TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti23,700Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 75 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 19

"Бир одам изладим, изладим ғариб... Жуфти йўқ бургутдай хунук қишладим Кездим армон тўла бир жом кўтариб, Малаклар йиғлади, итлар тишлади..." (Ш.Р.) @Rahimjon_Aliy

1,750 views

Ippubblikat Apr 19

Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга шундай ваҳий қилди: "Мен бандамнинг қалбига қарайман. Агар уни ҳеч қандай севги билан тўлмаган ҳолда топсам, ўз севгим билан тўлдираман ва уни эҳтиётлаб, ўзимга дўст қилиб оламан". @Rahimjon_Aliy

2,570 views

Ippubblikat Apr 19

Аллоҳни севган яшайди. Дунёни севган мақсадга етолмайди. Аҳмоқ ҳаётини бекор ўтказади. Оқил эса, ўз айб ва нуқсонларини топган ё топмаганлигини тадқиқ этади. Сирри Сақотий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,750 views

Ippubblikat Apr 19

Муҳаббат — Аллоҳни доим ёдда тутишдир (ёки: Аллоҳни ҳеч қачон унутмасликдир). Муҳаббат — Аллоҳга бўлган севгини ҳаммасидан афзал билмоқдир. @Rahimjon_Aliy

1,960 views

Ippubblikat Apr 18

📋Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу ҳаётлари. 2-қисм 🎙| Раҳимжон Али ўқиди Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲

1,650 views

Ippubblikat Apr 18

Тасаввуфий_истилоҳлар НУЖАБОЛАР КИМЛАР? Нужабо نجبا – олий зот бир тоифа авлиёларки, улар фақат инсонларнинг фойдаси учун фаолият кўрсатадилар. Ва барча яратилганларнинг юкларини ташиб, ғамларинин кетказишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг одамлар ҳаққига қилган дуолари мустажобдир. Уларнинг адади баъзи манбаларда 70 киши дейилса, яна бир манбаларда 40 киши деб кўрсатилган. У зотлар саҳий, хоксор, тоат-ибодатга берилган, Ҳаққа ва халққа одобли кишилардир. Шунингдек, жудаям сабрли, қадарнинг яхши-ю ёмонига рози, кўп шукр қилувчи, ҳаёли кишилардир. Аллоҳ бу зотларнинг ўринларини ҳеч қачон бўш қолдирмайди. @Rahimjon_Aliy

1,830 views

Ippubblikat Apr 18

ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО Улуғ саҳобалар қаторида, шубҳасиз, Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг номи ҳурмат ила тилга олинади. Муаллима онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли рафиқаси эдилар. У киши ҳақида ояти карималар тушган. Оиша розияллоҳу анҳо Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган. Онамиз ҳадисларни Расулуллоҳ алайҳиссаломдан бевосита эшитиб, ривоят этганлар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй Оиша, Жаброил сенга салом келтирди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Отаси Абу Бакр Сиддиқ, онаси Умму Руммон бўлиб, ҳар иккаласи ҳам мусулмон бўлган вақтда Оиша розияллоҳу анҳо дунёга келди. У зот ёшлигидан ўта зийрак, фаҳми тез, зеҳни ўткир қиз эди. Оиша розияллоҳу анҳо мусулмон оилада имон-ихлосли, тақволи бўлиб улғайди. Қурайшнинг фозила аёлларидан бири Ҳавла бинти Ҳакам Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Оиша бинти Абу Бакр ёки Савда бинти Замъага уйланишларини таклиф қилди. Чунки у зот Хадича онамиз вафотидан сўнг ёлғизланиб қолган эдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Уч кеча сени тушимда кўрдим. Фаришта сени яшил ҳарир матога ўраб олиб келар ва: “Мана шу сенинг аёлинг”, дер эди. Юзингни очсам, сен бўлар эдинг. Ўзимча, агар бу Аллоҳдан бўлса, тушимни ўнгидан келтирар, дер эдим», дедилар” (Имом Бухорий ривояти). https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,700 views

Ippubblikat Apr 18

Инсонларнинг энг қадри ози — илми озидир. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

1,810 views

Ippubblikat Apr 18

Ичкариси бўш одам жуда хатарли... Назар Эшонқул @Rahimjon_Aliy

1,910 views

Ippubblikat Apr 17

Дедимки: "Кўзим". Деди: "Йўлига тик ҳар он". Дедим: "Жигарим". Деди: "Мудом айла қон". Дедимки: "Дилим". Деди: "Дилингда не бор?" Дедимки: "Ғаминг". Деди у: "Асра пинҳон". Мавлоно Жалолиддин Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,700 views

Ippubblikat Apr 17

Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди. Абу Али ибн Сино роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,680 views

Ippubblikat Apr 17

"Фақир олдида мол-мулкингиз ҳақида гапирманг. Бемор олдида канчалик соғломлигингиз ҳақида гапирманг. Заиф олдида куч-қувватингиз ҳақида гапирманг. Бахтсиз олдида саодатингиз ҳақида гапирманг. Маҳбус олдида ҳуррийятингиз ҳақида гапирманг. Бола кўраолмайдиган олдида фарзандларингиз ҳақида гапирманг. Етим олдида отангиз ҳақида гапирманг. Чунки, ҳақиқатда, уларнинг жароҳати чуқур". @Rahimjon_Aliy

2,390 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7374757677•••80•••8485