TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti29,830Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 45 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Lul 31

📋| МУҲАББАТСИЗ КИШИДАН ҚОЧМОҚ КЕРАК 🎙| Раҳимжон Али Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲 👉https://t.me/rahimjon_aliy

2,060 views

Ippubblikat Lul 30

"Сизнинг Аллоҳ таолодан рози эканингиз, У Зотнинг ҳам сиздан рози экани аломатидир." @Rahimjon_Aliy

2,830 views

Ippubblikat Lul 30

ЯНА ҚАЙТИБ КЕЛДИМ Яна қайтиб келдим. Чанг тўзган Йўлимизни соғиндим, она. Том устида майсалар ўсган Уйимизни соғиндим, она. Азиз даргоҳ остонасида Сизни қалбим билан қучайин, Тўйиб-тўйиб сопол косада Муздек қудуқ сувин ичайин. Ҳар бир нарса яқиндир менга, Ҳар бир нарса менга қадрдон. Қараб қолдингизми йўлимга Иссиқ нонлар узиб тандирдан?.. Койимангиз мени бу сафар, Унутди, деб уйни, даламни, Не чора бор, дил ёнса агар, Дил соғинса туркий оламни... О, қишлоқнинг мунис чиройи... Аччиқ пиёз тўғрайин ўзим. Дил соғиниб йиғлайди доим Ҳозир, майли, йиғласин кўзим. Тарғилланиб бормоқда осмон, Оппоқ ҳидга тўлмоқда бағрим. Айтингизчи, борми соғ-омон Шаҳло кўзли менинг тарғилим? Оғушимда зангори сезги, Кипригимда суюқ ҳаяжон. Кўзларимда юмалоқ севги, Саломатман мен ҳам, онажон. Қайтиб келдим яна. Чанг тўзган Йўлимизни соғиндим, она. Том устида майсалар ўсган Уйимизни соғиндим, она. Рауф Парфи Ўзбекистон халқ шоири @Rahimjon_Aliy

3,600 views

Ippubblikat Lul 30

Бағдод халифаси машойихлардан бирига «Эй беадаб!» деганида у «Ярим кун Жунайд била суҳбат тутибмен, нечук мени беадаб дегайлар, яъни ҳар кишиким ярим кун Жунайд била суҳбат тутмиш, ондин тарки адаб келмагай», деган экан. Абу Жаъфар Ҳаддоднинг эътирофи бўйича, «Агар ақл киши суратига кирса эрди, Жунайд сурати бўлгай эрди». @Rahimjon_Aliy

1,820 views

Ippubblikat Lul 30

Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» асарида келтирилган бир ҳикоятда нақл қилинишича, Мансур Ҳаллож етмиш муриди билан бир тунда Байтул Мақдисга етиб боради. Қарашса, ҳаммаёқ зим-зиё, қандиллар ўчган. «Бу қандиллар қачон ёнади?» деб сўрашганда, «Саҳарга яқин», дейишибди. Шунда Ҳаллож «Саҳаргача ҳали анча бор-ку», дея шаҳодат бармоғи билан ишорат қилиб «Оллоҳ» деганда тўрт юз қандил бирданига чароғон бўлиб кетган экан. Ўша ердаги роҳиблар ундан «Сен қайси диндансан?» деб сўраганда, «Ҳанафий мазҳабиданман. Муҳаммад алайҳиссалом умматиман. Ҳанафийларнинг ҳам энг кичигиман…», дея жавоб берган экан. Бунда Мансурнинг исломиятга садоқати ва буюк эҳтироми яққол кўринади. @Rahimjon_Aliy

2,050 views

Ippubblikat Lul 30

Бир пайтлар, таҳминан 10 йил олдин бир шеъримда ушбу сатрларни ёзган эканман: Муҳаббатсиз қолганда дунё, Улкан-улкан йиғилар керак... Бугун вақтлар ўтган сайин дунёнинг муҳаббатсиз қолаётганини "кашф" этиб боряпман, афсус. @Rahimjon_Aliy

1,880 views

Ippubblikat Lul 29

Тарихдаги энг буюк инсон энг камбағал эди. Ральф Эмерсон, файласуф @Rahimjon_Aliy

2,440 views

Ippubblikat Lul 29

Бобораҳим Машраб роҳматуллоҳи алайҳи бобомизнинг "Кўрдум юзингни девона бўлдим" ғазали Тасаввуф сирларини, ҳақиқатларини очувчи, Илоҳий Ишқнинг оловларига элтувчи муҳташам бир ғазалдир! @Rahimjon_Aliy

1,910 views

Ippubblikat Lul 29

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْراً كَثِيراً وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا (سورة الأحزاب/41) “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтингиз!” (Аҳзоб сураси, 41-оят) @Rahimjon_Aliy

2,100 views

Ippubblikat Lul 29

Ҳар куни 10 минг қадам юрсангиз, бутун танангиз соғлом бўлади. Ҳар куни Аллоҳга қараб 10 минг қадам ташласангиз бутун қалбингиз, руҳингиз соғлом бўлади. Бугун Аллоҳ сари қанча "қадам" ташладингиз? @Rahimjon_Aliy

2,260 views

Ippubblikat Lul 24

Мен кўп одамларни кўрдим, устида кийими йўқ, Мен кўп кийимларни кўрдим, ичида одами йўқ. Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

3,720 views

Ippubblikat Lul 23

Кимнинг қалбида илоҳий муҳаббат бор бўлса Аллоҳга етишмоқ учун баҳоналар излайди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари. 🍀@Rahimjon_Aliy🍀

3,160 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4344454647•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485