TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti16,960Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 30 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ott 17

Тасаввуфда қалбнинг етти табақоти саналади: 1. Садр – кўкрак, ислом жавҳарининг ўчоғи. 2. Қалб – юрак, имон жавҳарининг жойи. 3. Шитоф – халқни севиш, халқ учун куйиниш жойи. 4. Фуод – кўнгил, ғайбий мушоҳада маскани. 5. Ҳиббат ул-қалб – илоҳий ишқ жойи. 6. Сувайдо – ғайбий мукошафа, илми ладуний ери. 7. Муҳтажун қалб – илоҳий нурлар зуҳурланган жой. @Rahimjon_Aliy

1,480 views

Ippubblikat Ott 17

Биз ўз хоҳишимизни қўлдан бой берганмиз, Дўстнинг ҳар бир хоҳиши бизнинг хоҳишимиздир. Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,270 views

Ippubblikat Ott 17

Ким Аллоҳдан бошқа дўст бор деса, у жуда ҳам заифдир, ким Аллоҳдан бошқаси ҳақида гапирса, уни гапи ёлғонга яқинроқдир. Абу Али Даққоқ қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,350 views

Ippubblikat Ott 16

Куз - бу айрилиқнинг сариқ суврати... @Rahimjon_Aliy

1,270 views

Ippubblikat Ott 16

✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи. Китоб назмининг сабаби. (2-қисм) 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy

1,260 views

Ippubblikat Ott 16

Ўзингни кўрмаган ҳар ерда Аллоҳни кўра оласан! Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,530 views

Ippubblikat Ott 16

Худоё, оламнинг эну бўйини, Чумоли дилига жойлай олурсан, Шунда на чумоли бағри кенгаюр, На олам ҳажмини қисқартирурсан. Носир Хисрав ҳазратлари https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,480 views

Ippubblikat Ott 16

Ибн Авн айтдилар: Муҳаммад ибн Сийринни бозордан ўтиб бораётганларини кўрдим. Унга кўзи тушган одамлар юзидаги нурни кўриб, такбир айтиб юборишарди. https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,350 views

Ippubblikat Ott 15

✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи. Кириш. (1-қисм) 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy

1,300 views

Ippubblikat Ott 15

Бир олимдан сўрадилар: – Ошиқ деб кимга айтилади ва унинг ҳоли қандай бўлади? Олим жавоб берди: – Инсонлар билан оз алоқада бўлади. Кўпроқ Рабби билан юзма-юз қолади. Кўриниши сассиз-садосиз, лекин узлуксиз тафаккур ҳолида бўлади. Қараганда кўрмайди, чақирганда эшитмайди, суҳбат чоғи ҳеч нарсани англамайди. Бошига бир фалокат тушса, эзилмайди. Оч қолса, очлигини ҳис этмайди. Кўриниши пажмурдадир. Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайди. Узлатда Аллоҳга муножот этади. Дунёлик юзасидан аҳли дунё билан олишмайди. @Rahimjon_Aliy

1,670 views

Ippubblikat Ott 15

Бир кун улуғларимиздан бири Шиблий ҳазратларининг ҳузурларига бир жамоат келади. Ҳазрат Шиблий: – Сизлар кимсизлар? – деб сўрайди. Улар: – Сизнинг дўстларингиз бўламиз, – деб жавоб беришди. Бу жавобни эшитган Шиблий ўгирилиб, уларга тош отди. Қочаётганларида шу гапларни айтади: – Нега қочяпсиз? Агар сизлар ҳақиқий дўстларим бўлсайдингиз, мендан келган балодан қочмасдингиз! @Rahimjon_Aliy

1,530 views

Ippubblikat Ott 15

Бир одам чўлда кезиб юраркан, бир бадбашарани кўради ва ундан: «Сен кимсан?» – деб сўрайди. Бадбашара: «Мен сенинг ёмон амалларингман!» – дейди. У одам: – Сендай бадбашарадан қутулишнинг иложи борми? – деб сўраганда: – Бор, бунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқига эга бўлишинг ва унга салоту салом йўллашинг керак!.. – деган жавобни олади. "Мукошафат-ул қулуб"дан @Rahimjon_Aliy

1,470 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2829303132•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485