TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti29,630Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 35 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Set 21

"Таважжуҳ" ҳақида гаплашамизми?

1,720 views

Ippubblikat Set 21

"Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма! Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма! Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма! Махлуқни яхши кўрсанг, Холиқни ҳам унутма! Дунёни яхши кўрсанг, охиратни ҳам унутма!" @Rahimjon_Aliy

2,460 views

Ippubblikat Set 21

Ҳафс ибн Умар Жаъфарий айтади: «Довуд Тоий бетоб бўлиб қолди. У жаҳаннам зикр қилинган бир ояти каримани кечаси билан такрор-такрор ўқиб, эрталаб бетоб бўлиб қолибди. Қўшнилари, қариндошлари ҳовлига киришса, у бошини бир хом ғишт устига қўйган ҳолда жон таслим қилган экан. Қўшнилар билан бирга кирган Ибн Саммок унга қараб: «Эй Довуд, қориларни уятга қўйдинг-ку!» деди. Довуд Тоийнинг жанозасига жуда кўп одам ҳозир бўлди. Тобутни кўтариб, қабристонга олиб кетишди. Ибн Саммок унга қараб: «Эй Довуд, нафсинг сени қўлга олишидан олдин сен уни жиловлаб олган эдинг. Ҳисоб-китоб бўлишидан аввал нафсингни ҳисоб-китоб қилиб олган эдинг. Бугун савобинг ўзинг орзу қилгандек бўлди. Бундай натижа учун сен тинимсиз амал қилдинг», деди. Абу Бакр ибн Айёш: «Аллоҳим, Довуднинг қилган амаллларини бесамар қилмаган!» деб дуо қилди. Ўша ердаги одамлар ҳам унинг дуосига «Омин» деб туришди. @Rahimjon_Aliy

1,880 views

Ippubblikat Set 20

Қиёмат кунида инсоннинг: "Ё Аллоҳ! Мени солиҳлардан қилгин, деб дуо қилган эдим-ку", дея олиши дуонинг фойдаларидан биридир. Бу одамнинг узри қабул қилинади. "Тасаввуф ва сулук" китобидан https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,080 views

Ippubblikat Set 18

Орифлардан бири, бир кишини, бир қабр устида йиғлаб ўтирганини кўриб, ундан: "Нима учун йиғлаяпсан?" - деб сўради. У киши: "Бу қабр соҳибини ҳаётлик вақтида қаттиқ яхши кўрардим, уни вафотига ҳеч тоқат қилолмаяпман!" - деди. У ориф зот: "Сен ўладиган инсонни яхши кўриб нафсингга зулм қилибсан, агар сен асло ўлмайдиган Зотни яхши кўрганингда ҳеч қачон Унинг фироқи ила ёнмаган бўлардинг!" - дедилар. @Rahimjon_Aliy

3,950 views

Ippubblikat Set 12

Ҳар нарсани уқубати, азоби бордир. Орифларнинг уқубати зикрдан кесилмоқларидир. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

3,110 views

Ippubblikat Set 11

Тасаввуф — барча паст хулқлардан чиқиб, барча покиза хулқларга кирмоқдир. Жўнайд Бағдодий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,330 views

Ippubblikat Set 11

Чиройли одоб — Парвардигор ғазабини ўчирур. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,600 views

Ippubblikat Set 11

Дунё хазиналарини калити Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларида эди. У зот асҳоби киромларни жуда ҳам улуғ мартабада тарбияладилар. Ва уларга зоҳирий ва ботиний илмларни қолдирди. Улар шунчалик покландиларки, ҳатто баъзи пайғамбарларнинг мартабасига яқин қолдилар... #иқтибос @Rahimjon_Aliy

2,160 views

Ippubblikat Set 10

Салафи солиҳлардан бирлари айтади: "Махфий ибодатлар собит қадамликнинг энг катта сабабидир". @Rahimjon_Aliy

2,000 views

Ippubblikat Set 10

Басралик обида Муъозa ҳақида Заҳабий айтади: «Бизга етиб келишича, у кечаларни ибодат билан ўтказар эди. У шундай дерди: — Қабр зулматида узоқ муддат ухлашини билиб туриб, кечалари (намоз ўқимай) ухлаб ётадиган кўзларга ҳайрон қоламан». @Rahimjon_Aliy

2,300 views

Ippubblikat Set 10

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Абу Ҳанифага: «Аллоҳдан қўрқинг!» деб айтилди. Шунда у зотнинг ранги ўзгариб бошини қуйи солиб қолди. Кейин: "Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин! Одамлар шундай сўзларга доим муҳтожлар", дедилар. @Rahimjon_Aliy

2,040 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3334353637•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485